Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 ·...

293
XOРАЗМ МАЪМУН АКАДEМИЯСИ АЛХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХОРАЗМ МИНТАҚАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИ МАТЁҚУБ МАТНИЁЗОВ, ЯРАШ ОЛЛАМОВ Хоразм давлатчилиги тарихи (Тарих факультетининг талаба ва магистрантлари учун маxсус курс бўйича ўқувуслубий қўлланма) Юридик фанлари доктори, профессор М.М.Файзиев таҳрири остида. Урганч – 2009

Transcript of Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 ·...

Page 1: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

XOРАЗМ МАЪМУН АКАДEМИЯСИ

АЛ–ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ХОРАЗМ МИНТАҚАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИ

МАТЁҚУБ МАТНИЁЗОВ, ЯРАШ ОЛЛАМОВ

Хоразм

давлатчилиги

тарихи

(Тарих факультетининг талаба ва магистрантлари учун маxсус курс бўйича ўқув–услубий қўлланма)

Юридик фанлари доктори, профессор М.М.Файзиев таҳрири остида.

Урганч – 2009

Page 2: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

2

Ўқув қўлланма Ватанимизнинг қадим замонларидан то ҳозирги

давригача ўтган бир неча минг йиллик давлатчилик тарихи умумий тарих, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ихтисослиги бўйича талаба, магистрант ва ўқитувчилар учун мўлжалланган махсус курс доирасида ёритилган.

Ўқув қўлланмада илк Хоразм давлатчилигига асос солиниши ва унинг ривожланиши босқичлари ишончли далиллар асосида баён қилинган. Асарда «Катта Хоразм» ва Канг (Қангуй) давлатлари тариxига алоҳида эътибор қаратилган. Хоразмшоҳлар Ануштагинийлар давлати, Хива хонлари давлати, уларда давлат бошқариш усуллари, давлат бошқарувининг марказлашуви, давлатни бошқарган сулолалар – хоразмшоҳлар ва Хива хонлари, Хоразм халқининг чет eл босқинчиларига қарши ўз озодлиги ва мустақиллиги учун асрлар давомида олиб борган кураши тарихий манбалар асосида кенг кўламда ёритилган бўлиб, Ватанимиз тарихини ўрганишда талабаларга ҳар томонлама фойдадан ҳоли бўлмайди.

The history jf jur country from the ancient times to the present is

defined within the spesial course for students, masters and teachers specialized in general history, national independence idea, the bases of rights and spirituality in this manual.

The establishment of early Khorezm statehood and its development stages are expressed with facts in the manual. Great attention is paid to the problem off «Katta Khorezm» and Kong (Qanguy) in this work.

The Khorazmshakhs – The state of Anushteginiys, the state of Khiva Khanates, their state administration system, the centralizing of state government, The dynasties that ruled the state – The Khorazmshakhs fnd The Khons, the struggle of Khorazm people against foreign inuaders for centuries have been defined on the basis of historical sourcec. All these would be helpful for the learners of the history of our country.

Тақризчилар: тариx фанлари дoктoри, прoфeссoр Д.А.Oлимoва,

тариx фанлари нoмзoди, дoцeнт Г.Машарипoва, юридик фанлари нoмзoди, дoцeнт М.Утeмуратoв

Урганч Давлат университети ижтимоий–гуманитар фанлар кенгашида мақулланган.

© М.Матниёзов, Я.Олламов. «Хоразм давлатчилиги тарихи», 2009.

Page 3: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

3

«Ўзбек давлатчилигининг тамал

тошлари бундан 2700 йил муқаддам

айнан Хоразм воҳасида қўйилган. Шу

маънода, миллий давлатчилигимиз тарихи Миср, Хитой, Ҳиндистон,

Юнонистон, Эрон каби энг қадимий

давлатлар тарихи билан бир қаторда ту-

ради».

Ислом Каримов

Сўз боши ўрнида

Хоразм топоними илк бор милоддан аввалги VII – VI асрларда яратилган зардуштийлик динининг муқаддас китoби «Авесто»да учрайди.

Хоразм тарихи тош асрига бориб тақалади. Эрамизгача бўлган дастлабки минг йиллик бошларида катта уюшма–сак–массагетлар иттифоқи вужудга келган. Страбон ўзининг «География» асарида массагетлар – саклар иттифоқи таркибига хорасмийлар ҳам киради, деб ёзади. Улар катта уюшмага бирлашганлар. Бу уюшмага кирган қабилалар ватани Хоразм деб аталган.

Хоразм номи турли халқлар тилида турлича талаффуз қилинган. Араблар – xwаrezм, форслар – uvаrazmis, xvаyruzm, месопотамияликлар –

Page 4: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

4

xwаrizmа, юнонлар – chаrаsmiа, «Авесто»да – hvаirizem ва бошқалар. Қадимги Хоразм тангалари xwаrzm шаклида талаффуз қилинган. Европа, рус, форс олимлари «Хоразм» тушунчасини турли маъноларда изоҳлаганлар. Клипперт, Лерх Хоразм сўзини «паст текисликда жойлашган ер» деб, Бюрнуф, E.Захау, Гейгер – «унумдор ер», Юсти ва Шпигел – «ёмон, унумсиз ер», С.П.Толстов «хварри ёки хурри» халқининг ватани, форсча «хурр, хурсед – қуёшли ер», Соловьев ва Греков – бу сўзнинг биринчи «хвор» қисмини хуршед – қуёш сўзи билан боғлаб «қуёшли ўлка», «қуёшли ер» деб таърифлаганлар.

Хоразм атамаси изоҳлари ичида, кўпчилик олимлар ҳозирги кунда «хwауrizem» сўзи ҳақиқатга анча яқинлигини тан олишмоқда. Бу сўз қадимги форс сўзидан олинган бўлиб, «хwаr» – қуёш, «zem» – ер, ўлка маъносида ишлатилади1.

Юнон тарихчиси Ҳеродўтнинг таъкидлашича, массагетларнинг бирдан – бир сиғинадиган худоси қуёш бўлган2.

Яна бир юнон олими географ Страбоннинг фикрича ҳам массагетлар қуёшни ўзининг худоси деб ҳисоблаганлар. Ҳақиқатан ҳам сак – массагетларда дунёнинг икки ибтидоси – қуёш ва сув ёки олов ва сув бўлиб, ердаги ҳаёт шуларга боғлиқ.

1 Šаранг: Толстов С.П. По следам древнехорезмийской цивилизации. М., 1948. С. 80. 2 Šаранг: Историки античности. В двух томах, Том 1. М., 1989. С. 120.

Page 5: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

5

Бундан деярли 3000 йил муқаддам Зардушт бобомиз томонидан яратилган муқаддас «Авесто» нинг (Яшт 6. «Хуршед – қуёш» гимни, қўшиғи) деб номланган бандида тубандаги сатрларни ўқиймиз:

Биз қуёшга сиғинамиз, Қуёш абадий ёруғлик манбаи, Қуёш чиқса бутун олам ярқираб – яшнаб

кетади, Бутун борлиқ – ер, сув, ўрмонлар,

ҳайвонлар ва одамлар ундан баҳра олади1. Шунинг учун бўлса керак, хоразмликлар ўз

ватанини «Хвайризем» – қуёшли ўлка деб аташган. Хоразм қадимда жаҳон цивилизацияси

марказларидан бири бўлган. Бу ўлкада қадим замонлардан буён фан ва маданият равнақ топган. Бунинг исботи тариқасида археологик қазишмалар натижасида топилган моддий ва маънавий ёдгорликларни кўрсатиш мумкин.

Хоразм воҳасида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида 1937 йилдан то 1970 йилларгача профессор С.П.Толстов раҳбарлигидаги «Хоразм археология ва этнография экспедицияси» иш олиб борди.

Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган Тўрткул тумани ҳудудидан қум барханлари остида кўмилиб қолган ўнлаб қадимги қасрлар, қалъалар, балиқчи ва овчиларнинг манзилгоҳлари топиб ўрганилди.

1 Šаранг: Авеста. Избранние гимни. Душанбе, «Адиб» 1990. С. 50.

Page 6: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

6

Шулардан Қўйқирилган қалъа, Тупроқ қалъа бир замонлар хоразмшоҳлар давлатининг пойтахти бўлган.

Бу қалъалар харобаларидан топилган археологик ёдгорликларни тадқиқ қилиб, олимлар шундай хулосага келдилар: милоддан аввалги VI – II минг йилликларда (неолит даври) Хоразм воҳасида яшаган қадимги аждодларимиз дахи, оттасий, массагет, хорасмий ва бошқа қабила ва қавмлар бўлиб, улар фанда Калтаминор, Сувёрғон, Тозабоғёп, Амиробод деб номланган маданиятларни яратганлар.

Улуғ боболаримиз ал – Хоразмий, ал – Беруний, аз – Замахшарий ва бошқалар жаҳон фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшганлар.

Хоразм элида Ўрта Осиёнинг дастлабки давлатлари, дунёвий динлардан бири зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби «Авесто» вужудга келган. Бу ерда илк ўзбек давлатчилигига асос солинган, қадимги академиялардан бири бўлмиш Маъмун академияси ҳам ташкил топган.

Ўзбeкистoн Президенти И.А.Каримов ўзбек халқининг бетакрор тарихи, маданий ва маънавий меросининг нақадар чуқур илдизга эга эканлигини тилга олиб, «Биз жаҳон маданиятида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз, бизнинг миллатимиз, халқимиз кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо

Page 7: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

7

бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади»1.

Дарҳақиқат, ўзбек давлатчилиги ҳам қадимий тарихга эга. Унинг тамал тошлари, Президентимиз айтганларидек, бундан деярли 3000 йил муқаддам айнан Хоразм диёрида қўйилган.

Бой ва сермазмун тарихимизни, унинг ҳали қўл тегмаган қирраларини, айниқса қадимги Хоразм давлатчилиги тарихини чуқур ва ҳар тарафлама ўрганиш ва уни холисона манбалар асосида таҳлил қилиш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари И.А. Каримов «Давлатчилик бугунги кунда ўта сиёсий масала бўлиб турибди. Нега деганда, Ўзбекистонда давлатчилик бўлмаган, деб орқаваротдан ташвиқот юритаётган, шу фикрни онгимизга сингдирмоқчи бўлаётган, керак бўлса, халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уринаётган кучлар ҳали бор. Бундай ғаламислар орасида қандай қилиб бўлса ҳам бизни яна собиқ СССР га қайтариш ниятида юрганлар йўқ дейсизми? Ўзбек тарихчиларининг бугунги кундаги асосий вазифаси мана шу даъвонинг пуч эканлигини исботлаш, давлатчилигимизнинг илмий нуқтаи назардан асосланган тарихини яратишдир»2, деб таъкидлади.

2005 йил 22 – 23 сентябр кунлари Хоразмга

1 И.А.Каримов.Тарихий хотирасиз келажак йœš.– Т., 1998. 12–бет. 2 И.А.Каримов.Тарихий хотирасиз келажак йœš.– Т., 1998.

Page 8: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

8

ташриф буюрган Ўзбeкистoн Президенти Ислом Каримов Маъмун академияси олимлари билан учрашув пайтида Хоразм бой тарихга эга ўлка эканлиги, унинг ўрганилмаган қирралари ҳали кўплиги, Ўрта Осиёда биринчи давлатчилик Хоразмда вужудга келганлиги, шунинг учун академия олимлари Хоразм давлатчилиги тарихини яратишлари ва бу ҳақда халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишлари кераклигини, яна бир бор таъкидлаган эдилар.

Демак, бу муаммонинг сиёсий жиҳатдан долзарблиги шундаки, Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда республикамизнинг мустақиллигини, ўз давлатчилигини тиклаб, шахдам қадамлар билан ривожланиб бораётганини кўра олмаган баъзи бир ғанимлар «Ўзбек халқи ўзи давлат тузиш ва уни бошқариш қобилиятига эга эмас, уни фақат бошқа, «буюк» халқлар бошқариши мумкин» деган сохта фикрларни тарқатиб, халқимизни танлаган тўғри йўлидан чалғитиш ҳамда халқаро жамоатчиликни шунга ишонтиришга уриндилар. Бундай уйдирмаларнинг сохталигини охиригача фош қилиш ва тарихий ҳақиқатни тиклаш давр талабидир.

Аждодларимизнинг тараққиёт йўлини, ҳаётий тажрибаларини ўқиб ўрганганларидагина ёшларимизда миллий ғурур, истиқлол тафаккури, ҳозирги ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маданий

Page 9: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

9

турмушни ўтмиш билан қиёслаш ҳамда келажакка назар солиш туйғуси шаклланади. Бу эса уларни миллий қадриятларимизни улуғлаш, ўз ватанига, халқига садоқатлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Муаммонинг тарихий – назарий жиҳатдан долзарблиги шундаки, советлар ҳукмронлиги даврида чоп қилинган тарихий асарларда бизнинг давлатчилигимиз тарихи нохолисона, тарихий фактлар бузиб, сохталаштирилиб баён қилинган. Масалан, ўша даврда чоп қилинган Ўзбекистон тарихининг академик нашрларида Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ташкил топган дастлабки давлатлар антик (қадимги) даврга оиддир, дейилган. Улар Юнон – Бақтрия, Парфия каби антик давлатлардир. Қадимги давр тушунчаси остида милоддан аввалги IV ва милодий IV асрлар тушунилган. Маълумки, Марказий Осиёда том маънода қулдорлик тузуми, классик қулчилик бўлмаган. Ҳозирги қарашлар нуқтаи назаридан Марказий Осиё қадимги давр тарихи доираси анча кенгайтирилиб, милоддан аввалги VIII – милоднинг IV асрлари билан белгиланаяпти1.

Қадимги давр тарихи икки босқичга бўлиб ўрганилмоқда. Биринчи босқичда (милоддан аввалги VIII – милоднинг IV асрлари) Марказий Осиёда эркин деҳқончилик жамоа хўжаликлари

1 Šаранг: Œзбекистон тарихини œšитиш ва œрганишнинг ягона концепцияси. –Т., 1996. 10–11–бетлар.

Page 10: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

10

заминида икки дастлабки давлат конфедерацияси таркиб топган. Булар «Катта Хоразм» ва Қадимги Бақтрия подшолигидир.

Милоддан аввалги VI асрда Эрон аҳамонийларининг истилочилик юришлари натижасида «Катта Хоразм» ва Қадимги Бақтрия подшолиги парчаланиб кетган. Иккинчи босқич милоддан аввалги IV – милоднинг IV асрларини ўз ичига олади. Бу даврда парчаланиб кетган «Катта Хоразм» ва Қадимги Бақтрия подшолиги вайроналари устида биринчи антик давлатлар вужудга келади. Улар ичида энг қадимийси Хоразм давлатидир1.

Юқорида қайд қилинганидек, Марказий Осиёда, аниқроғи Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг ташкил топганлиги тарихига кўпчилик олимларнинг таъкидлашича, уч минг йил бўлган 2. Агар биз мана шу санани асос қилиб олсак, милоддан аввалги VIII асрда вужудга келган «Катта Хоразм» конфедерациясидан бурун ҳам Хоразмда давлатчиликнинг илк куртаклари қарор топган деган мантиқий хулосага келамиз. У ҳолда Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» номли асарида милоддан аввалги XII асрда Хоразмда дастлабки давлатчиликка асос солина бошланди, деган

1 Šаранг: Œзбекистон тарихини œšитиш ва œрганишнинг ягона концепцияси. –Т., 1996. 10–

11–бетлар. жойда. 2 Œша жойда.

Page 11: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

11

қарашларининг ҳақиқатга анча яқин эканлиги кўриниб қолади 1.

Тўғри, милоддан аввалги XII аср бошларида шакллана бошлаган Хоразм давлатчилиги ҳали том маънода тўлақонли давлат бўлмаган. У даврда давлатчиликнинг дастлабки куртакларигина пайдо бўла бошлаган.

Кейинчалик жамиятда табақаланиш рўй бериб, эркин жамоалар билан бир қаторда зодагонлар, қулдорлар табақаси шаклланиб, улар ўртасида зиддият кучайган. Қуйи табақани итоатда ушлаб туриш ва ҳудудни ташқи душманлар хавфидан ҳимоя қилиш учун марказлашган қудратли давлат зарур бўлган. Бундай давлатнинг пайдо бўлиш жараёни милоддан аввалги VIII асрга келиб ўз ниҳоясига етган. Хоразм ҳукмдорлари Хоразм атрофида истиқомат қилувчи қабила ва элатлар ҳамда турли қавмларни бирлаштириб, ҳарбий – демократик конфедерация принципларига асосланган катта давлат тузишга муваффақ бўлганлар2. Бу конфедерация кейинчалик тарихга «Катта Хоразм» давлати номи билан кирди.

Хоразм давлатчилиги тарихининг ануштагинлар сулоласи ҳукмронлик қилган даври тарихигина адабиётда анча кенг ёритилган. Чунки Хоразм тарихида энг йирик ва қудратли ануштагин – хоразмшоҳлар давлати тарихи кўпгина

1 Абу Райхон Беруни. Избранные произведения, т. I. –Т., 1957. С. 47. 2 Авесто. Душанбе, «Адиб», 1990. с. 119–120

Page 12: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

12

тадқиқотчилар диққатини ўзига жалб қилган ва бу ҳақда қатор илмий ва илмий – оммабоп асарлар яратилган. Шулар ичида диққатга сазовори Зиё Буниёдовнинг «Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати. 1097 – 1231» номли шоҳ асаридир. Бу асарда муаллиф араб, форс, рус ва бошқа манбалар асосида хоразмшоҳлар давлатининг вужудга келишидан то унинг ҳалокатигача бўлган даври тарихини илмий жиҳатдан баён қилган.

Чет эл тадқиқотчиларидан Туркия тарихчиси Иброҳим Кафес ўғли 1956 йилда Анқарада «Хоразмшоҳлар давлати тарихи» номли китобини чоп қилдирди. Бу китобда хоразмшоҳлар давлатининг сиёсий ва ҳарбий тарихи ҳар тарафлама баён қилинган.

Шиҳобиддин Муҳаммад ан – Насавийнинг «Сийрат ас – Султон Жалолиддин Мангбурни» («Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти») асари 1973 йилда З. М. Буниёдов томонидан арабчадан рус тилига «Жизнеописание султана Джалалиддина Манкбурни» сарлавҳасида Москвада чоп қилинган. Бу асар 1999 йилда Тошкентда ўзбекчага «Султон Жалолиддин Мангуберди» номи билан чоп қилинди. Бу асарда сўнгги Жалолиддин хоразмшоҳ Мангубердининг ҳаёт тафсилотлари, унинг мўғул босқинчиларига қарши 11 йил давомида олиб борган қаҳрамонона курашлари ва фожиали ўлими ҳақида ҳикоя

Page 13: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

13

қилинади. Хоразмшоҳлар давлати, унинг сиёсий – маъмурий бошқариш тартиби ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Профессор Исо Жабборовнинг 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан чоп қилинган «Буюк Хоразшоҳлар давлати» (Тошкент, 1999 й.) деб аталган рисоласида ибтидоий жамоа тузуми давридан то ўрта асрларгача Хоразмда рўй берган ижтимоий – сиёсий воқеалар, чунончи, қадимги қабилалар, улар яратган маданият ўчоқлари, қадимги шаҳар ва қалъаларнинг вужудга келиши, ҳозиргача сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар, Хоразм жаҳон цивилизациясининг ўчоқларидан бири бўлганлиги археология ва этнография фанлари берган маълумотлар асосида умумий тарзда ҳикоя қилинган. Исо Жабборов Хоразм давлатчилиги масалаларини ҳам қисман ёритиб ўтган. Хоразмшоҳлар давлатининг ҳомий авлиёлари ва маъбудалари, хоразмшоҳлар шажараси, шу шажарадан чиққан машҳур олимлар, саркардалар, халқ қаҳрамонлари, давлат арбоблари ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

«Жалолиддин Мангуберди» (Тошкент, 1999 й.) деб номланган муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган китобда ҳам хоразмшоҳлар давлати ва унинг мўғул босқинчиларига қарши кураши ҳақида, айниқса ўзбек халқининг миллий

Page 14: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

14

қаҳрамони Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, мустақиллик учун фидокорона кураши, саркардалик фаолияти, шахсий жасорати, ватанга муҳаббати билан тарихдан муносиб ўрин олганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Бизга маълумки, Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати, унинг мўғул босқинига қарши кураши ҳақида шарқнинг машҳур тарихчилари Алоуддин Атамалик Жувайнийнинг «Тарихи жаҳон гушой», Ибн ал – Асирнинг «Ал – Камил фит–тарих», Рашидиддин Фазлуллоҳнинг «Жомеъ ат – таворих» асарларида ҳам ўз аксини топган.

А.Сагдуллаев, Б.Аминов, Ў.Мавлонов, Н.Норқуловлар муаллифлигида ёзилган ва 2000 йилда чоп қилинган «Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти» деб номланган асарда ўзбек давлатчилигининг вужудга келиш сабаблари, Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари илмий жиҳатдан батафсил баён қилинган. Хоразмшоҳлар ва Хива хонлари давлатчилиги масалаларига ҳам маълум даражада эътибор қаратилган.

А.А.Гордиенконинг «Создание народно – советского государства и права и их революционно – преобразуюшая роль в Хорезме и Бухаре» (Ташкент, изд. САГУ, 1959 г.) номли асарида ХХСР ва БХСРнинг вужудга келиши ва ижтимоий – сиёсий ва иқтисодий ривожланиши, давлат

Page 15: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

15

тузуми ва ҳуқуқий асослари тарихи, марксизм – ленинизм таълимоти, коммунистик ғоявийлик, синфийлик принципларига асосланган ҳолда нохолисона ёритилган.

Э. В. Ртвеладзе, А. Х. Саидов, Е. В. Абдуллаевлар қаламига мансуб «Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар» номли асар 2001 йилда Тошкентда чоп қилинди. Бу асар цивилизация ҳодисаси сифатида қадимги Ўзбекистоннинг давлатчилиги ва ҳуқуқи тарихига бағишланган бўлиб, унда давлат ва давлатчилик тушунчаларига таъриф берилиб, давлат ва ҳуқуқ институтлари, пул муносабатлари, солиқ хизмати, дипломатия, зардуштийлик ҳуқуқининг пайдо бўлиши масалалари ҳақида умумий маълумотлар берилган. Шу масалаларни баён қилиш жараёнида, ўрни келганда, баъзи бир саҳифаларда Хоразм давлатчилиги ва ҳуқуқи ҳақида ҳам сўз юритилган.

2004 йилда Тошкентда муаллифлар жамоаси қаламига мансуб «Ўзбек давлатчилиги тарихи, 1 – китоб» чоп қилинди. Бу китобда Турон заминининг энг қадимий цивилизация ўчоқларидан бири бўлганлиги, бу ерда энг қадимий уруғ ва қабилалар истиқомат қилганлиги, одамлар жамоалари ва илк давлатлар пайдо бўлганлиги ҳақида, зардуштийлик ҳуқуқи, ислом ҳуқуқи, Чингизхон босқини, Темурийлар давлатининг ташкил топиши ва

Page 16: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

16

ҳоказолар ҳақида умумий маълумотлар берилган. Китобнинг «Хоразмшоҳлар сулоласи» деб

номланган бандида мўғуллар босқини ва уларга қарши курашда Хоразмшоҳ Муҳаммад томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, хоразмшоҳнинг юртни ташлаб қочиб кетгани ҳақида қисқача маълумотлар берилган.

Профессор М. Матниёзовнинг «Хоразм тарихи» (ўқув қўлланма) («Хоразм», 2004 й.) китобида ҳам хоразмшоҳлар салтанати ҳақида мавзуга доир маълумотлар берилган.

Юқорида тилга олинган асарларда Хоразм давлатчилиги тарихини у ёки бу соҳалари, ривожланишининг айрим даврларигина ёритилган, холос.

Демак, Хоразм давлатчилиги тарихи ҳақида ягона умумлаштирилган, унинг вужудга келишидан то тугатилганигача бўлган даврлар тарихини қамраб олган асар ҳали яратилмаган.

Ўзбекистоннинг мукаммал ва тўлақонли тарихини яратиш учун даставвал ўлкалар тарихини, айниқса ўзбек давлатчилигига асос солинган диёр – қадимги Хоразм давлатчилиги тарихини ҳар томонлама ўрганиш талаб қилинади. Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, биз Хоразмда илк давлатчиликнинг вужудга келиши, унинг ривожланиш босқичлари, давлат ҳокимиятини бошқарган сулолалар, маъмурий бошқарув

Page 17: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

17

услубларининг тарихан такомиллашиб бориши масалаларини кенг кўламда ёритиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бу асарни ёзишда бундан деярли 3000 йил муқаддам Хоразм диёрида яратилган зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»дан; Ҳеродўт, Страбон, Ктесий, Гекатей каби қадимги юнон тарихчи, географ олимлари ва сайёҳлари асарларидан; ал – Муқаддасий, ал – Асир, ибн Батута, Ёқут Ҳамавий, ибн Ҳавкал ва бошқа араб тарихчилари ва сайёҳлари асарларидан; Рашидиддин ал – Фазлуллоҳ, Ҳасанбек Румий ва бошқа Эрон тарихчи олимлари асарларидан; Абу Сайид ибн Маҳмуд Гардизий, Абулфазил Байҳаки, Аловуддин ал – Жувайний, Абулқосим Фирдавсий каби машҳур хуросонлик тарихнавис олимлар асарларидан; Ал – Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абулғозий Баҳодирхон, Низомиддин Шамий, Шарафиддин Али Яздий, Улуғбек, Наршахий, Ибн Арабшоҳ, Муҳаммад Солиҳ, Ан Насавий, Мунис, Огаҳий, Баёний, Полвонниёз Ҳожи Юсупов каби атоқли ўрта осиёлик, жумладан, хоразмлик олимлар асарларидан; академиклар С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, А.Асқаров асарларидан ҳамда 1997 йилда нашр қилинган 2 жилдлик «Хоразм тарихи» асарларидан, шунингдек XIX–XX асрлар давомида (тадқиқ қилинаётган муаммога оид) европалик ва мустақиллик даврида чоп қилинган ўзбек олимлари

Page 18: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

18

асарларидан фойдаланилди.

Page 19: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

19

I ҚИСМ. АНТИК ДАВРДА ХОРАЗМ

(МИЛ.АВ. VIII – МИЛОДИЙ IV АСР)

I боб. Ўрта Осиёда илк давлатчиликка асос солиниши

1–мавзу: «Авесто»да давлат ва ҳуқуқ

масалалари

Энг мўътабар, қадимги

қўлёзмамиз «Авесто»нинг

яратилганига 3000 йил бўлаяпти. Бу

нодир китоб бундан ХХХ аср

муқаддам икки дарё оралиғида, мана

шу заминда умргузаронлик қилган

аждодларимизнинг биз авлодларига

қолдирган маънавий, тарихий

меросидир. «Авесто» айни замонда бу

қадим ўлкада буюк давлат, буюк

маданият бўлганидан гувоҳлик

берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни

ҳеч ким инкор этолмайди.

Ислом Каримов

Хоразмда шаклланган зардуштийлик

таълимоти аста –секин бошқа минтақаларга ҳам ёйилиб, у ерда яшаган қавмларнинг мафкураси, маданияти, маънавияти, илм – фани, давлатчилиги,

Page 20: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

20

ижтимоий – сиёсий тузумига катта таъсир кўрсатган.

Милоддан олдинги II минг йиллик ўрталарида яшаган халқлар ва қавмларнинг кўпчилиги чорвадор кўчманчиликдан ўтроқ ҳаётга ўтиб, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғуллана бошлаган. Бу эса қадимги Хоразм ҳудудида давлат бошқарув тизимининг вужудга келишига шароит яратди. Бу «Авесто»нинг «Вандидод» китобида келтирилган ўн олтита заминнинг маъмурий–ҳудудий ва сиёсий бошқарув ҳамда қонунчилик тизимида ўз ифодасини топган.

Давлатни кави–шоҳ бошқарган ва давлат аҳамиятига молик ижтимоий–сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этган. Давлатни бошқариш сулоланинг бир вакилидан иккинчисига мерос сифатида ўтган.

Давлат бошқарув тизими оилаларнинг бирлашмаси («нмана») катта оила жамоаси оқсоқоли («нманапати»), уруғ жамоаси бошлиғи («вис»), катта қишлоқ оқсоқоли («виспати»), қабила бошлиғи («зантупати»), вилоят ҳокими («даҳъюпати»), бир неча вилоятларнинг ҳукмдори ва қабилаларнинг ҳарбий саркардаси («даҳиюсастар»)лардан ташкил топган. Қонун чиқарувчи олий орган–оқсоқоллар кенгаши («варзанапати»), қабилалар иттифоқи («ханжамона») ва халқ мажлиси («въяха») дан

Page 21: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

21

иборат бўлган. Оқсоқоллар кенгашининг мўътабар уламоси – коҳон («заратуштроэма») одил судловни амалга оширган.

Оқсоқоллар кенгаши ҳокимият бошқарувига масъул бўлиб, жамоа фаолиятидаги ижтимоий – ҳуқуқий ва хўжалик масалаларини ҳал этган. Катта оила жамоаси оқсоқоли диний бошлиқ вазифасини ҳам бажарган. Уруғ жамоаси бошлиғи оила жамоаси оқсоқоллари орасидан сайланиб, ижтимоий–ҳуқуқий вазифаларни бажарган.

Қабилаларнинг ҳарбий саркардаси маъмурий ҳудудни, вилоятларни бошқарган. Давлат бошқарув тартиби 1 –жадвалда кўрсатилган.

1–жадвал. Милоддан аввалги VII–VI асрларда давлат

ва унинг ҳудудий бошқарув тизими

Бошқарув тартиби

«Авесто»

тушунчалари

Уй – қўрғон жамоаси

Уй эгаси «Нманапати»

Қишлоқ жамоаси оқсоқоли

Қишлоқ «Виспати»

Туман – бир неча қишлоқ жамоаси

Оқсоқоллар кенгаши

«Ҳанжамана»

Page 22: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

22

Вилоят (бир неча туман)

Вилоят ҳокими «Даҳъюпати»

Вилоятлар Вилоятлар ҳукмдори

«Даҳиюсастар»

Мамлакат (қабилалар иттифоқи)

Мамлакат ҳукмдори оқсоқоллар кенгаши

«Кави»

«Даҳъюпати»

2–жадвал. «Авесто»да илк шаҳар қўрғoнлар ва

уларнинг атрофлари тузилиши

ШАҲАР ҚЎРҒОН

Ички қалъа Аҳоли гузарлари Уй – жойлар Ҳунармандчилик

устахоналари

Кўчалар, қурилиш учун

Page 23: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

23

ишлатилмаган очиқ жойлар Мудофаа деворлари ва хандақ

билан чегараланган шаҳар

Шаҳарнинг олд қисми Шаҳар атрофи

Уй –қўрғонлар

Қишлоқлар

Экинзорлар

Хоразмда илк давлатчилик шаклланишининг

дастлабки асоси бўлиб уй – қўрғонлар, қалъалар, шаҳарлар хизмат қилган. Ўз навбатида улар ички қалъа, гузарлар, устахоналар, савдо – сотиқ жойлари, бозорлар, умуман, шаҳар маркази, атрофи, уй – қўрғонлардан ташкил топган.

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқ, ҳуқуқий нормалар ва ғояларнинг умумлашмаси сифатида энг қадимги замонлардаёқ Ўрта Осиё ҳудудида ёйилган зардуштийлик, насронийлик, яҳудийлик, буддизм ва манихейлик сингари диний–фалсафий оқимлар доирасида шакллана бошлаган1.

Зардуштийлик ҳуқуқи якка худолик томонга қўйилган эволюция натижасида бир илоҳни бошқа илоҳдан олдин пайдо бўлган деб билувчи диний фалсафий – таълимот асосида пайдо бўлди.

1 Šаранг: Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев. Šадимги Œзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ќуšуš тарихидан лавќалар. –Т., «Адолат», 2001. 168–бет.

Page 24: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

24

Зардуштийлик таълимотида Аҳура Мазда азал мавжуд ва абадий илоҳ сифатида алоҳида улуғланган. Шу боисдан «Авесто»да барча эзгу борлиқ Аҳура Мазда томонидан яратилган дейилади. Ҳар бир эзгу ҳилқатнинг ёвуз зидди эса Ахриман томонидан яратилади. Шундай қилиб, «Авесто»да эзгулик ва ёвузлик ўртасида кураш ўз ифодасини топган. Бу кураш абадий.

Зардушт таълимотининг инсоният тараққиётидаги энг муҳим ва диққатга сазовор жиҳатларидан бири шундаки, бу дин ёвузлик билан инсон ҳуқуқларини поймол этилишига бор кучи билан кескин қарши курашишга даъват этади.

Зардуштийликда аёллар ҳуқуқларига алоҳида эътибор берилган. Аёл киши шахсий мулкка эга бўлиш, ундан хайрия мақсадларида мустақил фойдаланиш, шунингдек мустақил равишда даъвогар бўлиши ва гувоҳ сифатида кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган.

Зардуштийлик ҳуқуқида никоҳ эркин бўлиб, ота–оналар ва васийлар томонидан тасдиқланган1. Никоҳ шартномаси муайян муддатга тузилган (одатда – 10 йилга). Бу муддат тугагандан сўнг никоҳ ҳар иккала томоннинг розилигига асосан янгидан тузилган.

Агар эр хотинини бўйсунмасликда айблаган тақдирда ҳам хотиннинг ҳуқуқлари ҳисобга

1 Šаранг: А.Г.Периханян. Обшество и право Ирана в парфянский и сасанидский периоды. –М., 1983. С.87.

Page 25: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

25

олинган. Шунинг учун ҳам бундай қилмиш уч марта содир этилиши ва суд томонидан оммавий тартибда эълон қилиниши керак бўлган. Фақат шундагина эр расмий равишда хотинга қарши даъво қўзғаб, суд ишларини бошлаши мумкин бўлган. Бироқ шундай ҳолатда ҳам хотин ўзига юкланган айбни омма олдида рад этиш ва ўзининг айбдор эмаслигини исботлаш ҳуқуқига эга бўлган. Акс ҳолда у ўзига тегишли бўлган мол–мулкдан эр фойдасига маҳрум бўлган.

Зардуштийлик ҳуқуқи болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилган. Бунда туғилган ва туғилмаган болалар ҳуқуқлари бир хил деб қаралган. Вояга етмаган болаларни ўз ота – онасидан олиб кетиш ва васийсиз қолдириш оғир жиноятлар тоифасига киритилган.

Зардуштийлик ҳуқуқида қулчилик қораланган, бироқ қул зардуштийликда муайян ҳуқуқларга эга бўлган. Ҳатто бир қатор ҳолатларда қуллар ўз ҳукмдорларига нисбатан қарши даъво қўзғаш ҳуқуқига ҳам эга бўлганлар. Классик антик қулчилик тизимида қуллар ҳeч қандай ҳуқуқга эга эмас эдилар.

3–жадвал. «Авесто»да жиноят ва жазо турлари

ЖИНОЯТ ТУРЛАРИ

Эътиқодга Шахсга Мулкка, табиат, Оилага,

Page 26: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

26

қарши қарши ҳайвонларига қарши

ахлоққа қарши

Эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал

қоидаларига амал

қилмаслик

Инсонни ўлдириш, одамни

калтаклаб унга

жароҳат етказиш

Ўғрилик, босқинчилик, олинган қарзни ўзлаштириш, тупроқ, сув,

олов ва ҳавони ифлослантириш, ҳайвонларни калтаклаш,

заҳмат етказиш ва ўлдириш

Ўғил томонидан отага қўл кўтариш,

оила аъзоларига шикаст етказиш,

зинокорлик, баччавозлик

«Авесто»нинг иккинчи «Вандидод» қисмида

жиноят турлари кўрсатилган бўлиб, қўйидагича таснифланади:

1. Динга қарши жиноятлар; 2. Шахсга қарши жиноятлар; 3. Ҳайвонларга қарши жиноятлар; 4. Мулкий жиноятлар; 5. Ахлоққа қарши жиноятлар; 6. Табиатга қарши жиноятлар.

ЖАЗО ТУРЛАРИ Мазда–

парастларга қарши курашган

Бировни калтаклаб,

уни ҳушидан кетказиш,

Мулкий жиноятлар,

табиат унсурларига

Эр ва хотин, ота ва ўғил, ўртасидаг

Page 27: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

27

шахсга, яъни

Аҳриман тарафдори–га ўлим жазоси

белгилан–ган

қонини оқизиш, суягини

синдириш, шикаст етказиш маълум миқдорда қамчин билан

жазоланган. Бу

жиноятларни кўп марта содир

этганлар ўлим

жазосига маҳкум

қилинганлар

ва ҳайвонларга қарши жиноят

содир этганларни

400–800 қамчин уриш,

оловда қиздирилган

темир қуроллар

билан қийнаш, қул сифатида ишлатиш билан

жазоланган. Бундай

турдаги ўта оғир

жиноятлар учун ўлим жазоси ҳам қўлланилган

и аҳдномани

, «сўз қасами»ни бузган одам

маълум миқдорда қамчин билан

саваланган. Ахлоққа қарши айрим

жиноятлар кечирил–масдан ўлимга

ҳам ҳукм қилинган

Динга қарши жиноятларга бидъат, бошқа

диннинг вакили билан никоҳга кириш, ғайриқонуний равишда дин пешволарининг вазифасини бажариш, динга қарши тарғибот – ташвиқот қилиш кабилар кирган. Бунда жиноят содир қилган сектантлар учун ўлим жазоси белгиланган. Бундай жиноячиларга нисбатан

Page 28: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

28

биринчи марта «темир кески» билан танани кесиш, танани темир кишанлар билан сиқиш, агарда жиноят такрорланган тақдирда бошини танасидан жудо қилиш каби жазолар тайинланган.

Шахсга қарши жиноятларга инсон соғлиғи ва ҳаётига қарши қаратилган жиноятлар кирган. Бундай жиноятларга қасддан содир қилинган тажовуз, жаҳл устидаги тажовуз таҳдид қилиш кабилар кирган. Бунда биринчи марта жиноят содир қилганлик ва ўз айбига иқрор бўлганлик каби ҳолатлар айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига кирган. Бу тоифадаги жиноятлар саккиз мартага қадар амалга ошиши назарда тутилган, унинг сонига қараб жазо чораси ҳам ошиб борган.

Тан жароҳати етказишнинг даражалари ҳам фарқланган: шахсга нисбатан жароҳатининг даражаси оғриқли тан жароҳати етказиш, кучли тан жароҳати етказиш, суяк синиши, ўлимга олиб келган оғир тан жароҳати етказиш кабиларга бўлинган.

