Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД...

39
Умумий асос излаб Ҳамфикрлик асосида журналистика Маълумотнома Search for Common Ground Kyrgyzstan

Transcript of Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД...

Page 1: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Умумий асос излаб

Ҳамфикрлик асосида

журналистика

Маълумотнома

Search for Common Ground Kyrgyzstan

Page 2: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Лена Слакмюлдер тарафидан тайёрланган

Элима Джапара, Данияр Садиев,

Санжар Эралиев ва Алла Пятибратовалар таҳрири.

Биринчи нашр: 2013 йил

Ушбу нашрни босмадан чиқариш Америка Қўшма Штатларининг халқаро ривожланиш Агентлиги (USAID) орқали Америка халқи ёрдам берганлиги туфайли имкон яратилди. Search for Common Ground нашр мазмуни учун жавоб беради. Мазмун USAID ёки Америка Қўшма Штати ҳукуматининг нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Page 3: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Мундарижа

А. Маълумотномага кириш

Б. Можаро моҳиятини тушуниш

- Можаро бу нима?

- Можарога нима сабаб бўлади?

- Можарога қандай жавоб бериш зарур?

В. Можарони қандай қилиб ўзгартириш керак?

- Можаро харитасини тузиш

- Иштирок этувчи шахсларни аниқлаш

- Масалани аниқлаш

- Ўринлар (позициялар) ва манфаатлар

- Можарони ромкага солиш

- Далиллар ва фикрлар

- Стереотипларни (қолип) трансформация қилиш ва ўзгариши ва яхшилаш

Г. Ҳамфикрлик асосида ёндашув (Коммон Граунд)

Д. ОАВ ва можаро: ижобий ва салбий таъсир

- Ҳамфикрликка эришиш учун қурилиш материаллари

Е. Ҳамфикрликка эришиш учун ток-шоу

Page 4: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

А. Маълумотномага кириш

Оммавий ахборот воситалари у телевидение, радио, газета ёки интернет сайтлари бўладими улар зўравонлик билан бирга содир бўладиган можаролар ҳақида ҳикоя қилишлари, фожеали фалокат ва вайроналиклар ҳақида маълумот беришлари керак. Можаро ва офатлар тингловчилар диққат-эътиборини ўзига тортади. Бироқ, шуни тушуниш зарурки, қандай қилиб можаронинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ўша можарога ўз таъсирини кўрсатади ва одамлар бунга қандай муносабатда бўлишади? ОАВ можарони кўзғатадими ёки можарога тўсқинлик қиладими? Оммавий ахборот воситалари зўравонлик ва вайроналик одамларни келишмовчиликка имкон бўлган ягона муносабати деган атайлаб тушунчани тузадими?

Аксарият журналистлар ўз касбларини яхши ният билан танлаб олишади. Аммо, агар биз содир бўлаётганларга ўз нуқтаи назаримизни ўзгартирмасдан, ўз устимизда, касб даражамиз устида ишламасак, биз бу ҳақда ўйламасдан жамиятда жанжал чиқаришимиз мумкин ва бу билан бирга муаммони ечишда ҳамфикрлик ва диалогни эътиборга олмаймиз. Дастурларимизни тайёрлашда биз кунлик одат бўлиб қолган турмуш тарзига риоя қилмаймиз, зиддият ва можароларни зўравонликсиз бартараф этиш йўлларини излаймиз. Журналистика шундай аҳволга қўйиладики, бундай ҳолда у баҳслашаётган тарафлардан «Муаммони сизлар қандай қилиб ҳал қилишни ўйлаяпсизлар?» демасдан, балки «Сизларнинг келишмовчиликларинглар нимадан иборат?» деб сўрайди.

Ушбу маълумотнома журналистга можаро ва оммавий ахборот воситаларига янгича қараш имконини беришга, ҳамда интервью, махсус ҳисобот ва ток-шоуларга тайёргарлик жараёнининг ҳар бир босқичида танлаш имконини кўрсатиш учун мўлжалланган. Касбий маҳоратларини чархлаб ва можарони яхшироқ тушуниб, журналистлар тинчлик ўрнатиш жараёнига талайгина ҳисса қўшишлари мумкин.

Можаронинг ёритиш усулларини ўзгариши зўравонлик билан содир бўлаётган можаро бепоён эмаслигини ва можарони осойишталик билан ҳал қилиш йўли борлигини тингловчиларимиз кўришлари учун ёрдам бериши мумкин. Тинчлик – бу омадсизликлар ва чекинишлар содир бўладиган жараён. Аммо, Шимолий Ирландия билан бўлган музокараларда етакчи ўртамчи АҚШ собиқ сенатори Джордж Митчелл айтганидек: «Бартараф қилиб бўлмайдиган можаро йўқ. Зўравонлик билан содир бўладиган можаролар одамлар тарафидан барпо этилади ва қўллаб турилади ва бу мажоролар улар тарафидан тамом қилинади».

Ушбу маълумотнома босма, электрон ва оммавий ахборот воситаларнинг ноанъанавий воситалари билан ишлайдиган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун мўлжалланган. Босма ва электрон ОАВ барча формалари тинчлик жараёнининг потенциал қуроли бўлишади.

Бундан ташқари, эфирдаги чатлар, доира сухбатлар, хужжатли фильм, драма, болалар учун ва ҳатто спорт дастурларини қўшган ҳар қандай виртуал формат можарони тинчлик йўли

Page 5: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

билан тубдан ўзгартириш жараёнларига мадад бериш учун бизларга керак бўладиган тартибда қайта қурилиши мумкин.

Ушбу маълумотномада «Умумий асосни излаб» туркумида нашрдан чиқарилган ва аввалги маълумотномалардан ҳамда бошқа маълумотномалардан, асосан Росс Говард томонидан ёзилган «Можарога ўта таъсирчан журналистика» қўлланмасидан парчалар келтирилган. Қўшимча маълумотни www.sfcg.org веб сайтида кўринг.

Қандай қилиб журналист можарога ижобий таъсир қилиши мумкин?

Page 6: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Б. Можаро моҳиятини тушуниш

Можаро ўз ўзидан на ижобий, на салбий бўлмайди. Фақат зўравонлик билан бўладиган можарогина салбий хусусиятга эга. Можарога биз қандай муносабатда эканлигимиз муҳим, ва можарони зўравонликка ўсишига йўл қўймаслик зарур. Касбий журналистика зўравонликни ишлатмасдан можарони тубдан ўзгартиришда ахолига ва уюшмаларга ёрдам бериши мумкин.

Можаро бу нима?

Можаро – бу шундай вазиятки, унда бир ёки икки шахс ёки одамлар гуруҳи ҳар бири ўз мақсадларини кўзлашади ва ўз иззат-нафсини қониқтиришга уринишади, иззат-нафслари эса уларнинг фикри бўйича бошқалар нимани хоҳласалар ва нимага интилсалар тўғри келмайди.

Можаро ва зўравонлик – бу бир хил эмас. Можароларнинг барчаси ҳам зўравонлик бўлмайди. Можароларнинг барчаси ҳам миллатчилик оқибатида содир бўлмайди. Можаро табиатдан салбий ёки вайрон қилувчи бўлмайди ва охир оқибатда ижобий натижаларга олиб келиши мумкин. Зўрлаш эса доимо талофат ва вайроналикка олиб келади. Ўзгаришлар бўлаётган шароитда можаро бу мўътадил ҳодиса. Баъзилар ўзгаришни хоҳлашади, бошқалар эса бунга кўникишмайди. Агар уларнинг зидлик ёки можаролари тинчлик йўли билан бошқарилса, бу ижобий жараён бўлиши мумкин. Бироқ, можаро тегишли даражада бошқарилмаса, у зўравонликка айланади. Зўравонлик билан содир бўладиган можарода одамлар ўз хавфсизлиги ва ҳаёти учун ташвишланишади.

Можарога нима сабаб бўлади?

Журналистлар зўравонлик билан содир бўладиган можаролар ҳақида улар содир бўлиши билан репортажлар тайёрлашади. Репортёрлар (маҳаллий муҳбир) ҳам эфирда можаронинг асл тубини тушунмай, можароларнинг ҳар хил турлари ҳақида тушунчага эга бўлмай ва можаро нима билан тугаши ҳақида ўйланмай, у ҳақда тез-тез ҳикоя қилишади.