Бу жиноятларга, шунингдек шифокорнинг зиён етказувчи ҳаракати, ҳомилани олдириб ташлаш, ҳомиладорлик пайтида аёллар билан яқинлашиш оқибатида унинг соғлигига етказилган зарар жиноят деб эътироф этилган.

Ҳайвонларга қарши жиноятларга итга, сувсарга қарши жиноятлар кирган. Айниқса, пода ёки уйни қўриқлаётган итга қарши қаратилган ножўя

Page 29: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

29

ҳаракатлар, ҳали болаламаган итни калтаклаш, жароҳат етказиш, мажруҳ этиш қаттиқ жазоланган. Бунда ит, сувсар калтаклашнинг ҳар хил турлари, ўлдиришгача шикастлар етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланган.

Мулкий жиноятларга ўғрилик, босқинчилик, қароқчилик ва фирибгарлик жиноятлари кирган. Хасислик мулкий жиноятнинг алоҳида тури сифатида эътироф этилган.

Ахлоққа қарши жиноятларга гомосексуализм, фоҳишабозлик, эр – хотин хиёнати каби жиноятлар кирган. Гомосексуализм энг оғир жиноят деб эътироф этилган ва ўлим жазоси билан жазоланган ягона ахлоқий жиноят ҳисобланган.

«Авесто» бузғунчиликни қоралайди, «... чунки эр – хотин бевафолиги оилани бузади ва оила негизини бўшаштиради, шу билан бирга болалар туғилиши, авлодлар–насл давомчилари тарбиясини бузади»1. Шунинг учун ҳам зардуштийлик «...зинокор аёл билан яшаганликни жиноят деб тан олади»2.

Ҳомилани олдириш ва тушириш жиноят деб топилиб, зурриёдни ҳосил қилган эркак ва чақалоқни туширишга кўмаклашган доя–кампир ҳомиладор аёл билан биргаликда ўлим жазосига маҳкум этилган. Шунингдек, эр ёки хотин

1 А.Х.Саидов, А.Ш.Жузжоний. Шарš цивилизацияси: инсон ва ќуšуš (œтмиш ва ќозирги

замон). –Т., «Адолат», 2005. 71–бет. 2 Œша жойда.

Page 30: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

30

фарзандларини ўз ҳолига ташлаб қўйиб сарсон – саргардон қилса, зинога берилган эркак ёки аёл каби қамчин ва дарра билан калтакланган, ҳатто ўлим жазосига тортилган.

Табиатга қарши жиноятлар қаторига ерга, сувга, оловга ва ўсимлик дунёсига қарши жиноятлар кирган. Бу жиноятлар инсон ҳаёти манбаига қаратилганлиги учун оғир жиноятлар қаторига кирган. Табиатни булғаш ҳаёт асосини қўпориш билан тенг бўлган. Шу боис «Авесто»да табиат бойликларидан фойдаланиш қоидалари маромида тартибга солинган. Айниқса, ерга алоҳида ғамхўрлик қилинган, уни ифлослантириш кечириб бўлмайдиган жиноят сифатида қаттиқ жазоланган.

«Авесто» да экологик тарбияга, яъни табиат, ер, сув, дарахт, ўсимлик, жониворларни эъзозлашга, ерни ишлаб, суғориб, боғ – роғ, экинзор қилишга, чорвани, айниқса йилқичиликни йўлга қўйишга, сувни муқаддас тутишга алоҳида эътибор берилган.

Табиатни асраш ва уни муҳофаза қилиш масаласида ер, олов, сув ва ҳавони ифлослантириш катта гуноҳ ҳисобланган. Шунинг учун ҳам хонадан кўча–эшиги ёнига ахлат тўплаб қўйган уй эгаси 25 қамчи, ҳовуз ёки чашмадан нопок кўза ёки челакда сув олган шахс 5 қамчи уриш билан жазоланган1. Шунингдек, анҳор ва ариқ бўйларида мол боқиш, отларни боғлаш қатъиян ман қилинган,

1 Бундай жазо жамоа оšсоšолининг šарорига биноан тайинланган.

Page 31: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

31

қудуқ ва ҳовуз сувларини ифлос қилганлик ва бўлғаганлик учун катта жаримага тортилган.

«Авесто»да кишиларнинг мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи тегишли қонун –қоидалар билан тартибга солинган.

Жамиятда мавжуд иқтисодий муносабатларда томонларнинг ўз аҳдида туриши, берилган ваъдасининг устидан чиқиши, қасамига содиқ бўлиши, савдо – сотиқ ишларида мажбурият ва шартномаларга қатъий амал қилиши, омонатни, яъни қарзни ўз эгасига вақтида қайтариши каби шартномавий муносабатларнинг шакллари ва айрибошлаш турлари амал қилган. Зардуштийлик иқтисодий қонунларига кўра икки хил мажбурият тан олинади. Биринчидан, тантанали равишда қасам ичиш – «варуна» га кўра кишининг бирон мажбуриятни ўз зиммасига олиши тушунилган. Иккинчидан, бу битим ва шартнома – «митра» ҳисобланиб, бунга кўра томонлар ўзаро манфаатдорлик нуқтаи – назаридан бирон иқтисодий муносабатлар тўғрисида келишишган. Ҳар иккала ҳолда ҳам уларнинг асосини инсоннинг чин сўзи – қасамёди ташкил этган.

Шундай қилиб, берилган сўз олинган мажбуриятга кўра қасамни қатъий бажариш ва бировдан олинган қарзни эгасига ўз вақтида

Page 32: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

32

қайтариш зардуштийлик эътиқоди бўйича жуда қадрланган.

«Вандидод»да шартномаларнинг олти тури қайд қилинган. Шартномаларнинг дастлабки икки тури бир –биридан ташқи шаклига кўра фарқ қилиб, улар оғзаки ваъда қилиш ва қўл бериб кўришиш орқали тузилган ҳисобланган. Шартноманинг қолган турлари айрибошлаш предмети қийматига қараб ажратилган. Чунончи, бир қорамол боши, бир буқа, туя қиймати, инсон қиймати ва ниҳоят энг катта қиймат – ер қиймати каби қимматликлар тоифалари белгиланган. Булар тузиладиган шартноманинг муҳимлиги ва қийматининг катталигидан далолат беради.

Шартномавий муносабатларнинг хусусиятини таъкидлаш билан бирга, ҳар бир битимда аввалги битимдагига нисбатан қимматлироқ бўлган нарса – буюм қўйилганки, бу аввалгисининг кафолати сифатида намоён бўлган. Ҳар бир бузилган ёки бажарилмаган шартнома катта қийматдаги янги шартнома билан алмаштирилган. Шартнома ёки битим томонлардан бирининг айби билан бузилган тақдирда жисмоний жазо қўланилган. Масалан, оғзаки битим тузиш йўли билан алдаганлик учун 300 марта тиканак билан жазолаш ва 300 марта калтаклаш, қўл беришиб тузиш йўли билан алдаганлик учун 600 марта тиканак билан жазолаш ва 600 марта калтаклаш жазоси белгиланган.

Page 33: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

33

Шунингдек, битимни бузган кишининг яқин қариндошларига нисбатан ҳам жазо чоралари белгиланган. Бунда бу жазо чораси аҳдни бузган кишининг яқин қариндошларининг гуноҳни ювадиган тавба – тазарру кўринишидаги масъулиятини белгилаган. Яқин қариндошларга нисбатан белгиланган жазо чоралари аҳдни бузган кишини жазолашнинг асосий чораларига, жумладан, жисмоний жазолашга қўшимча ҳисобланган.

Зардуштийликда никоҳ ва оила муносабатларига ҳам анча эътибор берилган. Оила пастлашиб борувчи (вертикал) ва ён (горизонтал) йўналиш чизиқлар бўйича кенг қариндошлик алоқаларидаги одамлардан иборат бўлган. Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида умумий мол–мулк, истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг умумийлиги, муайян аждоддан келиб чиққанлиги билан тавсифланган.

«Авесто» бўйича қариндошликнинг қуйидаги босқичлари қайд этилган: 1) ота – оналар; 2) фарзандлар; 3) ака – ука ва опа – сингиллар; 4) бобо ва буви; 5) неваралар; 6) тоғалар ва холалар; 7) амакиваччалар ва аммаваччалар; 8) жиянлар; 9) ака – ука ва опа – сингил неваралари. Зардушт таълимотида қариндошлик муносабатлари оталик, меросхўрлик, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар, қонунларни бузганликдаги жавобгарлик

Page 34: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

34

масалаларини тартибга солишда катта аҳамиятга эга бўлган. «Авесто»да жамиятнинг асосий бўғини сифатида оилага алоҳида эътибор қаратилган. Шу боис оила қуриш масаласи ота–оналар измида бўлган ва улар жамоа маслаҳати билан бир–бирига мос бўлажак келин – куёвларни танлашган. Йигит ва қизлар 15 ёшга тўлганларида вояга етган ҳисобланиб, турмуш қуриш ҳуқуқига эга бўлганлар. Бошқа диндагилар билан оила қуриш ман этилган. Агар эркак зурриёт қолдириш қобилиятига эга бўлса–ю, аммо уйланмаса, унга темирни оловда қиздириб тамға босишган ёки белига оғир темир занжир камарни боғлаб юришга мажбур қилишган. Худди шунингдек, балоғат ёшига етган қиз ҳам турмуш қурмай юрган бўлса қопга солиниб, унга 25 дарра урилган1.

Зардуштийлик ҳуқуқида жиноят ва жазо масалалари ҳар томонлама тартибга солинган, «...айни бир хил ҳаракатлар диний маросимлар кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилганлигига қараб қонуний ёки жиноий деб тан олиниши мумкин»2 бўлган.

Зардуштийлик ҳуқуқида такрорий жиноятлар, уларни содир қилганлик учун янада оғирроқ

1 Зардуштийликда бундай йигит ва šизлар инсон зурриётининг кœпайишига šарши чиšиб œз бурчини бажармаяпти, деб ќисобланган.

2 Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев. Šадимги Œзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ќуšуš тарихидан лавќалар. –Т., «Адолат», 2001. 232–бет.

Page 35: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

35

жазолар белгиланган, шу билан бирга жазо чораси такроран содир қилинган жиноят сонига қараб мутаносиб равишда оша борган. У шунингдек, аввалги жиноий жазони ўтамасдан туриб такрор жиноят содир қилиниши масалаларини ҳам кўзда тутган.

Зардуштийлик ҳуқуқида жиноят субъектлари сифатида одам билан бир қаторда ҳайвонлар ҳам эътироф этилади. Жиноят субъектлари тушунчаси асосида шахснинг бирон–бир динга мансублиги ётади. Одамлар жиноятлар субъектлари сифатида диндор – маздапарастлар ва бошқа фикрловчиларга ажратилади. Энг аввало, маздапарастлар билан курашаётган Аҳра Ману (Ахриман) тарафдорлари ва барча бошқа мазҳабдагилар жиноят субъектлари ҳисобланган. Шу боис ҳам эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал қоидаларини бузган ва ёвуз фикрловчиларга нисбатан ўлим жазоси белгиланган1.

Зардуштийлик ҳуқуқида жиноят содир қилган шахс билан бир қаторда унинг яқин қариндошлари ёки оила аъзолари ҳам жиноят субъекти деб тан олинган. Шунингдек, жиноят субъектлари қаторига юқорида қайд қилинганидек, ҳайвонлар, айниқса йиртқич қушлар ҳам кирган. «Авесто» да жиноятнинг субъектив томонлари масалалари мукаммал ишлаб чиқилган. Айбни аниқлаш бўйича

1 Ќ.Бобоев, Т.Дœстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. «Авесто» ва унинг инсоният тараššиётидаги œрни. Урганч, «Хоразм», 2002. 25–бет.

Page 36: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

36

жиноятни таснифлаш, жазони белгилаш учун зарур шарт ҳисобланган (олдиндан ўйлаб, қасддан қилинган жиноятни, биринчи марта ва такроран содир қилинган жиноятни «тасодифан», «ихтиёрсиз», яъни ғаразсиз содир қилинган жиноятдан аниқ фарқлаб қўйган.)

Зардуштийликда, шу билан бирга баъзи жиноятлар учун жуда қаттиқ жазолар белгиланган (масалан, тиканак қамчи билан 10.000 зарба уриш), жазонинг содир этилган жиноят даражасига мос келмаслигини ва мутаносиб эмаслигини (масалан, ёлғон кўрсатма берганлик учун – 700 марта тиканак қамчи билан зарба уришни) қайд этиш лозим.

«Авесто»да суд ва одил судлов ишларига ҳам катта эътибор берилган. Суд жараёни ҳақиқат ва поклик билан боғлиқ дуоларни ўқиш маросими билан бошланган. Судланаётган шахслар жазоланиши ва ўлимга маҳкум этилиши ёки айбсиз деб топилиши мумкин бўлган.

Баъзида суд мажлисларида жиноят иши бўйича ҳақоратланган шахсни поклаш билан боғлиқ фуқаролик ишлари ҳам кўрилган. Судда ишни кўриш ва адолатли қарор қабул қилишдан олдин, жиноятчи ва қонунни бузувчининг айби, айбдорлик даражаси, айбдорлик шакли–қасддан ёки эҳтиёцизликдан, қаттиқ ҳаяжон ҳолатида, биринчи марта ёки такроран қоидани бузганлик, ўз айбини тан олиши, қайси динга мансублиги ва бошқа

Page 37: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

37

ҳолатлар аниқланган. Суд мажлисида айбдорнинг айбини исботлашда гувоҳларнинг кўргазмаларидан фойдаланилган. «Авесто» жамиятида кишилар ўртасида ўзаро муносабатларда берилган ваъданинг устидан чиқиш, мажбурият ва қасамни бажарилиши ҳуқуқий одат (қонун)1 ҳисобланган. Берган қасамини бузиб ўз аҳдини бажармаган ёки бузган шахс жавобгар ҳисобланган. Бундай ҳолларда даъвогар жавобгардан ўз ҳуқуқини талаб қилишга ҳақли бўлиб, процессуал нормалар (суд жараёни)дан, яъни ордалия (синаш ва жазолаш) усулларидан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган. Ордалиянинг синаб кўриш учун бир қанча усуллари мавжуд бўлган. Бу усуллар турлича бўлиб, масалан, сўз қасами бузилганда сув билан синаб кўриш, шартнома бузилганда ўт билан синаб кўриш ва ҳоказолар қўлланилган. Бу усуллар орқали айбдорга (гумондорга) ўзининг ҳақ эканлигини исботлашга имкон берилган. Масалан, «...дарёга улоқтириб, ордалия ўтказишнинг турларидан бири – Яжина валкаяга биноан айбланувчи ўз ёнида турган кишининг оёқларини ушлаб турган ҳолда сувга шўнғиган. Шўнғиш вақтида у: «Варуна – ҳақиқат, мени ҳимоя қил»,

1 Ќуšуšий одат–узоš давр мобайнида амалда бœлиш натижасида шалклланган ва давлат

томонидан умуммажбурий šоида сифатида тан олинган юриш – туриш šоидалари. Ќар šандай одат ќам ќуšуšий одатга айлана олмайди, балки маълум бир гуруќ ёки бутун жамиятнинг манфаатларига жавоб бера оладиган ва давлат томонидан санкцияланган одатгина ќуšуšий одат бœлиши мумкин. Ќуšуšнинг манбалари тизимида ќуšуšий одатнинг роли ва œрни турли давлатларда турлича бœлган. Масалан, Ќаммурапи šонунлари, Ману šонунлари, ХII жадвал šонунлари ва бошšа ќуšуšий ёдгорликларни ќуšуšий одатга мисол šилиб келтириш мумкин.

Page 38: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

38

деб илтижо қилган. Ана шу лаҳзада камондан ўқ узилган ва бир чопқир киши ўқ кетидан югурган. Агар у ўқни айбланувчи сув тагида ўлиб қолмасдан олдин келтирса, раббоний зоти Варуна жазоланувчини авф этди, деб ҳисоблашган»1 ва у (жазоланувчи) жазодан озод қилинган.

Айбланувчини олов билан синаб кўриш усулларидан бирида, у ўт ёниб турган тор йўлакдан югуриб ўтиши лозим бўлган ва тирик қолган тақдирда айбсиз деб ҳисобланган. Бундан ташқари ўт билан синашда айбланувчининг яланғоч кўкрагига эритилган мис қуйиш усули ҳам қўлланилган.

Шунингдек, ордалиянинг қайнаб турган суюқлик (ёғ ёки қайноқ сув) билан синаш, муз билан синаш, диний маросимларда қўлда тутиб туриладиган металл ёки саксовул дарахти новдаларидан ясалган хивичлар боғлами билан уриш, доимо яшил бўлган бўтасимон ўсимлик eфедра ширасига сут қўшиб тайёрланган «ҳаома» ичимлигини ичириб (маст қиладиган даражада эмас) синаш каби бошқа турларидан ҳам фойдаланилган. Бунда «ҳаома» ичимлигини ичириш орқали ёмон ишлар билан бадном бўлиб юрган бузғунчиларнинг афт – ангорини, дилидаги нопокликни фош этиш мумкин, деб ҳисобланган2.

1 Ќ.Бобоев, Т.Дœстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. «Авесто» ва унинг инсоният

тараššиётидаги œрни. Урганч, «Хоразм», 2002. 22–бет. 2 Œша жойда.

Page 39: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

39

Ордалия суд жараёнлари зардўштийлик ҳуқуқи ва қонун – қоидаларини яхши биладиган олий коҳон – Заратуштроэма томонидан олиб борилган. Бу суд жараёнларида уруғ ва жамоа бошлиқлари иштирок этганлар.

Шундай қилиб, зардуштийлик дини ва ҳуқуқи, насронийлик, яҳудийлик, будда, ислом ҳамда инсоният ривожланишининг кейинги босқичларида сиёсий – ҳуқуқий ғояларни шакллантиришда катта аҳамият касб этди.

2–мавзу: Хоразмда илк давлатчиликка асос солиниши ҳақида Абу Райҳон Беруний

қарашлари

Кишилик жамияти вужудга келиши билан уни тартибга солиб туриш ва маълум қоидалар асосида бошқариш тизими пайдо бўла бошлайди. Археология фани берган маълумотлар ҳамда энг қадимги ёзма манбалар буни тасдиқлайди.

Хоразм воҳасида яшаган одамлар ибтидоий жамоа тузуми даврида уруғ ва қабила жамоаларига бирлашиб ҳаёт кечирганлар.

Бу жамоаларда бошқариш, урф – одат ва анъаналар шакллари асосан ўхшаш бўлган. Ҳар бир қабила бир неча уруғдан таркиб топган. Уруғ аъзолари биргаликда меҳнат қилишган ва уруғ мулкидан биргаликда фойдаланишган. Эркаклар ва

Page 40: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

40

аёлларнинг мавқеи тенг бўлиб, ҳарбий ҳаракатларда эркаклар билан бирга жанг қилишган.

Энг муҳим ва умумий масалалар уруғ ҳамда қабила аъзоларининг умумий йиғинида муҳокама қилинган. Барча ижтимоий муносабатлар одат ва анъаналар воситасида тартибга солинган. Барча масалалар уруғ ва қабила йиғинида ҳал этилган ва қарорлар қабул қилинган.

Милоддан аввалги VII – VI асрларда жамият ижтимоий тузумининг асосини уруғ жамоаси («Вис») ташкил этган. Мустақил уруғ жамоаси ўз аъзолари орасидан энг ақлли, кучли ва ботир жангчини бошлиқ қилиб сайлаган. Бир ҳудудда истиқомат қилувчи уруғлар қабила («Занту») бўлиб бирлашганлар. Уруғ бошлиқлари ҳар бир қабила кенгаши таркибига аъзо қилиб киритилган. Энг кучли уруғ сардори қабила бошлиғи лавозимига сайланган. Қабила сардорининг обрў – эътибори юксак бўлган. Қабила кенгашида мудофаа, уруш ва сулҳ масалалари, дипломатик муносабатлар муҳокама қилинган.

Бир ҳудудда яшаётган қабилалар ўртасида яйловлар ва сув учун доимо келишмовчиликлар чиқиб, урушлар бўлиб турган. Бошқа қабила ва давлатлар ҳужумидан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча қабилалар кучли қабила атрофига бирлашиб, қабилалар уюшмаси (иттифоқи) («даҳъю») ни ташкил қилганлар. Катта

Page 41: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

41

ҳарбий кучга эга бўлган қабилалар уюшмаси (иттифоқи) эндиликда бошқа қабилалар иттифоқи ва давлатларга ҳужум қилиб, уларнинг мол – мулкини талаган, асирлар олиб, уларни қулларга айлантирган.

Уюшмага (иттифоққа) кирган қабила бошлиқлари мазкур уюшмага раҳбарлик қилаётган қабила бошлиғи қошида ташкил қилинган кенгашда қатнашиб, ички ва ташқи сиёсат ҳамда ҳарбий масалаларни ҳал қилганлар.

Аста – секин, вақт ўтиши билан уюшмага (иттифоққа) раҳбарлик қилаётган қабила сардорининг мавқеи ўсиб, ҳокимияти мустаҳкамланиб, у кенгашда ҳал қилувчи раҳбарга айлана бошлаган. Бунинг натижасида у ҳарбий бошлиқдан подшо («кави») га айланган. Унинг уруғи улуғ уруғ, қабиласи эса олий қабила ҳисобланган.

Подшо уруғи, оила аъзолари давлат бошқарув тизимида асосий ўринларни эгаллаганлар. Бу ҳол бошқа қабилалар сардорларининг демократик ҳуқуқларининг поймол бўлишига олиб келади. Ўзининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабила подшолари шахсий гвардиялар тузганлар. Унга таяниб подшо ўз ихтиёридаги барча қабилаларни итоатда сақлаб турган. Қадимги

Page 42: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

42

Хоразм, Бақтрия ва бошқа давлатлар шу тариқа вужудга келган1.

Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, Ўзбeкистoн Президенти Ислом Каримов ўзбек давлатчилигининг тарихи Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Эрон каби қадимги давлатлар тарихи билан бир қаторда туриши ҳақида гапириб, «Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айнан Хоразм воҳасида қўйилган»2, – деган эди.

Бу хулосанинг ҳаққонийлигини аждодларимиздан мерос бўлиб қолган ёзма манбалар тўлиқ тасдиқлайди. Бундан деярлик уч минг йил муқаддам Хоразмда яратилган «Авесто» китобида3, 1000 йил аввал ёзилган Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» номли асарида Ўрта Осиёда, жумладан Хоразмда илк ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ҳақида маълумот берилган.4

Беруний ўз замонида кенг тарқалган ривоят ва афсоналардан (масалан, Сиёвуш ҳақидаги афсона), «Авесто» ва «Шоҳнома» асарларидан фойдаланган. Бизнинг фикримизча, ўша ривоят ва афсоналарга таянган ҳолда Беруний Хоразмда сиёвушийлар сулоласи ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган

1 Šаранг: История Узбекской ССР. Ташкент, 1974. С. 22. 2 Каримов И. А. Хива шаќрининг 2500 сœзлаган табрик нутšи // Хоразм ќаšиšати. 1997, 22

октябр. 3 Авеста. Избранние гимни. Душанбе, «Адиб», 1990 4 Абу Райхон Беруний. Танланган асарлар, 1 т.– Т., 1968. 71–бет.

Page 43: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

43

илк давлатчиликнинг шаклланиши ҳақида ўз қарашларини баён қилган. Кейинги йилларда нашр қилинган тарих дарсликларида ҳам илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши санаси ҳақидаги Беруний фикрининг ҳақиқатга яқинлиги эътироф этилмоқда. Масалан, академик А. Асқаров таҳрири остида 1992 йилда чоп этилган «Ўзбекистон халқлари тарихи» нинг 1 – жилдида таъкидланишича, «милоддан аввал II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи чорагида Ўрта Осиё ҳудудида дастлабки синфий жамият ва қадимий давлатларнинг пайдо бўлиши кузатилади»1.

Берунийнинг таъкидлашича, Хоразмда илк антик давлатчиликнинг шаклланиш жараёни узоқ йиллар давом этган. Унинг илдизлари милоддан аввалги XII асрга бориб тақалади2.

Кейинги йилларда ўзбек давлатчилигининг шаклланиш санаси тўғрисидаги Беруний фикрлари кўпчилик олимлар томонидан тасдиқланмоқда. Масалан, «Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти» номли китоб муаллифларининг эътироф этишларича, «ўзбек давлатчилиги бундан тахминан 3 – 4 минг йиллар аввал шаклланган»3.

Иккинчи гуруҳ олимлар жамоаси томонидан ёзилган «Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси:

1 Œзбекистон халšлари тарихи. 1–жилд. А.Асšаров таќрири остида. –Т., 1992. 23–бет. 2 Šаранг: Абу Райќон Беруний. Танланган асарлар, 1 т. –Тошкент, 1968. 71–бет. 3 Œзбек давлатчилиги тарихи. 1–китоб. –Т., 2004. 2–бет.

Page 44: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

44

давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар», деб аталган китобда «Инсониятга маълум бўлган дастлабки давлатлар 5 минг йилдан 2 минг йилгача турли географик минтақаларда одатда йирик дарёларнинг водийларида пайдо бўлган»1.

Хоразм давлатчилиги шаклланиши ҳақидаги Беруний маълумотларига асосланиб шундай мантиқий хулосага келиш мумкинки, бу жараён икки босқични ўз бошидан кечирган. Биринчи босқич милоддан аввалги XII аср бошларидан VIII асргача, иккинчи босқич милоддан аввалги VIII асрдан VI асргача, яъни Эрон аҳамонийлари истилосига қадар давом этган.

Кўриниб турибдики, олимлар ўртасида илк ўзбек давлатчилигининг шаклланиш санаси ҳақида ягона бир фикр бўлмаслигига қарамай, уларнинг фикрлари Беруний қарашларига анча яқин ва уни деярли тасдиқлайди.

Биз Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишнинг ягона концепцияси тузувчилари томонидан қилинган хулосани маъқуллаб, «Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида дастлабки давлатларнинг ташкил топиш тарихига 3000 йил бўлди», деб илмий хулоса қилишимиз мумкин.2

Берунийнинг «Авесто» ва «Шоҳнома» асарларида Хоразмда шоҳлик тузумининг асосчиси

1.Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев. Šадимги Œзбекистон цивилизацияси:

давлатчилик ва ќуšуš тарихидан лавќалар. –Т., «Адолат», 2001. 27 бет. 2 Œзбекистон тарихини œšитиш ва œрганишнинг ягона концепцияси.–Т., 1996. 11 бет.

Page 45: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

45

ва волийси сифатида илоҳийлаштирилган ҳамда халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган Сиёвуш ҳақидаги афсоналарга асосланган ҳолда берган маълумотларига кўра, биринчи босқичда Турон ҳукмдори Афросиёбнинг (Алп Эр Тўнга) куёви Сиёвуш, унинг ўғли Кайҳусрав ва улар авлодларининг Хоразмга кўчиб келиши билан бу ерда аста – секин ягона подшоликка бирлашиш жараёни бошланган.

Маълумки, афсонавий сиёвушийлар Хоразмга келгунларига қадар бу ерда, юқорида қайд қилганимиздек, сак – массагет қабилалари иттифоқи мавжуд бўлиб, унинг таркибига бир қанча қабилалар: апасийлар, дербиклар, дахлар, ос – оланлар, хорасмий қавмлари кирганлар. Бу иттифоққа кирган ҳар бир қабила ўз сардорига (подшосига) эга бўлган. Тўмарис, Аморг, Саксафар, Амарей, Скунха шулар жумласидандир.

Хоразм воҳасида истиқомат қилган массагетлар иттифоқини хорасмийлар бошқарган1. Бундан ташқари таниқли олим Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Ўрта Осиё ҳудудида 20 га яқин қабилаларни бирлаштирган бошқа қабилавий иттифоқлар ҳам бўлган. Шулар орасида энг катта ва қудратли иттифоқ массагетлар иттифоқи бўлган.

Туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқининг чуқур илдизлари ана шу массагетларга бориб

1 Šаранг: Я.Ђуломов. Хоразмнинг суђорилиш тарихи. –Т., «Œзбекистон», 1959. 82–бет.

Page 46: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

46

тақалади. Милоддан аввалги XV – XII асрларда мустақил Хоразм давлати бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди1.

Машҳур ўзбек археологи Я.Ғуломов Хоразм–массагет давлати бўлганлиги ҳақида маълумот беради2.

Ҳеродўт, Страбон, Гекатей массагетлар иттифоқини конфедерация деб ҳисоблаганлар. Чунки бу ҳарбий – сиёсий конфедерация принципларига асосланган қабилалар иттифоқи бўлган. Бизнинг фикримизча ҳам бу конфедерация ўзига хос давлат уюшмаси бўлган. Чунки унда давлатга хос бeлгилар – маълум ҳудуд, подшо, оқсоқоллар кенгаши, қабила сардорлари ва уларнинг шахсий гвардияси мавжуд бўлган. Душман ҳужум қилган пайтларда гвардиялар бирлаштирилиб, катта бир қўшин ташкил қилинган. Бирлашган ҳарбий кучларга қабила бошлиқларидан бири қўмондон қилиб сайланган. Масалан, Эрон шоҳи Кир II массагетлар устига бостириб келганда саклар сардорлари Аморг, Аморей, Скунха, Тўмарислар ҳарбий гвардияларини бирлаштириб, Малика Тўмарис бошчилигида душманга қарши кураш олиб борганлар.

Хоразм воҳасида истиқомат қилган сак, массагет, дахи қабилалари ўтроқ, ярим ўтроқ ҳаёт

1 Šаранг: Акмал Саидов. Мустаšиллик šомуси. –Т., «Œзбекистон», 1993. 12–бет. 2 Šаранг: Я.Ђуломов. Хоразмнинг суђорилиш тарихи. –Т., «Œзбекистон», 1959. 86–бет.

Page 47: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

47

кечирганлар. Аҳолининг шаҳар ва қишлоқларда яшаган аксарият қисми савдо – сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик билан, воҳанинг чўл – қум ҳудудларида яшаган қисми эса ярим кўчманчи бўлиб, овчилик ва чорвачилик билан шуғулланган.

Массагетлар иттифоқи подшоларининг Хоразмда илк давлатчиликка асос солиш йўлидаги биринчи қадами шу ўлкада истиқомат қилиб келаётган сак – массагет қабилалари иттифоқи асосида ягона бир подшолик тузиш бўлган. Уларнинг бу борадаги иккинчи қадами Тажан ва Мурғоб дарёлари ҳавзасида ҳамда Хуросон тоғлари этакларида истиқомат қилаётган арий, хорасмий ва бошқа қабила ва элатларни ўз подшолиги таркибига қўшиб, бу ҳудудда мустақил қудратли давлат барпо этишдан иборат бўлган.

Бу мақсадни амалга оширишда уларга ўша даврда вужудга келган тарихий шароит ҳам анча қулай имкониятлар туғдирган.

Гап шундаки, милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярми ва I минг йилликнинг биринчи чораги давомида,1 дастлаб Шарқий Туркистонда истиқомат қилган, кейинчалик, Марказий Осиёнинг жанубий – ғарбий ҳудудларига келиб жойлашган, ўзларини «Аръя» ёки «Арийлар» («олий жаноб инсонлар», «аслзодалар») деб

1 Šаранг: Авеста. Душанбе, «Адиб»,1990 С. 165; История древнего Востока. –М., 1988. С.316.

Page 48: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

48

номлаган Ҳинд – « Эрон қавм ва қабилаларининг дастлабки бўлиниши (ажралиши) рўй берган1. Эрон тиллари гуруҳига мансуб арийлар Эрон ва Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларига, қисман Хоразм воҳасига келиб жойлашганлар. Ҳинд тиллар гуруҳига мансуб арийлар эса Ҳиндистон ярим оролига бориб ўрнашганлар. Арийларнинг бир қисми Европага кўчиб кетган.

Бу қабилалар асосан сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик билан шуғулланганлар ва кейинчалик Хоразм подшолиги таркибига бирлашганлар2.

Милоддан аввалги VI асрда Эрон аҳамонийлари Хоразмни истило қилиб, ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида қўли остидаги арий ва хорасмий қавмларини Хоразм воҳасига кўчириб, бу ерда деҳқончилик жамоалари ташкил қилганлар.

Хоразм воҳасига кўчиб келган форсийзабон аҳоли ерли туркий аҳоли билан қўшилиб – аралашиб, ўз тили ва маданиятини бироз сингдирган. Шунинг учун ҳам ҳалигача Хоразм тили лексикасида туркий сўзлар билан бир қаторда форс – тожик сўзлари учрайди.

Демак, Хоразм халқининг этногенезида, асосан, иккита этник элемент – туркий ва форс – тожик элементлари қатнашган. Бироқ Берунийнинг

1 Šаранг: Бартольд. Сочинения, том 5, –М., 1968. С. .280; А.В.Виноградов. Неолитические

памятники Хорезма. –М., 1968. С.174. 2 Авеста. Душанбе, «Адиб». 1990. С. 119–120.

Page 49: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

49

таъкидлашича, туркий қабилалар Хоразмнинг энг қадимги этник гуруҳларидан бўлиб, Хоразм халқи, асосан, ўша этносдан келиб чиққан. Шунинг учун хоразмликлар қадимги туркий қабилаларни ўзининг илк аждодлари деб ҳисоблайдилар.

Милоддан аввалги II асрдан милодий VI асргача кўп миқдорда туркий қабилаларнинг янги – янги оқимларининг Мовароуннаҳрга, жумладан, Хоразмга кўчиб келиши ҳамда бу ҳудудда VI асрда Турк ҳоқонлигининг ўрнатилиши натижасида тил таркибида туркий сўзлар анча кўпайган. Бу жараён XII асргача давом этган. Айниқса, салжуқийлар сулоласи ҳукмронлиги йилларида туркий тил Хоразмда тўла ҳукмрон тилга айланади.

Шундай қилиб, милоддан аввалги II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи чораги давомида бронза (жез) асрининг охири ва илк темир асрида узоқ давом этган тарихий ривожланиш жараёнида Хоразм воҳасида истиқомат қилган турли туркий ва форс – тожик этник гуруҳларининг қўшилиши ва аралашиши, бир – бирига сингиб кетиши натижасида ўзбек халқи аждодларининг илк умумий этник бирлиги сифатида дастлабки Хоразм элати шаклланади.

Массагетлар иттифоқи подшолиги мана шу элатга таяниб Хоразм атрофига талайгина ҳудудларни, қавм ва қабилаларни бирлаштириб, Хоразм давлатчилигига асос солишга муваффақ

Page 50: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

50

бўлганлар. Лекин ўша даврда шаклланган давлатчиликни ҳали том маънода тўлақонли давлат деб бўлмас эди. Чунки у даврда давлатчиликнинг дастлабки куртаклари эндигина вужудга келаётган эди.

Кейинчалик, жамиятда синфий табақаланиш рўй бериб, эркин жамоалар билан бир қаторда зодагонлар, қулдорлар ва камбағаллар табақаси шаклланиб, улар ўртасида зиддият кучаяди, меҳнаткаш табақани итоатда ушлаб туриш ҳамда ҳудудни ташқи душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун кучли ва такомиллашган давлат зарур бўлиб қолади. Бундай қудратли, марказлашган катта давлатни вужудга келтириш жараёни милоддан аввалги VIII асрга келиб ўз ниҳоясига етган.

Юнон тарихчиси Ҳеродўт, таниқли немис олими Маркварт, америкалик шарқшунос олим Ричард Фрай, инглиз тарихчиси В.Тарн, машҳур археологлар С.П.Толстов ва Я.Ғуломовларнинг эътироф қилишича, аҳамонийлар истилосига қадар Марказий Осиёда қудратли Хоразм давлати мавжуд бўлиб, унинг таркибига Сўғдиёна (Зарафшон ҳавзаси) ва Хуросон (ҳозирги Туркманистоннинг жанубий, Эроннинг шимолий ва Афғонистоннинг ғарбий қисмлари) кирган. Хорасмийлар бошқарган бу улкан ҳарбий – сиёсий уюшма олимлар томо-нидан «Катта Хоразм» давлати деб аталган.

Page 51: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

51

Бу конфедерация Оссурия, Мидия ва Эрон подшоҳларининг тажовузларига қарши тузилган бўлиши ҳам мумкин. И.Маркварт, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов ва бошқа олимларнинг таъкидлашича, «Авесто»даги «Аръянам Вайчах» деб аталган кенглик айнан «Катта Хоразм» давлати ҳудудларига кирган.

Милоддан аввалги VIII – VII асрларда Ўрта Осиё халқлари, жумладан Хоразм аҳолиси ҳам ўтроқ деҳқончилик маданиятига ўта бошлади, урбанизация тараққий топди, катта ирригация иншоотлари қурила бошлади. Хоразмдаги Черманёб, Ғазовот, Гавхўра каби йирик каналлар фақат қудратли, марказлашган давлат ёрдамида бунёд этилиши мумкин эди.

Ундан ташқари, ўша даврга келиб ягона зардуштийлик дини шаклланди ва давлат дини сифатида қабул қилинди. Бу дин давлатнинг ғоявий – маънавий негизларини мустаҳкамлашда катта рол ўйнади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Хоразм тарихида давлат бошқарган ҳукмдорлар асосан икки ном билан машҳурлар: хоразмшоҳлар ва Хива (ўзбек) хонлари.

Хоразмшоҳлардан давлатни 4 та сулола вакиллари бошқарган: 1) сиёвушийлар – африғийлар (мил.аввалги 1200 – милoдий 995 йиллар); 2) маъмунийлар (995 – 1017 йиллар); 3)

Page 52: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

52

олтинтошлар (1017 – 1034 йиллар); 4) анушта – гинлар (1097 – 1231 йиллар).

Сиёвушдан Африғгача (305 йил) давлат бошқарган шоҳлар номи тўла маълум эмас. Баъзи бир мавжуд, тарқоқ маълумотларга кўра, бу даврда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳлардан Кайҳусрав (милоддан аввалги 1200 – 1140 йиллар), Фарасман (мил. аввалги 329 – 328 йиллар), Ҳусрав (мил.аввалги 320 йил) номлари учрайди, холос.

Берунийнинг таъкидлашича, хоразмшоҳ унвони билан давлатни бошқарган биринчи шоҳ Турон подшоси Афросиёбнинг куёви Сиёвушнинг ўғли Кайҳусрав бўлган1. Хоразм ҳукмдорлари Кайҳусравдан бошлаб шоҳ унвонини олганлар.

Шу билан бир қаторда, ўша даврда сак – массагетлар иттифоқига кирган қабилалар бошлиқлари, подшолари ҳақида ҳам баъзи бир маълумотлар юнон тарихчилари ва географларининг асарларида учрайди. Масалан, милоддан аввалги 529 йилда Эрон шоҳи Кир II нинг массагетлар иттифоқига қарши босқинчилик ҳужуми муносабати билан юнон тарихчиси Ҳеродўт массагетлар маликаси Тўмарис (мил.аввалги 530 – 521 йиллар), саклар подшоси Аморг (мил.аввалги 550 – 521 йиллар), дербиклар подшоси Аморей ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтганлар.

1 Šаранг: Беруни. Избранние произведения. Т. I, Тошкент, 1957. С. 47; Норšулов Н.К. Беруний ва Хоразм. –Т., «Фан», 1973. 29–бет.

Page 53: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

53

Милодий 305 йилда сиёвушийлар авлодидан бўлган Африғ хоразмшоҳлар давлати тахтини эгаллайди ва ўзидан янги йил ҳисоби бошлаб, африғийлар сулоласига асос солади.

Рус олимлари Н.И.Веселовский ҳамда С.П.Толстовлар Беруний маълумотларига асосланиб, Африғдан кейинги Хоразм давлатчилигини бошқарган 22 та ҳукмдорнинг рўйхатини келтиради: 1) Африғ; 2) Багра; 3) Саххасак; 4) Аскажамук; 5) Азкажавар I; 6) Сахр ; 7) Шауш; 8) Хам – гари (ё Хангири); 9) Бузгар; 10) Арсамух (Аритамух); 11) Сахр II; 12) Сабри; 13) Азкажувар II; 14) Азкажамук II; 15) Шавшафар; 16) Турксабаса; 17) Абдалла; 18) Мансур; 19) Ирақ; 20) Муҳаммад; 21) Аҳмад; 22) Абу Абдуллаҳ Муҳаммад1.

Демак, сиёвушийлар – африғийлар сулоласи милод – дан аввалги 1200 йилдан милодий 995 йилгача Хоразм давлатчилигини бошқарган.

Араблар истилосидан кейин (712 йилдан) Хоразмда давлат ҳокимияти икки қисмга бўлинади. Сиёвушийлар –африғийлар сулоласидан бўлган шоҳ Кат шаҳрида, араблар ноиби эса Гурганч шаҳрида давлатни бошқариб турганлар.

995 йилда Гурганч волийси сомонийлар ноиби Маъмун ибн Муҳаммад африғийлар сулоласининг

1 Šаранг: Веселовский Н.И. Очерки историко–географических сведений о Хивинском

ханстве. –СПБ, 1877. с. 24–25.; С.П.Толстов. По следам древнехорезмийской цивилизации. –М., –Л., 1948, С. 11.

Page 54: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

54

сўнгги шоҳи Абу Абдуллоҳни бартараф этиб, Жанубий ва Шимолий Хоразмни бир давлатга бирлаштириб, ўзини Хоразмда ҳокими мутлоқ, яъни ягона Хоразмшоҳ деб эълон қилади. Шу йилданоқ Хоразмда сиёвушийлар – африғийлар сулоласи тугатилиб, маъмунийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади.

Маъмунийлар сулоласидан уч нафар шоҳ давлат ҳокимиятини бошқарган:

1. Маъмун ибн Муҳаммад (995 – 997 йиллар); 2. Али ибн Маъмун (997 – 999 йиллар); 3. Маъмун ибн Маъмун (999 – 1017 йиллар). Маъмунийлар ҳукмронлиги даврида Хоразм

анча юксалди, давлат бошқаруви такомиллашди, илм – фан, маданият равнақ топди, Маъмун академияси ташкил топди. Бироқ бу юксалиш узоқ давом этмади. 1017 йилда Хоразм давлати Маҳмуд Ғазнавий томонидан забт этилди. Шу билан маъмунийлар сулоласи ҳукмронлигига чек қўйилди.

Маҳмуд Ғазнавий ўз саркардаларидан бири – Олтинтошни хоразмшоҳ лавозимига тайинлайди. Олтинтошлар сулоласидан ҳам уч нафар хоразмшоҳ ҳукмронлик қилган.

1. Хоразмшоҳ Олтинтош (1030 – 1031 йиллар); 2. Хоразмшоҳ Хорун ибн Олтинтош (1032 –

1034 йиллар);

Page 55: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

55

3. Хоразмшоҳ Исмоил Хандан Олтинтош (1034 – 1038 йиллар).

Ўша даврда Марказий Осиёдаги салжуқ турклари ғазнавийлар билан келиша олмай улар ўртасида низо келиб чиқади. 1040 йилда Данданакан дeган жoй яқинида ғазнавийлар билан салжуқийлар ўртасида ҳарбий тўқнашув бўлиб, бу тўқнашувда салжуқ турклари ғазнавийлар устидан ғалаба қозондилар. Улар ғазнавийлар мулкини қўлга киритиб, Хоразмни ҳам ўзига қарам қилдилар. Хоразмни 1040 йилдан салжуқ султонлари томонидан тайинланган ҳокимлар бошқарган. Ана шундай турк ҳокимларидан бири, янги Хоразмшоҳлар Ануштакинлар сулоласига асос солган Ануштагин Гарчаи (1077 – 1097) эди.

Бу сулоладан хоразмшоҳ унвонига эга бўлган етти нафар шоҳ ҳукмронлик қилган:

1. Қутбиддин Муҳаммад (1097 – 1127 йиллар); 2. Аловиддин Отсиз (1127 – 1156 йиллар); 3. Эл – Арслон (1156 – 1172 йиллар); 4. Султоншоҳ Маҳмуд (1172 – 1193 йиллар); 5. Алоуддин Такаш (1172 – 1200 йиллар); 6. Алоуддин Муҳаммад (1200 – 1220 йиллар); 7. Жалолиддин Мангуберди (1220 – 1231

йиллар). Хоразмшоҳлар Ануштагинлар ҳукмронлиги

даврида Хоразм янада гуллаб–яшнади, унинг

Page 56: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

56

ҳудудлари кенгайиб, Шарқда буюк ва қудратли давлатга айланди.

Бу сулолалар ҳукмронлиги даврида Хоразм давлатчилигини сиёсий – маъмурий бошқарув тизими қандай бўлганлиги ҳақида тарихий воқеаларни баён қилиниши жараёнида кўрсатиб борилади. Ундан кейин Хива (ўзбек) хонлари ҳукмронлиги ҳақида сўз юритилади.

3–мавзу. «Катта Хоразм» давлати масаласи

Машҳур юнон тарихчиси Ҳеродўт ўзининг «Тарих» китобида ёзишича, «Осиёда бир водий бор. Атрофлари тоғлар билан ўралган бу водийдан Окс (Ак) дарёси оқиб ўтади. Бу водий қачонлардир хорасмийларга қарашли бўлиб хорасмийлар, парфияликлар, саранглар ва таманайларнинг чегарадош ерларида жойлашган. Форсларнинг ҳукмронлиги бошлангач, водий форс подшоси қўлига ўтган1.

Қадимги Окс дарёси ҳақида олимлар орасида ягона фикр йўқ. Уларнинг айримлари бу дарёни Тажан, яна бошқалари эса Амударёнинг номи билан боғлайдилар2.

1 Šаранг: Геродот. История в девяти книгах. Книга III. (Перевод Стратиновского Г.А.).– М.,

1964. С.7. 2 Šадимда Амударё «Œкуз» деб номланган.

Page 57: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

57

Ҳеродўтнинг юқорида келтирилган фикри кўп олимлар учун «Катта Хоразм» муаммосини кўтаришга асос бўлди.

«Катта Хоразм» муаммоси кўп олимларни қизиқтирган, ҳозир ҳам қизиқтирмоқда.

«Катта Хоразм» муаммосини тадқиқ қилишда Европа олимларининг илмий изланишлари диққатга сазовордир.

Австриялик олим E.Захау ўзининг 1873 йилда Вена шаҳрида нашр қилинган «Хоразм тарихи ва хронологиясига доир» номли китобида «Авесто»да тилга олинган «Қайризао» мамлакати Хоразм эканлигини таъкидлайди.

Немис олими И.Маркварт «Авесто» даги «Аръянам Вайчах» ёки «Арьйошайана» нинг жуғрофик ўрнини Хоразм билан солиштиради ва бу афсонавий мамлакат ўз таркибига бир қанча қабила ва қавмларни бирлаштирган Хоразм подшолиги, яъни «Катта Хоразм» деган илмий тахминни 1901 йилда илгари суради. Унинг фикрини В.В.Бартольд, Киссилинг, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, И.Г.Воробьева ва бошқалар қувватлашган ва географик жиҳатдан мазкур давлат ҳудуди Амударёнинг қуйи оқимидаги ерларга тўғри келиши ҳақидаги тахминни илгари сурганлар.

«Катта Хоразм» муаммосини ечиш учун европалик олимлар олиб борган тадқиқотларда

Page 58: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

58

икки йўналиш кўзга ташланади. Бир гуруҳ олимлар (И.Маркварт, Киссилинг, И.Г.Томашек) «Катта Хоразм» давлат бирлашмаси Хоразм воҳасида вужудга келган бўлиб, унинг таъсир доираси Афғонистоннинг шимолий ва Эроннинг шарқий қисмларига қадар ёйилган, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи йўналиш тарафдорлари (В.Тарн, В.Алтхайм, И.Т.Гершевич, В.Хеннинг) эса, хорасмийлар даставвал Марв ёки Ҳирот атрофида яшаганлар, сўнгра эса форслар тайзиқи остида шимолга, қуйи Амударё бўйларига кўчишга мажбур бўлганлар, деган фикрни қувватлайдилар.

1938 йилда И.Маркварт ва В.Тарннинг «Катта Хоразм» муаммосига бағишланган йирик ишлари нашр қилинди. И.Маркварт ўзининг олдинги ғоясини чуқурлаштириб, «Авесто» маълумотларини юнон ёзма манбалари билан таққослайди. Ҳеродўтнинг маълумотлари асосида Ўрта Осиё ва Хуросоннинг кенг ҳудудларида аҳамонийлардан олдин қудратли Хоразм подшолиги хукмрон бўлган, деган фикрни исботлашга ҳаракат қилади. Шарқшунос В.Тарн «Хоразмия» деб номланган экскурсида И.Марквартнинг тадқиқотларидан бехабар ҳолда, Хоразм подшолиги мавжуд бўлган, деган ғояни илгари суради. У Страбоннинг парслари, Гекатей Милецкий, Ҳеродўт ва Аррианнинг маълумотларидаги хоразмийлар ҳақидаги

Page 59: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

59

фикрларни бир – бири билан боғлаб, хоразмийлар Парфия ва Бақтрия оралиғида, аниқроғи Марв ёки Ҳирот атрофларида яшаганлар, деб хулоса қилади.

«Катта Хоразм» ҳақидаги тасаввурларни шарқшунос олим В.Алтхайм кенгайтириб, у хоразмийлар дастлаб Хуросон тоғлари водийларида яшаганлар, форслар уларнинг энг унумдор ерларини тортиб олганларидан сўнг, Амударё бўйларига кўчишга мажбур бўлганлар, деган фикрни илгари суради. Бу тахминни европалик олимлардан В.Хеннинг ва И.Г.Гершевич қўллаб – қувватлайдилар. В.Хеннинг «Авесто» тили билан Хоразм тилини ўзаро таққослаб уларнинг яқинлигини аниқлаган. «Авесто»даги «Гатлар» Марв ёки Ҳирот атрофида, кейингилари эса Сейистонда яшаган халқлар тилига яқин шевада ёзилган, деб ҳисоблайди1.

«Катта Хоразм» муаммосини ўрганишдаги иккинчи босқич археологик тадқиқотлар билан бевосита боғлиқдир. Машҳур археолог олим С.П.Толстов бу масалани ечиш ишига катта ҳисса қўшди. У «Катта Хоразм»нинг мавжуд бўлганлигини исботлаш учун Хитой ва араб манбаларига мурожаат қилади. Натижада «Авесто»да тилга олинган «Қангҳо» ва «Аръянам Вайчах» ҳудудлари Хоразмнинг географик ўрнига мос келиши аниқланди. Олим Хоразм ҳудудидаги

1 Šаранг: Эгамбердиева Н. «Катта Хоразм» муаммосини œрганиш тарихидан // Хива жаќон маданияти дурдонаси. Урганч, 1997. 73–бет.

Page 60: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

60

милоддан аввалги VII – VI асрларга оид йирик ирригация иншоотлари ва уларнинг яқинидаги Кўзалиқир ва Қалъалиқирдан топилган моддий манбаларни «Катта Хоразм» давлати тарихи билан боғлашга уринди. Натижада у «Авесто»да тилга олинган «Квадрат Вара»нинг тасвири билан қадимги Хоразм қалъаларининг қурилиш услубидаги ўхшаш томонлари борлигини аниқлашга муваффақ бўлди.

Қадимги Хоразмнинг суғориш тарихини ўрганган археолог олим Я.Ғ.Ғуломов ҳам С.П.Толстов илгари сурган фикрни тасдиқлайди ва уни янги археологик тадқиқот натижалари билан изоҳлайди. Я.Ғ.Ғуломовнинг фикрича, Ҳеродўтнинг Окс дарёси ҳақидаги маълумоти ноаниқ бўлиши билан бирга бўрттириб ҳам берилган. Чунки «Окс» дарёси ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмидаги Тажан ёки Атрек дарёларига ўхшайди.

Ҳеродўт тасвирлаган сувни бўлувчи катта тўғон аҳамонийлар ҳукмронлиги даврида Амударёда қурилганлиги ҳам шубҳа туғдиради.

Маълумки, Хоразмда йирик каналлар милоддан олдинги 1 минг йиллик ўрталарида хоразмлик подшолар бошчилигида Хоразмда массагет давлати ташкил топгандан кейин вужудга кела бошлаган1. Хоразмликлар Қорақум жанубидаги (ҳозирги

1 Я.Ђ.Ђуломов. Хоразмннг суђорилиш тарихи. –Т., 1959. 86–бет.

Page 61: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

61

Туркманистоннинг жанубий қисмидаги) ерларни ўзига қаратиб, бу ҳудуд учун кўп йиллар аҳамонийлар билан кураш олиб борганлар.

Академик Б.Ғ.Ғафуровнинг фикрича, «Авесто»да тасвирланган «Аръянам Вайчах» деган мамлакат Хоразмдир1.

«Катта Хоразм» муаммосини ўрганиш борасида рус олимлари Н.М.Дяконов ва М.Г.Воробьева ҳам илмий тадқиқот олиб борганлар. Хоразмнинг архаик маданиятига оид 300 дан ортиқ манзилгоҳлар мавжудлиги ва уларнинг ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмида шаклланган маданиятга ўхшаш умумий томонлари борлигини аниқлаган археолог М.Г.Воробьева «Катта Хоразм» давлати чегараларини аниқлашга муваффақ бўлди. Олимнинг таъкидлашича, бу давлатнинг чегараси жанубда – Амударёнинг ўрта оқимида жойлашган Қушқалъа ва Одойтепа оралиғидан, шимолда – Орол денгизи ва ғарбда – Сариқамиш кўли яқинидан ўтган2.

«Катта Хоразм» муаммоси тадқиқотчилари орасида хоразмийларнинг асли ватани қаерда бўлган деган масала бўйича ҳам ягона фикр йўқ. С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, И.М.Дяконов, М.Г.Воробьева хоразмийлар Хоразм воҳасида яшаб, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий

1 Гафуров Б.Г. Таджики. Книга первая. Душанбе, «Ирфон», 1989. С.62. 2 Šаранг : Воробьева М.Г. Проблема большого Хорезма и археология // Археология и

этнография Средней Азии. –М., 1979.

Page 62: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

62

қисмигача бўлган худудларда ҳукмронлик қилганлар, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи гуруҳ олимлар В.М.Массон, И.В.Пянков, Б.Ғ.Ғафуров, В.И.Вайнберг, А.С.Сагдуллаев, Л.С.Толстова хоразмийлар Тажан – Герируд дарёлари ҳавзаларида яшаган ва кейинчалик қандайдир тазйиқ остида шимолга силжиб, ҳозирги Хоразм ҳудудига кўчиб келганлар, деб эътироф этадилар.

Профессор В.И.Вайнберг милоддан аввалги 674 йилга оид Асархорддан ёзувларида Оссурия давлатига қарам бўлган Шарқдаги энг узоқ ўлка – Ҳаряана (Хоразм) ҳақида ёзма маълумот борлигини аниқлади. Олим Эроннинг шимолий ҳудудларида яшаган хоразмийлар оссурияликлар тазйиқи остида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларига кўчишга мажбур бўлганлар, деган фикрни илгари суради. Милоддан аввалги VII асрнинг биринчи ярмига тўғри келган бу кўчиш вақтида хоразмийларнинг бир қисми қуйи Амударё бўйига, аксарияти эса Оқчадарё атрофига келиб ўрнашган1.

Маҳаллий массагет қабилалари яшаётган ҳудудга кўчиб келган хоразмийлар ерли аҳоли билан қўшилиб – аралашиб кетган. Бунинг натижасида бир – бирига ўхшамайдиган икки маданият – Амиробод ва Қуйисой маданиятлари вужудга келган.

1 Каранг: Вайнберг В.И. Памятники Куюсайской культуры // В кн.: Кочевники на границах

Хорезма. –М., 1934. С.174.

Page 63: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

63

Хоразмийларнинг янги ерларга кўчиб келиши ҳақидаги маълумотларни этнограф Л.С.Толстова ўзбек ва қорақалпоқлар орасидаги афсона ва ривоятлар билан боғлаб шундай хулосага келадики, дастлаб Марв атрофларида истиқомат қилган хоразмийлар Амударё бўйларига кўчиб келганларидан сўнг, сиёвушийлар сулоласидан бўлган Кайҳусрав бошчилигида дастлабки давлатга асос солганлар.

Европалик олимлар томонидан илгари сурилган «Катта Хоразм» ҳақидаги бу фикрларни таҳлил қилган археолог олим А.С.Сагдуллаев Хоразм давлати бирлашмасининг пойтахти Кўзалиқир қалъаси бўлган, деган тахминларни қўллаб – қувватлайди.

Қадимги «Катта Хоразм» қабилалар конфедерацияси бўлганлигини кўпгина тадқиқотчилар эътироф этсада, улар ўртасида ягона бир фикр йўқ.

«Катта Хоразм» муаммоси ҳақида олимлар томонидан юқорида баён қилинган фикрларни умумлаштириб шундай мантиқий хулоса қилиш мумкинки, «Катта Хоразм» «Ўрта Осиё кенгликларини Оролдан Тажан – Герируднинг қуйи оқимларигача қамраб олган, Орол бўйидаги илк давлатлардан бири, сиёсий уюшма бўлганлиги аёндир»1.

1 Œзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. –Т., 2001. 9–бет.

Page 64: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

64

4–мавзу: Эрон аҳамонийлари ҳукмронлиги

даврида Хоразм давлатчилиги

Милоддан аввалги VI асрдан IV асргача Хоразм

давлати аҳамонийлар империяси таркибида бўлган. Маълумки, ҳозирги Эрон заминида энг қадимги

давлатлар таркиб топган. Шулардан бири Элам давлати бўлиб, у милоддан аввалги III минг йиллик бошларида вужудга келган. Кейинчалик, милоддан аввалги 671 йилда Мидия давлати ташкил топган.

Ўша замонларда Эрон ҳудудларида турли қабила ва элатлар истиқомат қилганлар. Милоддан аввалги II минг йиллик давомида Эрон ҳудудларида Шарқий Туркистондан ҳинд – эрон тиллари гуруҳига мансуб эрон тиллари лаҳжасида гапирувчи арий қабилалари ҳам кириб келган.

Бу қабилалар ичида энг катта ва қудратлиси форслар бўлган. Улар Урмин кўлининг жанубий ва жануби – ғарбий қисмида жойлашган Форсуа вилоятида истиқомат қилганлар.

Милоддан аввалги IX – VIII асрлар орасида улар жанубга силжиб, Эроннинг жанубий ва жануби – ғарбий қисмида жойлашган Элам давлатини эгаллаб олганлар.

Милоддан аввалги VIII аср охирларида форслар катта қабилалар иттифоқига бирлашадилар. Бу

Page 65: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

65

иттифоққа форслар уруғи зодагонларидан чиққан Аҳамон исмли шахс бошчилик қилган.

Милоддан аввалги 639 йилда Oссурия давлати Эламни забт Этади. Форслар шоҳи Кир I эса Ассурия ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлади.

Тахминан милоддан аввалги 600 йилда Эрон давлати тахтига Камбиз I чиқиб олади. Бу даврда Эрон подшолиги Мидия давлатига қарам бўлган. Камбиз I Мидия подшоси Астиагнинг қизига уйланган бўлади. Улардан туғилган ўғил Кир II номи билан милоддан аввалги 558 йилда форс деҳқончилик қабилаларининг подшоси этиб сайланади. Милоддан аввалги 553 – 550 йиллар мобайнида ўз халқини Мидияга қарамликдан озод қилади. Мидия ва унга қарам бўлган Парфия, Гиркания, Арманистонни ҳам ўзига бўйсундиради. Кейин Кир II Кичик Осиёда жойлашган Лидия давлатини, милоддан аввалги 545 – 539 йилларда Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Сўғдиёна, Бақтрия давлатларини ҳам босиб олади. Энди навбат Мисрга келган эди. Бироқ Кир II Мисрга қарши юриш бошлашдан аввал ўз давлатининг шимоли – шарқий чегаралари хавфсизлигини таъминлаш, айниқса Ўрта Осиёда кўчиб юрган сак – массагет қабилалари ҳужумидан сақлаш мақсадида уларга қарши ҳарбий юриш уюштиришга қарор қилади.

Page 66: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

66

Милоддан аввалги 530 – 529 йилда Эрон шоҳи Кир II массагет қабилалари иттифоқига қарши истилочилик юришини бошлаб юборди. Кир II нинг кўп сонли ва яхши қуролланган, шарқда «енгилмас қўшин» номини олган лашкарлари Амударёдан кечиб ўтиб, массагетлар ерларига бостириб кира бошладилар. Эрксевар Ўрта Осиё халқлари истилочиларга қарши мардонавор кураш олиб бордилар.

Машҳур юнон тарихчиси Ҳеродўтнинг хабар беришича, Кир II нинг 200 минглик катта қўшини билан массагетлар ўртасидаги дастлабки тўқнашув Қизилқум ичкарисида рўй берди. Массагетларга сак ва дербик қабилалари ҳам ёрдамга келдилар. Бу қабилаларнинг бирлашган қўшинларига массагетлар маликаси Тўмарис бошчилик қилди. У Кирга урушмаслик, бекорга қон тўкмаслик ҳақида мактуб йўллади. Аммо ёвуз ниятли Кир ўз кучига ишониб, Тўмариснинг адолатли таклифларини рад қилди. Ҳатто, Кир II ҳийла ишлатиб, Тўмариснинг севимли ўғли Спаргаписни бир гуруҳ аскарлари билан асир олиб, ўлдириб юборди. Лекин Тўмарис таслим бўлмади. Аксинча, у Кир II қўшинларига қарши шиддатли жанг бошлади. Сак–массагет қабилалари ўз юрти мустақиллиги учун қаҳрамонона кураш олиб бордилар. Икки томондан ҳам катта талафотлар берилди. Эрон шоҳи Кир жангларнинг бирида ҳалок бўлди. Малика Тўмарис

Page 67: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

67

унинг бошини танасидан жудо қилиб, қон тўлдирилган мешга солишни буюрди. Буйруқ бажо келтирилди. Шунда Тўмарис: «Эй қонхўр! Мана энди тўйиб – тўйиб қон ичишинг мумкин!», деб хитоб қилган1.

Кир II ўрнига унинг ўғли Камбиз II Эрон шоҳи қилиб тайинланади. У ҳам сак–массагет қабилаларини ўзига бўйсундира олмади.

Эрон шоҳи Доро I даврида аҳамонийлар Ўрта Осиё, жумладан Хоразмни ўзларига бўйсундириш учун кескин кураш олиб борганлар. Аммо Доро I нинг Ўрта Осиёдаги истилочилик юришлари эрксевар халқнинг қаттиқ қаршилигига учради. Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёнада Эрон истилочиларига қарши кучли қўзғолонлар бўлиб ўтди. Юнон тарихчиси Полиеннинг хабар беришича, Доро I саклар устига милоддан аввалги 517 йилда, ёзнинг жазирама иссиқ кунларидан бирида юриш бошлаган. Сак – массагетлар подшолари Саксафар, Амарг ва Тўмарислар бирлашиб ҳарбий кенгаш чақирганлар. Кенгашда Доро I га қарши чора – тадбир белгиланган. Бу тадбирлардан бирида душманни алдаб, Қизилқум ичкарисига киришга мажбур қилиш ва жазирама сувсиз қум ичида ҳолдан тойдириб, уни тор – мор қилиш кўзда тутилган. Бу режани амалга

1 Šаранг: Геродот. История. Книга первая. КЛИО.// В кн.: Историки античности. т. 1. – М.,

1989. C. 118.

Page 68: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

68

оширишда сак йилқибоқари Широқ қаҳрамонлик кўрсатган.

Ўрта Осиё халқларининг қаттиқ қаршилигига қарамай, кўпгина талафотлар эвазига Доро I қўшинлари Парфия, Бақтрия, Ариана, Сўғдиёна ҳамда сак – массагетлар иттифоқи ҳудудларини, жумладан Хоразмнинг ҳам бир қисмини босиб олишга муваффақ бўлганлар.

Бироқ Доро I ҳам Кир II каби Хоразмни ҳарбий куч ёрдамида ўзига тўла бўйсундира олмаган. Аммо Хоразм ҳукмдорлари мамлакатни вайронагарчиликдан, халқини қирғиндан асраб қолиш ниятида аҳамонийлар ҳукмронлигини, номига бўлсада тан олишга ва уларга ўлпон тўлаб туришга рози бўлган.

Эрон шоҳи Доро I Ўрта Осиё ҳудудларини бир қанча сатрапликларга бўлиб идора қила бошлади. Бақтриядан Сирдарёнинг нариги соҳилларидаги вилоятлар XII сатрапликка қараган. Бу сатраплик аҳолиси Эрон шоҳи хазинасига ҳар йили 360 талант, саклар ва каспийлар XV сатрапликка киритилиб, улар 250 талант, Хоразм, Парфия ва Сўғдиёна XVI сатраплик таркибига киритилиб 300 талант солиқ тўлаб турганлар.

Сатрапликларни Эрон шоҳи томонидан тайинланган сатраплар бошқарган. Улар ўзига қарашли вилоятлардан шоҳ хазинасига солиқ тўплаб бериш, вилоятларда тартиб ўрнатиш,

Page 69: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

69

норозилик чиқишининг олдини олиш, Эрон армияси учун ҳарбий кучлар етказиб бериш каби вазифаларни бажарганлар, холос. Аҳамонийлар ҳокимияти, одатда маҳаллий ишларга аралашмаганлар, ҳатто баъзи бир маҳаллий ҳокимларни ўз лавозимида қолдирганлар.

Доро I даврида мамлакатда пул ислоҳоти ўтказилган. Белгиланган оғирликда олтин, кумуш ва мис тангалар зарб қилинган. Олтин танга – дарик, кумуш танга – талант деб юритилган. Олтин тангалар шоҳаншоҳ, кумуш тангалар сатраплар томонидан зарб қилинган.

Пул муомаласининг йўлга қўйилиши мамлакатда савдо – сотиқ ишларининг ривожланишига кенг имкониятлар очиб берди.

Ўрта Осиё халқлари аҳамонийлар шоҳлари хазинасига солиқ тўлашдан ташқари йирик каналлар, шаҳарлар, саройлар қурилишларида ҳам ишлаб беришга мажбур этилганлар. Масалан, Доро I нинг Суз шаҳридаги сарой қурилишида Бақтрия, Сўғдиёна ва Хоразм вилоятларидан келтирилган уста ва ҳунармандлар ишлаган.

Суздаги шоҳ саройи Бақтриядан келтирилган олтинлар, Сўғдиёнадан келтирилган мармар тошлар ва Хоразмдан келтирилган феруза тошлари билан чиройли қилиб безатилган.

Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш керакки, аҳамонийлар ҳукмронлиги 200 йилга яқин давом

Page 70: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

70

этган. Ўрта Осиё халқлари ҳаётига ва маданиятига озми – кўпми таъсир кўрсатган. Лекин бу таъсир ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган, балки аксинча, Эрон халқи маданиятига Ўрта Осиё халқлари, айниқса Хоразм маданияти сезиларли таъсир кўрсатган. Дарҳақиқат, Ўрта Осиё ва Хоразм Эроннинг ҳарбий санъатига, қўшин тузилмаларига, жанг тактикасига, шаҳарсозлик ва қурилиш ишларига кучли таъсир кўрсатган. Ҳатто Эрон ҳарбий қисмларида хоразмлик, сўғдлик, парфиялик жангчилар ҳам қатнашган. Хоразмлик саркардалар жуда юқори мартабаларга эга бўлганлар.

Хоразм заминида яратилган, Ўрта Осиё ва бошқа қўшни халқларнинг маънавий эътиқодига айланган зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби «Авесто» ўша даврда Эронда ҳам кенг ёйилиб, аҳамонийлар империясининг давлат дини деб эълон қилинган.

Милоддан аввалги IV асрга келиб, ички ва ташқи зиддиятларнинг кескинлашуви оқибатида аҳамонийлар империяси инқирозга юз тутиб, парчаланиб кетади.

Ўрта Осиё халқлари, жумладан Хоразм ҳам мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқади.

Хоразмликлар ҳатто аҳамонийларнинг Алeксандр Макeдoнскийга қарши қилган урушларида қатнашишдан бош тортганлар. Бу эса

Page 71: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

71

аҳамонийларнинг мағлубиятини тезлаштирган. Македониялик Искандар милоддан аввалги 331 йилда аҳамонийларга сўнгги, ҳал қилувчи зарба бериб, Эронни таслим бўлишга мажбур этади. Шундан сўнг Ўрта Осиё ҳудудлари (Хоразмдан ташқари) Алeксандр Макeдoнский томонидан истило қилинади.

Юнон тарихчиси Аррианнинг гувоҳлик беришича, шу пайтда ҳам Хоразм ўз мустақиллигини сақлаб қолган. Милоддан аввалги 329 йилда Хоразм шоҳи Фарасман 1500 отлиқ билан Алeксандр Макeдoнскийнинг қароргоҳи бўлган Самарқанд шаҳрига ташриф буюради ва у билан урушмаслик ҳақида битим тузади. Шу билан Хоразмни македониялик босқинчилар истилосидан сақлаб қолади. Унинг донолиги шундаки, ғарбдан шарққача бўлган ҳудудларни босиб олган қудратли Александр билан урушиш йўлидан воз кечиб, сиёсат йўлини танлаган ва ўз юрти дахлсизлигини таъминлаган1.

Ўрта ва Олд Осиёнинг Искандар истило қилган ҳудудларида, айниқса унинг вафотидан кейин бирқанча мустақил давлатлар пайдо бўлди.

Алeксандр Макeдoнскийнинг истеъдодли қўмондонларидан бири Салавк Бобилни мерос сифатида олади. У тез орада ўз мулки сарҳадларини кенгайтира бориб, Сирдарё ва Ҳинд

1 Šаранг: Азамат Зиё. Œзбек давлатчилиги тарихи. – Т., 2000. 31–бет.

Page 72: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

72

дарёсигача чўзилган ҳудудларни бирлаштириб милоддан аввалги 312 йилда буюк Салавкийлар давлатига асос солади. Ўрта Осиё халқларининг милоддан аввалги 312 йилдан 250 йилгача бўлган тарихи салавкийлар тарихи билан боғлиқдир1. Хоразм салавкийлар давлати таркибига кирмаган, чунки у Алeксандр Макeдoнскийга тобе эмас эди.

293 йилда Салавк Сўғдиёна билан Бақтрияни ўз ўғли Антиох бошқарувига топширади.

Олд ва Ўрта Осиё халқлари салавкийлар ҳукмронлигига қарши ўз мустақиллиги учун кескин кураш олиб борганлар. Сўғдиёна, Бақтрия, Парфияда катта қўзғолонлар бўлиб ўтган. Парфияликлар қўзғолонига Аршак исмли киши бошчилик қилган. Натижада Парфия салавкийлар империясидан ажралиб чиққан. Унинг ўрнида 250 – йилда қудратли Парфия давлати ташкил топди. Бир вақтнинг ўзида Бақтрия ҳам тугатилди. Бақтрия сатраплиги ўрнида Юнон – Бақтрия подшолиги ташкил топди. Унинг таркибига Сўғдиёна, Марғиёна, Паркана, Чочнинг бир қисми кирган. Милоддан аввалги 250 йилда Юнон – Бақтрия подшолиги тахтига кучли шахс юнон Евпидем ўтириб, евпидемийлар сулоласига асос солади. Евпидемийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Юнон – Бақтрия подшолиги қудратли давлатга айланади. Унинг ҳудудлари кенгайиб, таркибига

1 Šаранг: Œзбекистон халšлари тарихи. 1 – жилд. – Т., 1992. 36–бет.

Page 73: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

73

Ария ва Арохося (Афғонистоннинг Ҳирот ва Қандаҳор вилоятлари), Ҳиндистоннинг шимолий – ғарбий қисми, Синд ўлкаси ва бошқа ҳудудлар қўшилган.

Хоразм Юнон – Бақтрия давлатида салавкийлар ва евпидемийлар ҳукмронлиги даврида ҳам ўз мустақиллигини сақлаб қолган.

Милоддан аввалги 70 – 60 йиллар давомида Юнон – Бақтрия давлатида ички ва ташқи зиддиятлар авж олиб кетиши, турли гуруҳлар ўртасидаги тахт учун талашувлар, халқ қўзғолонлари натижасида ундан турли сатрапликлар ва давлатлар ажралиб чиқа бошлади ва бу давлатнинг парчаланиб кетишига сабаб бўлади. Милоддан аввалги 170 йилда Сўғдиёна, кейин Чоч ҳам ажралиб Хоразмга қўшилган. Шу тариқа Юнон – Бақтрия империясидан ажралиб чиққан сатрапликлар бирлашиб Ўрта Осиё ҳудудида катта бир давлат тузганлар. Бу давлат «Авесто»да Канғҳа1, Хитой манбаларида Кангуй, деб аталган.

5–мавзу: Қанг ва Кушoн давлатлари даврида

Xoразм

Хитой тарихчиси Сима – Цян милоддан аввалги

II аср охирларида Ўрта Осиёга келган Хитой

1 Авеста. Избранные гимни. Душанбе, 1990. с. 33.

Page 74: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

74

элчиси ва сайёҳи Чужан – Цян маълумотларига асосланиб Ўрта Осиёда кўчманчи Кангуй давлати бўлганлиги ҳақида ёзиб қолдирган.

Кангуй, Қанг давлати бўлганлиги ҳақида Ҳинд эпоси «Маҳабхарата» ва «Авесто» да ҳам қайд қилинган1.

Милоддан аввалги II аср охирларида Юнон – Бактрия давлати инқирозга учраб, унинг таркибидан чиққан Сўғд, Чоч, Бухоро, Шаҳрисабз вилоятлари ҳамда Хоразм – Қанг давлатига бирлашганлар2.

Хуллас, милоддан аввалги II асрда Қанг давлати Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларнинг бир қисмини, қатор ўтроқ деҳқончилик вилоятлари ҳамда кўчманчилик ҳудудларини бирлаштирган йирик давлатга айланган.

Хоразм воҳасида кўп йиллар археологик тадқиқотлар олиб борган машҳур олим С.П.Толстов ҳам Кангуй ёки Қанҳа давлати бўлганлигини тасдиқлайди3.

Профессор Ҳалимбой Бобоев «Ўзбек давлатчилиги тарихи» (1 китоби) да Қанға давлатининг сиёсий – маъмурий бошқарув тизими ҳақида гапириб, «Қанға» давлати Шарқ

1 Šаранг: Авеста. Избранные гимни. Душанбе, 1990. с. 33. 2 Бу давлатнинг номи турли манба ва асарларда турлича талаффуз šилинган. «Авесто»да

«Šанќо», Хитой манбаларида «Кангуй», Фирдавсийнинг «Шоќнома»сида – «Šанг», академик А.Асšаров таќрири остида 1992 йилда чоп šилинган «Œзбекистон халšлари тарихи» китобининг 1–жилдида «Šанќа». Ќозирги кунда кœпчилик олимлар бу давлат «Šанг» давлати номи билан аталган деган фикрни маъšулламоšдалар.

3 Šаранг: Толстов С.П. Древний Хорезм.– М., 1948. С.341

Page 75: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

75

давлатларига хос якка ҳокимлик – монархия давлати бўлганлигини, уни шоҳ бошқарганлигини таъкидлайди. Шу билан бирга бу давлатни бошқаришда шарқона, ўзига хос маслаҳат, кенгаш институтлари ҳам мавжуд бўлган. Ҳудудий жиҳатдан алоҳида – алоҳида вилоятларга бўлинган бўлиб, уларни жабғулар деб атаганлар. Ҳар бир вилоятга давлат томонидан ҳоким тайинланган ва унинг идора ишларида оқсоқоллар кенгаши муҳим рол ўйнаган1.

Қанг – Кангуй давлати ҳақидаги турли фикрлар, талқинлар шундан дарак берадики, Қанг давлати муаммоси ҳалигача ўзининг тўла ва аниқ ечимини топмаган.

Милоддан аввалги I аср охирларида Қанг давлати Волга бўйи, Кавказ олди ва Урал тоғининг жанубий ҳудудларини ҳам ўзига бўйсундирган. Буни ўша жойлардан топилган Хоразм тангалари ва бошқа буюмлар тасдиқлайди.

Қанг давлатининг сиёсий – маъмурий тизими ҳақида деярли маълумотлар учрамайди. Лекин баъзи бир муаллифларнинг таъкидлашича, дастлаб сиёсий ҳокимият Сирдарёнинг ўрта оқимида истиқомат қилган кўчманчилар қўлида бўлган. Кейинчалик сиёсий гегемонлик Қангнинг жанубидаги юечжилар қўлига ўтган2.

1 Ќ.Бобоев. Œзбек давлатчилиги тарихи. 1 китоб. –Т., 2004. 83–бет. 2 Каранг: История Узбекской ССР. –Т., 1967. С. 127.

Page 76: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

76

Ҳарбий демократия тамойиллари асосида вужудга келган бундай уюшмаларга одатда бутун халқ томонидан сайланган ҳарбий йўлбошчи – ябғу бошчилик қилган. Бундай бирлашмаларда ҳали том маънода бошқарув аппарати тўла шаклланмаган. Қанг сиёсий уюшмаси йўлбошчига эмас, балки сайланган оқсоқоллар кенгашига эга бўлган. Уруғ беги томонидан бошқариладиган конфедерациянинг илк намуналаридан бири эди1.