Бу касални нима вужудга келтиргани ва уни қандай дорилар билан даволаш мумкинлиги ҳақида хабар бермасдан касални таърифлашга ўхшайди. Бизнинг газеталар (рўзномалар) одамлар касалхоналарда вафот этаётгани ҳақидаги мақолаларга тўла бўлиб, улар ўлим сабаби ҳақида ҳеч нарса ҳикоя қилмасалар нима бўларди, тассавур қилинг? Агар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш устида ва касалларни даволаш йўлларини излаган минглаб врач ва тиббиёт ходимларидан интервью олмасдан, вафот этаётган одамлар расмини шунчалик кўрсатишгандагина нима содир бўларди? Шунга қарамасдан, кўпинча можаро ҳақида ҳикоя қиладиган журналистлар можаро асосида ётган сабабларни фош қилмасдан, можаро таъсири ҳақида ҳикоя қилишади.

Жамиятдаги ўзгаришлар ушбу ўзгаришларнинг авфзаликлари ҳақидаги баҳс ва шубҳалар туфайли узоқ вақтга чўзилмоқда. Агар қисқача айтсак, ноиттифоқлик ёки низолар ҳар бир одам ҳаёти ва умуман жамиятнинг ажралмас қисми бўлади. Агар тарафлар можарони

Page 7: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

тўғри бошқаришса, улар ўзлари кўришни хоҳлаган ўзгаришларнинг кўлами ва тезлигини ўлчашга бўлган умумий ёндашишни ишлаб чиқшади. Агар можаро яхши бошқарилмаса, у зўравонликка айланиши мумкин.

Можаролар зўравонликка айланиб кетиши мумкин бўлган ҳолатлар дунё бўйлаб деярли бир хил. Бу:

Келишмовчиликлар бор бўлган икки ва ундан ортиқ тарафлар ўртасидаги етарлича бўлмаган ўзаро алоқа ёки ўзаро алоқанинг умуман йўқлиги

Турли тарафларнинг бир-бирлари ҳақида сохта тассавурлар

Турли тарафлар ўртасида тарихий пайдо бўлган зиддият ўзоқ вақт давом этади.

Ҳокимият ва/ёки (овқат, уй жой, меҳнат, ер каби) манбаларни бир маромда

тақсимланмаслиги.

Можаролар ушбу омилларнинг бир қанчаси орқали содир бўлади. Манбаларни тақсимлаш ҳаракатига келтирадиган мажоралар ўзига хос тузилишда бўлиши мумкин ва шахсий асосга айланиб қолиши эхтимол. Можаролар одатда импульс, хоҳиш, эҳтиёж, эътиқод ва идроклар бирикиши натижаси эканлигини оммавий ахборот воситалари ходимлари тан олиши муҳим. Зўравонлик билан бўлган можаролар кўпинча кўп қиррали сабаблардан вужудга келади. Улар деярли ҳеч қачон икки гуруҳлар ўртасида оддий арқон тортиш ўйини бўлмайди. Энг шиддатли можаролар баъзида бир қанча тубдан фарқ қиладиган ва ҳатто таққослаб бўлмайдиган нуқтаи назар, ғоя, юксак орзулар ва идроқлар натижасида содир бўлади.

Page 8: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Можаролар кўпинча маълумот йўқлигидан содир бўлади, ва можаронинг ҳар бир қатнашчиси ўз тажрибаси асосида ўзининг ноёб истиқболига эга.

Можарога қандай жавоб бериш зарур

Можарога бўлган муносабат турли бўлиши мумкин, аммо асосан юқорида ҳикоя қилинган ва қуйида кўрсатилгандек таърифланади.

Бир тараф ғолиб бўлади (ғолиб – мағлуб):

Бир тараф ғолиб бўлади, чунки у ёки жисмонан кучли ёки молиявий жиҳатдан бақувват ёки ҳокимиятнинг қандайдир бир органи тарафидан қўллаб-қувватланиб туради, масалан суд тарафидан, бошқа тараф эса мағлуб бўлади. Мағлуб бўлган тараф шубҳасиз қониқмайди ва зўрлик ва унга етказилган зарардан азоб чекиши мумкин. Кўпинча унинг қалбида қасд фикри пайдо бўлади, қасддан эса алдаш асосида шунга ўхшаш янги можаро келиб чиқиши мумкин.

Page 9: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Чекиниш (мағлуб - мағлуб):

Бу мажорани ҳеч бўлмаганда қандайдир вақтга тўхтатишнинг бошқа усули. Ҳеч бир тараф бундай натижадан қониқмаса-да, бир ёки иккала тараф ҳам чекинишади. Можаро сабаблари сақланиб қолади.

Муроса (компромисс) (қисман ғолиб –қисман мағлуб):

Бу қачонки иккала тараф ё диалог ёки учинчи тараф ёрдамида, ҳеч бўлмаганда ўз аҳволини озгина бўлсада ўзгаришига келишиб олишади ва зўравонликни олдини олиш мақсадида баҳслашётган тараф вазиятини олади. Муроса иккала тараф учун ҳам адолатли бўлиши шарт эмас, аммо иккала тарафни ҳам бошқа яхшироқ имконияти йўқ бўлганда, бунга вақтинча келишиб олишади.

Page 10: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ҳамкорлик (ғолиб – ғолиб):

Ўзларининг ҳақиқий эҳтиёжларини янги ҳамфикрларига эришишда иккала тарафни ҳам қўшади, ва шундай қилиб ечимни ишлаб чиқиш учун уларнинг ҳамфикрлик йўналишидаги энг аввалги баҳслашувга оид ўринларини тўғрилайди. Қачонки иккала тараф ҳам ўз ўринлари ортида қандай манфаатлар турганини аниқлай олишганда ва янги ўринни танлаш орқали ёки қайта кўриб чиқиш орқали уларни қониқтириш йўлини топишганда можаронинг бундай трансформацияси содир бўлади. Ҳамкорлик тан оладики иккала тараф ўртасидаги ўзаро боғликлик уларнинг манфаатлари учун энг асосий бўлади. Ва, шундай қилиб, иккала тарафнинг ҳам маъқул бўладиган ечимни излаш қизиқиши кучаяди. Одатда энг яхши натижага эришиш учун тушуниш ва ишонч жараёни зарур, у эса можарода иштироқ этаётган тарафлар ўз ўринларини ўзгартиришига ёки анча осон тўғрилашига олиб келади.

Page 11: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Можаро турлариҚаршилик Ҳамкорлик Чекиниш Муросага келиш Ғолиб-Мағлуб Ғолиб-Ғолиб Мағлуб-Мағлуб Иккала тараф ғолиб-мағлуб«Менинг йўлим» «Бизнинг йўл» «Йўл йўқ» «Тор йўл»

МедиацияМағлуб-Ғолиб«Сенинг йўлинг»

Бошқалар ҳақида ғамҳўрлик қилиш(Уларнинг эҳтиёжликларини қаноатлантириш ёки муносабатларни сақлаш)

Формалар: можаролар вақтида тарафлар ўрни қаршиБўёқлар: тарафлар эҳтиёжлари қаноатлантирилган ёки йўқ эҳтиёжлар қаноатлантирилган, эҳтиёжлар қаноатлантирилмаган

Ўзим ҳақимда ғамҳўрлик қилиш (ўз эҳтиёжларимни қаноатлантириш)

Page 12: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

В. Можарони қандай қилиб тубдан ўзгартириш зарурМожаролар инсониятнинг бутун тарихи давомида содир бўлиб туради. Деярли барча

уюшмаларда зўравонликни кўлламасдан можарони ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Одатда ўзгача адолатли ҳис туйғуси бор инсонга, масалан, қишлоқ оқсоқоли ёки ҳакам, ёки халқаро суди, уюшма можарони қандай қилиб ҳал қилиш ваколатини беради. Бундай ечимларга кейинчалик барча риоя қилади. Ечимлар адолатсиз бўлиб туюлса ва қабул қилинмаган ҳолларда, можаро зўравонликка қатталашиб кетиши мумкин. Бундай ёндашиш вақт ўтгач баъзи бир давлатларда адолатнинг расмий тизимига айланди, кўпгина давлатларда эса адолатнинг ҳам анъанавий, ҳам расмий тизими бирга мавжуд.