Милоддан аввалги III аср – милодий I аср Қанг давлатининг гуллаб – яшнаган даври бўлган. Бу даврда ҳарбий техника соҳасида катта янгиликлар кашф этилган. Хоразмликлар ўқ – ёй, найза, узун қилич ва пичоқ билан қуролланганлар. Жангга кирганда улар оғир совут кийиб, зирҳланган отларга миниб, зич саф тортиб курашганлар. Ўша даврда Қанг давлати қўшинларининг сони 120 мингга етган2.

Қангда кўп янги шаҳарлар қурилган, ҳунармандчилик, тижорат ривожланган, суғориш иншоотлари қурилган. Аҳоли турмуши ва хулқи массагетлар (юечжи) ва оланлар урф–одатига ўхшаш бўлган. Улар зардуштийлик динига сиғинишган.

Қанг даврида Хоразмда патриархал оила ҳукм сурган. Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан

1 Каранг: ¡збекистон давлатчилиги тарихи очерклари. –Т., 2001. 20–бет. 2 Каранг: ¡збекистон совет энциклопедияси. Том 14. –Т., 1980. 29–бет; Толстов С.П.

Древний Хорезм. –М., 1948. С.221.

Page 77: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

77

ажралиб чиқиш жараёни бошланган, пул муомаласи вужудга келган, тангалар зарб қилина бошланган. Танганинг юз (олд) томонида шоҳ тасвири, орқа томонида эса «Хоразмлик чавандоз» тасвири солинган. 1940 йилда Тупроққалъадан топилган «Номсиз шоҳ» тасвири туширилган тангалар диққатга сазовордир.

Хоразмлик усталар, заргарлар, мисгарлар олтин, кумуш ва мисдан турли безаклар, аёллар зебу зийнатлари ясаганлар, подшолар, саркардалар, зодагонлар минган отларнинг жиловлари, эгар ва жабдуқлари олтин билан безатилган.

Шундай қилиб, милоддан аввалги III асрда Қанг давлатига асос солган қабилалар Каспий денгизи билан Сирдарё оралиғида истиқомат қилувчи ҳамда бир замонлар Туркистоннинг шарқий чегараларигача кўчиб борган ва хуннларнинг тазйиқи остида яна орқага қайтган сак –массагет қабилалари иттифоқига мансуб осийлар (осианлар), посианлар, сак хоумаваркалар, тохарлар ва бошқалар бўлган. Мана шу кўчманчи қабилалар (Хитой манбаларида –юечжилар) Бақтрияда 400 йил ҳукмронлик қилган юнон –македониялик истилочилар ҳукмронлигини ва улар тузган Юнон–Бақтрия давлатини йўқ қилишда фаол қатнашганлар. Юнон – Бақтрия давлати харобалари устида Тохаристон деб аталган давлат барпо қилганлар.

Page 78: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

78

Демак, Қанг давлати III асрдан то I асргача Ўрта Осиёнинг катта ҳудудларида ҳукмронлик қилган. Бу давр Хоразмнинг иқтисодий – сиёсий, маданий ва ҳарбий жиҳатдан юксалиш даври бўлган.

Милоддан аввалги I аср бошларига келиб, Қанг давлати Кушонлар империяси таъсири остига тушиб қолади.

Кушон подшолиги тарихи ҳақида маълумотлар жуда кам. Мавжуд тарихий маълумотларга кўра, Кушон подшолиги милоддан аввалги I асрдан милодий IV асргача ҳукм сурган.

Кушон подшолигининг номи юечжилар (массагетлар) қабилавий иттифоқига кирган тохарларнинг бир уруғи номидан олинган1. Хитой манбаларининг хабар беришича, Тохаристонда жойлашган юечжи қабилалари беш уруғдан иборат бўлган: Хюми, Шуанми, Гуйжуан, Хиси ва Думи. Гуйжуан уруғи бошлиғи Куджула Кадфис I милоддан аввалги I аср бошларида ўзини Кушон подшоси деб эълон қилган. Бу сулоладан бир қанча подшолар ҳукмронлик қилган. Кадфис I дан сўнг унинг ўғли Вима Кадфис II, кейин Канишка I, ундан сўнг унинг ўғли Васишка (Канишка II) – лар давлатни идора қилганлар.

Куджула Кадфис I кўп урушлар қилиб, юечжи қабилаларини бирлаштирган, Кушон давлати ҳудудларини Юнон – Бақтрия ҳамда Қанг давлати

1 Œзбекистон халšлари тарихи. Академик А.Асšаров таќрири остида. 1–жилд. –Т., 1992. 48–бет.

Page 79: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

79

ҳисобига кенгайтирган. Унинг таркибига ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Жанубий Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Хитойнинг ғарбий қисми, Ҳиндистоннинг шимолий ва марказий қисмлари, Непал ҳудудлари кирган. Кушон давлатининг иккита маркази бўлиб, бири Сўғдда, иккинчиси Пешавар (Ҳиндистон) да бўлган.

Вима Кадфис II мамлакатда пул ислоҳоти ўтказиб, тангаларни олтин ва мисдан зарб қилдирган. Канишка I даврида Кушон – Бақтрия тили давлат тили сифатида қабул қилинган. Оромий асосида тузилган хоразм ва сўғд ёзуви кенг тарқалган. Кушон империясида барча динларга эркинлик берилиши билан бир қаторда буддизмнинг янги мазҳаби – Маҳаяна расмийлаштирилган. Бу эса буддизмнинг Осиё мамлакатларида кенг ёйилишига олиб келади.

Кушон подшолигида жамиятнинг асосий куртагини деҳқончилик билан шуғулланган қишлоқ жамоалари ташкил этган. Ҳар жамоа давлатга белгиланган солиқ тўлаш билан бирга аскарликка ҳамда ариқ қазиш, қалъа ва йўл қурилиши учун одам ажратиши лозим бўлган.

Кушон ҳудудларида ўтказилган археологик қазишмалар натижасида подшоликда анчагина шаҳарлар бўлганлиги, кўп иншоотлар, жумладан, сув иншоотлари қурилганлиги, савдо –сотиқ ишлари, ҳунармандчилик ривожланганлиги

Page 80: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

80

аниқланди. Хитой, шарқий Европа мамлакатлари билан савдо – сотиқ муносабатлари «Буюк Ипак йўли» орқали амалга оширилган. Буюк Ипак йўлининг жанубий ва шимолий тармоқлари мавжуд бўлган. Жанубий йўл тармоғи Хитойни шарқий Туркистон, Ҳиндистон, Эрон орқали Сурия ва Рим билан боғлаган. Шимолий йўл эса Чоч, Сўғд, Хоразм ва Оланлар юрти орқали шарқий Европа билан боғлаган.

IV асрда Эрон шоҳларининг ҳарбий юришлари, мустамлака халқларининг озодлик учун курашлари ва бошқа сабаблар Кушон империясини тушкунликка учратган ва у майда подшоликларга бўлиниб кетган. Пешавардаги Кушон ҳукмдорлари билан Сўғддаги ҳукмдорлар ўртасида сиёсий алоқалар узила бошлаган. Сосонийлар Эрони Кушон давлатидан Марғиёнани тортиб олади, Хоразм эса мустақил давлат бўлиб чиқади.

Хоразм воҳасида ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида бир қатор шаҳар ва қасрларнинг Кушон даврига тааллуқлиги аниқланди. Амударёнинг ўнг соҳилида (Тўрткул туманида) жойлашган Бозорқалъа, Аёзқалъа, Ғовурқалъа шулар жумласидандир. Бу қалъалардан топилган турли ёдгорликлар ўша даврда яшаган одамларнинг турмуш тарзи, диний қарашлари, маданияти, жамиятни бошқарув тартибидан дарак

Page 81: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

81

беради. Бу даврда одамларнинг турар жойларининг қурилишида ҳам муҳим ўзгаришлар рўй берган.

Илгариги мустаҳкамланган жамоа турар жойлари ўрнини мустаҳкамланмаган қишлоқлар эгаллаб, алоҳида катта ҳовлилар пайдо бўлиб, уларда айрим патриархал оилалар истиқомат қилганлар. Алоҳида катта ҳажмда қишлоқ оқсуякларининг ҳам қасрлари пайдо бўла бошлаган. Бу Аёзқалъа – 3 мисолида тасдиқланди. Хоразм воҳасида жойлашган Тупроққалъа мисолида шаҳарларда ижтимоий уйлар – кварталлар сақланиб келаётганини ҳамда ҳукмдорларнинг катта қаср – ҳовлилари бўлганлигини кўриш мумкин.

Хоразмда Кушонлар даврига хос яна бир нарса – бу катта каналлар қурилиши бўлди.

Кушон подшоҳлари ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиёда катта ижтимоий ўзгаришлар рўй бериб, жамиятда табақаланиш шакллана бошлади. Узоқ ва узлуксиз урушлар оқибатида асир олинганлар қулларга айлантирилди. Жамиятда қулдорлар ва қуллар табақаси шаклланди. Бу даврнинг энг муҳим жараёнларидан бири – Ўрта Осиёда марказлашган қулдорлик давлатининг вужудга келиши бўлди1.

IV аср охирларига келиб, хионийлар, кидарийлар, эфталийлар деб номланган қабилалар

1 Šаранг: Œзбекистон халšлари тарихи. 1 жилд.– Т., 1992. 51–бет.

Page 82: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

82

ҳужуми оқибатида Кушон давлати батамом қулади. Унинг харобалари устида эфталийлар давлати вужудга келади.

Ўрта Осиё халқлари тарихида эфталийлар даври қулдорлик муносабатларининг емирила бориши ва дeҳқoн –eр эгалиги муносабатларининг шакллана бориши билан характерлидир. Бу жараён Хоразм воҳасида олиб борилган археологик қазишмалар берган маълумотларда ўз аксини топган. Эфталийлар даврида Хоразм мустақил давлат бўлиб, африғийлар сулоласи томонидан бошқарилган. Африғийлар давлатининг пойтахти Кат шаҳри (ҳозирги Беруний) бўлган. Милодий 305 йилда сиёвушийлар авлодидан бўлган Африғ Кат шаҳрининг энг баланд Алфир деб аталган қисмида шоҳона қаср қурдирган. Ана шу санадан Африғ янги йил ҳисоби бошлаган ва африғийлар сулоласига асос солинган.

Изоҳлар

1. Сатраплик – Эрон аҳамонийлари ҳукмронлиги даврида вилоятларнинг маъмурий бошқариш тизими.

2. Дарик – Эрон олтин тангаси. 3. Талант – Бобил бирлиги, 30 кг. дан зиёд

кумушга тенг.

Page 83: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

83

4. Империя – марказлашган, бир қанча мамлакатларни ўз ичига олган ҳарбий мустабид давлат.

Синов саволлари

1. Ўзбeкистoн Президенти И.А.Каримовнинг ўзбек давлатчилигининг шаклланиши тўғрисидаги таълимотида Хоразм ҳақида нима дейилган?

2. Зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби «Авесто» қачон ва қаерда пайдо бўлган?

3. Зардуштийлик таълимотининг моҳияти нимада?

4. «Авесто»да қандай асосий ғоялар баён қилинган?

5. Зардуштийлар қайси худога сиғинганлар? 6. «Авесто»даги диний – ҳуқуқий ғоялар ҳақида

гапириб беринг. 7. «Авесто»даги «Аръянам Вайчах»да қайси

давлат ҳудудлари кўзда тутилган? 8. Ўрта Осиёда илк давлатчилик қачон ва қаерда

шаклланган? 9. Давлабки давлатчилик шаклланиши ҳақида

Беруний қарашлари нималардан иборат? 10. «Катта Хоразм» давлати уюшмаси қачон

вужудга келган ва унинг таркибига қайси давлатлар ва ҳудудлар кирган?

11. Сиёвушийлар сулоласи ҳақидаги афсоналар қайси ёзма асарларда баён этилган?

Page 84: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

84

12. Қанг давлати қачон ташкил топган ва унинг таркибига қайси ҳудудлар кирган?

13. Эрон аҳамонийлари Хоразмни қачон истило қилганлар ва уни қайси сатраплик таркибига киритганлар?

14. Хоразмшоҳ Фарасмоннинг жасорати ҳақида, унинг Алeксандр Макeдoнский босқинидан юртини сақлаб қолганлиги ҳақида ҳикоя қилиб беринг.

15. Кушонлар империяси қачон ташкил топган? Хоразм унинг таркибига кирганми?

Адабиётлар

1. И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. –Т., «Ўзбекистон», 1998.

2. И.А.Каримов. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан сўзлаган табрик нутқи // Хоразм ҳақиқати, 1997, 22 октябр.

3. «Авесто». Яшт китоби. –Т., 2001. 4. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан

қолган ёдгорликлар / Танланган асарлар. 1–жилд. –Т., 1968.

5. Зиё Буниёдов. Ануштагин Ҳоразмшоҳлар давлати (1097–1231). –Т., 1998.

6. Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. –Т., «Адолат», 2001.

Page 85: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

85

7. А.Х.Саидов, А.Ш.Жўзжоний. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ (ўтмиш ва ҳозирги замон). –Т., «Адолат», 2005.

8. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. –Т., 2000.

9. М.Матниязов, А.Сатлиқов. Жаҳон тарихи ва маданиятида Хоразм. –Урганч, 1999.

10. М.Матниязов. «Авесто» тарихий манба сифатида. Урганч, 2000.

11. Х.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. «Авесто» ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни. Урганч, 2002.

12. Х.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. Роль «Авесты» в духовном развитии человечества. Ургенч, «Хоразм», 2002.

Page 86: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

86

II ҚИСМ. ЎРТА АСРЛАРДА ХОРАЗМ

ДАВЛАТЧИЛИГИ

(V–XIX АСРЛАР)

II боб. Илк ўрта асрларда Хоразм давлатчилиги

(V–IX асрлар)

6–мавзу: Африғийлар давлати

IV–X асрлар давомида Хоразм давлатчилигини африғийлар сулоласи шоҳлари бошқарган.

Милодий IV–V асрларда Ўрта Осиё ҳудудига хионийлар, кидарийлар, эфталийлар номли туркий гуруҳлар кириб келганлар. Улар кушонлар сулоласи ҳукмронлигини ағдариб ҳокимиятни қўлга олганлар ва эфталийлар давлатига асос солганлар. Ўрта Осиё халқлари тарихида эфталийлар даври қадимги қулдорлик муносабатларини емирилиб бориши ва катта ер эгалигига асосланган мулкдорлар табақасининг шакллана бориши билан характерлидир. Хоразм аввал кушонлар, кейин эфталийлар салтанати таркибига кирган. Лекин Хоразм юқорида қайд қилиб ўтилганидек, бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ ўз мустақиллигини сақлаб қолган.

Хоразм воҳасида олиб борилган археологик изланишлар натижасида қўлга киритилган маълумотларга кўра эфталийлар ҳукмронлиги

Page 87: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

87

йилларида Хоразм мустақил давлат бўлиб, африғийлар сулоласи томонидан бошқарилган. Африғийлар давлатининг пойтахти Кат (ҳозирги Беруний) шаҳри бўлган. Милодий 305 йилда шоҳ Африғ Кат шаҳрининг энг баланд Ал – Фир деб аталган қисмида шоҳона қаср қурдирган. Ана шу санадан Африғ янги йил ҳисоби бошлаган ва африғийлар сулоласига асос солган. Африғийлар сулоласидан йигирма икки нафар шоҳ Хоразм давлатини бошқарган. Булар: Африғ, Буғра, Шахассак, Аскажамук, Сахр, Сабрий, Аскажавар, Сахасак, Артамух, Шавшафар, Туркишота, Абдуллоҳ, Мансур, Ироқ, Муҳаммад, Аҳмад, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ва бошқалар.

Африғийлар даври маданияти С.П.Толстов бошчилигида «Хоразм археология ва этнография экспедицияси» ходимлари томонидан Бургутқалъа, Тешикқалъа, Қумбосқон қалъаларидан топилган ашёвий ёдгорликлар асосида ўрганилган.

Тешикқалъа атрофи пахса девор билан ўралган. Унинг тўрт бурчаги доира шаклидаги буржлар билан мустаҳкамланган, квадрат қалъа бўлиб, майдони 10 минг кв.метрга тенг. Қалъанинг жа-нубий – ғарбий қисмидаги баланд пахса девор устига қаср қурилган. Қаср харобасини қазиш вақтида танга, жез парчаси, сопол идишлар, ханжар, тегирмон тошлари ва бошқа буюмлар топилди.

Page 88: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

88

Хоразмда африғийлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори Абу Абдуллоҳ Муҳаммад 995 йилда Шимолий Хоразм ҳокими (араблардан)1 Маъмун Ибн Муҳаммад томонидан қатл қилинади. Маъмун Хоразмнинг иккала қисмини ҳам бирлаштириб, ўзини Хоразмшоҳ деб эълон қилади.

Африғийлар ҳукмронлиги даврида Хоразмда зодагонлар (катта ер эгалари) қўрғонлари яқинида шаҳарлар, шаҳар–қўрғонлар юзага кела бошлайди. Бургутқалъа шулар жумласидандир. Бургутқалъа воҳасида бир – биридан 200 –300 метр масофада алоҳида – алоҳида жойлашган қўрғонларнинг кўпайгани кузатилади, айрим қўрғонларнинг ички қисмида кўшклар пайдо бўлади. Хоразм воҳаси аҳолисининг деҳқончилик билан шуғулланувчи қисми шундай турар жойларда катта патриархал оила бўлиб истиқомат қилганлар. Душман хавф солган пайтда кўшкларга беркиниб ўзини ҳимоя қилганлар. Патриархал оилаларга катхудолар бошчилик қилган.

Илк ўрта асрларда мавжуд бўлган Хоразм кўшк–қишлоқлар 8 – 13 тадан гуруҳ – гуруҳ бўлиб канал шохобчалари бўйида жойлашган ва ҳар гуруҳда битта катта ва мустаҳкам кўшк ажралиб турган. Оддий деҳқонларнинг уйлари эса экин майдонларининг ўртасида тарқоқ ҳолда қурилган. Яккапарсанг деб номланган кўшк ҳудудида

1 Н.Š.Норšулов. Беруний ва Хоразм. –Т., «Фан», 1973. 48–бет.

Page 89: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

89

аҳолининг ижтимоий тенгсизлигидан далолат берувчи оилалар ва уларнинг турар жой – хоналари археологлар томонидан ўрганилган. Натижада шу нарса аниқландики, кўшкнинг бир томонида, аниқроғи ундан ташқаридаги кулбаларда кўшк эгасига қарам бўлган аҳоли–кадиварлар яшаган. VI – VII асрларда мустаҳкамланган кўшк–қўрғонларда истиқомат қилаётган деҳқон оқсуяклари иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан янада кучайган. Маҳаллий оқсуяклар «деҳқон» деб юритилган. Одатда бу сўз билан маҳаллий (ерлик) аҳолининг эркин қисми тушунилган. Хоразм аҳолисининг асосий қисми деҳқончилик билан шуғулланган. Бу даврда катта ер эгалигига асосланган мулкдорлар табақаси ривожланаётган бўлсада, ҳали қадимги қулдорлик муносабатларининг қолдиқлари сақланган. Қазув, қурилиш ва қисман деҳқончиликда ҳам қул меҳнатидан кенг фойдаланилган.

Патриархал давр қолдиқларидан яна бири – бу ака – ука битта умумий хотин ёхуд олий табақа вакиллари орасида кўпхотинлилик одатлари сақланиб қолган.

Африғийлар даврида деҳқончилик билан бир қаторда савдо – сотиқ ишлари ҳам анча ривожланган. Эрон, Ҳиндистон, Ироқ, Хитой, Волга бўйи давлатлари билан кенг савдо – сотиқ ишлари йўлга қўйилган. Хоразм усталари рангли ойна – шиша ишлаб чиқариш сирларини кашф

Page 90: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

90

этганлар. Хитой бундай ойналарни кўп миқдорда сотиб олган. Савдо муомаласида суғдий, хоразмий, сосонийлар тангалари ишлатилган. Африғийлар даврида давлатлараро муносабатларда суғдий, форсий ва туркий тиллар қўлланилган. Аҳоли зардуштийлик динига эътиқод қилган.

Африғийлар учун хос Бургутқалъа, Яккапарсангқалъа билан бир қаторда Тўрткул томонида жойлашган Тупроқ қалъа ҳам катта маданий ёдгорлик ҳисобланади. Бу қалъа IV асрга қадар, яъни африғийлар сулоласи давлат тепасига келганларига қадар, хоразмшоҳлар қароргоҳи бўлган. Бу қалъадан қадимий хоразмий ёзуви топилди.

VI асрга келиб суғориш иншоотларининг ишдан чиқиши ва мамлакатда ички зиддиятларни кучайиши оқибатида Тупроқ қалъада ҳаёт тўхтаб қолади. Африғийлар сулоласи асосчиси Африғ Хоразмшоҳлар давлатининг пойтахтини IV асрда Кат шаҳрига кўчиради. Бу шаҳар милодий 305 йилдан то 996 йилгача африғийлар давлатининг пойтахти вазифасини бажариб келган. VIII аср бошларида Хоразмни истило қилган араблар уни икки қисмга бўлганлар. Шимолий қисмида (пойтахти Гурганж шаҳри) давлатни араблар вакили маъмунийлар сулоласи бошқарган, жанубий қисмини (пойтахти Кат шаҳри) африғийлар сулоласининг сўнгги шоҳи Абу Абдуллоҳ

Page 91: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

91

Муҳаммад бошқариб турган. 996 йилда Маъмун ибн Муҳаммад Абу Абдуллоҳни тахтдан тушириб, Хоразмнинг иккала қисмини бирлаштиради ва ўзини ягона Хоразмшоҳ деб эълон қилади. Шундай қилиб, африғийлар давлати тугатилади.

7–мавзу: Турк ҳоқонлиги ва араблар

ҳукмронлиги даврида Хоразм давлатчилиги

VI аср ўрталарида Олтой, Еттисув ва Марказий Осиёда яшовчи туркий қабилаларнинг катта қисми оға – инилар Бумин ва Истоми бошчилигида ғарбга томон силжиб, 555 йилда эса Орол денгизигача етиб келдилар ва Қозоғистоннинг марказий қисмини ҳамда Хоразмни ўзига бўйсундирдилар. Бумин шарқий, Истоми эса ғарбий ҳудудларни бўйсундириш билан шуғулландилар. 565 йилда улар эфталийлар давлатини тор – мор қилиб, Хитойдан Волга дарёсигача бўлган ҳудудларда янги қудратли турк ҳоқонлигини ўрнатдилар. Турк ҳоқонлиги бир қанча ҳокимликларга бўлинган бўлиб, уларни кўпчилигини Қанг сулоласидан чиққан ҳокимлар бошқарган. Барча ҳокимлар олий ҳокимиятга – ҳоқонга итоат қилганлар. Сўғд, Хоразм, Чоч вилоятлари маҳаллий сулолалардан чиққан ҳукмдорлар томонидан бошқарилган. Улкан ҳоқонлик уюшмасига кирган вилоятлар ичида Хоразм кўпроқ мустақилликка эга бўлган. Хоразм

Page 92: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

92

давлатини африғийлар сулоласи вакиллари бошқарган. Ҳоқонликка бирлашган Ўрта Осиё вилоятлари ҳокимларининг қурултойлари Хоразмда ўтказилиб турган.

Турк ҳоқонлиги таркибига кирган халқлар ижтимоий–иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида бўлганлар. Кўчманчи турклар ўша вақтда уруғ – жамоасидан қадимги қулдорлик муносабатларига ўтиш жараёнини ўз бошидан кечирмоқда эди. Ўрта Осиёда яшовчи қадимий халқлар тараққиётнинг янги босқичига – патриархал кўчманчиликдан катта ер эгалигига асосланган мулкчилик муносабатларга ўтиш босқичида эдилар.

Ҳоқонлик аҳолиси, асосан икки қисмга – ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи чорвадор аҳолига бўлинган. Деҳқончилик билан шуғулланувчилар аҳолини кўпчилигини ташкил этиб, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучини ташкил қилган.

Заминдор зодагонлар ва эркин заминдорлар ўша даврда «деҳқонлар» деб юритилган. Хоразм, Сўғдиёна ва Тохаристоннинг деҳқончилик билан шуғулланувчи эркин аҳолисининг асосий қисми катта патриархал оилаларга уюшган. Баъзан бу оилалар таркибида уй қуллари ҳам бўлган. Бироқ баъзи бир сабабларга кўра, ўша даврда кўпгина деҳқончилик оилаларининг бирлашуви рўй берган ва шу билан бирга баъзилари шахсий эркинликдан

Page 93: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

93

маҳрум бўлганлар. Озод заминдорлар билан бир қаторда, кадиварлар (чоракорлар) ҳам пайдо бўлиб, улар бой заминдорларга, ҳатто ўзида хўжалик эркинлигини сақлаб қолган деҳқонларга иқтисодий жиҳатдан қарам бўлганлар.

Хоразм воҳасида ўтказилган археологик тадқиқотлар берган маълумотларга кўра, V – VII асрларда маълум сабаблар боис ерлик аҳолининг талайгина қисми ҳам кадиварларга айланганлиги кузатилади. Кадиварлар энди куртак очаётган катта ер эгалигига асосланган мулкчилик жамиятининг асосий кучи сифатида вужудга келганлар.

Демак, Хоразм, Сўғдиёна, Тохаристонда бой заминдорлар ва уларга қарам кадиварларнинг пайдо бўлиши ерлик аҳолининг кўчманчи турклардан бир поғона устун турганлигидан, яъни уларнинг қадимги қулдорликдан катта ер эгалигшига асосланган мулкчилик муносабатларига ўта бошлаганидан дарак беради.

V – VIII асрлар мобайнида Хоразмда йирик қишлоқ жамоалари вужудга келган. Қўшни кўчманчи қабилаларнинг тез – тез бўлиб турган ҳужумлари маҳаллий аҳолини ана шундай жамоаларга бирлашишига сабаб бўлган. Ўша даврда Хоразмда мустаҳкам қўрғон – қалъалар қуриш авж олган. Бургутқалъа водийсида ана шундай қўрғон – қалъаларнинг 96 таси топиб ўрганилган. Эркин маҳаллий аҳоли истиқомат

Page 94: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

94

қилган бу қўрғонлар ҳимоя сифатида махсус мудофаа деворлари билан ўралган бўлиб, унинг марказида кўшк қурилган.

Ўрта Осиё халқлари эфталийлар ва турк ҳоқонлиги даврида ўзларининг қадимий маданиятини сақлаб қолганлар ва уни янада ривожлантирганлар. Буни шаҳар ва қалъалар қурилишида, ҳунармандчиликнинг ривожланишида кўришимиз мумкин.

Хоразм, Бақтрия, Сўғд каби мамлакатлар шаҳарларининг кўпчилиги билан ажралиб турганлар. Шаҳарлар бу мамлакатларнинг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Илк ўрта асрлар даврига оид шаҳарлар учта асосий қисмга бўлинган: Арк (Кухандиз) – қадимий қалъа, Шаҳристон (Мадина) – шаҳарнинг ички асосий қисми ва ниҳоят работ қисми – шаҳар ёки шаҳристонни ўраб олган ерлар. Хоразм ҳудудида жойлашган африғийлар сулоласи пойтахти бўлган Кат худди шу шаклда қурилган. Шаҳар қисмларидан иборат бўлиб Кат, Хоразм ва Ал–Фир деб аталган. Ал – Фир қалъа – қасри ҳақида ал –Беруний шундай деб ёзади: «Қалъанинг учта девори пахсадан ва хом ғиштдан қурилган. Буларнинг бири иккинчиси ичига жойлашган, ҳар бирининг баландлиги, бошқасига нисбатан ошиб боради. Аммо шоҳ қасри ҳаммасидан ҳам баланддир».

Page 95: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

95

Шаҳарлар бой зодагонлар мулкининг маркази бўлиб, унинг атрофидаги ерлар ҳам уларга қарашли бўлган. Шаҳристон ва унинг атрофидаги ерлар ҳокими аркда ўтирган. Арк шаҳристоннинг маркази ҳисобланган. Хива, Кат, Хазорасп, Кўҳна Урганч каби қадимий шаҳарлардаги шаҳристонлар уларнинг асосини ташкил қилган. Шаҳристоннинг бир қанча деворлари бўлиб, унинг ичида ибодатхоналар, саройлар, кўшклар ва бошқа маданий–маъмурий бинолар жойлашган.

Шаҳристонда зодагонлар, савдогарлар, ҳунармандлар ва бошқалар яшаган. Кўшклар атрофида хизматкорлар ва мулкдорларга қарам одамлар алоҳида – алоҳида уйларда яшаганлар.

Шаҳарлар ҳаётида ҳунармандчилик ҳам катта ўрин эгаллаган. Ҳунармандлар, асосан, эркин аҳоли, қарам қуллардан иборат бўлиб, ипак тўқиганлар, заргарлар қимматбаҳо металлардан ҳар хил буюмлар, безаклар ясаганлар, кулолчилик устахоналарида сопол идишлар ва бошқа уй – рўзғор асбоблари тайёрлаганлар. Шаҳристонлар савдо – сотиқ марказлари вазифасини ҳам бажарган. Турли хил юклар ортилган савдо карвонлари Мовароуннаҳрдан қўшни давлатларга тўхтовсиз қатнаб турган. Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Волга бўйи мамлакатлари билан кенг савдо алоқалари йўлга қўйилган.

Page 96: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

96

Турк ҳоқонлиги даврида маданий ривожланиш намуналаридан бири бу Ўрта Осиёда турк, сўғд, хоразмий тилларининг кенг тарқалганлигидир. Ўғил болаларга 5 ёшда ёзув ва ҳисоб ўргатилган, балоғат ёшига етгач, узоқ мамлакатларга савдо – сотиқни ўрганиш учун жўнатилган. Турк ҳоқонлиги таркибига кирган халқлар турли динларга эътиқод қилганлар. Хоразмда зардуштийлик дини ҳукмрон дин бўлган.

Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, турк ҳоқонлиги даврида Хоразм маълум даражада ўзининг давлат мустақиллигини сақлаган ҳолда иқтисодий, маданий ривожланиш борасида анча ютуқларга эришган ва ўзининг миллий хусусиятларини сақлаб қолган.

Араблар ҳукмронлиги даврида Хоразм давлатчилиги ривожланишида анча ўзгаришлар рўй берган.

Маълумки, араблар Хоразмни 712 йилда ўзига бўйсундирганлар. Арабларнинг Хоразмга қарши ҳарбий юришига Қутайба Ибн Муслим бошчилик қилган. У ўша даврда Хоразм давлатчилигида кескинлашган ички зиддиятлардан усталик билан фойдаланиб, юртни осонлик билан қўлга киритган. Гап шундаки, хоразмшоҳ Чағон ва унинг хиёнаткор аъёнлари чет эл босқинчиларига қарши халқни жипслаштириш ўрнига унга нисбатан азоб – уқубат, зулмни кучайтирганлар. Бой, зодагон ва

Page 97: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

97

амалдорлар зўравонлик, ахлоқсизлик, халқ мол – мулкини талаш каби ғайриқонуний ишлар билан машғул бўлганлар. Буларнинг ҳаммаси халқ ғазабини қўзғатди ва кучли қўзғолонга сабаб бўлди. Халқ қўзғолонига Чағоннинг укаси Ҳурзод бошчилик қилди. Маздакийлар таълимотидаги ижтимоий ва иқтисодий адолатсизликка қарши кураш ғоялари қўзғалоннинг бош шиори бўлди.

Қўзғолончилар хоразмшоҳ Чағон тарафдорларининг қўрғонларига ҳужум қилиб, уларнинг мол – мулкини тортиб олиб, ўзларини қатл қила бошладилар. Бу воқеалардан саросимага тушиб қолган хоразмшоҳ Чағон араб саркардаси Қутайбага мурожаат қилиб ёрдам сўрайди ва унга ўз шаҳарларининг олтин калитини ҳадя сифатида юборади. Бу билан Чағон Хоразмни арабларга курашсиз таслим бўлганлигини ва Хоразм халқи тақдирини улар қўлига топширишга тайёр эканлигини билдирган. Қутайба қўзғолончиларни чалғитиш мақсадида дастлаб Хоразмга эмас, Сўғдиёнага қарши юриш бошлаган. Хоразмшоҳ Чағон ҳам ўз халқи ва лашкарларини чалғитиб, Қутайба юриши ҳақида соҳта гапларни тарқатган. Бунга ишонган исён кўтарган халқ ҳушёрликни бой бериб, ўз юмушлари билан шуғулланиб, мудофаага эътибор бермаган. Мамлакат мудофааси ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Худди ана шундай вазиятда Қутайба қўшинлари кутилмаганда Хазорасп

Page 98: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

98

қалъаси остонасида пайдо бўлиб, уни қамал қилдилар. Узоқ қамалга бардош бера олмай қалъа таслим бўлди. Шундан сўнг араблар Хоразмнинг бошқа қалъа ва қишлоқларини осонлик билан босиб олдилар. Араблар қишлоқ ва туманларга ўт қўйдилар, халқни таладилар, қўлга тушган исёнчиларни қатл қилдилар. Ҳурзод ва унинг тарафдорларидан 4 минг киши асир олиниб, Чағонга топширилди. Чағон эса уларни қатл қилдирди. Хоразмшоҳ Чағон Қутайбанинг бу хизматлари учун 10 минг қорамол, беҳисоб бойлик инъом этди. Чағон ўзини арабларнинг итоатгўй хизматкори деб тан олди.

Шундай қилиб, Хоразм ўз сиёсий мустақиллигини йўқотди.

Хоразмшоҳ Чағоннинг ҳиёнати ва сотқинлиги, Қутайба қўшинларининг ваҳшийликлари Хоразм аҳлини ғазабга келтирди. Улар душманга қарши курашни тўхтатмадилар ва тез орада Орол бўйидаги Қурдор вилоятида араб босқинчиларига қарши кучли қўзғолон бошланди. Қўзғолонга Ҳамжерд исмли киши бошчилик қилди. Ҳамжерд қўзғолони хоразмшоҳ давлатини хавф остида қолдирди. Чағон қўзғолонни бостириш учун яна Қутайбадан ёрдам сўради. Қутайба ўз укаси Абдураҳмон бошчилигида Хоразмга қўшин юборди. Араб аскарлари билан қўзғолончилар ўртасида шиддатли жанглар бўлиб, икки томондан

Page 99: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

99

ҳам катта талофат берилди. Бироқ яхши қуролланган араб қўшинлари устун келиб, исёнчиларни чекинишга мажбур қилдилар. Жангларнинг бирида хоразмшоҳ Чағон халқ қўзғолончилари томонидан ўлдирилди.

Қутайба асир тушган қўзғолончиларни қатл қилиш билан кифоятланмади. У халқни талади, азоблади, билимли одамларни, руҳонийларни, зардуштийларни, асрлар давомида яратилган билим бойликларини, маданиятини йўқ қилди. Қутайба зўравонлик билан ислом дини, араб ёзуви ва маданиятини жорий қилди.

Ҳурзод ва Ҳамжерд қўзғолонлари бостирилгандан сўнг ҳам хоразмликлар тинчимади. Улар янги куч билан чет эл босқинчиларига қарши курашни давом эттирдилар.

Араблар ҳукмронлиги Ўрта Осиёда, жумладан Хоразмда ҳам мустаҳкам эмас эди. Уларнинг зулми фақат фуқаролар бошига эмас, балки маҳаллий ҳукмдорлар бошига ҳам тушди, уларнинг ҳам қаҳр – ғазабини, норозиликларни кучайтириб юборди. Сўғдиёна, Хуросон, Хоразм яна янги халқ қўзғолонлари саҳнасига айланди.

Шундай қилиб, Ўрта Осиё ва Хоразмда мустақил давлатларнинг тарқоқлиги ва улар ўртасидаги ўзаро урушлар, тахт талашлар, бирдамликнинг йўқлиги, шунингдек энг масъулиятли дамларда айрим ҳукмдорлар ва

Page 100: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

100

мулкдорларнинг сотқинлиги – буларнинг ҳаммаси бу қадимий маданият масканининг кўчманчи араблар томонидан босиб олинишига сабаб бўлди. Аммо меҳнаткаш халқ ўз озодлиги учун истилочиларга қарши курашни тўхтатмади.

VIII аср охирларига келиб араб халифалигида авж олган тахт учун курашлар ва халқ қўзғолонлари араблар ҳукмронлигини инқирозга олиб келди.

Араб истилоси билан бирга Ўрта Осиёга, жумладан Хоразмга ҳам ислом дини кириб келди ва вақт ўтиши билан асосий мавқени эгаллади.

Шаҳар ва қишлоқларда кўплаб масжид ва мадрасалар қурилди. Ўрта Осиёда ҳам ислом динининг машҳур алломалари Имом Бухорий (810 – 887 й.й.), Имом ат–Термизий (824 – 894 й.й.), Баҳовуддин Нақшбандий, Аҳмад Яссавий (1147 йилда вафот этган), Нажмиддин Кубро (1147 –1221 й.й.) каби буюк аждодларимиз етишиб чиқди. Улар ўз асарлари билан ислом дини назариясини бойитдилар, унинг инсонпарварлик ғояларини ривожлантиришга ва шарқда кенг ёйилишига катта ҳисса қўшдилар. Ислом дини одамлар ўртасида асрлар давомида шаклланган умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олди, уларни ривожлантирди, барча мусулмонлар учун зарур бўлган хулқ–атвор нормасига айлантирди. Араб халифалиги таркибига кирган мамлакатларда юз

Page 101: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

101

берган ижобий воқеалардан яна бири шу бўлдики, улар ислом дунёсида IX – XII асрларда рўй берган маданий юксалиш жараёнларига тортилди. Ўрта Осиё ва Хоразм ҳам маданий юксалиш даврини ўз бошидан кечирди. Қадимий ипак йўллари тикланди, шаҳарсозлик, ҳунар– мандчилик, савдо – сотиқ ишлари ривожланди. Булар ўз навбатида фаннинг, айниқса, аниқ фанлар – математика, геометрия, астрономия, география, тарих, тиббиёт, фикҳ фанларига заруратни оширди.

Халифаликнинг Марв, Бағдод, Дамашқ, Гурганж каби шаҳарлари мусулмон дунёсининг йирик маданий, илм – фан марказларига айланди. Бу шаҳарларда шарқнинг машҳур олимлари ижод қилдилар. Халифа Хорун ар – Рашид даврида, айниқса унинг ўғли Маъмун даврида Бағдодда олимлар уюшмаси – «Байтул – ҳикма» номи билан ўзига хос фанлар академияси вужудга келди. Ана шу академияда Ўрта Осиё ва хоразмлик алломалардан Муҳаммад Мусо ал –Хоразмий, Аҳмад ал – Фарғоний, ал – Жавҳарий, ал –Марвозий каби буюк алломалар ижод қилган. Улар ўз асарлари билан жаҳон илм – фани тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшганлар ва ватанимиз шон – шуҳратини кўкларга кўтарганлар.