Аммо ҳар қандай можарони бартараф этишда бизларга учинчи тараф кўмаклашиши зарурми? Модомики охирги ўн йил ичида можарони ўрганиш соҳаси ривожланган экан, можаро ҳолатида турган инсонларга зўравонликни олдини олиш ва ечим қабул қилишда алоқа ёрдам берадиган энг муҳим воситалардан бири бўлгани маълум бўлди. Можарога қатнашган иккала тараф учун ҳам можарони зўравонликсиз ҳал этиш учун аввало музокаралар ўтказиш зарур. Бунда тажрибага асосланган журналистика ёрдамга келади.

Журналист ва продюсерлар можарони йиғиндиси ноль балли ўйин ёки фақат ғалаба ёки мағлубият бор бўлган икки тараф уруши деб ҳисоблашлари мумкин. Агар мен ғолиб бўлсам, сиз мағлуб бўласиз, ва аксинча мен мағлуб бўлсам, сиз ғолиб бўласиз. Лекин можарони бартараф этишнинг ягона йўли бўлиб, ҳар бир шахс ғолиб бўладиган ечимни излаш бўлади (ғолиб - ғолиб бўлган ёндашув). Демак, можарони таърифлаш ёки тушуниш асос соладиган йўл бўлади. Бундай даражада оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган эркак ва аёллар энг асосий ролни бажаришади. Қуйида тақдим этилган қурол (можаро харитаси, вазият/ қизиқишлар ва омил/қадриятлар) можарога бошқача муносабатда бўлишда бизларга ёрдам беради.

Можаро харитасини тузиш

Ушбу машқ бизларга можарони чуқурроқ, ҳамда унга таъсир кўрсатадиган турли омилларни тушунишга ёрдам беради. Машқ биз журналистларга аввалари ўйламаган масалалар ҳақида ўйлашда ёрдам беради ва вужудга келган вазиятни яхшироқ тушунишда кўмаклашиши керак.

Можаролар мураккаб, ва уларни умумлаштириш қийин, шунинг учун можаро харитасини тузишда бизнинг олдимизда унинг моҳиятини соддалаштириш масаласи турмаётганлигини ёдда тутишимиз керак. Можаро харитасини тузиш вазиятни аниқроқ кўришимизда ёрдам беради. Ва бу мақсадга эришишга олиб келиши мумкин.

Можаро харитасини тузишнинг талайгина усуллари бор. Қуйида схемада тасвирланган мунозара натижаларининг ёзувлари можарони кўз олдига келтиришда кўмаклашади.

Иштирок этувчи шахсларни аниқлаш

Page 13: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Бу қуйидагиларни … аниқлашни англатади:

- Асосий иштирок этувчи шахсларни;

- Бу у ёки бу тарзда можаро билан боғлиқ бўлган ёки можарога иштирок этган бошқа тарафларни (холис гуруҳларни ва сиртқи ўйинчиларни ўз ичига олиб);

Кейинги саволнинг жавоби тенглаштиришни ўтказишга ёрдам беради: можарога жалб қилинган шахс қандай манфаатларга эга?

Можарога қатнашган тарафлар муносабатини тасаввур қилиш ва расмини тузиш тенг даражада фойдали (альянслар (иттифоқлар), адоват, алоқани бузиш ва х.к.).

Масалани аниқлаш

Бу қуйидагиларни англатади:

Ҳар бир тарафнинг нуқтаи назарларини аниқлаш (кейинги бўлимни қаранг). Ҳар бир тарафнинг нуқтаи назарининг рўйхатини тузамиз (уларнинг эҳтиёжларини ва билдирилган мақсадларини);

Муаммони аниқлаш. Бу осон эмас. Модомики бу можаро моҳиятини тасвирлаш деганини англатади. Ва кўпинча бир хил таъриф йўқ. Муаммолар рўйхатини тузамиз, бу машқ можарони мураккаблигини намоён этишда ёрдам беради.

Ўринлар (Позиция) ва манфаатлар

Ҳар қандай можарони, нафақат энг бешафқат можарони таҳлил қилаётган вақтда журналистда ривожлантириш зарур бўлган асосий кўникма – бу қарама-қарши турган тарафларнин ўрин ва манфаатларини аниқлаш қобилияти.

Ўрин (Позиция) – бу шахс ёки тарафлар ўз хоҳишларини баён этишган вақт. Бу уларнинг «стандарти» – улар нима дейишмоқда, нимага эга бўлишни хоҳлашмоқда, нимани билдиришмоқда ва нима ўйнашмоқда? Ўрин керакли нарсани эгаллаш ва ҳимоялаш зарурлиги бўлган шахс ёки тарафнинг ният ва ҳаракатларини намоён қилиш учун очиқ ойдин баён қилинади.

Манфаат бу айрим шахс ёки шахслар гуруҳига муҳим бўлган таасурот. Бу эҳтиёж ва чуқур далил. Манфаатлар можарога қатнашган тарафларнинг қўрқинч, кечинма ва далилларини ўз ичига олади. Манфаат кўпинча баён қилинмайди, бироқ амалий бўлади. Ҳар бир ўрин ортида энг ками битта манфаат бор.

Икки шахс ёки бир гуруҳ шахсларнинг манфаатлари бир-бирига зид бўлганда можаро бўлади. Уларнинг манфаатлари умуман бир-бирига тўғри келмайдиган бўлиши мумкин эмас. Мана нега можорани ёритишда журналистлар учун таянч нуқта бўлиб, ўрин ортида турган

Page 14: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

манфаатлар тушунилади. Икки тараф умуман бир-бирига қарама-қарши бўлган ўринларга эга бўлиши мумкин, бироқ улар асосидаги манфаатлар ўхшаш бўлиши ва ҳаттоки умумий илдизга эга бўлиши мумкин.

Ҳар бир тарафнинг манфаатларини ўрганилмай баҳс фақат ўринларга тўплангангунга қадар можаро ечиб бўлмайдиган бўлиши мумкин. Иккала тарафни бир-бирига тўғри келмайдиган ўринлар айриб туради, шу ўринда эса умумий манфаатлар уларни бирлаштириш имконига эга. Шу сабабдан тинчликни қайта тиклаш бўйича муваффақиятли дастур муаллифлари оммавий ахборот воситаларида можарога қатнашган тарафларининг манфаатларини очиб беришга ҳаракат қилишади ва диққат-эътиборни уларнинг ўринларига эмас, балки манфаатларга қаратади. Можарода доимо манфаатлар кесишадиган нуқталар бўлади, шу ўринда эса ўринлар бир-бирини инкор этувчи бўлиб туюлувчи бўлишлари мумкин.

Биз «Нима учун?» деб сўраганимизда – бу ўрин асосида бўлган манфаат ёки эҳтиёжни аниқлашнинг фойдали усули.

- Бу сизга нима учун керак?

- Бу сизга нима мақсадда керак?

- Сиз нима учун бундай демоқдасиз?

- Сиз нима учун бундай фикрдасиз?

Ток-шоу дастурининг ташкилотчиларидан бирининг таърифлашича, можаро ҳолатида тарафлар мавжуд ва тарафларнинг ҳар бирининг муаммоси хал бўлади, муаммонинг ўз ечими бор деб ҳисоблашга ўз асослари бор. Энг муҳим масала бўлиб қуйидаги савол ҳисобланади: «Нима учун сиз масала айнан мана шундай хал бўлишини хоҳлайсиз?» Бу саволга жавоб бўлиб, улар кўзлаётган манфаатларни изоҳлаб бериш бўлади.

Профессионал журналистлар можарога иштироқ этган тарафларнинг нафақат ўринлари (позиция) ҳақида ахборот беришади, балки нима сабабдан бу ёки у муаммо келиб чиққани ҳақида ҳам ахборот беришади.

Page 15: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ўринлар (Позициялар)

Сиз ўз орзуларингиз бўйича нима деганингиз- у сизнинг очиқ билдирган талабларингиз

Манфаат

Сиз ишонган ҳақиқий муҳтожларингиз сизнинг позициянгиз билан қаноатлантирилади

Можарони ромкага солиш

Биз видеокамера объективидан қараганимизда, биз унинг ромкаси ичига солинганларни кўрамиз холос. Журналист сифатида биз доимо «Бизнинг тингловчилар нимани билишлари зарур?» деган саволни танлашимиз керак: Аммо бунда энг муҳими биз нимани «энг муҳим» деб идроқ этганимиз бўлади.