Араблар ҳукмронлиги даврида Хоразм икки қисмга: Шимолий (пойтахти Гурганж) ва Жанубий (пойтахти Кат) қисмларга бўлиниб идора қилинди.

Page 102: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

102

Хоразмнинг шимолий қисмини сомонийлар волийси Маъмун ибн Муҳаммад, жанубий қисмини Хоразмшоҳ Абу Абдуллаҳ Муҳаммад бошқарган. Хоразм сомонийлар давлатининг бир вилояти, ярим мустақил ҳолатида бўлган.

996 йилда Маъмун ибн Муҳаммад Абу Абдуллоҳ Муҳаммадни тахтдан тушириб, Хоразмни икки қисмини ҳам ягона бир давлатга бирлаштирган ва ўзини хоразмшоҳ деб эълон қилган.

Маъмунийлар даврида (996 – 1017 й.й.) Хоразм мустақил давлат бўлган. Бу ўлкада фан ва маданият гуллаб яшнаган. Маъмун академияси номини олган илм маркази вужудга келган. Бу академияда буюк олимлар Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Ироқ каби машҳур олимлар ижод қилган.

Хоразмнинг иқтисодий ва маданий юксалишини, қудрати ошиб бораётганини кўра олмаган Маҳмуд Ғазнавий уни ўзига бўйсундиришга аҳд қилади. У 1017 йилдан то 1040 йилгача Хоразм ғазнавийлар империяси таркибида қарам давлат сифатида фаолият кўрсатади. У 1017 йилда Xoразмни забт қилиб ўзининг вассалига айлантирди. Саркардаларидан бири бўлмиш Oлтинтoшни хoразмшoҳ қилиб тайинлади. 1017 йилдан – 1040 йилларгача Xoразм ғазнавийлар импeрияси таркибида қарам давлат сифатида

Page 103: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

103

oлтинтoшлар сулoласи вакиллари тoмoнидан бoшқарилди.

Салжуқийлар сулоласи ўғуз туркларининг Каник қабиласидан чиққан бўлиб, Сирдарёнинг қуйи оқимидаги Жанд шаҳри атрофларида кўчиб юрар эдилар. Бироқ Жанд ноиби Шоҳ Малик билан келиша олмай, салжуқ турклари 961 – 962 йилларда Зарафшон дарёси ўнг қирғоқларига кўчиб кетишга мажбур бўлдилар. Сомонийлар уларга Нурота ҳудудидаги яйловларда жойлашишга рухсат бердилар. Аммо улар XI аср бошларида қорахонийлар таъқиби натижасида, даставвал Хоразмга, кейин эса Хуросонга кўчиб кетдилар. Салжуқийлар ғазнавийларга мурожаат қилиб Ниса, Фароб, Дихистан, Марв ва Серахс ҳудудларидан ер беришни сўраганлар. Уларнинг илтимоси қондирилган. Бироқ улар маҳаллий аҳоли билан тинч–тотув яшай олмадилар. Уларнинг босқинчилик ҳаракатларини бостириш учун ғазнавийлар бир неча бор қўшин юборишга мажбур бўлганлар. Оқибатда ғазнавийлар билан салжуқийлар ўртасида муносабат кескин тус олади. 1040 йил май ойида Данданакан деган жойда (Серахс билан Марв ўртасида) ғазнавийлар билан салжуқийлар ўртасида катта тўқнашув бўлиб, жанг салжуқийлар ғалабаси билан тугади.

Салжуқийлар Хуросонни қўлга киритдилар. Тўғрулбек бошчилигида салжуқийлар давлатини

Page 104: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

104

ташкил қилдилар. Улар истилочилик юришларини давом қилдириб 1055 йилда Бағдодни, кейин Арманистон ва Озарбайжонни, 1071 йилда Византия давлати устидан ғалаба қозониб, бутун Кичик Осиёни ҳам ўзига бўйсундирдилар.

1097 йилда Султон Малик шоҳ бутун Мовароуннаҳрни, 1104 йилда Султон Санжар бутун Ўрта Осиёни, шу жумладан Хоразмни ҳам салжуқийлар империяси таркибига қўшиб олди. Салжуқ султонлари Хоразм давлатидан солиқ ундириш учун махсус вакиллар тайинлаганлар. Шундай вакиллардан бири Султон Малик шоҳ I (1072 – 1092 й.й.) хизматкори турк ғуломи Ануштагин исмли шахс бўлган. У Малик шоҳ саройида тоштдорлик лавозимида хизмат қилган. Тоштдорлик хизматига сарфланадиган барча ҳаражатлар Хоразм вилоятидан тушадиган солиқлар ҳисобига бўлгани учун, Ануштагин Хоразмнинг мутасаррифи қилиб тайинланган ва унга Хоразм шиҳноси деган унвон ҳам берилган.

Бекяруғ ҳукмронлиги даврида (1094 – 1104 й.й.) салжуқийлар салтанатининг аксарият шарқий қисми Хуросон амири Дадбек Ҳабаш ибн Олтинтош қўл остида эди. У салжуқийлар сулоласида авж олиб бораётган ўзаро тахт учун курашлардан фойдаланиб, 1097 йилда Марказий ҳукуматдан ажралиб, мустақил бўлиб чиқади. Ўша йили Ануштагин вафот этади. Султон Санжар ва

Page 105: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

105

Дадбек Ҳабаши унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммадни хоразмшоҳ лавозимига кўтарадилар1. Шу вақтдан бошлаб Хоразмшоҳлар– Ануштагинийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Бу сулоладан етти нафар ҳукмдор хоразмшоҳ унвонига сазовор бўлган.

Шуни ҳам қайд қилиш зарурки, Маҳмуд Ғазнавий тузган империя ҳам мустаҳкам эмас эди. 1040 йилда бу империя ўша вақтда Ўрта Осиёда пайдо бўлган салжуқийлар сулоласи томонидан тор – мор келтирилди. Хоразм давлати энди салжуқийлар империяси таркибига вассал сифатида киритилди.

Изоҳлар

1. Мовароуннаҳр – арабча сўз бўлиб, дарёнинг нариги томони маъносини англатади. Кейинчалик бу атама Амударё билан Сирдарё оралиғидаги ҳудудлар деган маънода ишлатилган.

2. Кадиварлар – чоракорлар, катта ер эгаларига қарам деҳқонлар.

Синов саволлари

1. Турк ҳоқонлигига қачон асос солинган? 2. Турк ҳоқонлиги даврида Хоразмда давлат

бошқариш тартиби қандай бўлган?

1 Каранг: МИТТ. Т.1, –М., 1939. с.384–385. (МИТТ. –Материалы по истории туркмен и

Туркмении).

Page 106: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

106

3. Араблар Хоразмни қачон истило қилган, Қутайба ким?

4. Араблар ҳукмронлиги даврида Хоразм давлатининг бошқарув тартиби қандай бўлган?

5. Араблар зулмига қарши халқ қўзғолонлари ҳақида нималарни биласиз?

6. Ўрта Осиёда аҳамонийлар сулоласи ҳукмронлиги неча йил давом этган?

Адабиётлар

1. Толстов С.П. Древний Хорезм. –М., 1948. 2. Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини

излаб. –Т., 1964. 3. М.Матниязов. Хоразм тарихи (ўқув–

қўлланма). Урганч, «Хоразм», 2004. 4. М.Матниязов, Я.Олламов. Хоразм

давлатчилиги тарихи (қўлёзма). Урганч, 2007. 5. Қ.Усманов, М.Садиқов, С.Бурхонова.

Ўзбекистон тарихи. Дарслик. –Т., 2006.

Page 107: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

107

III боб. Ўрта асрларнинг юксалган босқичида

Хоразм давлатчилиги (IX–XV асрлар)

8–мавзу: Хоразм мустақиллигининг

тикланиши ва унинг йирик давлатга айланиши

Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар сулоласининг отаси Ануштагин Гарчаи исмли турк ғуломи салжуқ султонлари саройида хизматкор бўлган. Салжуқ султони Маликшоҳ I (1072 – 1092 й.й.) саройнинг тоштдори лавозимига тайинлаган. Тоштдорлик хизматига сарфланадиган барча ҳаражатлар Хоразм вилоятидан салжуқийлар

хазинасига тушадиган солиқлар ҳисобига бўлгани учун, Ануштагин Хоразмнинг мутасаррифи қилиб

Page 108: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

108

тайинланган ва унга Хоразм шихнаси деган унвон ҳам берилган.

Султон Бекёруғ ҳукмронлиги даврида (1094 –

1104 й.й.) салжуқийлар салтанатининг аксарият шарқий қисми Хуросон амири Дадбек Ҳабаш ибн Олтинтош қўлида бўлган. У салжуқийлар сулоласида авж олиб бораётган ўзаро тахт учун курашлардан фойдаланиб, 1097 йилда марказий ҳукуматдан ажралиб, мустақил бўлиб чиқди. Ўша йили Ануштагин вафот қилади. Амир Дадбек Ҳабаш, Султон Санжар келишган ҳолда унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммадни хоразмшоҳ лавозимига тайинлайдилар. Шу вақтданоқ Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Бу сулоладан етти нафар ҳукмдор хоразмшоҳ унвонига эга бўлган. Кўҳна Урганч Хоразмшоҳлар –Ануштагинийлар давлати пойтахти бўлган.

Қутбиддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (1097–1128

й.й.) 30 йил ҳукмронлик қилди. Умрининг охиригача салжуқ султони Санжарга ва араб халифалигига хизмат қилди. Қутбиддин Муҳаммад 1128 йилда вафот этади. Унинг шоҳлик даври Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлатининг оёққа туриши ва салжуқий султонларга қарамлик даври бўлди.

Page 109: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

109

Ал–Малик Абу Музаффар Алавиддин

Жалолиддин Отсиз (1128–1156 й.й.). Қутбиддин Муҳаммад вафотидан сўнг хоразмшоҳлар тахтини унинг ўғли Отсиз эгаллайди. У ўз олдига Султон Санжар ва араб халифалигига қарамликдан озод бўлиш, Хоразм мустақиллигини таъминлаш вазифасини қўйди. Ўз ҳукмронлигининг биринчи ўн йиллигида Султон Санжар билан ҳар қандай низолардан ўзини четга тортди. 1183 йилда Бағдод ва Марв билан бўлган муносабатларда кескинлик кучайиб Отсиз мустақил ҳаракат қила бошлади. У Сирдарёнинг қуйи қисмига юриш қилиб Жанд шаҳри ва Манғишлоқ ярим оролини ўзига бўйсундирди. Шу билан Хоразм ҳудудлари ўша вақтда сулжуқийларга қарам қипчоқ ва туркманлар яшайдиган ҳудудлар ҳисобига кенгайтирилди.

Султон Санжар ўз вассалининг мустақил ҳаракатидан ғазабланиб, унга қарши курашга отланди. 1138 йилда Султон Санжар қўшинлари билан Отсиз лашкарлари ўртасида тўқнашув рўй бериб, Отсиз Хазорасп қалъасига чекинишга мажбур бўлади. Султон Санжар қалъани қамал қилиб, қўлга киритади. Отсиз қочиб қутулади.

Хазорасп қалъаси қамал вақтида хоразмшоҳ хизматида бўлган шоир Рашидиддин Вотвот ва Султон Санжар хизматидаги Авҳадиддин Анварий ўртасида бўлиб ўтган шеърий жанг ҳангомаси диққатга сазовордир. Қалъа ташқарисида турган

Page 110: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

110

Анварий бир рубоий ёзиб, уни найза учига боғлаб қалъа ичкарисига отган: «Эй, жаҳон шоҳи, бутун олам – мавжудот сеники, давлати иқбол туфайли жами коинот сеники, бугун бир ҳамла ила Хазораспни ол, эртага Хоразму юз минг от сеники».

Бунга жавобан Отсиз хизматидаги Вотвот қуйидаги байтни ёзиб, қалъа ташқарисига отади:

«Бўлсанг ҳамки Рустам каби, эй шоҳ, паҳлавон, Хазораспдан бир эшак ҳам олмағинг гумон».

Бу ўткир байтни эшитган Султон Санжар беҳад ғазабланиб, қасамёд қилади:

«Агар Вотвот қўлимга тушса, уни етти пора қиламан!».

Қалъа Султон Санжар аскарлари томонидан ишғол қилингач, яшириниб ётган Вотвотни ушлаб оладилар. Вотвот имконият топиб, Султон девонбеги Мунтахабиддин Бодеъ котибга кичик мактуб ёзиб, унинг гуноҳидан ўтишни Султон Санжардан илтимос қилишни сўрайди. Вотвот Мунтахабиддин билан аввалдан таниш эди. Султоннинг кайфияти яхши пайтини пойлаб, Мунтахабиддин котиб унга арз этади: «Олампаноҳ, Вотвот дегани бир мўъжазгина қушчадирки, уни етти пора қилиб бўлмас. Эй жаҳон султони, буюрингки, уни икки пора қилсинлар». Бу сўзлар султонга маъқул бўлиб, кулиб юборади ва Вотвотни қонидан кечади.

Page 111: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

111

Хазорасп қамалидан омон – эсон, асосий кучлари билан қутулиб, қочиб кетган Отсиз 1139 йилда қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга хужумидан фойдаланиб, Бухорога хужум қилади. Икки йилдан сўнг Марвни босиб олади. 1142 йилда Хуросонга юриш қилиб, Нишопур шаҳрини ҳам қўлга киритади.

Отсиз ҳукмронлиги даврида Хоразмнинг салжуқийлар асоратидан қутулиш, унинг ҳудудларини кенгайтириш даври бўлди. 1156 йилда Отсиз фалаж касалидан 61 ёшида вафот этди.

Эл – Арслон (1156–1172 й.й.) Отсизнинг ўғли хоразмшоҳлар тахтини эгаллади.

Эл – Арслон салжуқ султонларига бўйсунишдан бош тортди. Ўзининг мустақил сиёсатини юргиза бошлади.

Эл – Арслон ўз даврининг йирик сиёсий ва давлат арбоби эди. Отасининг ташқи сиёсатидаги яхши анъаналарини давом эттириб, Хоразмнинг мустақиллигини ва ҳудудий даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шиддатли жанглар қилиб, у Султон Санжар авлодларидан Жанд шаҳри ва Манғишлоқни тортиб олди, шарқий Хуросон, Ироқ ва Озарбайжоннинг қатор шаҳарларини ўзига бўйсундирди. 1158 йилда Зарафшон дарёси бўйида қорахитойлар қўшинига қақшатқич зарба берди.

Эл – Арслон даври Хоразмнинг иқтисодий, сиёсий жиҳатдан мустақилликка эришиш даври

Page 112: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

112

бўлди. У 1172 йилда оғир касалликка дучор бўлиб, оламдан ўтди. Хоразмшоҳлар тахтига унинг ўғли Такаш ўтирди.

Алауддин Такаш (1172–1200 й.й.) даври Хоразм давлатининг иқтисодий, сиёсий ва маданий юксалиши, чегараларнинг кенгайиш даври бўлди. Такаш 1182 йилда Бухорони, 1187 йилда Нишопурни, 1192 йилда шарқий Эронни босиб олди. 1196 йилда Хоразм қўшинлари сўнгги салжуқий султон Тўрғул III қўшинларини тор – мор қилиб, форс Ироқини ҳам ўзига бўйсундирди. 1200 йилда Такаш кўп минглик қўшин билан араб халифалиги маркази Бағдодга ҳужум бошлади. Бироқ бу юриш даврида Такаш касалланиб, 3 июлда вафот этади. Хоразмшоҳлар тахтини уни ўғли Алоуддин Муҳаммад эгаллайди (1200 – 1220 й.й.). Алоуддин Муҳаммад хоразмшоҳ ҳукмронлик даври хоразмшоҳлар давлатининг ҳар томонлама равнақ топган, гуллаб – яшнаган даври бўлди. Хоразмга қарашли бепоён ҳудудлар ягона марказий раҳбарлик остига бирлаштирилди. Бу эса иқтисодиётнинг юксалишига, шаҳарларнинг кенгайишига, савдо – сотиқнинг, ҳунармандчиликнинг юксалишига, Гурганжнинг йирик маъмурий, сиёсий ва маданий марказга айланишига олиб келди. 1219 йилда Хоразмга келган араб сайёҳи, географ Ёқут Ҳамавий

Page 113: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

113

«Гурганжга қараганда улуғроқ, бойроқ ва гўзалроқ шаҳарни кўрмадим», дея эътироф қилади.

Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг 20 йиллик ҳукмронлиги узоқ муддатли урушлар билан ўтди. У 500 мингга яқин қўшин тўплади. 1210 йилда Хоразмшоҳ Муҳаммад қорахитойларни такроран тор – мор қилиб, бутун Мовароуннаҳрни ўзига қаратди. 1217 йилга келиб хоразмшоҳлар салтанати чегаралари ғарбда Ироқ, шарқда Ҳиндистон, шимолда Манғишлоқ, жанубда Ҳинд океанигача бориб етди.

Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг навбатдаги мақсади Бағдодни қўлга киритишдан иборат эди. Бағдодда ўтирган араб халифаси Насрга қарши бошланган юриш табиий сабабларга кўра муваффақиятсиз бўлди. Хитойни эса 1215 йилга келиб Чингизхон босиб олган эди.

Шундай қилиб, Осиё қитъасида бир – бирига қарама –қарши турган иккита йирик салтанат – хоразмшоҳлар ва Чингизхон бошлиқ мўғуллар сал-танатлари вужудга келди. Иккала салтанатнинг мақсади ҳам дунёга ҳукмронлик қилишдан иборат эди. Шундай шароитда бу иккала салтанат манфаатларининг тўқнашуви табиий ҳол эди.

9–мавзу: Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар

даврида давлатчилик ва уни бошқариш тартиби

Page 114: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

114

Мусулмон дунёсининг шарқида, мураккаб сиёсий вазиятда, хоразмшоҳлар давлатининг тез суръатлар билан юксалиб мустаҳкамланишига даставвал давлат бошқарув аппарати ва армиянинг аниқ ва тўғри ташкил қилинганлиги туфайли эришилди.

Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар ҳукмронлиги даврида жамият сиёсий тузуми ва давлат бошқаруви тартиби қуйидагича бўлган: давлат бошқаруви икки тизимдан – даргоҳ ва девонлар мажмуидан иборат бўлган. Даргоҳ бошида ҳукмдор турган1. Марказий давлат бошқаруви «Ал – мажлис ул олий ал фаҳри ат – тожи» деб номланган бўлиб, унга вазир раислик қилган.

Вазирлик лавозими биринчи гал Султон Отсиз даврида таъсис қилинган2. Хоразмшоҳларнинг вазирлари одатда форс ва араб хизматчи амалдорларидан, араб ва форс тилларини мукаммал билган, билимли, доно, тадбиркор шахслардан танлаб қўйилган. Вазир ҳукмдорнинг яқин кишиларидан бўлиб, бевосита унга бўйсунган ва унинг топшириқларини сўзсиз бажарган. Қабул маросимларида вазир хоразмшоҳнинг ўнг томонида ўтирган ва унинг биринчи маслаҳатчиси бўлган.

1 Šаранг: Азамат Зиё. ¡збек давлатчилиги тарихи. –Т., 2000. 142–бет. 2 Каранг: А.Сагдуллаев, Б.Аминов ва бошкалар. ¡збекистон тарихи: давлат ва жамият

тараккиёти. –Т., 2000. 106–бет.

Page 115: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

115

Вазир зиммасига қатор муҳим вазифалар юклатилган бўлиб, у девон амалдорлари бошлиғи, сарой аъёнлари, юқори мансаб соҳибларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш; давлат амалдорларига нафақа белгилаш; давлат амалдорларини озуқа ва ашёлар билан таъминлашни белгилаш; солиқ ва хазина хизмати устидан назорат қилиш; ҳукмдорни халқаро алоқалар, расмий маросимларда расмий равишда таништириш, унинг номидан иш тутиш, маҳаллий вазирлар ҳисоботини олиб туриш; ҳукмдорга мунтазам ҳамроҳлик, зарур пайтларда қўшин юбориш ва унга бошчилик қилиш каби вазифаларни бажарган. Вазирга барча амалдорлар, ноиблар, ҳарбийлар бўйсунган.

Вилоятлар ва ноибликларда, ҳатто баъзи шаҳарларда ҳам вазирлик лавозими таъсис этилган1.

Даргоҳдаги лавозимлардан яна бири ҳожиблик хизмати бўлган. Ҳожиблар одатда туркий қавм вакилларидан тайинланган. Ҳожиб ва улуғ ҳожиб лавозимлари мавжуд бўлган. Улуғ ҳожиб ҳукмдорнинг яқин кишиларидан ҳисобланган. Улуғ ҳожибга муҳим вазифалар – махсус музокаралар олиб бориш; вазирлар фаолиятини тафтиш қилиш; вилоятлардан бирига ноиблик қилиш; саройда ўтказиладиган турли маросимлар ва маракалар

1 Šаранг : З.М. Буниятов. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097–1231.–М., 1986. с.98.

Page 116: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

116

ўтказиш ишларини назорат қилиш; ҳукмдорга тааллуқли масалалар юзасидан уни хабардор қилиб туриш ва ҳоказо вазифалар топширилган. Алоуддин Муҳаммад хоразмшоҳнинг бир қанча ҳожиблари бўлиб, улар ҳукмдорнинг турли муҳим топшириқларини бажариш билан бир қаторда уни ҳамма жойда кузатиб юрганлар.

Устоздор – хоразмшоҳлар саройидаги хўжалик ишларини бошқариб борган. Ошхоналар, новвойхоналар, турли ичимликлар сақланадиган омборхоналар, сейсхоналар (отлар турадиган хона) унинг ихтиёрида бўлган. Ундан ташқари саройда яшовчи шоҳ оиласи аъзоларини таъминлаш вазифаси ҳам устоздор зиммасига юклатилган. Хоразмшоҳлар хазинасига тушадиган даромадларнинг бир қисми устоздор ихтиёрига берилиб, ошхона, новвойхона, сейсхона, саройда яшовчи ҳукмдор ва амалдорлар оила аъзолари ҳаражатлари учун сарфланган. Тарқатилган пул, қимматбаҳо буюмлар, озиқ – овқат маҳсулотлари учун вазир ва унинг муовинлари томонидан муҳр босилган тилхат олинган.

Қиссадор – сарой хизматчиси, у бир ҳафта давомида султон номига тушган илтимоснома ва шикоятларни жамлаб, уларни жума куни ҳукмдорга топширган ва жавобини талабдорларга етказган.

Даватдор – ҳукмдорнинг котиби, унинг ёзув – чизув ишларини бажарган.

Page 117: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

117

Амир – ахир– сейс (от боқар ёки сейсхона бошлиғи). Муҳаммад Хоразмшоҳнинг катта амир ахири Ихтиёриддин Қушли бўлиб, унинг қўл остида султоннинг 30 минг оти боқилган1.

Амири шикор – Султон шикорининг бошлиғи, овга чиқиш ишларини ташкил қилган.

Амир–алам – ҳукмдорнинг байроқдори. Таштдор – Султон ва унинг оила аъзоларини

ювинтириш, чўмилтириш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланган. Унга ҳукмдорнинг ўта нозик ишлари ишониб топширилган. Улар ҳукмдорнинг ҳурматида бўлиб, Малик унвонига ҳам сазовор бўлганлар. Ундан ташқари султоннинг шахсий элчиси вазифаларини ҳам бажарганлар. Айрим таштдорлар ҳатто 10 минг аскарга бошчилик қилиб, ҳарбий юришларда қатнашганлар.

Шаробдор – турли ичимликлар сақланадиган омборхона бошлиғи. Султонга вино берувчи.

Жашнигир – сарой хизматчиси. Унинг вазифаси султон ва унинг оила аъзоларига бериладиган таомлар ва ичимликларни татиб, текшириб кўришдан иборат бўлган. Таом ва ичимликларнинг заҳарланмаганлиги ва бузилмаганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин уларни истеъмол қилишга рухсат берган.

Фаррош – ётар жой буюмлари (кўрпа – тўшак, сочиқ, ёстиқ, гилам, палос ва ҳоказо) сақланадиган

1 Каранг: З.М.Буниятов. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097–1231.–М., 1986. с.99.

Page 118: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

118

омборхона бошлиғи. Бош фаррош ва унинг қўлида ишлайдиган оддий фаррошлар бўлган. Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлати аппаратида бир қанча девонлар ҳам фаолият кўрсатган.

Шулар жумласидан, иншо ёки туғро девони. Бу девон расмий ҳужжатлар, ёзишмаларни тузиш билан шуғулланган.

Истифо девони – молия ишлари билан шуғулланган.

Ишроф девони – давлат назорати ишлари билан шуғулланган.

Арз ё жайш девони – ҳарбий масалалар, қўшинни қурол – аслаҳа билан таъминлаш, қўшин қисмларининг шахсий таркибини назорат қилиш, ҳарбий кўриклар ўтказиш, ҳарбийларга ажратилган ер – сув масалаларини назорат қилиш ишлари билан шуғулланган. Маълумки, Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлати катта ва қудратли қўшинга эга бўлган. Муҳаммад Хоразмшоҳ ихтиёрида 500 мингдан зиёд аскар бўлиб, шундан тахминан 300 минги отлиқ аскарлар бўлган. Олий ҳукмдорнинг шахсий гвардияси бўлиб, унинг сони 10 мингдан ортиқ эди.1 Шахсий гвардия биринчи бор Хоразмшоҳ Такаш даврида тузилган. Шахсий гвардия асосан мамлюклар (уруш вақтида асир тушган ҳарбийлар)

1 Šаранг: З.М.Буниятов. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097– 1231. М., 1986. С.89–90.

Page 119: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

119

дан иборат эди. Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлатида турли ҳарбий унвонлар ҳам таъсис қилиниб, у ҳарбий бошлиқларга, амалдорларга берилар эди. Шулар жумласидан юқори унвон амир – Исфахсалар, Соиб ал – Жайш, Амир ал– Умаро, Малик ва ҳоказолар кирган.

10–мавзу: Мўғул босқини ва Темурийлар

ҳукмронлиги даврида Хоразм

давлатчилиги

1219 йилда Чингизхон кўп минг сонли қўшин

билан хоразмшоҳлар салтанати ҳудудларига бостириб кира бошлади.

Хоразмшоҳ Муҳаммад ҳарбий кенгаш чақириб, унда душман ҳужумини тўхтатиш ва унга қақшатқич зарба бериш масалалари муҳокама қилинди. Кенгашда турли фикрлар билдирилди. Сарой амалдорларидан Шиҳабиддин ал – Хивақий асосий кучларни Сирдарё бўйларида тўплаб, узоқ юришлардан чарчаган мўғул босқинчиларига кутилмаганда зарба беришни таклиф қилди. Жалолиддин Мангуберди эса Чингизхон қўшинларини Мовароуннаҳр ичкарисига ўтказиб, уларни ҳар тарафдан ўраб олиш ва тор – мор қилишни таклиф этди. Хоразмшоҳ Муҳаммад барча таклифларни рад этиб, ҳар бир шаҳар, ҳудуд алоҳида ўзини ўзи мудофаа қилсин деган таклиф

Page 120: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

120

киритди ва уни тасдиқлатишга муваффақ бўлди. Аммо Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг бу таклифи ҳарбий нуқтаи назардан хато эди. Чунки бу таклифга биноан асосий ҳарбий кучлар турли шаҳарларга уларни ҳимоя қилиш учун тарқатиб юборилиши керак эди. Шундай ҳам қилинди.

Чингизхон хоразмшоҳнинг хатоларидан усталик билан фойдаланди. 1219 йил сентябр ойида Ўтрор шаҳрини, 1220 йил феврал ойида Бухорони, 17 мартда Самарқандни, кейин Хўжандни босиб олди. Бу шаҳарларнинг аҳолиси душманга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Лекин кучли душман шаҳар ҳимоячиларининг қаршилигини қайтариб, кўплаб одамларни қириб ташлади, халқни талади, шаҳарларни вайронага айлантирди.

1221 йил бошларида Чингизхон қўшинлари бутун Мовароуннаҳрни ишғол қилиб, хоразмшоҳлар пойтахти Гурганжга (Урганч)1 етиб келдилар.

Мамлакат учун оғир бир вазиятда Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад душманга қарши янги кучлар тўплаб келиш баҳонаси билан шахсий гвардияси аскарлари ҳимоясида, мўғулларга қарши битта ҳам жанг қилмасдан, аввал салтанатнинг жанубий ўлкаларига, кейинчалик Каспий денгизи қирғоқларига етиб келди. Унинг орқасидан мўғул қўшинларининг сараланган гуруҳи қувиб юрди.

1 Мœђул босšинига šадар хоразмшоќлар пойтахти «Гурганж» деб номланган. Мœђуллар босиб олгач «Урганч» деб атала бошлаган

Page 121: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

121

Душманга тутқич бермай, хоразмшоҳ Муҳаммад Каспий денгизининг кичкина бир Ашурада деб номланган оролчасига ўтиб олди. У шу оролда касалланиб, 1220 йилнинг декабр ойида вафот этди.

Хоразмшоҳ Муҳаммад вафотидан сал аввалроқ Гурганжга келган Чингизхон элчиси Ҳожиб Донишманд Туркон Хотунга ўғли Муҳаммад юртни тарк этиб кетганлиги ҳақида хабар қилиб, Гурганжнинг таслим бўлишини таклиф қилди. Бу хабардан кейин саросимага тушган Туркон Хотун хоразмшоҳ Муҳаммаднинг оила аъзолари ва хазинадаги бойликларини олиб вазир Муҳаммад Ибн Солиҳ ҳамда Умархон етакчилигида Гурганжни тарк этиб, Мазандораннинг Илол шаҳрига йўл олади. Тез орада мўғуллар Илол қалъасини қамал қиладилар. Туркон Хотун, хоразмшоҳнинг бутун ҳарами мўғулларга асир тушди.

Гурганжни ташлаб кетишдан олдин Туркон Хотун ўз акаси Хумартагинни Хоразм султони лавозимига тайинлаган эди.

Хоразмшоҳ Муҳаммад вафотидан сал илгари ўғиллари Жалолиддин, Ўзлакшоҳ ва Оқшоҳларни чақиртириб, уларга қараб: «Салтанат бошқарув жиловлари узилди, унинг пойдевори бўшашди, душман унга тиш – тирноғи билан ёпишиб олди. Бундай шароитда фақат ўғлим Жалолиддин мен

Page 122: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

122

учун душмандан ўч олиши мумкин, мен уни тахт вориси қилиб тайинлайман»1 деган.

Маълумки, хоразмшоҳ ҳаёт даврида онаси Туркон Хотун талаби билан тахтнинг ягона вориси қилиб Ўзлакшоҳни эътироф этганди. Энди аввалги қарорини ўзгартириб, тахтни Жалолиддинга мерос қилиб қолдирди.

Султон Жалолиддин укалари билан отаси жасадини дафн қилиб, Гурганжга қайтиб келади ва ўзини хоразмшоҳ этиб тайинланганлигини маълум қилади. Бу хабарни эшитган Гурганж ҳимоячилари хурсанд бўлиб, энди Жалолиддин бошчилигида душманга қақшатқич зарба бериб, ўз юрти мустақиллигини тиклаш учун бир томчи қони қолгунча курашга тайёр эканликларини билдирдилар. Лекин бундай бўлишига тахт учун курашаётган Туркон Хотун тарафдорлари йўл қўймадилар. Улар хоразмшоҳ Муҳаммаднинг сўнгги иродасига қарши чиқиб, Жалолиддинни шоҳ сифатида тан олмадилар. Ҳаттоки унга қарши фитна ҳам тайёрладилар. Тахт талашиб кўп қон тўкишни хоҳламаган Жалолиддин ўша вақтда Гурганжга келган Хўжанд ҳокими Темур Малик билан бирга 300 отлиқ аскар тўплаб, Гурганж қалъасини тарк этиб, унга отаси мулк қилиб берган Хуросонга жўнаб кетдилар.

1 З.М.Буниятов. Государства Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097–1231.– М., 1986. С.

148.

Page 123: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

123

Чингизхон хоразмшоҳлар саройидаги можаролардан хабар топиб, дарҳол Гурганж шаҳрини эгаллаш мақсадида катта қўшин билан ҳужум бошлади. Шаҳарда маълум бир бошлиқ бўлмагач, шаҳар аҳолиси Шайх Нажмиддин Куброга1 мурожаат қилиб, «Тақсир, энди нима қиламиз?» – деганларида, у: «бир томчи қонимиз қолгунча юртимизнинг ҳар бир қарич ерини босқинчилардан ҳимоя қиламиз, ҳамма душманга қарши умумхалқ курашига отлансин!», – дея хитоб қилган. Унинг ўзи халқ курашининг бошида туриб, бевосита душманга қарши жангларда иштирок қилган. Чингизхон Нажмиддин Куброга мактуб йўллаб, уни ўз томонига ағдариб олмоқчи бўлган. Бироқ Нажмиддин Кубро унинг хатига рад жавоби қайтарган ва ватанининг озодлиги ва мустақиллиги йўлида жонини ҳам қурбон қилишга тайёр эканлигини билдирган. Шундан сўнг Чингизхон ғазабланиб, янги ҳарбий кучлар ташлаб, ички душманларнинг хоинлигидан фойдаланиб, 7 ой қамалдан сўнг шаҳар ичкарисига кириб олишга муваффақ бўлган. Шаҳар аҳолиси бир ёқадан бош чиқариб, Шайх Нажмиддин Кубро раҳнамолигида ҳар бир уй, ҳар бир кўча учун душманга қарши жанг қилган. Ана шу жанглар пайтида Шайх Нажмиддин Кубро қўлида озодлик байроғини маҳкам ушлаган ҳолда жон таслим қилган.

1 Нажмиддин Кубронинг асл ва тœла исми шарифи «Абул жаноб Аќмад ибн Умар бин Муќаммад бин Абдуллаќ ал–Хиваšий ал–Хоразмий».

Page 124: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

124

Эндиликда мўғул босқинчиларига қарши умумхалқ кураши ўзбек халқининг миллий қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди раҳнамолигида давом этади.

Жалолиддин Урганчдан жўнаб кетгач, даставвал Нишопурга келиб, мўғул босқинчиларига қарши муқаддас уруш эълон қилади.

Жалолиддин амирларга, вилоят ҳокимларига хат юбориб, улар ихтиёридаги барча қуролли кучларни душманга қарши бирлаштиришга даъват этади. Биринчи бўлиб Ҳирот ҳокими Амин ал – Мулк (Жалолиддиннинг қайнотаси) 10 минг аскар билан келиб қўшилади.

Жалолиддинни тор – мор қилиш учун Қандаҳор ҳудудига Чингизхон қўшинларининг йирик гуруҳлари ташланади. Ибн ал – Асир маълумотларига қараганда, жанг уч кун давом этган ва мўғул аскарлари Балх ёнида яксон этилган. Чингизхон Ўрта Осиёга қарши уруш бошлаганидан буён биринчи марта хавотирга тушди. Хоразмликларнинг эса руҳи яна баланд кўтарилди. Уларда душман устидан ғалаба қозониш ишончи пайдо бўлди.

1221 йилда Жалолиддин Ғазнага ғолиб сифатида кириб келди. Бу ерда унга Саидиддин Играқ ал – Халажий, Балх ҳокими Аъзам Малик ал – Ҳасан ва қарлуқлар садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилдилар. Уларнинг ҳар бирида

Page 125: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

125

30 мингдан отлиқ аскар бор эди. Жалолиддин куч тўплагач душманга қарши ҳужумга ўтишга қарор қилди. Ўша вақтда Валиян қалъасини қамал қилиб турган Текечук ва Милғур бошчилигидаги мўғуллар қўшинига қарши ҳужум бошлади. Уч кун давом этган жангда 100 минг аскарлик мўғул қўшини қириб ташланди, қолганлари эса қочиб қутилди.

Чингизхон Жалолиддинни тор – мор қилиш мақсадида Шики Қутуқу нўён бошчилигида 45 минг кишилик қўшин юборди. Ғазна шаҳри яқинидаги Парвона деган жойда мўғул аскарлари билан Жалолиддин аскарлари ўртасида қаттиқ жанглар бўлиб, бу жангларда ҳам Жалолиддин душман устидан ғалаба қозонди. Шики Қутуқу омон қолган аскарлари билан қочиб, Талакан қалъасида жойлашган Чингизхон қароргоҳига етиб келади. Шундан сўнг Чингизхон Жалолиддинга қарши жангда шахсан ўзи бошчилик қилишга қарор қилади.

У Жалолиддинга қарши ҳал қилувчи жангга тайёрланар экан, ўзи учун қулай вазиятни сабр ва тоқат билан кутди. Ана шундай вазият ҳам вужудга келди. Гап шундаки, Шики Қутуқу аскарларини Парвона остоналарида тор–мор қилгандан сўнг Жалолиддин жангчилари бой ўлжага эга бўлдилар. Ўлжани бўлиш пайтида халажлар, қарлуқлар ва афғонлар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлиб,

Page 126: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

126

уларнинг ҳар бири ўзига кўпроқ ўлжа олишга ҳаракат қилди. Ана шу келишмовчилик Жалолиддин армиясининг тарқалиб кетишига сабаб бўлди.

Чингизхон бундай қулай вазиятдан тезлик билан фойдаланишга қарор қилди ва Жалолиддинга қарши катта қўшин юборди. Жалолиддин кучлар нисбатини ҳисобга олиб, Синд дарёси бўйида мудофааланишга қарор қилди.

Юқорида қайд қилганганидек, Жалолиддин 1220 – 1221 йиллар мобайнида Хуросон, Қандаҳор, Балх, Қобул, Ғазна, Ҳирот вилоятларида душманга қарши шиддатли жанглар олиб борди. 1221 йилнинг 24 – 27 ноябрида Синд дарёси бўйида бўлган жанг ҳаммасидан ҳам даҳшатли бўлди. Икки томондан ҳам жуда кўп талофотлар берилди. Жалолиддиннинг 700 га яқин жангчилари қолган эди. Охирги жангни Чингизхоннинг ўзи бошқариб борди. XIII асрнинг буюк саркардаси, дунёни ларзага келтирган Чингизхон ана шу жангда Жалолиддин билан юзма – юз олишди. Кўп минглик душман аскарлари жуда оз миқдордаги Жалолиддин аскарларини уч томондан қуршаб, Синд дарёси ёқасига сиқиб келдилар. Мўғул аскарлари Жалолиддиннинг 7 ёшдаги ўғлини ушлаб, уни пачоқлаб ташладилар. Бу даҳшатли қонхўрликдан ўта ғазабланган Жалолиддиннинг кўзи дарё ёқасида тўпланиб турган оила аъзоларига

Page 127: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

127

тушди. Онаси унга: «Ўғлим, бизни бу қонхўр, инсон қиёфасини йўқотган жаллодларга ташлаб кетма. Ўз қўлинг билан шу ерда бизни ҳам ўлдир», деб талаб қилди.