Бизнинг можаро ҳақидаги дастур ва мақолаларни тингловчиларга таъсирини олдиндан айтиб бераётиб, можаро ҳақида репортаж олаётганимизда объектив учун «ромкаларни» онглироқ равишда танлаш муҳим. Агар биз бир-бирига ўқ ўзаётган икки одамни суратга олаётган бўлсак, аммо улар муносабатининг тарихига мурожаат этмасак, биз вазиятнинг тўлиқ расмини тасвирлаган бўлмаймиз. Худди шу нарса содир бўлади, агар биз можаронинг бошқа манфаатдор тараф ва кузатувчилари билан суҳбатлашмай, можарога қатнашган икки кишидан фақат интервью олсак, бундай ҳолда вазиятни аниқ етказа олмаймиз.

Биз кўпроқ билганимизда ва ўзимизни ва бизни қуршаб турганларни

Page 16: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

тушунганимиздагина, биз бошқа одамларни, уларни мушкуллари билан яхшироқ ва чуқурроқ таниша бошлаймиз. Бизларни шакллантирувчи таъсирлар ҳақида биз кўпроқ билганимиз сари, тушунча шахсий даражада ривожланади. Бизнинг ота-она, оила ва ҳамкасблар билан муносабатимиз каби. Бизларда ўз муҳитида истиқомат қилиб ва биргаликда ҳаракатланаётган бошқа одамлар ўртасидаги худди шундай муносабатларни кўриш ва тушуниш қобилиятлар ривожланади. Сабабини ва бошқа шахсларнинг нуқтаи назарани теран тушунмай биз кўпинча тахмин қиламиз, тахминларимиз эса ноаниқ бўлиши мумкин. Журналистларга маълумки, ахборотни профессионал даражада етказиб бериш учун қизиқувчанлик, тергов, масалалар, эшитиб кўриш ва кузатишлар муҳим ва фақат шундан кейин хулоса қилиш мумкин. Бу эса сен ўзинг ўзинга қарганингда ва ўз сабабларингни, фикр ва ҳис туйғуларингни тушунишни ва уларни очишни бошлаганингда ишлайди. Бу бошқа одамларнинг сабабини очишга уринганингда хам ишлайди. Бир вақтда пухта журналистик терговларга асосланмаган стереотиплар (қолип) ва хулосалар тузиш таввакалчилигини қисқартиради.

Репортажни қандайдир бир қисмини тайёрлашдан олдин, ўз қалбинга қулоқ тутиб жойда текширув ўтказиш мақсаддга мувофиқ. Ўзимизга қуйидаги саволларни берамиз ва жавобларни изоҳлаймиз. Ёритилаётган вокеаларга фикрим, ҳис туйғуим ва нуқтаи-назарларим ҳақида қай даражада менинг ўзимга маълум? Мен можарога қатнашганларни қайсидир бир тарафини қуллаб-қувватлайманми? Воқеа юзасидан мен қандай хулосалар қила оламан ва нимани текшириб кўриш зарур?

Қуйидаги саволларга жавоблар биринчи ёрдам бўлиб ҳисобланади.

Журналистлар учун можаронинг таҳлили нимани англатади?

Журналистлар бошқа хусусиятларни ва бошқа нуқтаи назарларни топишлари керак. Улар бир хил одамларнинг эски дилсиёҳликлар ҳақидаги ҳикояларни яна бир бор такрорлашларигина керак эмас.

Журналистлар тарафларни ниятларини ва чекиниш, муроса, ёки устунлик имкониятиларини ўрганиб чиқишлари керак. Журналистлар бу имкониятлар ҳақида ёзишлари керак.

Можаро таҳлил қилинаётган вақтда журналистлар музокаралар қатнашчилари ва ўртамчилар айнан нима қилмоқчи эканлигини тушунишлари керак ва ўшанда улар каттароқ ишонч билан сўзлаб бериша олишади.

Можарони таҳлил қилаётиб, журналистлар маълумот олиш мумкин бўлган кўпроқ манбаларни аниқлаб олишлари мумкин.

Далилар ва фикрлар

Page 17: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Далил – дунё ҳақидаги ҳақиқат. Бу ўтлаб юрган мол ёки Килиманджаро тоғининг баландлиги каби кузатиш ёки ҳисоблаш мумкин бўлган ахборот. Далил ўзгармайди ва уни ким тақдим этганига тобе эмас. Пировардида эркин текширувни ўтказиш ва далилни қабул қилиш мумкин.

Фикр – бу тафовут. Фикр теран сақланадиган шахсий ишонч ёки ўртоқлашиш мумкин бўлган нуқтаи назар бўлиши мумкин, масалан, қотиллик ўз ўзини ҳимоя қилишдан ёмон. Аммо мазмун далиллар билан текширилмайди. Улар субъектив бўлади.

Сиёсий партиялар бирининг сиёсати бошқа партиянинг сиёсатига нисбатан фермерлар учун яхшироқ деган ишонч бу мазмун бўлади. Бошқа мисол – сигарет чекиш саратон касалининг сабаби булади дегани бу далил. Бироқ жамоат жойларда сигарет чекиш ҳуқуқи бу кенг тарқалган моҳият бўлади. Ҳаттоки агар бу моҳиятлар ўзгарувчан бўлмасада, улар ўзгарувчанликка жуда ҳам барқарор бўлади.

Мисоллар:

Ўтган йили қанча ҳарбий хизматчи демобилизация қилинди юзасидан икки йўлбошчи ўртасидаги можаро далилларга асосланган. Зарурият бўлса, аниқ миқдорини эркин манбалардан тасдиқлаш мумкин. Аммо кўш хотинлик, гомосексуализм ёки бўйидан олишни ман этишга оид келишмовчиликлар фикрларга асосланган. Фикрларга асосланган можароларни ҳал қилиш анча қийин. Аммо иккала тараф учун умумий бўлган бошқа қадриятларни топиш мумкин.

Стереотипларни (қолип) трансформация қилиш (ўзгартириш) ва яхшилашЎзаро мулоқотлар йўқолгандан кейин мухолифларнинг салбий образи шаклланади

(стереотиплар). Одатда чўзилиб кетган можароларда қарама-қарши тарафларни ўта салбий стереотиплари шаклланади. Ва бундай можаро гуруҳ мансублигига асосланиб, шундай нуқтагача ёйиладики, қарама-қарши турган тарафлар инсоний хусусиятларини йўқота бошлашади, бу эса бешавқат можарога тўғридан-тўғри йўл бўлади. Бу миллий белги, қабиладошликка мансублик, синфий ва регионал бўлиниш асосида, ҳамда шахс ёки бир гурух шахсларнинг жамиятдаги эгалаган ўрнига нисбатан бўлиши мумкин. Масалан, кўпгина мамлакатларда кутбланиш ва ёшлар тарафидан барча гуноҳкор ишларда ҳукуматни айблашлар ва бунинг акси ривожланмоқда. Бу ахборотга бўлган ишонч йўқолгани сабабли содир бўлмоқда.

Биз учун журналистлар сифатида стереотип ва бидъатлар оддий иш бўлганида масалага қандай ёндашётганимиз ва иштирокчиларни қандай жалб қилишимиз катта аҳамиятга эга. Дастурларимиз можарога қатнашган ҳар бир тарафга инсон қиёфасини бериши ва масалаларни ойдинлаштириши, одамларга қўрқув - ғазабни енгишда ва билмаганларни аста секин маълумотлар алмашишига қараб бир-бирларига бўлган ишончни сақлашда кўмаклашиши мумкин.

Demge-Dem, 04/12/14,
Может речь про мнение Или как назвал их суд????ущие или модераторыт замеша отдельно от ВЫ)))ю и наоборот вторая сторона видит источник проблемы в прот
Page 18: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Қарама-қарши тараф ҳақида маълумотни тақдим этиш бизнинг тараф ёқлайдиган фикрга хоинлик қилади дегани эмас. Бу кўпроқ ҳақиқатга бўлган турли нуқта назарни кўришимиз мумкин деганини билдиради ва оддий кун ва тарихий вокеаларнинг мураккаб расмини бера оламиз бу эса журналист ролининг моҳиятидир.