Шундан сўнг, у ноилож ўз оила аъзоларини Синд дарёсига ғарқ қилдирди. Душман қўлига тириклайин тушмаслик учун Жалолиддин ҳам оти билан бирга ўзини дарёга ташлади ва нариги қирғоқ томон оқиб кетди.

Бу воқеалар Чингизхоннинг кўз ўнгида содир бўлди. Кўрганларидан ҳайратга тушган буюк мўғул ўз ўғилларига қараб деди: «Отанинг фақат шундай ўғли бўлиши керак. У шундай даҳшатли жангдан омон қолиб, шундай офатдан кечиб ўтиб, омонлик қирғоғига етиб олган экан, ундан ҳар қандай хавф – хатарни, кўплаб ташвишларни кутиш мумкин». Кейинги жангда мағлубиятга учраган, ҳолдан тойган, кўп аскарларини йўқотган Жалолиддин қолган одамлари билан шимолий Ҳиндистонда жойлашган Жуд тоғлари этагига етиб келади. Жалолиддиннинг ночор аҳволидан фойдаланиб, Жуд тоғлари атрофида жойлашган Шатра округининг подшоси бир минг отлиқ ва беш минг пиёда аскарлари билан Жалолиддинга қарши ҳужум бошлади. Жалолиддин бор куч – ғайратини жамлаб, мисли кўрилмаган шижоат билан «ё ўлим, ё ҳаёт» шиори остида душманга ташланиб, уни тор – мор келтирди.

Page 128: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

128

Бу ғалабадан кейин шимолий Ҳиндистоннинг Синд, Уччи, Мўлтон, Лахор ва Пешавар вилоятларининг ҳукмдорлари Жалолиддинни тан олдилар ва унга вассал бўлишга рози бўлдилар. Шимолий Ҳиндистонда 3 йилдан кўпроқ вақт туриб, Жалолиддин ўзини ростлаб олди. Ҳатто ўзининг кичкина давлатини ҳам ташкил қилди, ўз номидан кумуш ва мис тангалар зарб қилдирди. Бироқ у бу ёт ўлкада кўп туриб қолиши мумкин эмас эди. Унинг асосий мақсади, мўғул босқинчиларига қарши кураш, уларнинг асоратидан юртини озод қилиш эди. Жалолиддин Ироққа кетишга қарор қилди. Ўша вақтда Ироқ ҳукмдори Жалолиддиннинг укаси Ғиёсиддин Пиршоҳ эди. Жалолиддин 1225 йилда Озарбайжонни эгаллаб, яқин Шарқ мамлакатлари ҳукмдорларига (Ироқ, Озарбайжон, Дамашқ, Кония, Миср, Гуржистон, Керман, Табриз ва бошқа) мактуб юбориб, уларнинг кучларини бирлаштириб, мусулмон дунёсининг ашаддий душмани бўлган мўғул босқинчиларига қарши курашга чорлади.

Кўп мамлакат ва вилоятлар ҳукмдорлари Жалолиддин таклифини қабул қилдилар. Бироқ Гуржистон маликаси Русудана бу таклифни рад этиб, Жалолиддинга қарши урушга тайёрлана бошлади. У 60 минг кишилик қўшин тўплади. Бундан хабар топган Жалолиддин Гуржистонга

Page 129: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

129

қарши хужум бошлади. Русудана қўшинларини тор – мор қилиб, Гуржистоннинг пойтахти Тбилиси шаҳрини эгаллади. Шунга қарамай Русудана Жалолиддин таклифини қабул қилмади. Жалолиддин Гуржистонга қарши иккинчи юриш бошлади. Бу жангда ҳам кўп гуржилар қирилиб кетди, лекин Жалолиддин таклифига қўшилмадилар. Араб халифаси Наср ҳам Жалолиддин таклифини рад этди. У Жалолиддинга қарши эди. Чунки унинг отаси Муҳаммад хоразмшоҳ бир вақтлар халифаликка қарши ҳужум бошлаб, халифа Насрни тахтдан туширмоқчи эди. Лекин Муҳаммад хоразмшоҳнинг Бағдодга қарши юриши табиий сабабларга кўра натижасиз тугаган эди. Жалолиддин халифага қарши уруш бошлади. Қуш – Темур бошчилигидаги халифа қўшинларини тор – мор қилиб, Бағдод атрофида 12 кун туриб шаҳарни ишғол қилмай Озарбайжонга қайтиб кетди.

1227 йилнинг январида Жалолиддин Табриз шаҳрида турган вақтида, мўғуллар ғарбга янги юриш бошладилар. Улар Дамаган ва Рай шаҳарлари атрофига етиб келдилар, деган хабар келди. 1227 йил 5 сентябрда Исфаҳон яқинида Жалолиддин катта куч билан мўғул отрядларига қарши жанг бошлади ва уларни тор – мор келтирди. Бу жангда иштирок қилган мўғул аскарларидан бири Тайнал Нўён Жалолиддинни

Page 130: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

130

мисли кўрилмаган қаҳрамонлиги, жасорати ҳақида шундай деган: «Чиндан ҳам бу одам ўз даврининг буюк паҳлавони ва ўз тенгқурларининг сардоридир».

Яқин Шарқ мамлакатларида Жалолиддин 1225 йилдан то 1231 йилгача мусулмон дунёсининг умумий душмани бўлган мўғул босқинчиларига ҳамда душман хавфини тушунмаган ҳукмдорларга қарши кураш олиб борди. Мўғул босқинчиларига қарши 1220 йилдан то 1231 йилгача (11 йил) ҳозирги Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ, Туркия, Озарбайжон, Туркистон ҳудудларида кескин ва муросасиз кураш олиб борди. Бу жангларнинг деярли барчасида Жаллолиддин қўшинлари ғолиб чиққан. Бу ютуқлар Жалолиддинни ўша давр ҳарбий илмини чуқур эгаллаганлиги, буюк стратег, жаҳонга машҳур саркарда, моҳир дипломат ва давлат арбоби эканлигидан далолат беради. Шундай қилиб, хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди тинчлик даврида ўз сулоласи ҳукмдорлари томонидан амалга оширилган сиёсатни, уруш шароитида қурол кучи ёрдамида давом қилдириб, халқи, Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун босқинчиларга қарши муросасиз кураш олиб борди. Бироқ узоқ давом этган урушлар Кичик Осиё, Эрон, Ироқ, Кавказ орти халқлари зиммасига оғир

Page 131: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

131

юк бўлибгина тушмасдан, балки кўп миқдорда қурбонлар беришга ҳам сабаб бўлди. Бу ҳол халқ норозилигини кучайтирмай қўймади. Бундан ташқари, номлари тилга олинган мамлакатларда Жалолиддин таъсирининг кучайиб бораётгани, мол – мулки, ҳокимияти қўлдан кетишидан чўчиб қолган маҳаллий амалдорлар, султонлар у тузган иттифоқдан чиқиб кета бошладилар. Улар Жалолиддиндан қутулиш йўлини ахтара бошладилар. Юқорида зикр этилган вилоят ва давлатлар ҳукмдорлари Кония султони Кайқубод I атрофига бирлашиб, Жалолиддинга қарши иттифоқ туздилар.

Жалолиддиннинг 700 отлиқ аскари билан Кайқубод I нинг 3 минг отлиқ аскари ўртасида 1230 йил 7 августда Ясси Чаман тоғлари атрофидаги текисликда биринчи тўқнашув бўлиб, бу жангда Жалолиддин ғалаба қозонди. Қочиб кетаётган Кайқубод аскарларини орқасидан Жалолиддин қувмади. Улар бутунлай қирилиб кетишдан қутулиб қолдилар. Биринчи жанг натижасида омон қолган Кайқубод I янги куч тўплаб, 1230 йил 10 августда Жалолиддинга қарши иккинчи ҳужум бошлади. Бу жангда Жалолиддин аскарлари тор – мор қилинди. Исмоилийлар бошлиғи Ала ад – Дин Муҳаммад III Жалолиддиннинг мағлубияти ҳақида дарҳол мўғулларга хабар юборди. Бу хабарни олган

Page 132: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

132

мўғуллар Озарбайжонга бостириб кирдилар ва уни эгалладилар. Жалолиддинни тириклайин ушлаб олиш учун унинг орқасидан қува бошладилар. Мағлубиятга учраб, аскарсиз қолган Жалолиддин Маяфарикин тоғлари томон от қўйди. Унинг орқасидан қувиб келаётган 15 нафар мўғул отлиқ аскарларидан икки нафари уни қувиб етади. Жалолиддин улар билан олишиб, иккаласини ҳам ўлдиради. Айнадор қишлоғи яқинида Жалолиддинни курд қароқчилари ушлаб оладилар ва уни ўлдирмоқчи бўладилар. Жалолиддин қароқчилар бошлиғига мурожаат қилиб «мени ўлдиришдан сизларга ҳеч қандай фойда йўқ, яхшиси мени Маяфарикин ҳокими ал – Малик ал – Музаффар Шиҳобаддин Ғазийга топширинг, катта мукофот оласиз» деган. Курдлар бошлиғи бу таклифга рози бўлиб, Жалолиддинни ўз уйига олиб келади, ўзи эса от топиб келиш учун кетади. Шу вақтда Оғур исмли қўшни курд келиб қолади. У ухлаб ётган кишини кўриб, уй эгасининг хотинидан бу ётган одам ким, деб сўрайди. Шунда хотин бу хоразмшоҳ деб жавоб беради. Оғурнинг акаси жангларнинг бирида ҳалок бўлган эди. Акасининг хуни учун у ухлаб ётган Жалолиддинни найза санчиб ўлдиради. Бу воқеа 1231 йил 17 – 20 август оралиғида содир бўлган.

Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг мўғуллар босқинини тўхтатишга қодир катта куч эканлигини

Page 133: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

133

дўстларигина эмас, балки душманлари ҳам яхши биларди. Малик Ашрафга унинг вафоти ҳақида хабар берганларида, у шундай деган: «Сиз мени унинг ўлими билан муборакбод этмоқдамисиз? Аммо сиз ҳали бунинг оқибати ва азобини тортажаксиз, зеро, Аллоҳ номи билан қасам ичиб айтаманки, унинг ҳалокати мўғулларнинг ислом заминига бостириб кириши билан баробардир. Энди хоразмшоҳ каби биз билан мўғуллар орасида қалқон бўладиган куч йўқ». Шундай қилиб, дунёни ларзага солган Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар салтанати барбод бўлди. Қонуний савол туғилади: нима учун Шарқда буюк марказлашган ва катта ҳарбий кучга эга бўлган Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлати кўчманчи мўғул босқинчиларидан мағлубиятга учради? Бунинг асосий сабабларидан бири хоразмшоҳлар давлатида якдиллик, бирдамлик бўлмаганлигидадир.

Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг онаси Туркон Хотун ануштагинлар давлатида етакчи мавқега эга бўлган.

Жувайнийнинг маълумотларига кўра Туркон Хотун Қипчоқ хони Акрон (Икрон) нинг қизи бўлган. Туркон Хотун давлат сиёсатининг барча соҳаларига аралашган. Давлат аппаратининг барча ҳал қилувчи лавозимларига ўз қариндош –

Page 134: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

134

уруғларидан амалдорлар тайинлаган. У ўғли Муҳаммадга давлат бошқарувига тааллуқли барча масалалар бўйича маслаҳат, ҳатто буйруқ бериб турган, Муҳаммад хоразмшоҳ онасининг барча буйруқ ва топшириқларини сўзсиз бажарган. Амалда Туркон Хотун мамлакатда иккинчи шахс бўлган. Чунки Муҳаммад хоразмшоҳнинг фармон ёки топшириқлари онаси томонидан муҳокама қилинмасдан рад қилинган пайтлар ҳам бўлган. Туркон Хотуннинг ўз шахсий «Девон ал – Иншо»си ва вазири бўлиб, давлат миқёсидаги ишларни мустақил равишда ҳал қилиш имкониятига эга эди. Жувайнийнинг айтишича, «Туркон Хотун нафақат султон устидан ҳукмронликка эга эди, балки у молиявий ишларга, олий даражали лашкарбошиларга, сарой амалдорларига ҳам раҳбарлик қилар эди». Олий даражадаги лашкарбошилар Туркон Хотун уруғидан тайинланганлиги ҳам маълум. Туркон Хотун берган фармонлар ва буйруқларнинг остига «Улуғ Туркон, мўминларнинг ва тинчликнинг ҳимоячиси, икки олам аёлларининг маликаси» деб ёзилар эди. Туркон Хотун Гурганжни ўзига пойтахт қилиб, ўғли Муҳаммад хоразмшоҳ эса Самарқандни ўзига пойтахт қилиб, давлатни бошқариб турганлар1.

1 Šаранг: Шиќобиддин Муќаммад ан–Насавий. Султон Жалолиддин Мангбурди ќаёти.

Тошкент, 1999. 92–бет; З.М.Буниятов. Государство Хорезмшахов – Ануштегинидов. 1097– 1231». М., 1986. С.128–129.

Page 135: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

135

Демак, Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар давлатида икки ҳокимиятчилик ҳукм суриб, бир ёқадан бош чиқариб, душманга қарши кескин кураш олиб борилмаган. Хоразмшоҳ Муҳаммад шунинг учун ҳам ўз давлати ички муаммоларини ечишда, барча куч ва маблағни душманга қарши сафарбар қилишда ожизлик қилган. Мўғул босқини арафасида хоразмшоҳ Муҳаммад ҳам ҳукмдор сифатида бир қанча жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйди: 1. Араб халифаси Ан – Наср билан муносабатларни бузди. Халифага қарши ҳужум ҳам бошлади, лекин муваффақиятсиз якунлади. 2. У 1218 йилда Чингизхон юборган элчи ибн Кафраж Буғро ҳамда у билан бирга келган 400 дан зиёд савдогарларни Ўтрор шаҳрида қатл қилдирди. 3. Мўғул босқини бошлангач, ҳарбий кенгаш чақириб, душман босқинини тўхтатиш ва унга қақшатгич зарба бериш чора – тадбирлари муҳокама қилинганда, кенгаш аъзолари томонидан таклиф қилинган тўғри фикрларни рад қилиб, ҳар бир шаҳар ва ҳудуд ўз – ўзини ҳимоя қилиши керак, деган ҳарбий стратегик жиҳатдан ўта хавфли ва нотўғри бўлган таклифни маъқуллатди. 4. Мўғул босқини арафасида 1218 йилда Самарқанд шаҳри атрофига катта қалъа девори қуришни режалаштириб, аҳолидан кўп миқдорда солиқ тўплади. Бироқ мўғуллар бу режанинг амалга

Page 136: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

136

оширилишига тўсқинлик қилдилар. Натижада йиғилган пуллар сарфланмасдан қолиб кетди. Бу халқ норозилигини кучайтирди. 5. Хоразмшоҳ босиб олган давлатлар ва вилоятлар аҳолиси зиммасига катта солиқлар солди, уларга қаттиқ зулм қилди. Шунинг учун ҳам улар мўғул босқини даврида уни қўллаб – қувватламадилар. 6. Мамлакат хавф остида қолган шароитда, ҳаёт–мамот масаласи ҳал қилинаётган пайтда бош ҳукмдор ва стратег сифатида ўзини намоён қила олмади. 7. Унинг манманлиги, ўта ўжарлиги оқилона давлат сиёсати юргизишга ва давлат ҳокимиятини бошқаришга тўсқинлиқ қилди.

Хоразм ва Мовароуннаҳрда мўғуллар ҳукмронлиги тахминан 150 йилдан зиёд давом этди. Маълумки, Чингизхон босиб олган мамлакатлар ва ҳудудларни ўз ўғилларига улус сифатида тақсимлаб берган: кичик ўғли Тўлига ота юрти ва бутун қўшинлар; Ўгадай исмли ўғлига Мўғулистондан сўл (чап) томонга чўзилган Олтой, Еттисув ва Жунгария ҳудудлари; Чиғатой исмли ўғлига Туркистоннинг шарқий қисмидан тортиб то Самарқанд ва Бухорогача ҳамда Олтойдан Амударёнинг юқори оқимигача бўлган ҳудудлар берилган. Хоразм, Қозоғистоннинг ғарбий ва

Page 137: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

137

Россиянинг Европа қисмидаги шарқий ҳудудлар Жўжи улуси таркибига кирган. Бироқ сал вақт ўтмай, Чингизхон Хоразмнинг жанубий қисмини Кат ва Хива шаҳарлари билан бирга Жўжи улусидан ажратиб, Чиғатой улусига қўшиб берган. Демак, Хоразм мўғуллар ҳукмронлиги даврида ҳам икки қисмга ажратилган, Шимолий Хоразм (пойтахти Кўҳна Урганч) Олтин Ўрда (Жўжи улуси) таркибига, Жанубий Хоразм (пойтахти Кат шаҳри) Чиғатой улуси таркибига кирган. Олтин ¡рдада Бердибекхон вафотидан сўнг (1359 й.) тахт учун ўзаро курашлар, ғалаёнлардан фойдаланиб, Хоразм беклари Олтин ¡рдадан ажралиб, Қўнғирот сулоласига мансуб сўфийларнинг мустақил сулоласини шоҳлик тахтига кўтаришган. Бу сулола хонларидан бири Ҳусайн Сўфи бўлган. Унинг отаси Нонгадой Олтин Ўрданинг нуфузли амалдорларидан эди. Нонгадой Урганч ҳукмдори Қутлуғ Темурнинг (Олтин ¡рда томонидан ҳоким қилиб қўйилган) вафотидан сўнг Хоразм ҳокими қилиб тайинланган. Ҳусайн Сўфий тахтга ўтиргач, Хоразмнинг шимолий ва жанубий ҳудудларини ягона бир давлатга бирлаштиришга ҳаракат қилиди. У тез орада Кат ва Хива шаҳарларини босиб олади ва Хоразмни жанубий қисмини ўз давлати таркибига қўшади.

Page 138: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

138

Айни вақтда, Амир Темур Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини ўрнатиб, Чиғатой улусига қарашли барча ҳудудларни ўз давлати таркибига қўшишни мақсад қилиб қўйган эди. У Ҳусайн Сўфи ҳузурига элчилар юбориб, Чиғатой улусига қарашли Хоразмнинг жанубий қисмини қайтариб беришни талаб қилади. Ҳусайн Сўфи бу талабни рад этади ва Амир Темур билан жанг қилишга тайёр эканлигини билдирди. Амир Темур бу масалани тинч йўл орқали ҳал қилиш имконияти йўқлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, 1371 йилнинг охири ва 1372 йил бошларида кўп минг аскар билан ҳарбий юриш бошлайди. Темур аскарлари Бухоро орқали чўл ва қумлардан кечиб, Кат шаҳрига етиб келдилар, уни қамал қилиб, кейин забт этди. Катнинг қўлдан кетиши билан Ҳусайн Сўфи Амир Темур билан сулҳ тузишга ва унинг барча талабларини бажаришга рози бўлади. Бироқ Темурнинг мартабаси ошиб бораётганини кўролмаган лашкарбошилардан бири Хуталан ҳокими Кайҳусрав Ҳусайн Сўфига ёрдам ваъда қилиб, уни Темурга қарши жанг қилишга кўндиради. Ҳусайн Сўфи Кайҳусравнинг ваъдасига ишониб, Темурга қарши жанг бошлайди ва тор – мор қилинади. Шундан сўнг Ҳусайн Сўфи қочиб, Урганч аркига яширинади ва 1372 йил 5 январда вафот этади. Ҳусайин Сўфининг ўрнини унинг укаси Юсуф Сўфи эгаллайди.

Page 139: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

139

Амир Тимур Хоразм эли билан тинч – тотув яшаш, биргаликда Марказий Осиёда қудратли марказлашган давлат тузиш мақсадида Хоразм ҳукмдорлари билан қон –қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қарор қилади. Шу мақсадда у Ҳусайн Сўфининг қизи, Ўзбекхон невараси малика Хонзодани ўз ўғли Жаҳонгирга хотинликка беришни таклиф қилади. Бу таклифга Юсуф Сўфи рози бўлади. Амир Темур қайтиб Самарқандга кетгач, Юсуф Сўфи ўз аҳдини бузиб, яна Кат шаҳрини босиб олади ва Темурга бўйсунишдан бош тортади. Бу эса Темурнинг Юсуф Сўфи устига 1373 йилда иккинчи юриш уюштиришига сабаб бўлди. Темур Хоразмга келиши билан Юсуф Сўфи ғойиб бўлади. Хоразм амирларидан бири Ҳусайн Суриж Темур олдига пешвоз чиқиб масалани тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида ва бунинг бадалига Темур нима талаб қилса шуни бажаришга тайёр эканини билдиради. Темур ундан 200 хачирга юк бўладиган кумуш танга беришни талаб қилди. Ҳусайн Суриж бу кумушни ўз ҳисобидан тўлаши керак эди. Ҳусайн Сурижда Амир Темур сўраган ўлжани тўртдан бир қисми бор эди, холос. Ҳусайн Суриж Амир Темурдан илтимос қилиб, бор ўлжани олиб кетишга уни кўндирди. Самарқандга қайтаётиб, Амир Темур ўзи билан малика Хонзодани ҳам олиб кетди. Катта тўй

Page 140: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

140

қилиб, уни ўғли Жаҳонгирга никоҳ қилиб берди ва улардан Муҳаммад Султон исмли фарзанд туғилди. Шундай қилиб, Юсуф Сўфи устига иккинчи юриш натижасида Амир Темур ўлкани ўзига тобе қилиб олди. Амалда Хоразм амирлари ва ҳукмдорлари Амир Темур фармойишларини назар – писанд қилмадилар, унга бож тўлашдан ҳам бош тортдилар. Темурнинг Кат шаҳрида қолдириб кетган ноибига ҳам итоат қилмадилар. Шунинг учун ҳам Амир Темур 1377–1378 йилларда яна юриш уюштиришга мажбур бўлади. Амир Темур Хоразмга етиб келгач, Хоразм султони Юсуф Сўфи қочиб кетади. Ҳусайн Суриж яна Темур олдига чиқиб уни кутиб олади ва сулҳ тузади. Амир Темур кетгач, Юсуф Сўфи Урганчга қайтади ва бўлган воқеалардан хабар топиб, Ҳусайн Суриж ва унинг ўғлини қатл қилдиради, мол–мулкини эса ўзига тортиб олади. Ҳусайн Сурижнинг бошига тушган кулфатдан хабар топган Амир Темур қаттиқ ғазабланади ва 1378 – 1379 йилларда яна юриш бошлайди. Бу сафар у Хоразмни тўла эгаллайди, Юсуф Сўфини эса қатл қилади. Унинг ўрнига ўз ноибини Хоразм ҳукмдори қилиб тайинлайди. Темур кетгандан сўнг амалдорлар томонидан яна унга қарши режа тузилади. Бу гал улар Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан тил бириктириб,

Page 141: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

141

Темурга қарши уруш бошлашни режалаштирадилар. Бундан хабар топган Амир Темур 1388 йилда яна юриш қилишга мажбур бўлади. Бу юриш натижасида Тўхтамиш қўшини тор – мор қилинади, ўзи эса дашти – қипчоққа қочиб кетади1. Амир Темур Тўхтамишхонга қарши курашни давом эттиради. Маълумки, мўғул истилоси Мовароуннаҳр ва Хоразмда 170 йилгача давом этган. Амир Темур бутун Мовароуннаҳрни ҳамда Хоразмни мўғуллар асоратидан озод қилди. Кейин Хоразм давлати 1388 йилдан то 1505 йилгача темурийлар давлати таркибида ярим мустақил ҳолатда ривожланди. Темурийлар билан дашти – қипчоқ ўзбеклари ўртасида Хоразмга эгалик қилиш учун кураш узлюксиз давом этган. Хоразм давлати ҳудудлари гоҳ темурийлар қўл остига, гоҳ ўзбек султонлари қўлига ўтиб турган. Темур вафотидан кейин унинг «мероси» учун темурийлар билан дашти – қипчоқ ўзбек султонлари ўртасидаги кураш янада кескинлашган. Хоразмда ҳукмронлик қилган Шоҳруҳ, амир Иброҳим, Ҳусайн Бойқаролар кўп йиллар давомида Олтин Ўрда билан, айниқса, ўзбек султонлари билан кураш олиб борганлар. Бу курашлар оқибатида Хоразм қалъа ва қишлоқлари вайрона ҳолатига келтирилган, аҳолиси таланган, кўп

1 Каранг: Темурнома. Тошкент, 1990. 13–15 бетлар.

Page 142: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

142

одамлар қурбон бўлган, хуллас, тинчлик ва осойишталик бўлмаган.

Темурийлар давлатидаги ички зиддиятлар– (бошбошдоқчилик, тахт учун ўзаро кураш ва ҳоказолар) дан фойдаланиб, дашти – қипчоқ султони Муҳаммад Шайбонийхон 1500 йилда Бухорони, 1501 йилда Самарқандни забт этиб, Бобур Мирзони аввал Қобулга, сўнгра Ҳиндистоннинг шимолий қисмига чекинишга мажбур қилади.

Шундай қилиб, Турон заминида темурийлар сулоласи 135 йил давом этди.

Изоҳлар

1. Соҳибқирон – икки сайёранинг – Зуҳал ва Муштарийнинг бир–бирига яқинлашган вақтида туғилган ўғил болани шундай ном билан атаганлар.

2. Империя – марказлашган, бир қанча давлатларни ўз ичига олган ҳарбий мустабид давлат.

Синов саволлари

1. Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида жамият сиёсий тузуми ва давлат бошқаруви қандай бўлган?

2. Хоразмшоҳлар – Ануштагинийлар сулоласиниг сўнгги шоҳи ким эди?

Page 143: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

143

3. Мўғул босқинчиларига қарши умумхалқ курашининг қаҳрамонлари кимлар бўлган?

4. Амир Темурнинг асосий мақсади нималдардан иборат эди?

Адабиётлар

1. Буниёдов З.М. Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати. 1097–1231. –Т., 1999.

2. Матниязов М. Хоразм тарихи (ўқув қўлланма, лотин имлосида) – Урганч, «Хоразм», 2004.

3. Жабборов И. Буюк Хоразмшоҳлар давлати. –Т., 1999.

4. Жалолиддин Мангуберди. –Т., 1999.

Page 144: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

144

IV боб. Ўрта асрларнинг сўнгги босқичида

Хоразм давлатчилиги (XVI–XIX асрлар)

11–мавзу: Хоразмда ўзбек хонлари

ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва

мустаҳкамланиши

Темурийлар ҳукмронлигидан сўнг Хоразм ўз мустақиллигини узоқ сақлаб қололмади. 1505 йилда Хоразм дашти – қипчоқдан келган қабилалар томонидан забт этилди. Бу қабилалар бошлиғи Шайбонийхон узоқ давом этган қамалдан сўнг Хоразм давлати пойтахти Урганчни ва сўнгра бошқа шаҳарларни ҳам босиб олди. У Хоразм орқали Астрабодга ва Хуросоннинг бошқа вилоятларига ҳужум қилиб, уларни қўлга киритди. 1510 йилда Марв остонасида Эрон шоҳи Исмоил I Сафавий билан бўлган жангда Шайбонийхон аскарлари мағлубиятга учради, Шайбонийхоннинг ўзи ҳам жангда ҳалок бўлди. Бу мағлубиятдан сўнг Шайбоний султонлари Мовароуннаҳр ва Хоразмни вақтинча ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Хоразм, Туркманистоннинг жанубий ҳудудлари, Хуросон ва Эроннинг шарқий вилоятлари Эрон шоҳи қўл остига ўтди. Эрон шоҳи Хоразмни ўз ноиби орқали идора қила бошлади. Урганч, Вазир, Хива, Ҳазорасп шаҳарларида Эрон шоҳи томонидан тайинланган ноиблар ва қўшинлар

Page 145: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

145

қўйилди. Аммо Шариф Сўфи ва Мирзо Хизир каби маҳаллий амалдорлар уларга бўйсунишдан бош тортдилар. Истилочилар зулмига қарши халқ норозилиги кучайиб, барча шаҳар ва қишлоқларда ғалаёнлар бошланиб кетди. Айниқса, Вазир шаҳри аҳолиси Эрон босқинчиларига қарши катта қўзғолон кўтарди. Бу қўзғолонга Вазир қалъаси қозиси Умар ҳамда Боқирғон қишлоғидан мулла Саид Ҳисамуддинлар бошчилик қилди.

Вазир оқсоқоллари маслаҳатлашиб, дашти–қипчоқдан Шайбонийлар уруғига мансуб Берка (Бурка) Султон ўғиллари Элбарс ва Билбарс султонларни ёрдамга таклиф этишди. Улар ўз отлиқ аскарлари билан келиб, қўзғолончилар билан биргаликда Эрон лашкарларини қириб ташладилар.

1511 йилда Элбарс султон Вазир қалъасида Хоразм хони деб эълон қилинди.

Шайбоний султонлари ўртасидаги келишмовчиликлар, ўзаро тахт учун курашувлар Ўрта Осиёда бир – бирига қарама – қарши турган бир қанча (Хива, Бухоро, Қўқон) хонликларининг вужудга келишига сабаб бўлди.

Шундай қилиб, 1511 йилда Шайбонийхондан ажралиб чиққан дашти – қипчоқ кўчманчиларининг бир гуруҳи Элбарсхон бошчилигида Хоразмнинг Вазир шаҳрида мустақил хонлик ташкил қилинди. Кейинчалик бу хонлик Хива хонлиги номини олди. Ўша вақтдан бошлаб Хива хонлигини ўзбек

Page 146: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

146

(шайбонийлар) сулоласи хонлари бошқара бошлади. 1511 йилдан то 1770 йилгача Хива хонлигида шайбонийлар сулоласидан 40 га яқин хон ҳукмронлик қилган. Бу сулоладан биринчи хон Элбарсхон (1511–тахминан 1516 й.й.) эди. Элбарсхон тахтга ўтиргач, Хоразмни батамом эронийлар асоратидан халос қилди. Элбарсхон ва унинг ворислари катта қўшин тўплаб, хонлик чегараларини кенгайтириш мақсадида Хуросон ва Астрабодга бир қанча юришлар уюштириб эронликларни улоқтириб ташладилар ва Хоразмга бўйсундирдилар. Ундан сўнг Манғишлоқ, Абулхон, Дурун ва бошқа вилоятларга юриш қилиб, у ердаги кўп сонли туркман қабилаларини ҳам Хоразмга тобе қилдилар.

Бироқ Шайбоний ҳукмдорлари ва султонлари орасида ҳамжиҳатлик бўлмади, тахт учун кураш авж олиб кетди. Айрим султонлар бу курашда Бухородаги ўз уруғдошларига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Бу эса Шайбонийлардан Бухоро хони Убайдуллахоннинг (1533 – 1539 й.й.) Хоразм ички ишларига аралашиши учун баҳона бўлди. Убайдуллахон 1537 йилда Хоразмга қарши ҳарбий юриш бошлаб, Урганч шаҳрини истило қилди. Мағлубиятга учраган Аванишхон оиласи ва қариндош уруғлари билан бирга асир олиниб, қатл қилиндилар. Убайдуллахон ўз ўғли Абдуазизни

Page 147: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

147

Урганч шаҳри ҳокими қилиб, катта ўлжа билан Бухорога қайтиб кетди.

Убайдуллахон ҳукмронлигига қарши халқ қўзғолонлари кўтарилди. Бухоро хони Хоразмга қарши иккинчи бор қўшин тортиб келди. Кандаранхос деб аталган жойда қаттиқ жанг бўлиб, Убайдуллахон қушинлари чекинишга мажбур бўлди. Ўша жангдан сўнг улар Хоразмни ташлаб кета бошладилар. Хоразм мустақилликка эришди. Бироқ ўлкада осойишталик бўлмади. Ўзбoшимчалик, ўзарo тарқоқлиги авж олиб, ҳар бир шаҳар ва ҳар бир вилоят хонга бўйсунмади, мустақил бўлиш учун ҳаракат қилди.

Хонлар, шаҳзодалар ва султонлар ўртасида ҳокимият ва бойлик учун ўзаро кураш авж олиб кетди. Бу кураш оқибатида шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди, савдо –тижорат ишларига, ҳунармандчиликка катта путур етказилди. Халқдан олинадиган солиқлар янада оширилди. Бу ҳам камлик қилганидек, Шайбоний султонлари ва хонзодалар янада кўпроқ бойлик ва мулк тўплаш мақсадида ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмига, Эроннинг шимолий вилоятларига узлюксиз босқинчилик юришларини давом эттирдилар.

Шайбонийлар ўртасидаги можаролар Дўстхон (1557 –1558 й.й.) давригача давом этди. Дўстхон ҳукмронлик қилган вақтдаги хайрли тадбирлардан

Page 148: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

148

бири хонлик пойтахтини 1557 йилда Хива шаҳрига кўчирилиши бўлди. Шунга қадар гоҳ Урганч, гоҳ Вазир, гоҳ Хива шаҳарлари навбатма – навбат пойтахт вазифасини бажариб келди. Эндиликда Хива шаҳри хонликнинг пойтахти деб расмий равишда эълон қилинди.

Ҳожи Муҳаммадхон (1559 – 1602 й.й.) ҳукмронлиги даврига келиб, Хоразмда осойишталик қарор топди, хонликнинг иқтисодий – сиёсий мавқеи анча ошди. Қишлоқ хўжалиги ва ирригация ишларига эътибор кучайтирилди. Урганч ва Кат ҳокими Али Султон ташаббуси билан иккита катта ариқ – Янгиариқ ва Тошёрмиш ариқлари қаздирилди. Тошёрмиш Хўжайли шаҳри билан Ойбуғур қалъаси оралиғидаги кенг майдонларни, Янгиариқ канали эса Янгиариқ қалъаси атрофларидаги ерларни сув билан таъминлашга мўлжалланган эди. Қишлоқ хўжалигининг юксалиши, ирригация ишларининг йўлга қўйилиши деҳқончиликдан мўл ҳосил йиғишга ва халқ фаровонлигини бироз яхшилашга олиб келди.

Хоразмнинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиб бораётганидан хавфсираган Бухоро хони Абдуллахон II (1583 – 1598 й.й.) уни ошиб бораётган мавқеини пасайтиришга қарор қилди. Абдуллахон II нинг мақсади Манғишлоқ ва Каспий денгизи орқали ўтадиган савдо йўлларини

Page 149: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

149

қўлга киритиш эди. У аввал Хоразмга қарашли бўлган Хуросонни ва ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмидаги вилоятларни босиб олишга қарор қилди. Шу мақсадда кўп сонли қўшин тўплаб Марв ва Обивард шаҳарларини босиб олди. 1593 йилда Абдуллахон II Ҳожихоннинг Хуросонга қарши юриш бошлаганидан фойдаланиб, Хоразм устига бостириб келди. Ҳазорасп остонасидаги жангда Бухоро қўшинлари мағлубиятга учради. 1594 йилда Абдуллахон Хоразмга иккинчи юриш бошлади. Янгиариқ тумани ҳудудида жойлашган Олмаотишган қалъаси остонасида бўлган шиддатли жангда Абдуллахон аскарлари ғалаба қозонди. Хива, Урганч, Вазир ҳокимлари хоинлик қилиб, Абдуллахон тарафига ўта бошладилар. Уни катта совға – саломлар билан кутиб олдилар. Хоразм яна Бухоро хонлигига қарам бўлиб қолди. Абдуллахон II Хоразмда ўз нойибини қолдириб, кўп ўлжа ва асирлар олиб Бухорога қайтиб кетди. Ҳожихон эса мағлубиятга учрагач, қочиб Хуросоннинг Дурун шаҳрига ўз ўғли Араб Муҳаммад қароргоҳига бориб яширинишга мажбур бўлди. У фақат Абдуллахон вафотидан сўнг (1598 й.) Урганчга қайтиб келди ва хонлик тахтини эгаллади. Хоразм яна ўз мустақиллигини тиклаб олди. Шундан кейин Ҳожи Муҳаммадхон Хоразм ҳудудларини ўз фарзандлари ва набираларига тақсимлаб берди. Ўзи Урганч ва Вазир ҳокими бўлди, ўғли Араб

Page 150: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

150

Муҳаммадни Хива ва Кат ҳокими қилиб тайинлади, Ҳазораспни эса набираси Асфандиёрга топширди.

Ҳожи Муҳаммад вафотидан сўнг унинг ўғли Араб Муҳаммад (1602–1621 й.й.) хон этиб тайинланди. У давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодини кўтариш ва маълум даражада жамиятда тартиб – интизом ўрнатиш борасида қатор тадбирларни амалга оширди. У ўзбек султонлари ва бекларининг ўзбошимчалигига чек қўйди, уларни хон ҳокимиятига итоат қилишга мажбур этди. Хоразмга четдан бўлаётган ҳужумларни тўхтатиш чораларини ҳам кўрди. Унинг ҳукмронлиги даврида Ёйиқ дарёси атрофида истиқомат қилувчи рус казаклари ва қалмиқлар Хоразмга бир қанча мартаба талончилик юришларини ташкил қилдилар. Хон лашкарлари уларга қақшатқич зарба бериб, Хоразм ҳудудидан ҳайдаб чиқарди.

Араб Муҳаммад ҳукмронлиги йилларида Хоразмда деҳқончилик ва суғориш ишларини яхшилаш борасида ҳам муҳим тадбирлар амалга оширилди. Урганч ва Маздахқон оралиғидаги ер майдонларига сув чиқариш мақсадида Тўқ қалъаси яқинида катта қанал бунёд қилинди. Янги ер майдонлари ўзлаштирилди, мўл ҳосил олинди.