Агар биз ўзимиз шубҳаланмасдан стереотиплар тузоғига тушуб қолишимиз мумкин эканлигига ишонсак, бу йўл-йўриғларни ўйимизда тутатимиз.

Ўз шубҳаларимизни қайтадан текширамиз;

Турли иштирокчилар ўз ҳикоя ва ҳақиқатларини таклиф қилишларини ёдда тутамиз;

Жамиятни у қандай бўлса шундай кенг доирадаги қатнашчилар ва турли нуқтаи назарлар билан мураккаб сифатида тақдим этамиз;

Ҳаракат ва нуқтаи назарларни ҳамма гуруҳ аъзоларига эмас? балки муайян одамларга таалуқли қиламиз;

Чалғитмайдиган ҳолни тузмаётганимизга ишонч ҳосил қилишимиз учун сўзлар тўпламини қайта текшириб чиқамиз.

МУАММОЛАРНИ БИРГАЛАШИБ ЕЧИШ ХАРИТАСИ

ПРИНИЦПЛАР ЖАРАЁН НАТИЖАЛАР

Можарони хом ашё Муаммоларга ҳужум қилинг

Page 19: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

сифатида фойдаланинг Масалаларни кўтаринг Манфаатли тарафларни изланг Вариантларни топинг Манфаатли битим ишлаб чиқинг Манфаатли битимларМуаммоларга хужум қилинг Кишиларни ҳурмат қилинг Кишиларни ҳурмат қилинг Ҳиссиётлар Алоқа Идроқлар Яхши муомалалар

Муваффақият ҳақида ўйланинг

Г. Ҳамфикрлик асосида ёндашув

Ҳамфикрлик изланишнинг вазифаси бўлиб, можаро билан муомала усулини ўзгартиришдадир: баҳслашув усулидан четга узоқлашиб, тарафларнинг ҳамкорлиги орқали ечим ишлаб чиқиш. Ҳақиқатда бу нимани англатади?

Можарони ечишда баҳслашув ёндашуви – бу ҳамкорликдаги модели, бунда бир тараф иккинчи тараф устидан шикоят қилади ва аксинча иккинчи тараф қаршилик қилаётган тарафда масаланинг манбаини кўради. Ва бу ҳолда зўравонликнинг эскалацияси (кўпайиши) тез бўлади, модомики бир маъноли ечим бўлиб мағлубият ёки бир тарафни йўқотиш бўлади. Ҳамкорлик асосида ёндашиш тарафларнинг диққат эътиборини уларнинг энг асосий манфаатларига қандайдир даражада жавоб берадиган масалаларга тўплашга имкон беради.

Уюшма аъзолари ёки халқ можароларга бўлган муносабатларини ўзгартириши ёки тубдан ўзгартиришлари учун, ва демак бир-бирига бўлган муносабатларни ўзгартириш учун турли даражадаги ўзгартиришларни амалга ошириш зарур.

Идроқни ўзгартириш. Можаролар инсонлар шахсини шакллантиради. Қачонки инсон шахси якуний натижага мос келгандагина муваффақиятли ўзгартириш содир бўлиши мумкин. Керакли ўзгариш олға босиш бўлиши мумкин: юрак олдирган иккиланувчи шахсдан фаол фуқарога ёки қўрқувни сезган шахсдан жамиятдаги бутун бир ҳолга келган инсонга ёки зўравонликка тайёргарликдан тинчликкача ва кўприклар ўрнатишгача.

Бошқа тараф идроқини ўзгартириш: Можаронинг энг аҳамиятли тавсифномаларидан бири бўлиб тарафлар ўртасида ахборот алмашишдаги узилиш бўлади, сабаби улар бир-бирларидан тобора узоқлашишади, уларнинг бир-бирига бўлган идроки бузилади. Демак, можарони трансформация қилишнинг муҳим қисми бўлиб стереотипнинг ўзгариши, бидъатларни тарқалиши, бошқа тарафнинг тахминларини тинглаш имкониятини тақдим қилиш ва бир тарафни иккинчи тарафга нисбатан одамгарчилилигини баҳолаш бўлади.

Масаланинг ўзлаштиришни ўзгартириш: Муайян масалалар юзасидан келишмовчиликлар туфайли можаролар вужудга келади. Тарафлар ўз энергияларини муаммони ечишга эмас, балки бир-бирларини айблашга сарфлашади. Бизнинг вазифа: тарафларга яна можаро манбаига йиғилишга ёрдам бериш. Одамлар, агар битта эмас балки

Page 20: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

кўпроқ турли истиқболни кўришса, можаро моҳиятини яхшироқ билишади ва тушунишади, бунинг учун «домдараксиз» муаммоларни ўрганиш ва белгилаш зарур. Биз одамларнинг қўрқишини эмас, манфаатларини ҳисобга олиб уларга ёрдам беришимиз мумкин.

Муносабатларни трансформация қилиш: Бундай ишнинг мағзи, тарафлар ўртасидаги муносабат табиатини ўзгартириш: уларни ҳадиксирашлардан ва кучларини таррақийпарвар ишонч, ҳамкорликка ва ҳаттоки имкони борича кечиримга олиб кетиш. Кучлар тарафлар ўртасидаги ҳақиқий диалогга қаратилади, бу уларнинг ўз фарқларини яхшироқ тушунишга ва тинч йўл билан ҳарақатланишга ёрдам беради.

Жараённи трансформация қилиш: Биз ўз вазифамизни фақат тарафларнинг амалий диалог ўтказиш имконияти бўлган ҳолдагина қила оламиз ва ўларнинг ўртасидаги диалог натижалари фақат улар система ва инстиутлар тарафидан қўллаб-қувватланган ҳолдагина барқарор бўлиши мумкин. Демак, биз иштироқ этиш жараёнидан фойдаланиб моделни тузишимиз ва намоён қилишимиз керак; одамларни уларда иштироқ этишга ўргатиш ва уюшма, давлат, худуд ва халқаро даражада янги ҳамкорлик тартибларини тузишларини қўллаб-қувватлашимиз керак.

Ўз профессионализмизни мустаҳкамлаб, биз ўзимиз ёритаётган можароларга таъсир этиш қобилиятимизни мустаҳкамлаймиз. Агар биз этика ва профессионализм асосида ётган учта сўзни назарда тутсак, биз буни қила оламиз. Улар биз журналистларга жамиятимизда кўпроқ конструктив ролни бажариш имкониятини беради:

1. Аниқлик

Энг муҳими аниқ ахборот олиш. Хабар қилинаётганларнинг барчаси аниқ ёзилиши керак: исмлар, далилларни келишига қараб ва айтилганларни ҳақиқий маъноси. Репортажни тайёрлашдан олдин, яхши журналист исбот ва далилларни топишга ҳаракат қилади.

2. Беғаразлик

Журналистнинг касбий этикасининг деярли ҳар бир кодексида беғаразлик, холисликни сақлаш муҳимлиги белгиланади. Бунга эришиш учун, виждонли журналист мувозанати сақланган репортажни тайёрлашга ҳаракат қилади. «Мувозанати сақланган» тушунча иккала тараф фикрини тақдим қилиш деганни билдиради. Можарони ўз таркибига киритган ҳар қандай тарихда доимо икки тараф иштироқ этиши керак. Иккинчи тараф нима дейишётганини ва бу фуқароларга қандай таъсир этиши мумкинлигини фуқаролар билишлари керак.

Баланс (мувозанат) ҳар қандай тарихда аниқлик учун муҳимдир. Одамлар тарихнинг фақат бир тарафини баён қиладиган журналист олдида дардини очишмайди. Беғаразлик ҳам профессионал журналист қандайдир бир сиёсий гуруҳ ёки ҳаракатнинг фаол раҳбари

Page 21: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

эмаслигини англатади. Холис журналистика можаро вақтида репортёр учун муҳим ҳимоя воситаси бўлади. Журналистларни улар холисликлари учун ҳурмат қилиш зарур.

3. Маъсулият

Журналистлар репортаж тайёрлашётган одамлар ва янгиликлар ҳақида хабар бераётган

жамият олдида мажбуриятга эга. Журналистлар ўз манбаларини ҳимоя қилишга мажбур. Агар янгликларни очилиб кетиш хавфи бўлса, кўпчилик одамлар журналистга муҳим янгиликларни айтишмайди.