Бироқ Араб Муҳаммад ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Хива хонлигида сиёсий вазият анча мураккаблашиб қолди. Хоннинг фарзандлари

Page 151: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

151

ўртасида тахт учун кураш авж олиб кетди. Араб Муҳаммаднинг етти нафар ўғли бўлиб, уларга хонликнинг асосий қисми бўлиб берилган эди. Жумладан, катта ўғли Асфандиёр Ҳазораспда ҳоким эди, Абулғозий султон Катда, Ҳабаш билан Элбарс султонлар Вазир ва Урганч ҳокими этиб тайинланган эдилар. Фарзандлари орасида аҳиллик бўлмади. Айниқса Ҳабаш билан Элбарс бошқа оға – иниларга қараганда тахтни эгаллаб, хон бўлишдан кўпроқ манфаатдор эдилар. Улар ҳатто ўз отасига бўйсунмай қўйдилар ва ҳар қандай ёвузлик йўли билан бўлсада хонликни қўлга олишга ҳаракат қилдилар. Ҳабаш ва Элбарснинг бу ҳаракатини, Араб Муҳаммаддан норози бўлган ўзбек султонлари, айниқса уйғур ва найман қабилалари бошлиқлари қўллаб–қувватладилар. Бу вазият Араб Муҳаммад қўшини билан мухолифчи кучлар ўртасида тўқнашувга олиб келди. 1621 йилда Тошли Ёрмиш канали бўйида Ҳабаш ва Элбарс лашкарлари билан Араб Муҳаммад қўшини ўртасида жанг бўлиб, бу жангда Араб Муҳаммад қўшини мағлубиятга учрайди. Хон асир олиниб, ўғли Ҳабаш султон ҳузурига жўнатилди. Мансабпараст, нопок, диёнатсиз фарзандлар отаси Араб Муҳаммадни икки кўзини кўр қилиб, Хивага жўнатдилар. Хива хонлигида ҳокимият Ҳабаш ва Элбарс султонлар қўлига ўтди (1621 – 1623 й.й.). Улар 1623 йилда Араб Муҳаммаднинг хотинлари,

Page 152: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

152

бола – чақаларини қатл қилишга буйруқ бердилар. Уларнинг мудҳиш ишлари ва ёвузликларидан ғазабланган Асфандиёр султон қўшин тўплаб, уларга қарши кураш бошлади. Урганч шаҳри яқинида Ҳабаш–Элбарс ва Асфандиёр қўшинлари ўртасида кескин жанг бўлиб, бу жангда Асфандиёр қўшинлари ғалаба қозонди. Элбарс асир олиниб дарҳол қатл қилинди. Ҳабаш султон қолган аскарлари билан Сирдарё ҳудудидаги қорақалпоқлар орасига қочиб кетди. Бироқ кейин ушланиб қатл қилинди. Хива хонлиги тахтига Асфандиёр чиқиб олди (1623 – 1643 й.й.). У давлат бошқаришда ўзига мададкор бўлган туркман сардорларига таянди. Давлат тизимидаги барча юқори лавозимларга туркман вакиллари қўйилди. Уларга катта имтиёзлар берилди.

Асфандиёрхоннинг туркман қабила бошлиқларига ён бериш сиёсати ўзбек қавмлари орасида кучли норозилик келтириб чиқарди. Асфандиёрхоннинг оға – инилари ҳам у олиб бораётган сиёсатдан норози бўлдилар. Асфандиёрга қарши кўтарилган курашга унинг иниси Абулғозий бошчилик қилди.

1643 йилда Асфандиёрхон вафот этди ва унинг ўрнига Абулғозий хон қилиб тайинланди.

Абулғозийхон (1644 – 1664 й.й.) бошқа хонлардан фарқли ўлароқ, тадбиркор, ташкилотчи, маърифатли, форс–тожик, араб ва мўғул тилларини

Page 153: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

153

яхши билар эди. У ўзининг «Шажарайи турк» ва «Шажарайи тарокима» номли тарихий асарлари би-лан оламга машҳур бўлган.

Абулғозийхон ҳокимият тепасига келгач, даставвал асосий эътиборни давлат аппарати ва бошқарув тизимини мустаҳкамлашга қаратди. У туркман амалдорларини давлат бошқарув ишларидан четлаштирди. Улар қўлидаги мол –мулклар, ер – сувларни тортиб олди. Шундан сўнг улар хонлик ҳудудларининг чекка қисми–ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмига, Манғишлоқ томонларга кўчиб кетишга мажбур бўлдилар. Хонликнинг барча юқори лавозимлари Хива шайбонийлари вакиллари қўлига топширилди. Шайбонийлардан 360 киши хонликнинг турли лавозимларига тайинланди. Бундан ташқари, яна 32 та марказий бошқарув лавозимлари қуйидагича ташкил қилинди: икки нафар шайхулислом, бир нафар мутавалли, бир нафар парвоначи, икки нафар оқо1, икки нафар арбоб, тўрт нафар чиғатой иноқи, бир нафар ноиб, тўрт нафар оталиқ, бир нафар иноқ, тўрт нафар мироб, тўрт нафар бий, бир нафар вазир (меҳтар), бир нафар қўшбеги ва ҳоказо. Шу билан бир қаторда Абулғозий шайбонийлар ва маҳаллий аҳолининг нуфузли вакилларини давлат

1 Оšо – ођа, улуђ, мœътабар маъносида ишлатилган. Масалан, Юсупжон оšо – хон

саройидаги мœътабар аёнлардан бœлган. Батафсил šаранг: Алишер Навоий асарлари тилининг изоќли луђати. –Т., «Фан», 545 – бет.; Хива давлат ќужжатлари. II том. –Т., «Фан», 1960. 314–бет.

Page 154: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

154

бошқарув ишларига жалб этиб, улар орасида маълум даражада барқарорликни ўрнатди1.

Абулғозийнинг ички сиёсат соҳасида ўтказган энг муҳим тадбирларидан яна бири дашти – қипчоқдан келган кўчманчи қабилаларни бутун воҳа бўйлаб ўтроқлаштириш сиёсати бўлди. Ўзларини «ўзбек» деб атаган кўчманчи қабилаларни ўзаро яқинликларига қараб, тўртта тўпага (гуруҳга) бўлиб, Дарғонотадан то Орол денгизигача бўлган ҳудудларга жойлаштирди. Биринчи тўпани, асосан уйғур –найманлар ташкил қилиб, унга яна дўрман, юз, минг, шайх, бурлоқ каби кичик уруғлар ҳам қўшилган. Улар Орол денгизигача бўлган ҳудудларга жойлаштирилди.

Иккинчи тўпага, асосан қўнғирот – қиётлар бирлаштирилиб, унинг таркибига жалоир ва алиэли уруғлари ҳам қўшилди.

Учинчи тўпага, нукус, манғит уруғ – қабилалари бирлаштирилиб, канагас ва хўжаэли (хўжайли) уруғ –қабилалари ҳам улар таркибига киритилди.

Тўртинчи тўпага, асосан қангли – қипчоқ қабилалари бирлаштирилиб, унга яна кўчманчиларнинг 14 уруғи киритилди2.

Мана шу тўпалар Хоразм воҳаси бўйлаб қуйидагича жойлаштирилди:

1 Šаранг: М.Матниязов. Xoразм тариxи. Урганч, 2004. 83–бет. 2 Šаранг: М.Матниязoв. Xoразм тариxи. Урганч, 2004. 83–бет.

Page 155: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

155

Питнак шаҳридан Янгиариққача (Ҳазорасп қалъаси атрофи ҳам) бўлган ҳудудларга найман қабилалари, шайх ва бурлоқ уруғлари жойлаштирилди. Янгиариқдан то Гурлан туманигача Амударёнинг иккала қирғоғи бўйлаб уйғур қабилалари жойлаштирилди. Гурландан то Лавзан каналигача бўлган ҳудудларга манғит қабилалари жойлаштирилди. Улардан то Амударё қуйи ҳавзасининг ўрта қисмигача нукус ва манғит қабилалари, ғарбий томонда, Қуйғун деб аталган ҳудудга қўнғирот ва қиётлар ўрнашди. Амударёнинг сўл қирғоғида, ҳозирги Қипчоқ тумани атрофида ҳамда Хўжайли ва Кўкўзак оралиғидаги ҳудудларга, шунингдек Амударё қуйи ҳавзасининг шарқий томонидаги ерларга қангли ва қипчоқ қабилалари жойлаштирилди. Шу билан бир қаторда қўнғирот ва қипчоқ қабилаларидан алоҳида махсус гуруҳлар тузилиб, улар Хива шаҳри атрофига жойлаштирилди.

Шундай қилиб, Абулғозийхон даврида дашти – қипчоқдан келган кўчманчи ўзбек қабилалари Хоразмнинг деярли барча ҳудудларига тарқалди ва уларнинг ўтроқлашув жараёни бошланди. Бу жараён то XVIII аср охирларигача давом этди.

Дашти – қипчоқдан келган кўчманчилар ва Орол бўйида яшаётган қорақалпоқларнинг ўтроқлашуви ва уларнинг деҳқончилик шароитига ўта бориши билан Хоразм воҳасида янги ерларни

Page 156: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

156

ўзлаштириш, суғориладиган майдонларни кўпайтириш, янги ариқлар қазиш, янги қишлоқ ва шаҳарлар барпо қилиш заруратини туғдирди. Бу заруратнинг туғилишига яна бир табиий ҳодиса ҳам сабаб бўлди. Гап шундаки, XVI асрнинг 70 йилларида Амударё ўз оқимини ўзгартириб, Хоразмнинг шимолий шаҳар ва қишлоқлари сувсиз қолди.

1646 йилда Абулғозийхон фармони билан Амударёдан янги ариқ қазиб, унга Урганч арна деб ном қўйдилар. Ана шу ариқ яқинида янги шаҳар барпо қилиниб, унга Янги–Урганч деб ном бердилар. Сув танқислигидан азоб чеккан Кўҳна Урганч аҳолиси янги Урганчга кўчирилди. Ўша вақтда Абулғозийхоннинг топшириғи билан Гурлан қалъасидан 12 км. шимолий – ғарбда кичик Вазир қалъаси бунёд этилиб, катта Вазир шаҳри аҳолиси шу жойга кўчирилди. Ундан ташқари Абулғозийхон даврида Мадир канали қайтадан қаздирилиб, Ғозиобод – арна деб аталди. Бу канал охирида Ғозиобод қалъаси ҳам қад кўтарди.

Абулғозийхон ҳукмронлиги даврида амалга оширилган ислоҳотлар, улкан қурилишлар, сув иншоотлари хонликда экин майдонларини кенгайтириш, суғориш ишларини яхшилаш аҳоли фаровонлигини оширишга имкон туғдирди.

Абулғозийхон марказий ҳокимиятни, бошқарув тизимини тартибга солиб, давлат чегараларини

Page 157: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

157

мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ишларига ҳам эътибор қаратди. Шу мақсадда Абулғозийхон 1645 – 1650 йилларда Хуросон, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми, Тажан, Мурғаб, Атрек дарёлари ҳавзасидаги ҳамда Гурган, Абулхон ва Манғишлоқ атрофларидаги туркманлар устига юришлар қилиб, уларни ўзига бўйсундирди. Бухоро хонлигига муносабат масалалари ҳам унинг диққат марказида эди. Бухоро ва Хива хонликлари ўртасидаги келишмовчиликлар, асосан, хонликнинг жанубий қисми (ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми) ва Хуросонда ўз таъсир доирасини кучайтириш масаласида юзага келган эди. Абулғозий Баҳодирхон Бухорога қарши етти марта юриш уюштирди, шимолдан бўлаётган қалмиқларнинг тажовузларига ҳам қақшатқич зарба берди ва хонликнинг шимолий – ғарбий чегараларини мустаҳкамлади.

Анушахон (1664–1687 й.й.) отаси Абулғозийхоннинг хайрли ишларини давом эттирди. Абулғозийхон ҳаёт вақтида хонлик тахтини ўғли Анушага мерос қилиб берган эди. Анушахон подшолик қилган йилларда Хоразмнинг энг йирик каналларидан бўлган Шоҳобод (Шовот, 1681 й.) ва Ёрмиш каналлари қуриб ишга туширилди. Мунис Хоразмийнинг хабар беришича, Ёрмиш каналининг қурилиши янги Кат қалъасининг бунёд қилиниши билан боғлиқ. Ўша

Page 158: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

158

даврда Амударё тошқинларидан бир неча бор бузилиб, сув ювиб кетган қадимий Кат аҳолиси Анушахон фармони билан дарёнинг сўл соҳилида янгидан қад кўтарган Кат (Шовот туманида) қалъасига кўчирилди. Янги Кат, Алиэли қалъаларига Ёрмиш канали орқали сув келтирилди. Шовот қаналининг марказий қисмида Шоҳобод (Шовот) қалъаси қурилди.

Анушахон отаси каби жасур ва тадбиркор ҳукмдорлардан эди. Унинг даврида Хива хонлигининг мавқеи ва қудрати янада ошди. У отаси бошлаган ташқи сиёсатни давом эттириб Бухоро, Самарқанд ва Хуросонга ҳарбий юришлар уюштирди. Бу юришлар натижасида беҳисоб ўлжалар, кўплаб асирлар олиб, хон хазинасини янада бойитди. Унинг ҳарбий юришларида фаол қатнашган туркманларга нисбатан бошқача сиёсат юргизди. Агар отаси Абулғозийхон уларни Хоразм ҳудудларидан узоқлаштириш сиёсатини амалга оширган бўлса, Анушахон туркманларни Хоразм атрофига яқинлаштириш сиёсатини олиб бориб уларнинг Хоразм воҳасига қайтадан кўчиб келишларига рухсат берди.

Анушахон ҳукмронлиги узоқ давом этмади. У сарой амалдорлари томонидан уюштирилган фитнанинг қурбони бўлди. Хива хонлиги тахтига унинг ўғли Ҳудайдодхон ўтирди.

Page 159: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

159

Ҳудайдодхон (1687–1688 й.й.) сиёсатли ва адолатли хон бўлган. Аммо унинг ҳам умри қисқа бўлди. У ўз иниси Арангхон томонидан қатл этилди.

Арангхон (1688–1690 й.й.) нинг хон бўлишига Худайқули Иноқ Қўш ёрдам берди. Арангхон

даврида эътиборга сазоворли иш қилинмади. Фақат Ичонқалъанинг шарқий – Полвон дарвозаси яқинида Оқ мачитнинг олдида қиёматлик Муҳаммад Ризо Хўжамбердибийнинг буйруғи билан бир мадраса бино қилинди. Мамлакатда осойишталик бўлмади. Бу даврда манғитлар ва Амир Саид иноқнинг ўғли Одина Муҳаммад бошчилигидаги Орол қўнғиротлари Хивадан ажралиб чиқди. Хондан аразлаган Одина Муҳаммад Хива атрофларига бир неча бор ҳужум қилди. Арангхон Одина Муҳаммад билан муросага келишга ва унинг бир неча шартларини бажаришга рози бўлди. Шундан кейин улар ўртасидаги можарога чек қўйилди.

Арангхон Хива қалъасининг ғарбий томонида бир фарсанг узоқликда жойлашган оқ сарой мавзесида иморатлар бино қилиб, аркони давлат билан маишат қилар эди. Мавжуд ривоятларга қараганда, Арангхон кунлардан бирида Хивага қайтаётган пайтида, Бадирхон кўпригидан ўтаётганда оти сурканиб, хон боши билан ерга қулаб тушган ва ҳалок бўлган. Хонга ҳамроҳлик

Page 160: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

160

қилган маҳрамлардан бири бу хабарни етказиш учун хоннинг онаси олдига келади. Арангхоннинг онаси Тўхтахоним дарғоноталик туркманлардан бўлган. У ўғлининг ўлганлигини ҳеч кимга билдирмай, ўзи тўртта отлиқ туркман билан ота юрти Дарғонотага жўнаб кетади. Дарғонотада Арангхоннинг тенгқури, унга жуда ўхшаш йигитча бор эди. Бу йигитни Тўхтахоним билар эди. Мана шу йигитга хон либосини кийдириб 1000 нафар туркман отлиғи билан Хива хони тахтига ўтқазиш мақсадида олиб келади. 2–3 кун хоннинг йўқлигидан хабар топган сарой амалдорлари «Хонга нима бўлди?», «Хон қаерда экан?», деб ҳавотир ола бошлаган эди. Тўхтахоним мана биз келдик, отамни кўргани Дарғонотага кетган эдик, деб сарой аҳлини ва халқни турли гумонлардан ҳоли қилди.

Сохта Арангхон тахтга ўтиргач, Тўхтахонимнинг маслаҳати билан саройдаги нуфузли амалдорлар турли сафарларга жўнатилиб, хон саройига кўп миқдорда туркман вакиллари таклиф қилинди. Амалда туркманлар хонликдаги имтиёзли лавозимларни эгаллаб олдилар. Бу воқеани шикорда юрган Одина Муҳаммад оталиқ эшитиб дарҳол Хивага келади. Ўз кучи билан Хивадан туркманларни ҳайдаб чиқаришга кўзи етмаган Одина Муҳаммад оталиқ Орол кўчманчи қабилалари олдига ёрдам сўраб боради. У ерда

Page 161: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

161

истиқомат қилаётган қўнғирот, манғит, қанғли, қипчоқ, хўжаэли қабилаларидан аскар тўплаб, Хивага ҳужум бошлайди. Бу ҳужум натижасида барча туркманлар Хивадан ҳайдалади, кўплари қириб ташланади. Сохта Арангхон қатл қилинади. Тўхтахоним эса отга судратиб ўлдирилади.

Арангхон вафотидан то Шерғозийхон давригача (1690 йилдан 1714 йилгача) Хива хонлиги тахтида ўнга яқин хонлар (Жўжихон, Мусохон, Ёдгорхон, Валихон, Шониёзхон, Шоҳбахтхон, Саид Олимхон) кетма – кет алмашиб турдилар. Хонликда сиёсий барқарорлик бўлмади. Ички зиддиятлар, тахт талашувлар кучайиб кетди. Бундай вазиятдан фойдаланган Бухоро хони Субҳонқулихон ўз одами Шоҳниёзни Хивага ҳоким қилиб тайинлади. Шоҳниёз ўзини хон деб эълон қилган бўлсада, у Бухоро таъсиридан тўла қутула олмади.

1714 йилда Хива хонлиги тахтига Бухородан келтирилган Шерғозийхон ўтказилди.

Шерғозийхон (1714 – 1728 й.й.) ақлли ва жасур хон бўлган. У даставвал, хонликдаги ички зиддиятларни бартараф этиш, ўзбек, туркман, қорақалпоқ катта мулк эгаларини, ўзбошимчалик билан Хива хонлигидан ажралиб, мустақил бўлиб чиқишга ҳаракат қилаётган оролликларни ўзига тобе қилишга мажбур қилди. Шерғозийхон ҳукмронлиги даврида Россия–Хива

Page 162: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

162

муносабатларида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй берди. Россиянинг Ўрта Осиё, жумладан Хива хонлигига қизиқиши анча кучайган эди. Россияда умумрус бозорининг шаклланиши, мануфактура ишлаб чиқаришнинг тез суръатлар билан ривожланиши, ташқи бозорга ва арзон хом–ашё манбаларига талаб ошаётгани бунга сабаб бўлди. Рус подшолари илгариданоқ Ўрта Осиё хонликларида кескинлашиб бораётган ички зиддиятлардан фойдаланиб, бу хонликларни ўзига тобе қилишга интилдилар. Петр I нинг 1717 йилда Александр Бекович – Черкасский бошчилигида Хива хонлигига уюштирган ҳарбий экпедицияси айнан шу мақсадда ташкил қилинган эди. Хива хонлигини ўзига қаратиб, Амударё орқали Ҳиндистон ва бошқа Шарқ мамлакатларига йўл очишни ҳам Петр I режалаштирган. Аммо рус императори Петр I нинг бу режалари амалга ошмади. У юборган 6 минг кишилик экспедиция Шерғозийхон ишлатган ҳийла натижасида бир кечада қирғинбарот қилинди. Шерғозийхоннинг ўзи ҳам қўшни давлатларга ҳарбий юришлар уюштириб турган. Машҳад қалъасини қўлга киритиб кўп ўлжа ва 5000 асир олиб келган. Ана шу асирлар кучи билан Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси қаршисида Шерғозийхон мадрасасини қурдирган. Ўша асирлар хонни тошбўрон қилиб ўлдирганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Page 163: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

163

Хива хонлигига фақат дашти – қипчоқ кўчманчилари, Бухоро ва Россия подшоларигина эмас, балки Эрон шоҳлари ҳам доимо хавф туғдириб турганлар.

Бухоро ва Хива хонларининг Хуросонга қилган талончилик юришларини баҳона қилиб, Эрон шоҳи Нодиршоҳ 1740 йилда Бухорони, сўнгра эса Хивани босиб олади. Асирга тушган Хива хони Элбарсхон қатл қилинади. Элбарсхон ўлимидан сўнг хиваликлар дарҳол қозоқ кичик жуз хони Абулхайрхонни Хива хонлиги тахтига таклиф қиладилар. У Хива тахтига ўтиргач, Нодиршоҳга мактуб йўллаб, сулҳ тузишни таклиф қилади. Аммо Нодиршоҳ бу таклифни рад қилиб, Хивага қараб юришни давом эттиради. Бундан чўчиган Абулхайрхон 6 кун хонлик қилиб, Хива тахтини ташлаб, дашти – қипчоққа қочиб кетади.

Нодиршоҳ Хивани истило қилиб, Манғит ўзбекларидан Ортиқбек ва Хўрозбек иноқларни Хивага ноиб қилиб, ўзи эса аҳолини талаб, катта ўлжа ва асирлар олиб Эронга жўнаб кетади. Бироқ Нодиршоҳ Хоразмнинг барча ҳудудларини ўзига тобе қилолмади. Оролликлар унга бўйсунишдан бош тортдилар. Улар Абулхайрхон ўғли Нуралини хон деб эълон қилдилар.

Хива халқи эронликлар зулмига қарши ғалаён кўтарди. Қўзғолончилар Эрон ҳукмдорларини ағдариб ташлаб, Хива хонлиги тахтига Нуралини

Page 164: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

164

(1740 – 1741 й.й.) ўтказдилар. Бу воқеадан хабар топган Нодиршоҳ 1741 йилда Хивага қарши катта қўшин юборди. Нурали ва унинг тарафдорлари ҳайдаб юборилди. Нодиршоҳ Хива тахтига Элбарсхоннинг ўғли Абулғозий II ни хон қилиб тайинлади. Унинг подшолиги ҳам узоққа чўзилмади, 1746 йилда Манғит иноқлари томонидан қатл қилинди. Унинг ўрнига Нодиршоҳнинг розилиги билан Абулхайрхоннинг иниси Ғойиб (қозоқча Қайиб) султон (1746 – 1756 й.й.) хон тахтига ўтказилди. У ҳокимиятни иноқлар таъсиридан ҳалос қилишга ва мустақил идора этишга уринди. Манғит иноқларидан бири Хўрозбек ва унинг тарафдорлари қўлга олиниб, қатл қилинди.

Ғойибхон халққа ҳаддан ташқари зулм қилди, солиқлар солди. Бу халқ норозилигини кучайтирди ва хонга қарши ғалаёнларга сабаб бўлди. Халқ ғазабидан чўчиган Ғойибхон Хива тахтини ташлаб, қозоқ даштларига қочиб кетди.

Бу вазиятдан фойдаланган Бухоро амири Муҳаммад Раҳим Хива хонлигини ўз таъсирига олиш мақсадида Темурғозийнинг (1757 – 1764 й.й.) Хива хони бўлишига яқиндан ёрдам берди. Темурғозийхон ҳам Хива хонлигида барқарорликни ўрната билмади. Ўзаро тахт учун талашувлар кескинлашиб кетди. Темурғозийхон

Page 165: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

165

ҳам сарой амалдорлари томонидан уюштирилган фитнанинг қурбони бўлди.

Шундай қилиб, бутун XVIII аср давомида Хива хонлигида рўй берган беқарорлик, тахт учун курашлар, тез–тез хон алмашувлари, ички ўзаро урушлар, Бухоро амирлари ва Эрон шоҳларининг босқинчилик юришлари мамлакатда ижтимоий – сиёсий инқирозни чуқурлаштириб юборди. Марказий ҳокимият ниҳоятда заифлашиб қолди, мамлакат иқтисодий жиҳатдан издан чиқди, қишлоқ хўжалиги, савдо ва ҳунармандчилик ночор аҳволга тушиб қолди. Бу аҳвол Хоразм аҳолисининг қашшоқлашиб кетиши, очарчилик ва турли касалликларга дучор бўлишига сабаб бўлди. Бундай вазият то XIX аср бошларигача, яъни ҳокимият қўнғиротлар сулоласи қўлига ўтгунга қадар давом этди.

1770 йилдан бошлаб то 1790 йилгача Хива хонлигида давлат ҳокимияти амалда ўзбекларнинг қўнғирот уруғидан бўлган Муҳаммад Амин иноқ қўлида мужассамланган эди. Ана шу даврдан Хива хонлигида қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди. Гарчи Муҳаммад Амин иноқ ўзини хон деб эълон қилган бўлмасада, амалда хонлик жиловини ўз қўлида ушлаб турди. Муҳаммад Амин иноқнинг ўғли Аваз иноқ ҳам 15 йил давомида отасининг ишини давом эттирди. Улар то 1804 йилгача амалий ҳокимиятни ўз қўлларида тутган

Page 166: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

166

ҳолда хонлик бошлиғи сифатида бир қанча сохта хонларни эълон қилиб келганлар. Оқимхон, Абдуллазизхон, Абдуллахон, Ортиқғозийхон, Ёдгорхон, Пўлатғозийхон, Абдулфайзхон, Абдулғозий IV, Абулғозий V шулар жумласидандир. Қўнғиротлар сулоласидан ўн уч нафар ҳукмдор Хива хонлигини бошқариб келдилар. Фақат Аваз иноқнинг ўғли Элтузар иноқ даврида 30 йил давом этган «хонлар ўйини»га чек қўйилди.

Элтузар иноқ (1804 – 1806 й.й.) расмий равишда ўзини Хива хони деб эълон қилди. Унинг хонлик даври қисқа бўлди. Элтузархон даврида рўй берган жиддий воқеалардан бири Бухоро билан Хива хонлиги ўртасидаги уруш бўлди. Бу урушнинг келиб чиқишига асосий сабаб Хива хонлиги ҳудудида Хива савдо карвонларининг қароқчилар томонидан таланиши бўлди. Бунинг оқибатида икки хонлик ўртасида муносабатлар бузилди. Хива қўшинлари сафидаги уйғурларнинг хоинлиги, уларнинг Бухоро томонига ўтиб кетиши сабабли Хива қўшинлари мағлубиятга учради ва чекина бошлади. Амударёнинг ўнг қирғоғида Шоҳаббос (ҳозирги Беруний) ҳудудида яна бир жанг бўлиб, Хива қўшинлари тор–мор қилинди. Дарёнинг нариги, сўл қирғоғига кемаларда сузиб ўтишга шошилган Хива аскарларининг кўп қисми

Page 167: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

167

дарёга чўкиб ҳалок бўлди. Элтузархон ўтирган кема ҳам дарёга ғарқ бўлиб, хон сувга чўкиб кетди.

Хива хонлиги тахтини Элтузархоннинг иниси Муҳаммадраҳимхон I (1806 – 1825 й.й.) эгаллади. У салобатли, иродали, жасур, тадбиркор, узоқни кўра биладиган, ақлли, араб ва форс тилларини пухта эгаллаган, маърифатли, маданиятли шахс эди. У кишини лавозимига ёки келиб чиқишига қараб эмас, балки ишига қараб баҳо берган. Шахмат ўйини ишқибози бўлган.

Хива шаҳрини ободонлаштириш, фақирларни шод қилиш, халқ саломатлигини қайғуриш доим унинг диққат марказида бўлди. Унинг даврида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ман қилинган. У шароб ичган, банг чеккан кишининг оғзи қулоғигача кесилиши ҳақида фармон эълон қилган.

Муҳаммадраҳимхон I нинг ҳукмронлик даври Хива хонлиги тарихида ўта мураккаб давр эди. Маълумки, Бухоро билан бўлган урушда Хива қўшинларининг мағлубиятга учраши хонликнинг ҳарбий – сиёсий мавқеини пасайтириб юборган эди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимлар, зодагонларнинг мустақил бўлиб чиқиш ҳаракати кучайиб, улар марказий ҳокимиятни тан олмай қўйган эдилар. Шу билан бирга мулкдорларнинг жабр – зулмига қарши халқ норозилиги ҳам авж олаётган эди.

Page 168: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

168

Муҳаммадраҳимхон I мамлакатдаги вазиятни тўғри пайқаб, шунга яраша иш тутди. У даставвал eр эгаларининг тарқоқлигига чек қўйиш, давлат ҳокимиятини марказлаштириш ва мустаҳкамлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билди. Муҳим давлат вазифаларини амалга ошириш учун ижтимоий таянч вужудга келтириш зарур эди. Шу мақсадда у ўз атрофига ишончли, нуфузли, ишбилармон амалдорлар, руҳонийлар, ҳарбийларни тўплади. Хива хонлигига тобе бўлган туркман, қорақалпоқ, қозоқ тоифаларининг бадавлат ва нуфузли вакилларини ҳам ўзига яқинлаштириб, уларга ер – мулк ва юқори лавозимлар инъом этди. Мусулмон руҳонийларининг эл орасидаги обрў –эътиборини ҳисобга олиб, ўзини яқин тутиш мақсадида сайидларнинг қизига уйланди. Уларга саройда ўз ёнидан жой берди, мол – мулк инъом этди ва турли солиқ тўловларидан озод қилди.

Муҳаммадраҳимхон I ўз атрофида ишончли ижтимоий таянчни вужудга келтиргач давлат бошқарув ишларини такомиллаштиришга киришди. Шу мақсадда у мамлакатда катта eр эгалари тарқоқлигининг таянчи бўлган кентлар орқали бошқарув тартибини бекор қилди. Давлат маъмурий бошқарув жиҳатдан ҳокимликларга ва мачит қавмларига бўлинди. Улар хон томонидан тайинланган ҳокимлар ва оқсоқоллар орқали бошқариладиган бўлди. Уруғчилик тузуми

Page 169: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

169

давридан мерос қолган бошқарув лавозимлари ҳам бекор қилинди. Уларнинг ўрнига янги марказий ва маҳаллий бошқарув идоралари ва лавозимлари таъсис қилинди. Шулардан бири Девони Олий (Олий Кенгаш) эди. Саройнинг энг нуфузли амалдорлари кенгаш аъзоси лавозимига сайланиб, уни хоннинг ўзи шахсан бошқарган. Олий Кенгаш давлатнинг қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд органи вазифасини бажарган. Меҳтар, қушбеги ва девонбеги лавозимлари хонликда юқори лавозимлардан бўлиб, улар хоннинг энг яқин маслаҳатчиларига айланди. Яна саройда мамлакат иқтисодиёти, ижтимоий – сиёсий, ҳарбий мудофаа, диний ишлар билан шуғулланувчи марказий бошқарув идоралари ҳам таъсис этилди. Ана шу лавозимларга саройдаги энг нуфузли шахслар бошлиқ этиб тайинланди. Сарой амалдорлари ичида маҳаллий сартларнинг1 мавқеи анча ошиб, кўпгина масъул лавозимлар шулар қўлига ўтди. Сарт Юсуф Меҳтар оға саройда бош вазир лавозимини эгаллади. Ҳукумат хизматида сарой аъёнлари ва вилоят амалдорларига хизмат лавозимларига қараб иш ҳақи – маош белгиланди. Шу билан амалдорларнинг даромад тақсимотида йўл қўйилиб келаётган ўзбошимчаликларга чек қўйилди. Пул муомаласи ва солиқ тизимида ҳам муайян тартиб ўрнатилди. Хива хонлигида Бухоро

1 Рус oлими В.В.Рoдлoвнинг таъкидлашича сарт сœзи санскрит (šадимги ќинд) тилидаги сартќалаќан сœзидан oлинган бœлиб, савдoгар, карвoнбoши дeган маънoни билдиради.

Page 170: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

170

хонлари номи билан зарб этилган мис тангалар муомалада бўлиб, савдо – сотиқда ва солиқ йиғишда анча қийинчиликлар туғдираётган эди. Муҳаммадраҳимхон I буларни ҳисобга олиб, Кўҳна арк саройи ичида пул зарб қиладиган махсус устахона қурдирди. Зарбхонада унинг номи билан олтин ва кумуш тангалар зарб этилиб, муомалага чиқарилди. Бу эса хонликда товар пул муносабатларини яхшилади, пулнинг қадрини оширди ва солиқ тўловларини тартибга солишда муҳим рол ўйнади.

Муҳаммадраҳимхон I томонидан амалга оширган иқтисодий ислоҳотлардан яна бири, бу – солиқ тизимини тартибга солиш бўлди. Авваллари Хива хонлигида фуқаролардан маҳсулот ҳисобидан солиқ ундирилиб, унинг миқдори солиқ йиғувчилар хоҳиши билан муттасил ўзгариб турган. Йиғилган солиқларнинг кўп қисми маҳаллий амалдорлар қўлида қолиб, давлат хазинасига кам миқдорда даромад тушган. Муҳаммадраҳимхон I маҳсулот тўлови – хирожни пул солиғи (солғит) билан алмаштирди. Солиқ тўплаш иши марказий ҳукумат қўлига ўтди. Хазинага фуқаролардан тушадиган даромадлар ва сарф – ҳаражатлар махсус дафтарда қайд этилиб, хоннинг назорати остида бўлди. Эндиликда солиқнинг миқдори мулкдорларга қарашли экин майдонларининг ҳажми ҳамда олинган ҳосилга қараб белгиланадиган бўлди.

Page 171: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

171

Булардан ташқари, хонликнинг чегара сарҳадларида махсус божхоналар ташкил қилинди.

Юқорида зикр этилган чора – тадбирларнинг барчаси хонликда зироат, ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдонинг ривожланишига, хон хазинаси даромадининг кўпайишига олиб келди.

Муҳаммадраҳимхон I ҳукмронлиги даврида хонликнинг ҳарбий қудрати ҳам анча ошади. Хива тарихчиси Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг гувоҳлик беришича, хоннинг мунтазам отлиқ қўшинлари 13 мингдан зиёд бўлган1 ва улар солиқлардан озод қилинганлар. Рус элчиси Н.Муравьев ўз ҳисоботида «Муҳаммадраҳимхон I ...бутунлай янги давлат барпо қилди дейиш мумкин. Эндиликда бу давлат Ўрта Осиёдаги энг кучли хонликлар жумласига киради»2, деб ёзган эди.

Ҳақиқатан ҳам Хива хонлиги ўша даврдан бошлаб қудратли ҳарбий – катта ер эгалигига асосланган давлатга айлана бошлади.

Муҳаммадраҳимхон I исёнчи Орол қўнғиротларини Хива хонлигига тобе қилиш борасида ҳам кураш олиб борди. Гап шундаки, Орол қўнғиротлари кўп йиллар давомида Хива хонларини тан олмай, мустақил бўлиб чиқиш учун курашиб келдилар. 1806 йилда улар ўзларини мустақил ҳокимлик деб эълон ҳам қилдилар.

1 Šаранг: Я.Ђ.Ђуломов. Хоразмнинг суђорилиш тарихи. Тошкент, 1959. 336–бет. 2 Šаранг: Н.Муравьев. Путишествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 г.г. част II. М.,

1822. С.78

Page 172: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

172

Муҳаммадраҳимхон I улар устига бир қанча юришлар қилиб, охири 1811 йилда уларни таслим бўлишга ва Хива хонлигига итоат қилишга мажбур этди.

Муҳаммадраҳимхон I хонлик чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида 1812 – 1813 йилларда Сирдарё бўйидаги қозоқ ва қорақалпоқ овулларига кетма – кет қўшин юбориб, уларни Хива хонлиги тобелигига ўтишга мажбур қилди. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида ўз ҳукмронлигини бирмунча мустаҳкамлаб олгач, Муҳаммадраҳимхон I хонлик сарҳадларини ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми ва Хуросон вилоятлари ҳисобига кенгайтиришга киришди. Аммо бу масалада Хива хонлиги билан Бухоро хонлигининг манфаатлари тўқнашиб қолди. Чоржўй қалъаси яқинида Бухоро ва Хива қўшинлари ўртасида қаттиқ жанг бўлиб, Хива аскарлари мағлубиятга учради. Сўнгра Хива хони янги куч тўплаб, 1820 – 1824 йиллар мобайнида Бухоро хонлигига қарши бир неча ҳужумлар уюштирди. Бу юришларда Бухоро қўшинидан устун келиб, Муҳаммадраҳимхон I ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмига ўз ҳарбий юришларини давом эттирди. У туркманларнинг човдир, гўклан, сариқ ва ёвмут қавмлари устига бир қанча бор ҳужум уюштириб, уларни таслим бўлишга мажбур қилди. Хоннинг фармони билан туркманларнинг бу қавмларидан

Page 173: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

173

катта бир гуруҳи Кўҳна Урганч, Алиэли қалъалари атрофига мажбуран кўчирилди. Уларга Хива қўшинларида навкарлик хизматини ўташ шарти билан ер ажратиб берилди. Муҳаммадраҳимхон I вафотидан кейин Хива хонлиги тахтига унинг ўғли Оллақулихон ўтирди.

Оллақулихон (1825 – 1842 й.й.) отасининг ташқи сиёсатини давом эттириб, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми, Хуросон ва Бухорога қарши ҳарбий юришлар уюштириб турди. Унинг ҳукмронлиги йилларида Хуросонга беш марта, Бухорога етти марта ҳарбий юришлар уюштирилди. 1826 йилда Хива қўшинлари Раҳмонқули тўра бошчилигида Хуросоннинг шимолий қисмидаги Оқдарбанд қалъасини қамал қилиб, у ердан 100 дан ортиқ оқдарбандликлар оиласини Қўшкўпир туманига, Зейёб атрофига кўчириб олиб келди. Улар асосан Хива чегараларини қўриқлаш мақсадида келтирилди.

Шунингдек, Хуросондан жамшид қабилаларининг 1200 оиласини Қилич – Ниёзбой канали бўйига кўчириб келган.

Оллақулихон даврида Россия билан Англия ўртасида Ўрта Осиё хонликларига ўз таъсирини ўтказиш учун рақобат ҳам кучайган эди. 1839 йилда Ҳиндистондаги инглиз элчихонасининг вакили Аббoт Хивага ташриф буюриб, Оллақулихон билан бўлган музокаралар пайтида,

Page 174: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

174

Россиянинг хавфи ҳақида, у Хива хонлигини 50 йилдан сўнг босиб олиш эҳтимоли борлиги тўғрисида огоҳлантирган ҳамда Англия тасарруфига ўтишни таклиф қилган. Албатта, Оллақулихон бу таклифни рад этган. Айнан ўша вақтда Россия ҳукумати Хива хонлигини ўзига тобе қилиш мақсадида (1839 й.) Оренбург генерал – губернатори граф Перовский бошчилигида катта қўшин юборган. Бироқ бу ҳарбий юриш табиий қулайсизликлар (қор, совуқ, сувсизлик ва ҳоказолар) сабабли муваффақиятсиз тугади. 1841 йилда рус элчиси капитан А.Никифоров Хивага келиб, Оллоқулихон олдига Россия манфаатларини кўзловчи бир қанча талаблар қўйди. Хон бу талабларни ҳам рад этди.