Виждонли журналистлар янгиликлар олиш учун фақат ҳалол усулдан фойдаланишади. Бу улар қонунни бузишмайди деганини билдиради.

Бу журналистиканинг инсонлар ишониши мумкин бўлган асосий стандартлари бўлади. Бу ишончли журналистика дейилади. Барча ишончли репортажлар аниқ, холис ва маъсул бўлишлари керак. Бу ишнинг ҳар бир томонига таалуқли: тарихни ёзиш топшириғи, қора суз ёки товушни таҳрирлаш, сарлавҳа номини ёзиш, материалларни ишлаб чиқариш ёки янгиликлар бўлимларини бошқариш.

Page 22: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Можарони мувазонатли ёритиш журналистдан диққат эътиборни фақат сиёсий раҳбарларга эмас, балки муаммолар одамлар ҳаётга қандай таъсир этишини кўрсатиб беришини талаб қилади.

Д. ОАВ ва можаро: ижобий ёки салбий таъсир Қуйидаги жадвалда биз журналист ва тақдимотчилар сифатида қиладиган журналист танловга қараб таъсир қилиши мумкин бўлган таъсирларнинг умумий тавсифномаси келтирилган.

Ижобий СалбийМасалаларни ойдинлаштириш ва Нотўғри хабар бериш ва манипуляциялар

Page 23: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

хабардорликни ошириш Миш-миш ларни қайта текшириш Аниқ текширилган янгилик ва маълумот

бермоқ Тахминларга шубҳаланмок Можаро ёки муаммони холис ўрганмоқ Турли нуқтаи назар тақдим қилиб

масалани кўриб чиқмоқ

Асосан жисмоний зўравонликни ёритишга йўналтирилган, бунда, тиришқоқликни ёки сулҳга эришишдаги тараққиетни рад этади

Бир тарафлама, тарғиботга йўналтирилган Реактив – зўравонлик портлашишини

кутиш, можаро олди ҳолати белгиларини ҳисобга олмайди

Энг яхшиларга ёки можаронинг бир гуруҳига йўналтирилган. Бошқа овозларни тақдим қилмайди

Шубҳали тахмин ва миш-мишлар пайдо бўлишига кўмаклашади

Диалог олиб борилишига ва тушунишга эришишга ёрдам беради

Тортишувли маълумот олишувга кўмаклашади

Можаронинг қарши ёки қарама-қарши бўлган тараф фикрини ўз ичига олади

Умумийликларни текширади Тарафлар манфаатларини ўрганади Бошқалар манфаатларини ҳурмат қилади Можарони хал қилиш ва вариантларини

таклиф қилади

Ноаҳиликка урғу беради «Биз-улар» каби таффакурини, «ғолиб-

тобе» ёндашувини қўллаб-қувватлайди Бир тарафнинг баҳтсизлигига

марказлаштирилган Бошқаларни айблаш тилидан

фойдаланади Манфаатларга эмас, балки позицияларга

марказлаштирилганМанфаатларни мустаҳкамлаш ва ечим

излашга йўналтирилганМуносабатларга зиён етказади ва

ишончни бузади Бизга ўзаро боғлиқлик ҳақида эслатади Стереотипларни, бидъат ва нотўғри

идроқни қисқартиради Тарафларга ўзлигини йўқотмасдан ўз

позицияларини тўғрилашга рухсат беради

Душманни инсонпарварлаштиради ва унинг эҳтиёжларини тушунади

Бошқа нуқтаи назар учун ўзгарувчанлик ва очиқликка кўмаклашади

Бошқаларни инсоний фазилатдан чиқаради

Ғалабага, кучли ва ғолибни қутлашга қаратилган

Page 24: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Журналистлар можарони ёритаётиб, улар зиён етказиш эҳтимоллиги борлигини кўпгина журналистлар тушунишади. Бироқ, иккинчи томондан қараганда можаролар ҳам журналист учун миш-мишлар устидан курашишга ва низода иштироқ этаётган тарафлар ўртасида диалог ўтказишга имкон яратади.

Page 25: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ҳамкорликка эришиш учун суҳбатлашиш учун қурилиш материали Ҳамкорлик принципларидан фойдаланиб телевизион ёки радиодастурни, журналда

очерк ёки бадиий мақола режалаштиришда, қуйидаги жадвалда режалаштиришда бажариладиган танлов шарҳи берилган.

ДАСТУРЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ЁКИ ҲАМФИКРЛИК ТЎҒРИСИДА ДАСТУРЛАР ПАКЕТИ

Режалаштириш бўлими

Режалаштириш бўлими

Мавзу: Мавзу:

Дастурнинг мақсади қандай (Нима учун?)

Дастурнинг мақсади қандай (Нима учун?)

Томошабинларимиз нимани билиб олишади?

Биз томошабинларимизда қандай фикрни шакллантиришни хоҳлардик?

Томошабинларимиз нимани билиб олишади?

Биз томошабинларимизда қандай фикрни шакллантиришни хоҳлардик?

Муюлиш

Жиддий масалалар

Муюлиш

Жиддий масалалар

Формат Формат

Дала ҳисоботи Дала ҳисоботи

Гувоҳлар Гувоҳлар

Жамоат фикри Жамоат фикри

Портрет Портрет

Мусиқа Мусиқа

Спорт! Темп! Спорт! Темп!

Page 26: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши
Page 27: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Қуйидаги жадвал “нозик” мавзуларга ишлов бериш учун ёки интервью пайтида, омма фикрини билишга оид сўроқлашни ўтказиш

дастури ва доира сухбатларда фойдаланиш учун бошқа йўл-йўриқларни таклиф қилади.

Ижобий жавоб кутинг Ўта фаол

бўлингЧуқурроқ ковланг

Тахминларни шубҳа қилинг

Стереотипларни ағдаринг

Ҳамфикрликка оид диалог учун қурилиш материали

Жиддий масалалар билан ишлаш учун амалий техник усуллар

Инсонийлик қилинг

Қадр қимматингизни билинг

Зидликни виждонан билдиринг

Ҳис этиш туйғусуни ривожлантиришга кўмаклашинг

Эҳтиёт бўлинг. “Бошқа тарафни” оклайдиган баёнот қилманг. Бу зиддият нуқтаи назарини жалб қилувчи ёзма махвий баёнотлар бўлиши мумкин. Уларни белгиланг, бошқача ифодаланг ва қурилиш материал сифатида фойдалининг.

Масалани иккала тарафдан таҳлил қилинг. Ҳамфикр бўлиши мумкин бўладиган соҳаларни таклиф қилинг. Меҳмон ва сизга қўнғироқ қилганларга шуни қилишни таклиф қилинг

Кўпгина ток-шоуларда позиция юзасидан баҳслар олиб борилади. Сизнинг тингловчиларингиз қабул қиладими ёки рад этадими. Бунинг ўрнига ҳар бир тарафни асослайдиган қадриятларни юзага олиб чиқишга урининг.

Тахминларга эътироз билдирмай туриб уларни ўтказиб юборманг. Уларни аниқлаш ва ўрганиш учун иккала тарафни таклиф қилинг

Карикатура ва стереотиплар – бу баҳслашув вақтида энг кенг тарқалган усуллар. Уларга эрк берманг. Тарафлар қандай қилиб стереотипга “айланиб қолганлиги” ва ўзларини қандай ҳис қилганлиги ҳақидаги суҳбатга тарафларни таклиф қилинг.

Ўз фикрини баён қилаётган инсонларни яхшироқ билинг. Нима учун бу нарса уларни безовта қилмоқда. Меҳмонларингиз ҳаётида нима уларни шу масалага шу қадар бефарқ бўлишга мажбур этди.

Ҳамфикрликдаги ўзига хос хулқ. Иззатли, айб қилмайдиган тилда саволлар беринг.

Одамларнинг кўз қараши биз билгандан анча қийин .

Ҳамма келишмовчиликлар бир хил эмас. Далилар бўйича зиддиятлар асосида қадриятлар бўлган зиддиятлардан фарқ қилишади.

Ўтмишдан келажакка ўтинг. Меҳмонларга ўз умид ва орзуларини баён этишни, ҳар бир киши вазият анча яхшиланганлигини сезиши мумкин бўладиган келажакни таърифлашни таклиф қилинг. Фикрлашнинг

ўзгарувчанлигини қўллаб қувватланг

Page 28: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Е. Ҳамфикрликка эришиш учун ток-шоу

Ток-шоулар ноёб. Улар далил ва воқеани ёзувида аниқликни излаб бир-бирларига ёзиладиган баёнотлар ёритиладиган кунлик дастурларга ўхшамайди. Ток-шоу ўз далилларида ва ўз позицияларида турадиган ва ҳақиқат ҳақида таклиф қилинган баҳслашувчи меҳмонлардан иборат бўлиши мумкин ёки у дастур ёки муайян масала юзасидан эшитганларига ўз фикрларини телефон қўнғироқлари орқали баён қилиб, танлаб олинган иштироқчиларни қутлайдиган олиб борувчидан иборат бўлиши мумкин. Одатда бундай шоулар иккала форматнинг бирикуви бўлади.

Репортаж ва янгиликлардан фарқли равишда, ток-шоу жўшқинроқ, бу ерда қадриятларни билдирадиган ва муҳокама қиладиган турли нуқтаи назарлар айтилади. Ток-шоуда одамлар ўз нуқтаи назарларини айтишади, улар бошқалар билан жанжаллашади. Аммо, муҳими меҳмоннинг ёки олиб борувчининг статуси эмас, балки дастурни тингловчиларга таъсири. Энг муҳими бўлиб эшиттирилган маълумот орқали тингловчиларга қандай таъсир ўтказилгани бўлади. Агар тингловчилар кекса ёшда бўлиб ва қизиқишни бошласа ёки ҳаттоки эшитганларидан завқланишса бу муваффақиятнинг бир кўрсаткичи. Агар улар янги маълумот, янги тушунча ва кўрилаётган можаронинг якуний имкониятларига янги ишонч имконини олишса яна ҳам яхшироқ бўлади. Қачонки тингловчилар дастур охирида саросимага ёки норозиликка ёки ҳаттоки турғунликка тушиб қолишганда салбий натижа бўлади.

Ток-шоу можароларни трансформация қилишда ёрдам бера оладими ёки тўсқинлик қила оладими?

Олиб борувчилар ва продюсерлар ўзлари якка можарони хал қилиша олмасликларини тушунишлари керак. Аммо улар дебатни (баҳсни) очиши ва кенгайтириши мумкин ва бу зўравонлик билан содир бўлаётган можарони хал қилишда муҳим қадамлардан бири. Ток-шоу жараён қисми бўлади. Муваффақиятли ток-шоулар можарони бошқарса бўлишини намоён қилишлари мумкин, ҳеч бўлмаганда дастур иштироқчилари ўртасидаги можарони. Қисқа муддат ичида ҳеч бир ток-шоу урушга ёки арзимаган можарога бас келишда ёрдам бера олмайди. Аммо, охрида, ойлар ва йиллар ўтгач, яхши уюштирилган ток-шоулар можаро содир бўлган доира ичидаги вазиятни ўзгартиришга кўмаклашишлари мумкин. Ток-шоу кўпчилик одамларнинг тафаккур тимсолини ўзгартириши мумкин. Улар эндиликда зўравонлик билан содир бўладиган можароларни қўллаб-қувватлашмайдиган ва уларга иштироқ этмайдиган бўлишади. У умумий манфаатларни баҳолашга ва тан олишгава бир-бирига кўпроқ ишонч ҳосил қилишга мажбур қилади. Тингловчиларга милитаристлар ғояларини ҳисоблаш имконини бериб, яхши ток-шоу тингловчиларга йўл тақдим этишда ёрдам беради, унинг шарофати билан тинчлик ўрнатиш имкони яратилади.

Page 29: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ток-шоуни яхши ўтказиш осон эмас. Улар мураккаб, деярли техник масалаларни ва қўшимча интеллектуал саволларни бажариш учун фантастик машқ бўлади, ҳақиқатни идроқ қилишда фарқ ва башорат қилиб бўлмайдиган ҳис туйғуларни кўрсатиш, фуқаролар ва иштироқ этувчи қўнғироқ қилганларни турткалайдиган башорат қилиб бўлмайдиган ҳис туйғулар каби машқлар.

Барча мураккаб буюмлар қисқа вақт ичида тушунарли тингловчиларга тақдим этилиши керак. Ва бундай мураккаб таъсир этиш вазифасини сиёсий иқлим каби ташқи омиллар ҳам кўрсатади. У сизнинг жамиятни хабардор қилиш ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаши мумкин ёки мумкин эмас

Жиддий масалаларни кўришаётганда дастур муаллифлари сиёсий босимдан ташқари савдо-сотиққа боғлиқ босимга ҳам дуч келишлари мумкин. Реклама берувчилар уларнинг енгил спитрлик ичимликлар ёки сигареталарни рекламаларидан олдин ёки кейин ахборотда низога ҳеч қандай шамалар бўлмаслигини қаттиқ талаб қилиб туриб олишлари мумкин. Баъзиларимиз қуйидаги масалага дуч келамиз: радиостанция кимга хизмат қилади – ахолигами ёки фақат унинг коммерцияли ёки сиёсий манфаатдор эгасигами? Тақдим этувчилар ўзларининг шахсий багажини англашлари керак – тарбия, тажриба, қадрият ва ҳис туйғулар, улар эса масалани қандай қабул қилишига ёки меҳмон ёки кўрсатувга қўнғироқ қилганлар билан қандай суҳбат ўтказишларига таъсир кўрсатади.

Тарафларни яраштиришга оид яхши ток-шоуни қандай тайёрласа бўлади?

Биринчидан, бундай ток-шоу оддий тоқ-шоунинг фақат муҳим қисмларинигина ўз ичига олиши керак. Бу муҳим қисмлар турли-туман фикрларни, ойдинлик, аниқ лўнда саволларни, мувозанатли ва асосли суҳбатларни, инсоний қизиқиш ва жамоат фикрини ўринлилигини, ўзига жалб қиладиган тақдимотни, айтилганларни аниқ синтез ва ҳокозаларни ўз ичига олади. Бироқ, можаро билан ишлаш қўшимча кўникма ва билимларни талаб этади. Агар можаронинг таҳлили йўқ ҳолда, қадрият, далил, позиция ва манфаатлар ўртасида фарқлаш йўқ ва ҳамфикрликни излаш ҳам йўқ; ҳар қандай ток-шоу можарони қўзғатиш ва кўчайтиришга қодир.

Ток-шоуда ҳамфикрликка интилиш янги ва баъзида мураккаб масалаларни кўтаради. Биз бошқариб бўлмайдиган, портлаш хавфи бор маълумот ва айблашлар билан муомалада бўлишимиз зарурми? Ток-шоу ўзининг асосий фарқ ва тингловчиларини йўқотмаган ҳолда маъсулиятли бўла оладими? Тақиқланган мавзулар билан қандай иш тутиш керак? Ташовузкор чиқишлар билан нима қилмоқ керак? Вазифа варақаси узун.

Ғазаб билан қандай муомалада бўлиш

Page 30: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ҳар бир олиб борувчи ғазабни ифодалайдиган, тили ёмон ёки эшиттиришга қўнғироқ қилиб ўз фикрини баён қилиш учун радио ва шахсий мегафодан фойдаланган меҳмонларга дуч келган. Эшиттиришга қўнғироқ қилиб олиб баҳслашадиган ва бошқа суҳбатларни тўхтатиб қўядиганлар ҳам бор. Нима қилиш керак?

Бир вақтда гапираётган улар нима ҳақида гапираётганини ҳеч ким тушуниб бўлмайдиган меҳмонларган эслатиб қўйямиз.

Рекламани қўямиз, қизиққон ҳис туйғулар нафасини ростлагунга қадар олдиндан ёзиб олинган ахборот ёки тематик мусиқани муқаддима сифатида қўямиз.

Қизиққон суҳбатдан чекиниш ёки музокарани янги муюлишини олиб бориш усули сифатида ўқиса бўладиган хат ёки электрон ахборотларни тайёр қилиб турамиз.

Тинглатиш учун олдиндан ёзиб олинган ахборотларни тайёрламиз. Улар тингловчи ва меҳмонларга мавзу ва дастурда музокара олиб бориш қоидаларини эслатади.

Қўнғироқлар дастури учун қўнғироқ қилганларни имкони борича текширамиз.. Продюсер ва бошқа ходимлар олдин телефон қўнғироғини қабул қилишлари керак, уни қисқача (сканер қилиб) кўриб чиқишлари ёки қўнғироқ қилганлардан қандай саволлари ёки аризалар борлигини сўрашлари, нияти бузуқ ва пойма-пой қўнғироқларга йўл қўймасликлари керак. Сканер билан ишлаш учун журналистика факультети студентларидан таклиф қилиш зарур. Ва биз доимо қўнғироқ қилиб эфир вақтини суиистеъмол қилган шахсларни кесиб қўямиз.

Салбий қўнғироқларни ўз ҳисобингизга қабул қилманг. Қўнғироқ қилганлар нима сабабдан хафа эканлигига қизиқинг, аммо уларни ғазабига шерик бўлманг.

Дастурни тўхтатишга ва меҳмон ва қўнғироқ қилганларга улар бошқаларни ҳурмат қилмаётганлигини ёки мавзудан четга чиқиб кетаётганлигини эслатишга тайёр турамиз.

Олиб борувчилар меҳмонлар ёки қўнғироқ қилганлар тўғридан-тўғри эфирда баён қилаётган ҳар қандай дўқ-пўписадан масофани ушлаб туришлари керак.

Меҳмон ёки қўнғироқ қилган шахсини тинчланишга мажбур қилиш мақсадида зўр диалогга ўзига хос далилларни киргизамиз. Далилларни олдиндан тайёрланг.

Қачонки меҳмонлар бир-бирилари билан аразлашганда, мулойимлик билан уларни келишимнинг охирги бандига қайтарамиз.

Юмор энг зўр ором берадиган усуллигини ёдимизда тутамиз.

Page 31: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

Ток – шоуни олиб борувчилар можаролар уларнинг дастурларини қизиқарлироқ қилишади деб кўпроқ ўйлашади. Аммо, Қирғизистон тингловчиларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, кўпчилик томошабинлар сиёсий музокаралардан чарчашди.

Тинчлик истиқболи

Раҳбарлар чўзилиб кетган можароларни ўрганишаётган вақтда, ҳар бир дастурда диққат эътиборни ўша можароларга қаратиш керак эмас. Бунинг ўрнига ҳамкорлик қилишга интилаётган ва ҳамфикрликни топаётган шахс ёки гуруҳларни топишга урининг.

Ва қачонки можаро тугагандан кейин, ва тарафлар ҳамфикрга эришишганда тарих хали якунланмайди. Тақдимотчи ва продюсерлар тинчликка эришишга нима кўмаклашган кўриш учун улар масалаларга ва баъзи бир шахсларга қайтишлари керак. Бошқа можароларга қўлланиладиган дарслар борга ўхшайди, ёки дунё янги кескинлик ўчоги ёки тарафларга ҳамфикрликни излашда ўрганиш зарур бўлган масалаларни айтиши мумкин.

Можаро – бу оддий уруш эмас, бошқа турдаги можаролар ҳам бўлиши мумкин. Диний эътиқод, миллий бидъатлар, гендер масалалари, манбаларни бўлиштиришда адолат йўқлиги ва ҳ.к. асосидаги низолар. Барча бундай можаролар ва уларни хал қилиш учун

Page 32: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

соғлом ақл ва мулоҳаза билан муҳокама қилиниш керак, чунки четга олиш, уларни босиш кейинчалик зўравонлик йўли билан тўхтатишга олиб келади.

Техник йўл-йўриқлар

Дира сухбат форматидаги дастурлар учун меҳмон сони кўп бўлишидан четга қочамиз.

Ҳаттоки, агар студияда тўрт ёки кўпроқ меҳмон бўлса чиқишлар ва жавоблар учун узоқ вақт талаб этилади. Тингловчилар ким нима деганини унутиб қолишади. Бундай хилма-хил нуқтаи назарларни синтез қилиш мураккаб.

Дастуримизни режалаштирамиз ва ўрганиб чиқамиз.

Бошловчилар меҳмонлар олдинроқ нима дейишлари тўғрисида яхши хабардор бўлишлари керак. Структурали ва маданий зўрликни аниқлаш учун ва далиллар ва позициялар, қадриат ва манфаатлар ҳақида саволлар тайёрлаш учун дастургача можарони яхши таҳлил қилиб чиқинг.

Дастур бошлангунга қадар диққатимизни мавзуга қаратамиз чунки барчаси тўғрисида гапира олмаймиз.

Масалан, инсон ҳуқуқи ва сайловлар – бу ток-шоу учун жуда катта мавзулар. Мавзуни ойдинлаштирамиз: Ушбу сайловларда инсон ҳуқуқи ҳақидаги қандай масала кўпроқ бузилган.

Тинчлик ўрнатувчи ва тақдимотчилар учун тўртта сеҳрли сўз бор: тинглаш, равшанланлаштириш, синтез қилиш ва бошқача ифодалаш.

Ток-шоуни олиб борувчисига бировни тинглаш маҳорати гаплашиш қобилияти каби шунчалик муҳим. Тинглаш маҳорати – бу биз тўлиқ жавоб берадиган саволлар сўрашни ўрганганимиздек. Тинглаш маҳорати сизга далилларни фикрлардан ажратишда кўмаклашади ва суҳбатни қачон умумий қизиқиш тарафга йўналтиришга йўл кўрсатади.

Малакали олиб борувчилар маъно тушунарли эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун меҳмонларнинг чиқишини ва қўнғироқ қилганларни диққат билан тинглашади. Олиб борувчилар доимо ойдинлаштиришга интилишлари керак. Чигаллашиб кетган маълумотлар, пойма-пой баёнотлар и туганланмаган фикрлар диққат эътибордан четда қолмаслиги керак.

Аниқлик тести – бу олиб борувчининг меҳмонлар ва қўнғироқ қилганлар берган маълумотларнинг асосий лаҳзаларни қисқача умумлаштириш қобилияти. Агар биз

Page 33: Guidebook (Uzbek) - Search for Common Ground ... · Web viewАгар 1980 йили СПИД пандемияси вақтида ушбу касалликни пайдо бўлиши

умумлаштириш учун буни яхши тушуна олмасак. Тингловчиларимиз ҳам тушунмасликлари мумкин.

Савол сўраш маҳорати

Можарони бошқаришда кўмаклашувчи самарали саволлар яхши усул ва мазмунга боғлиқ. Кўпгина техник усуллар журналистика соҳаси учун асосий бўлади, одатда иккита саволни бир вақтни ўзида сўрамаслик ва доимо “Нима учун”, “Нима” ва “Қандай” сўзлари билан бошланадиган саволлардан фойдаланиш. Чунки бу каби саволлар тўлиқ жавоб беришни талаб қилади. Ва ҳар бир тажрибали журналист “Бу қизиқарли”, “Менга бу ҳақда кўпроқ айтиб беринг” ёки “Бу содир бўлган вақтда, қандай қилиб сиз нима ҳақида ўйлаётган эдингиз” каби иборалардан фойдаланиб изоҳ олишни билиши керак.

Тилни эҳтиёткорона фойдаланиш

Биз фойдаланилаётган аниқ сўзлар, аниқлашади: биз сўраган саволлар ҳамфикрликка келишга кўмаклашишадими ёки уйдирма ва ҳадикни мустаҳкамлайдими.

Можарога ўз муносабатини билдирган журналистлар “хунрезлик” “сиёсий қотиллик” ёки “ геноцид” каби сўзларни эҳтиёткорлик билан фойдаланишлари керак, бу сўзлар хабардор қилишга эмас, балки кўпроқ можаро ўйғотишга қодир. Биз “хароба бўлган”, “маҳрум бўлган” ёки “ қўрққан” каби бундай сўзлардан ўзимизни четга оламиз, чунки бундай сўзлар ўзини қурбон деб ҳисоблаганлар тарафига ўтишади. Биз “экстремист”, “террорчи”, “фанатик бўлган” ёки “фундаменталист” каби бир гуруҳ шаънига айблов сифатида айтиладиган бундай ёрлиқлардан фойдаланмасликка ҳаракат қиламиз. Биз одамларни ёки гуруҳларни ўзлари ўзини айтадиган ёки уларни суд айтган исмлари бўйича аниқлаймиз.