Оллоқулихон мамлакат ободончилиги, меъморчилик, қурилиш ишларига ҳам катта эътибор берди. Унинг замонида Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва кўҳна арк кошинлар билан безатилди, улкан Тошҳовли саройи, карвонсарой, мадраса қурилди. Саид Аловуддин мақбараси таъмирланди, 6250 метр узунликда Дешонқалъа девори бунёд этилди. Хива хонлари ичида машҳур Оллоқулихон 49 йил умр кўрди, шундан 18 йил подшолик қилди.

Раҳмонқулихон (1842–1845й.й.) отаси Оллоқулихоннинг ташқи сиёсатини давом эттириб, Марвга Муҳаммад Амин бошчилигида катта қўшин юборди. Бундан хабар топган Бухоро хони

Page 175: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

175

Насрулло тинчлик тўғрисида сулҳ сўраб, Хивага элчилар юборди. Шу билан бир қаторда ўзи ҳам катта қўшин билан Хоразм устига юриш бошлади. Тез орада Бухоро хони Ҳазорасп қалъасини қамал қилди. Раҳмонқулихон бу воқеадан хабар топиб, дарҳол Марвга чопар юбориб, қўшинларни орқага қайтиши ҳақида буйруқ берди. Ҳазорасп остонасида икки томон ўртасида қаттиқ жанг бўлиб, Бухоро қўшинлари мағлубиятга учради. Насруллохон қочиб кетди.

Россия билан бўлган муносабатларда Раҳмонқулихон отасининг сиёсатини қўлламади. У русларга ён бериш сиёсатини олиб борди. Русларнинг отаси Оллақулихон рад этган шартларини қабул қилди. Бу шартларга кўра Хива хони Россиянинг савдо ишларига яқиндан ёрдам бериши ва савдогарларни ҳимоя қилиши, улардан маҳаллий халқ қатори бож олиши, Хивада доимий рус агенти бўлишига розилик бериши шарт эди. Чoр Рoссияси вакили Сирдарё соҳилларида яшовчи қозоқ – қирғизларни Хива хонлигига солиқ тўплашдан озод қилишни ҳам сўради. Бу шартлар 1842 йил 27 декабрда Раҳмонқулихон имзоси билан қабул қилинди ва тасдиқланди. Раҳмонқулихон касалманд одам эди, унинг умри 32 йил, хонлик муддати 3 йил 3 ой давом этди, холос.

Муҳаммад Аминхон (1845–1855 й.й.) Оллоқулихон ўғли Ҳазорасп ҳокими эди. Акаси

Page 176: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

176

Раҳмонқулихон вафот этгандан сўнг аркони давлат йиғилиб, Муҳаммад Аминни подшолик тахтига лойиқ деб топдилар ва бошига жиғали қалпоқ кийгизиб, салтанат тахтига ўтқаздилар. Муҳаммад Аминхон (Мадаминхон) саройда катта ўзгаришлар қилмади. У фақат Эрниёз маҳрам девонбегини ўз лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Бекжон маҳрамни девонбеги этиб тайинлади, холос. Бошқа амалдорлар эса ўз лавозимларида қолдилар.

У Хоразмнинг илгариги шон – шуҳратини тиклаш учун ҳаракат қилди. Шу мақсадда катта қурилиш ишларини бошлаб юборди. Кўҳна аркнинг қибла томонида катта мадраса ва минора қуришга буйруқ берди. Бу иншоотларни қуриш Бекниёз девонга топширилди. Бекниёз девон Муҳаммад Карим деган одамни қурилишга бошлиқ қилиб қўйди. У ўз навбатида Хоразмнинг машҳур усталарини тўплаб, қурилишни бошлаб юборди. Мадраса қошида қурилаётган минора Бухоро ва Хивадаги мавжуд миноралардан баланд бўлиши режалаштирилган эди. Хива шаҳрининг жануби – шарқий томонида, қалъадан бир чақирим масофада хон амри билан катта ҳовли ва боғ бунёд этишга киришилди.

Муҳаммад Амин подшолиги даврида ҳам ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисмида ва Хуросонда осойишталик бўлмади. Туркман

Page 177: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

177

қабилаларининг, айниқса, така, сариқ ва ёвмутларнинг Хива хонлигига қарши ғалаёнлари давом этаверди.

Айниқса, Марв ва Серахс шаҳарларида кўтарилган қўзғолонлар Хива хонини қаттиқ ташвишга солди. Қўзғолончилар хонга бўйсунишдан бош тортдилар ва хон амалдорлари ҳамда солиқ йиғувчиларни тутиб қатл қилдилар. Муҳаммад Амин Марв ва Серахсда кўтарилган қўзғолонларни бостириш учун қўшин тортиб боришга мажбур бўлди. 1854 йили шиддатли жанглардан сўнг Марв қалъаси таслим бўлди. 1855 йилда Серахс остонасида туркман қабилалари билан Хива қўшинлари ўртасида катта жанг бошланди. Серахс қалъаси ҳокими Хива қўшинлари сафидаги туркманларга: «Бизларнинг бола – чақа, хотин –қизларимизнинг тақдири сизларнинг қўлингизда, уларни оёқ ости қилманг», деб мурожаат қилди. Шундан сўнг Хива қўшинлари сафидаги туркманлар хонга хиёнат қилиб, душман томонга ўтиб кетдилар. Натижада Хива қўшинлари мағлубиятга учради. Муҳаммад Аминхонга ўқ тегиб, отдан йиқилди. Қурбон кал исмли бир така туркман йиқилиб ётган хонга найза санчмоқчи бўлганида, Абдулла маҳрам ўзини хон устига ташлаб, уни ўлимдан сақлаб қолди, лекин ўзи шаҳид бўлди. Бу жойга етиб келган қози Раҳмонберди ва Мусо тўралар ҳам хонни ҳимоя

Page 178: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

178

қиламиз деб шаҳид бўлдилар. Серахс ҳокими Ўрозхон келиб, Муҳаммад Аминнинг бошини танасидан жудо қилиб Теҳронга, Насриддин шоҳ олдига олиб кетди. Бу воқеа ҳақида Хивада бир нақл пайдо бўлди:

Мадрасаси битиб, минораси битмаган, Мадаминхон муродига етмаган, Гавдаси келиб иморатда ётибдур, Така бошин олиб Теҳрон кетибдир.

Мадаминхоннинг фожиали ўлимидан сўнг Хива хонлиги тахтига марҳум Қутлуғмурод иноқ ўғли Абдуллабекни хон қилиб кўтардилар.

Абдуллахон (1855–1856 й.й.) ҳукмронлиги анча мураккаб вазиятда бошланди. Муҳаммад Амин ўлимидан сўнг бир гуруҳ сарой амалдорлари Абдуллахонни тан олмай, хонлик тахтини ўз қўлларига олишга уриндилар. Марв ва Серахс туркманлари Хива хонига қарши яна бош кўтардилар. Марв остонасида исёнкор туркманларга зарба бериб, 1855 йил 1 апрелда Абдуллахон катта тантана билан Хива шаҳрига кириб келди.

Фитначилар эса ёвмутлар билан тил бириктириб, уларни хонга қарши исён кўтаришга даъват этдилар. Янгиёб, Музқум ва Измуҳшир мавзеларида истиқомат қилувчи ёвмутлар қўзғолон кўтариб, Ғозовот ва Алиэли атрофларидаги

Page 179: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

179

қишлоқларни таладилар ва хон амалдорларини ўлдирдилар.

Абдуллахон Хивадаги фитначиларни фош қилиб, бошлиқларини қатл қилди. Шундан сўнг катта қўшин билан исёнчилар устига юриш бошлади ва уларга қақшатқич зарба берди. Бироқ август ойининг охирида Яккатерак мавзеида бўлган жангларда Хива қўшинлари енгилди. Кечаси ярим оқшомда бир гуруҳ ёвмут отлиқлари кутилмаганда хиваликлар қароргоҳига ҳужум қилиб, уларнинг кўп қисмини қириб ташладилар. Бу жангда Хива қўшинлари мағлубиятга учради. Жанг пайтида Абдуллахон ва унинг энг яқин амалдорларидан Мир Муҳаммадхон, Ниёз Муҳаммад ясовулбоши, Абдулжаббор девонбеги ва бошқалар фожиали ҳалок бўлдилар.

Ана шу воқеадан сўнг вазир Муҳаммад Ёқуб мехтар Бобо қушбеги ва бошқа сарой аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Хива хонлиги тахтига Абдуллахоннинг иниси Қутлуғмуродни хон этиб кўтардилар.

Қутлуғмуродхон (1856 й.) туркманлар билан бўлган жангда ҳалок бўлган амалдорлар ўрнига янгиларини тайинлади, баъзиларини эса алмаштирди. Муҳаммадниёзни Абужабборнинг ўрнига девонбеги қилиб, Эшниёзни ясовулбоши, Боғибек ибн Раҳимбердини беклар беги, унинг

Page 180: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

180

иниси Элтузарбекни эса иноқ лавозимларига тайинлади.

Ёвмутлар билан бўлган урушда Муҳаммадниёз бий асир тушиб, Тўйли исмли туркманнинг уйида тутқинликда яшаётган эди. Бир куни Тўйли унга Қутлуғмуроднинг хон қилиб, унинг ўрнига Раҳмонбердибек бий қилиб сайланганлиги ҳақида хабар келтирди. Бу хабарни эшитган Муҳаммадниёз ўзига: «Менинг қайси гуноҳим учун лавозимимни бошқага беради, асир эканимни билатуриб менга бундай бевафолик қилади, мен уни ўлдираман», деб қасам ичади. Тўйлини чақириб, унга: «Энди мен билан Хивага борасан, мен хонни ўлдираман, сен ўз туркманларингга айт, менга ёрдам берсинлар, бунинг бадалига уларга бир кун давомида Хивани талашга рухсат этаман», деб ваъда беради. Бу таклиф Тўйлига маъқул тушади.

Муҳаммадниёзни асирлигидан воқиф бўлган хон, Тўйли туркманнинг уйига вакиллар юбориб, уни Хивага олиб келишни буюрди. Вакиллар келиб, Муҳаммадниёзни олиб кетмоқчи бўлдилар. Муҳаммадниёз Тўйли, бешта туркман сардори ва уларнинг бир гуруҳ шериклари билан Хива томон йўл олдилар. Хон уларни Кўйиктом мавзесида яхши кутиб олиш, зиёфат ташкил қилиш, улар учун тайёрланган овқатни заҳарлашни мулла Иброҳим ва Элтузар иноққа топширди. Муҳаммадниёз ва

Page 181: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

181

унинг шериклари белгиланган жойда яхши кутиб олиндилар ва улар шаънига катта зиёфат уюштирдилар. Бироқ тортилган таомлар Муҳаммадниёз буйруғи билан тўкиб ташланди. Кейинчалик улар Хивага йўл олдилар. Хивага келаётган туркман ёвмутлари вакилларига йўл – йўлакай кўп миқдорда яна ёвмутлар қўшилиб, улар ҳам Хивага келдилар. Шаҳар ёвмутга тўлиб кетди.

Аркнинг ичида қурилган қора уйда ўтириб Қутлуғмуродхон унинг олдига Муҳаммадниёзни олиб келишни буюрди. Муҳаммадниёз Тўйли ва яна бир неча ёвмут билан хон олдига келди. Қутлуғмуродхон ўрнидан сакраб туриб Муҳаммадниёзни қучоқламоқчи бўлганида у хоннинг кўксига ханжар уриб ўлдиради. Муҳаммадниёз хон тожини бошига кийиб, ўзини хон деб эълон қилади.

Муҳаммадниёз тахтга ўтиргач, Ёқуб меҳтарга одам юбориб, унинг келишини талаб қилади. Муҳаммадниёзнинг бу талабидан норози бўлган Ёқуб меҳтар унинг олдига келмади. У Хива шаҳрининг барча дарвозаларини беркитишга буйруқ бериб, ўзи арк олдидаги баланд қалъа девори устига чиқиб: «Халойиқ, бу келган ёвмутлар мол–мулкингизни талон – тарож қилиб, шаҳрингизни вайрон қилмоқчилар. Уларни ўзларингиз ўлдиринглар. Ҳар бир ёвмут калласи учун 20 тилло берилади», деб жар солди. Буни

Page 182: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

182

эшитган шаҳар аҳолиси қўлига болта, кетмон, бел, калтак, тош олиб, ёвмутларни ўлдира бошлади.

Бу фожиали воқеанинг айбдори сотқин Муҳаммадниёз қўлга олиниб, қўҳна Арк майдонида қатл қилинди.

Ёқуб меҳтар бошчилигида бир гуруҳ нуфузли сарой аъёнлари маслаҳатлашиб, Муҳаммадраҳимхон ўғли 33 ёшга кирган Саид Муҳаммад тўрани хон қилиб сайлашга қарор қилдилар.

Саид Муҳаммадхон (1856–1864 й.й.) тахтга ўтиргач, марказий бошқарув тизимида бир қанча ўзгаришлар қилди. У Амир ул–умаро (бош қўмондон) лавозимини таъсис қилди. Бу лавозимга ўз оғаси Саид Маҳмудни тайинлади. Раҳимберган бийнинг ўрнига Оллоқулихон ўғли Маҳмуд тўрани бий қилиб тайинлади.

Саид Муҳаммадхон ҳукмронлик даври ҳам мураккаб давр бўлди. Хонлик ҳудудларида истиқомат қилаётган туркманлар, қорақалпоқлар ва қозоқлар орасида хон зулмидан норозилик ҳаракатлари давом этди. Тез–тез бўлиб турган ғалаёнлар, ўзаро урушлар оқибатида деҳқончилик ишларига катта путур етказилганлиги сабабли, хонлик иқтисодиёти танг аҳволга тушиб қолди. Бундан ташқари мамлакатда очарчилик, қаҳатчилик рўй бериб, аҳоли орасида вабо касаллиги тарқалди.

Page 183: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

183

Саид Муҳаммадхон мамлакатда барқарорлик ўрнатиш, туркманлар қабилалари билан ўртадаги ихтилофларни тинч йўл билан ҳал қилиш, қаҳатчилик ва турли касалликларни бартараф этиш чораларини ахтара бошлади. Шу мақсадда у 1858 йилда Хива шаҳрида махсус кенгаш чақирилиб, унга ўзбек, туркман ва қорақалпоқларнинг нуфузли вакиллари таклиф қилинди. Кенгашда ўзига хос тинчлик аҳдномаси тузилди. Бироқ бу аҳднома кутилган натижа бермади. Хон зулмига, оғир солиқ ва турли натурал мажбуриятларга чидай олмаган туркман, қозоқ, қорақалпоқ, ўзбек аҳолиси томонидан хон истибдодига қарши ғалаёнлар давом этаверди. 1856 – 1859 йиллар мобайнида Кўҳна Урганч ва Қўнғирот атрофларида яшаётган жамшидларнинг, Исмамутота мавзесида истиқомат қилувчи ёвмутларнинг хон сиёсатига қарши ғалаёнлари авж олиб кетди. Бу ғалаёнларни бостириш учун хон турли усуллардан фойдаланди. Биринчидан, хон исён кўтарган туркман, қорақалпоқ, жамшид ва қўнғиротлар устига катта қўшин юбориб, қўзғолонларини бостирди. Иккинчидан, уларнинг ерларига борадиган сув тармоқларини беркитиб, сувсиз қолдирди. Хива хонлари ўз сиёсатидан норози халқларни ана шу йўл билан тобеликда ушлаб турганлар.

Саид Муҳаммадхон ҳукмронлиги йилларида мамлакатни ободонлаштириш ишларига эътибор

Page 184: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

184

берилди. Хивада Сирчали ёп (ариқ) ёқасида хоннинг амри билан ҳашаматли мадраса қурилиб, ишга туширилди. 1860 – 1863 йилларда Амударёнинг ўнг қирғоғидаги бўз – партав ерларга сув чиқарилиб, бу ҳудудда серҳосил экин майдонлари бунёд қилинди.

Саид Муҳаммадхон фан ва маданият ривожига ҳам эътибор берди. У саройга таниқли шоирлар, тарихчилар, бастакорлар, таржимонларни тўплади. Унинг ҳукмронлик даврига бағишлаб Огаҳий «Гулшан уд–давла» асарини ёзган. Араб ва форс тилида ёзилган ноёб асарлар маҳаллий тилга таржима қилинди. Ташқи сиёсат соҳасида Саид Муҳаммадхон Бухоро ва Россия билан дипломатик ва савдо – сотиқ алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилди. Шу мақсадда элчилар алмашиши йўлга қўйилди. Бухоро амири Насруллахон билан муносабатларини яхшилаб, Бухоро бозорларидан товар сотиб олишни анча жадаллаштирди.

1857 йилда Хива хони томонидан Россияга махсус элчилар ҳайъати юборилди. Ўша йили Россиядан Хивага полковник Н.П.Игнатьев бошчилигида элчилар келади ва у билан бирга Орол денгизи орқали Амударёга А.И.Бутаков бошчилигида русларнинг «Перовский» ва «Обручев» деб номланган пароходлари ҳам келган эди. Амударёга рус пароходларининг рухсатсиз

Page 185: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

185

кириб келиши Хива хонига ёқмади ва уларнинг чиқиб кетишини талаб қилди.

Элчи Игнатьев миссиясига Раҳмонқулихон билан рус диплoмати Данилевский ўртасида 1842 йилда имзоланган шартномаларни тиклаш вазифаси юклатилган эди. Руслар Саид Муҳаммадхон олдига Россия ерларига ҳужум қилмаслик, русларнинг савдо карвонларидан олинаётган бож тўловларини камайтириш, Амударёда рус кемаларига эркин сузиш ҳуқуқини бериш ва Хивадаги рус асирларини озод қилиш каби талаблар қўйдилар. Бу талаблар Саид Муҳаммадхонга маъқул бўлмади. Шу боисдан Игнатьевнинг элчилик миссияси Хивада бирон – бир масалани ҳал қилолмай, Бухорога ўтиб кетди.

Саид Муҳаммадхон 1864 йили 43 ёшида касалланиб оламдан ўтди. Унинг 19 ёшга тўлган катта ўғли Бобожон тўра Саид Муҳаммадраҳимхон Соний номи билан Хива хонлиги тахтига кўтарилди.

Муҳаммадраҳимхон II (1864–1910 й.й.) илм–фанга, адабиёт ва санъатга меҳр қўйган, маърифатпарвар шахс эди. Унинг таниқли аллома, машҳур шоир ва бастакор, моҳир давлат арбоби бўлиб шаклланишида Юсуфхўжа Охун, Огаҳий, Комил Хоразмий, Муҳаммадюсуф Баёний каби устозларнинг хизмати катта бўлди. Саид Муҳаммад Раҳим ёшлигидан «Феруз» таҳаллуси билан

Page 186: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

186

ғазаллар ёзди ва куйлар басталади. У давлат арбоби сифатида адолатпарварлик, ҳақгўйлик, қаттиққўллик, талабчанлик ва ташаббускорлик каби фазилатлар соҳиби эди.

Саид Муҳаммадраҳимхон Соний ўзининг 47 йиллик ҳукмронлиги даврида эл – юрт фаравонлиги, тинчлиги ва осойишталиги учун курашди. Мамлакатда зироат, савдо –тижорат ишларини янада ривожлантириш, ирригация шаҳобчаларини тартибга солиш ва маъмурий иншоотлар қуриш ҳақида тинмай ғамхўрлик қилди.

Унинг подшолик даври Хоразмда фан ва маданиятнинг чинакам юксалиш даври бўлди. Маъмурий бошқарув соҳасида у даставвал марказий давлат аппаратини мустаҳкамлашдан бошлади. Ўз атрофига билимли, тажрибали, инсофли, диёнатли амалдорларни тўплади ва уларнинг хизматларига қараб мартабаларини мунтазам ошириб борди. Сарой аъёнларига, вилоят ҳокимларига ва қозиларга давлат хазинасидан иш ҳақи белгилади. Девони Олий (Олий Кенгаш) нинг роли ва масъулиятини оширди. Машҳур олимлар, тарихчи ва шоирлар хоннинг устозлари ва маслаҳатчилари эдилар.

Хоннинг бевосита ташаббуси ва фармони билан Хивада 30 дан ортиқ чиройли кошинкор маъмурий, диний ва фуқаролик иморатлари бунёд этилди. Хоннинг ўзи Кўҳна Арк олдида пештоқини арк

Page 187: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

187

дарвозасига қаратиб 76 ҳужрали катта мадраса қурдирди. Бундан ташқари, у Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида ёзги масжид ва айвон қурдирди. Хоннинг маслаҳати билан Матмурод ва Матниёз девонбегилар, Юсуф ва Қадам ясовулбошилар, Матпанабой, қозикалон Салим Охун ва бошқалар мадраса қурдилар. Хоннинг бош вазири Ислом хўжа ва Полвон қорилар минорали мадраса бино этдилар.

Саид Муҳаммад Сoний даврида «Мамлакат бойлигини ва фуқаролар фаровонлигини ошириш мақсадида хон тадбиркорликка, савдо – тижорат ишларига ҳамда ҳунармандчиликка кенг йўл очиб берди». Шаҳарлар марказларида савдо расталари, дўконлар, ҳунармандчилик устахоналари кенгайтирилди. Бухоро, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Россия давлатлари билан савдо алоқалари янада ривожлантирилди. Бу даврда фақат Хива шаҳрининг ўзида 700 дан ортиқ ҳунарманд косибларнинг дўконлари фаолият кўрсатган эди.

Саид Муҳаммадраҳимхон II қишлоқ хўжалиги, ирригация иншоотлари қуриш ишларига ҳам катта эътибор берди. Шоҳобод (Шовот), Полвон, Қиличниёзбой, Лавзон каналлари таъмирланди. Уларнинг сув ўтказиш имконияти оширилди. Шўрахон ва Бўзёп каналлари қайта тикланди. Лавзон каналидан 8 чақирим пастда Амударёдан

Page 188: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

188

сув оладиган 39 чақирим узунликдаги янги канал ҳам бунёд қилинди. Бу ишлар натижасида Лавзон ва кўҳна дарё ҳавзасида бир қанча минг таноб суғориладиган эски ер майдонлари ва янги ерлар ўзлаштирилди.

Саид Муҳаммадраҳимхон II мамлакатда тинчлик ва осойишталик қарор топтириш ва ҳамон юз бераётган ғалаёнларни тўхтатиш мақсадида бир қатор чора – тадбирлар кўрди. Исён кўтарган қорақалпоқ бийлари билан тинчлик музокаралари олиб борди. Исённи тўхтатганларга турли хил енгилликлар берди. Улар ер ва сув билан таъминландилар, солиқ тўловлари миқдори камайтирилди ва гуноҳлари ҳам кечирилди. Хоннинг ана шу сиёсати туфайли мамлакатда узоқ вақт осойишталик қарор топди.

1873 йилда Хива хонлигини Россия томонидан истило қилиниши билан Саид Муҳаммадраҳимхон фаолиятининг мустақиллик даври тугаб, қарамлик, вассаллик даври бошланди. Хоннинг ҳуқуқлари Россия подшоси томонидан (Гандимён сулҳи бўйича) қанча чекланмасин, у ўзининг ижодий ва бунёдкорлик ишларини тўхтатмади.

Саид Муҳаммадраҳимхон II бир неча бор Россиянинг Москва, Петербург ва бошқа шаҳарларида бўлиб, у ердаги фан ва маданият соҳасидаги янгиликларни кўриб, уларни хонликда татбиқ қилишга ҳаракат қилди. 1880 йилда хоннинг

Page 189: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

189

топшириғи билан Хивада биринчи амбулатория пункти очилди. Амбулаторияда ишлаш учун Россиядан шифокорлар таклиф қилинди. 1884 йилда эса хон саройида биринчи рус – тузем мактаби очилди. Унда ўқувчиларга рус тили ва дунёвий билимларни ўргатиш йўлга қўйилди. 1904 йилда янги услуб мактаби Янги Урганчда ҳам очилди. Ислом хўжанинг ташаббуси билан Хивада Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ёнида яна бир янги услуб мактаби қурилиб ишга туширилди. Бу мактабларнинг барча ҳаражатини хон ҳукумати ўз зиммасига олди. Маълумки, булардан ташқари, Хива хонлигида 1500 эски услубдаги мактаблар, 130 мадраса бўлиб, уларда 50 мингдан ортиқ талаба билим олган. Хонликда саводхонлик катта фоизни ташкил қилган1.

1874 йилда Саид Муҳаммадраҳимхон буйруғи билан Эрондан Хивага китоб чоп этадиган ускуналар билан Иброҳим Султон шартнома асосида таклиф қилинади. Ўрта Осиёда биринчи босмахона – литография (тошбосма) йўлга қўйилди. Хивалик Отажон Абдол ўғли тез орада бу тошбосма сирини ўрганиб, Хива китоб босмахонасига асос солди.

Ушбу босмахонада Феруз, Огаҳий, Мунис, Баёний, Табибий сингари машҳур шоирлар ва тарихчилар асарлари нашр қилина бошланди.

1 М.Матниязoв. Xoразм тариxи – Урганч, «Xoразм», 2004, 114–бeт.

Page 190: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

190

Хоразмнинг 6,5 мақоми тўлдирилиб «Тамбур чизиғи»га жойлаб ноталаштирилди.

Саид Муҳаммадраҳимхоннинг 1898 йил 12 апрелдаги фармонига мувофиқ хонлик ҳудудида мавжуд қадимий ёдгорликлар, музейбоп буюмлар тўпланиб, 1890 йилда Тошкентда, 1895 йилда Нижний Новгородда, 1900 йилда Парижда, 1904 йилда Американинг Миссури штатида бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларда намойиш қилинди. Хива хонлигида Европа маданиятини тарқатишда нафақат руслар, балки немислар ҳам маълум даражада хизмат қилганлар. Тақдир тақозоси билан 1883 йилда Хива хонлигига келиб қолган ва хоннинг амри билан Янгиариқ тумани Оқмачит қишлоғидаги унумдор ерларга жойлаштирилган бир гуруҳ немис меннонитлари паркет пол, полировка қилинган устар ва курсилар ясаш, тунукадан ясалган голланд печкалари қуриш, тўрт ғилдиракли аравалар ясаш, суратга олиш каби янгиликларни киритганлар. Хиваликлар «Панор бўва» деб ном қўйган Вилгельм Паннердан Худайберган Девонов фотосурат, кино санъати сирларини ўрганиб, Ўрта Осиё кино санъатига асос солган.

XIX асрнинг биринчи чорагидан то XX асрнинг биринчи чорагигача (1920 йилгача) қўнғиротлар сулоласи хонлари Хива хонлигида давлат ҳокимиятини марказлаштириш, уни идора қилиш

Page 191: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

191

усулларини такомиллаштириш борасида кўп иш қилдилар. Айниқса, Муҳаммадраҳимхон I давридан унинг ўғли Муҳаммадраҳимхон II ҳукмронлигининг охирги йилларигача давлат аппарати марказлашиб, унинг маъмурий бошқариш усуллари такомиллашиб борган.

Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ҳам давлат тепасида хон турган. У олий ҳукмдор ва мутлақ ҳоким ҳисобланган. Дастлаб, Хивадаги Кўҳна Арк саройи, XIX асрнинг 40 йилларидан бошлаб Тошҳовли саройи хоннинг асосий қароргоҳи бўлган. Хивада янги хонни тахтга ўтқазишда сарой аъёнларидан меҳтар, қушбеги ва девонбегилар ҳал қилувчи рол ўйнаганлар. Улар томонидан, удумга кўра, хонликка номзод шахсга бошдан оёқ янги кийимлар кийдирилиб, оқ кийгизга ўтқазилиб, кийгизнинг тўрт бурчагидан тўрт иноқ ушлаб, уни уч марта «Хон! Хон! Хон!» – дея осмонга ирғитганлар. Ўрта Oсиёнинг бoшқа xoнликларида ҳам шу удум қўлланилган.

Муҳаммадраҳимхон I даврида таъсис қилинган Девони Олий (Олий Кенгаш) янада такомиллаштирилиб, амалда давлатнинг олий қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд органи сифатида намоён бўлади. Кенгаш ишида хоннинг энг яқин қариндошлари, саройнинг нуфузли амалдорлари – қушбеги, меҳтар, девонбеги, нақиб, шайхулислом, қозикалон, оталиқ, бий ва бошқалар

Page 192: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

192

қатнашган. Девони Олийда (Олий Кенгашда) давлатнинг энг муҳим, ички ва ташқи сиёсатига оид масалалари муҳокама қилинган. Девони Олий (Олий Кенгаш) ишини бевосита хоннинг ўзи бошқариб борган. Марказий давлат маҳкамасини хоннинг ёрдамчилари – қушбеги, девонбеги ва ясовулбошилар бошқарган. XIX асрнинг биринчи ярмида қушбеги хоннинг биринчи ёрдамчиси сифатида хонликнинг шимолий ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини бошқарган. Меҳтар эса хонликнинг жанубий ҳудудларда яшаган аҳолини бошқарган.

Маъмурий жиҳатдан хонлик 26 бекликка бўлиниб, ҳар бир беклик тепасида бек ёки ҳоким ўтирган. Бек ва ҳокимлар хон томонидан тайинланган.

Бекликлар ўз навбатида, ноибликларга бўлиниб, улар ноиб томонидан бошқарилган. Ноибликлар ўз навбатида масжид қавмларга бўлиниб, уларни оқсоқоллар бошқарган. Хонликнинг ўзбек аҳолисини бошқариш тизими ана шундай бўлган.

Хонлик ҳудудларида истиқомат қилувчи туркман, қорақалпоқ ва қозоқ аҳолисини бошқариш тартибининг ўзига хос ҳусусиятлари мавжуд эди. Масалан, қорақалпоқлар, туркманлар, қозоқлар бевосита хон амалдорларига эмас, балки ўзларининг уруғ–қабила бошлиқларига

Page 193: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

193

бўйсунганлар. Россия босқини арафасида қорақалпоқларни бий, юзбоши, меҳтар, раис, қози, божмон ва мироблар бошқарган. Шулар ичида энг катта мансабдор бий бўлиб, у қорақалпоқ катта ер эгаларидан, хон томонидан тайинланган. Бий ўзига қарашли ҳудуд аҳолиси ўртасида содир бўлган жанжал–низоларни одат қоидаларига риоя қилган ҳолда суд қилган, ўз уруғи ёки қабиласи ичида оқсоқоллар кенгашини чақириб турган.

Саид Муҳаммадраҳимхон I даврида қорақалпоқ аҳолисини бошқарган 66 та бий бўлиб, шулардан 32 таси қўнғирот ариси устидан, 34 таси эса 14 уруғ устидан ҳокимлик қилган. Юзбошилар бийнинг ўнг қўли ҳисобланиб, аҳолини қазув ишларига, ҳарбий хизматга сафарбар қилишда фаолият кўрсатганлар. Уруш пайтларида улар 100 кишилик аскарлар тўдасига бошчилик қилганлар. Шунинг учун ҳам уларни юзбоши деб атаганлар.

Меҳтарлар 17 та бўлиб, улар закот солиғи тўплаганлар. Мироблар эса сув – ирригация ишларини бошқарганлар.

1827 ва 1855–1856 йилларда қорақалпоқлар хон истибдодига қарши қўзғолон кўтардилар. Шундан сўнг беклар беги лавозими таъсис қилиниб, унга Хива хони чексиз сиёсий, маъмурий, молиявий ҳуқуқлар беради. Бундан ташқари, Саид Муҳаммадраҳимхон I даврида ноиб ва оталиқ мансаблари ҳам таъсис қилинган эди. Бу

Page 194: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

194

мансабларга хонга содиқ қорақалпоқ катта ер эгалари тайинланган.

Туркманларнинг маъмурий бошқарув тизимига келсак, улар уруғ оқсоқоллари томонидан бошқарилиб, уруғ жамоалари бошида муҳрдорлар турган. Муҳрдорлар катта ер эгаларидан тайинланган. Туркман уруғи бошида сардор (катхудо) ўтирган. Катта уруғлар ичидаги кичик уруғчаларни эса оқсоқоллар бошқарган. Катху-долар (сардорлар) ва оқсоқоллар муҳрдорга бўйсунганлар.

Қозоқлар эса турли жузларга бўлиниб, йирик чорвадор ер эгаларидан қўйилган бий ва оталиқлар томонидан бошқарилган. Уларнинг вазифаси аҳолидан солиқ йиғиш ва уни ўз вақтида хон хазинасига туширишни назорат қилишдан иборат бўлган.

Хива хонлиги аҳолисининг ҳаётида турли ижтимоий табақалар–сайидлар, хўжалар, руҳонийлар катта рол ўйнаганлар. Масалан, руҳонийлар ижтимоий табақасига эшонлар, муллалар, шайхлар, ҳожилар ва бошқалар кирган. Руҳонийлардан қозилар тоифаси шаклланган. Қозилар шариат қонунларига (ўзбекларда), одат қоидаларига (туркман, қозоқ ва қорақалпоқларда) риоя қилганлар.

Аҳолини ташқи душманлар хавфидан ҳимоя қилишда мунтазам армиянинг роли катта бўлган.

Page 195: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

195

Қўнғиротлар сулоласи хонлари Хива хонлиги давлатининг ҳимоячиси сифатида ва бошқа давлат-ларга қарши босқинчилик юришлари уюштириш мақсадида мунтазам ҳарбий қўшин тузиш масаласига ҳам жиддий эътибор берганлар. Қўшиннинг таркиби отлиқ ва пиёда аскарлардан иборат бўлган. Отлиқ аскарлар–навкарлар, пиёда аскарлар эса сарбозлар деб юритилган. Юқорида қайд қилинганидек, отлиқ аскарлар сони 13 мингга яқин бўлган. Ҳарбий сафарларда 40–70 мингга яқин ҳарбий кучлар қатнашган. Хива хонлиги қўшини тўп, милтиқ, қилич, қалқон, туфанг билан қуролланган. XIX асрнинг икккинчи ярмида рус ва инглиз милтиқлари ҳам пайдо бўла бошлади.

Хива қўшини ўзбек, туркман, қорақалпоқ, эронлик, жамшидлар вакилларидан ташкил қилинган эди. Туркман ва жамшид отлиқлари қўшиннинг жанговар қисмини ташкил қилганлар. Навкарлар ер–сув билан таъминланганлар ва турли солиқлардан озод қилинганлар. Масалан, ҳар бир туркман отлиқ аскарига 30 таноб ер ажратилган.

Хива хонлари ихтиёрида яна сарой гвардияси, сарой дарвозабонлари ва тунги соқчилар гуруҳи ҳам бўлган.

Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлиги даврида хонликда ер эгалиги масалалари ҳам анча тартибга солинган.

Page 196: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

196

XIX асрнинг 60–70 йилларига келиб, Ўрта Осиё хонликлари, жумладан, Хива хонлиги билан ҳам Россия давлати ўртасидаги муносабатларда кескинлик юзага келди. 1853–1873 йиллар мобайнида Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Каттақўрғон ва бошқа шаҳарлар руслар томонидан босиб олинди. Бу воқеалар Саид Муҳаммадраҳимхон II ни қаттиқ ташвишга солди. Чунки эндиликда босиб олиш навбати Хива хонлигига яқинлашиб қолган эди. 12–мавзу: Хива хонлиги ижтимоий–иқтисодий

ва маънавий ҳаётининг ҳуқуқий асослари

XIX–XX аср бошларида Хива хонлигининг ҳуқуқий асосларини шариат ҳамда одат нормалари ташкил қилган. Бу ҳуқуқ нормаларига риоя қилиб иш олиб боришда руҳонийлар табақаси вакиллари асосий рол ўйнаган.

Хонликда диний лавозимларнинг энг юқори мартабаси шайхулислом бўлиб, у диний маросимларнинг аниқ бажарилишини назорат қилган1. Шайхулисломдан кейин қозикалон бўлиб, хонликдаги барча қозиларнинг бошлиғи эди.

Олий суд ҳокимияти хонга тегишли бўлган, жойларда эса ишларни кўриб чиқиш қозилар томонидан амалга оширилган. Қозилар шариат ва мулк билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб

1 Чориев З. Тарих атамаларининг šисšача изоќ луђати. –Т., «Шарš», 1999. 60–бет.

Page 197: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

197

чиққанлар. Туркман, қорақалпоқ ва қозоқларда эса бундай ишлар шариат бўйича қозилар томонидан эмас, балки одат нормалари бўйича оқсоқоллар томонидан кўрилган.

Шариат бўйича қозилар томонидан чиқарилган қарорлар устидан шикоят берилиши ман қилинган. Қозилар даъво қийматидан қатъи назар, барча фуқаролик ишларини кўрганлар. Жиноят ишлари бўйича эса айбдорни фақат 100 қамчи (дарра) гача уриш билан жазолаш ҳуқуқига эга бўлганлар. Қозилар судлов ишларидан ташқари барча битимларни ва қарз шартномаси бўйича ҳужжатлар (қозихат) ни ўз имзоси билан тасдиқлаганлар. Бу ҳужжатлар муддат ўтиши билан дарҳол ижро варақасига айланган ва қарзни ундириш учун ҳокимга тақдим этилиши мумкин бўлган.

Жиноят ва фуқаролик ишларини кўриб ҳал қиладиган қозилардан ташқари, яна ҳар бир шаҳарда қози–раислар бўлиб, улар мусулмонлар томонидан оилавий турмуш ҳаётида шариат қоидаларига риоя этилиши, шаҳарни ободонлаштириш, йўлларнинг аҳволи, узунлик ва оғирлик ўлчовлари устидан назорат қилганлар.

Хонликда олий суд инстанцияси вазифасини катта қозилар – қозикалон ва қозиўрдалар бажарганлар. Қозиўрда ёки қози аскарлар ҳарбий хизматчиларнинг ишларини, баъзи ҳолларда эса фуқаролик ишларини ҳам кўрганлар. Улар хонлик

Page 198: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

198

пойтахти Хивада истиқомат қилганлар, ишларни шариат қоидалари бўйича ҳал қилганлар.

Ўлим жазоси тўғрисидаги ҳукмлар фақат хоннинг амри билан чиқарилган ёки хон томонидан олий суднинг бундай ҳукми тасдиқланган тақдирдагина ижро этилган. Қийноққа солиш, қўли, қулоғини кесиш жазолари расман бекор қилинган бўлсада, ҳақиқатда хон ҳокимиятининг охирги кунларигача амалда бўлиб келди.

Қозикалондан сўнг аъзамлар, муфтилар ва мударрислар турган. Улар вақф даромади ҳисобига фаолият кўрсатганлар.

Аъзам муфтилар бошлиғи бўлиб, унинг асосий вазифаси фатволарда келтирилган ривоятларнинг шариатга қанчалик тўғри келишини текширган. Муфтилар қозиларнинг ҳуқуқшунослари бўлиб, улар турли ишларни кўриб, ҳал қилишда иштирок этганлар, ҳукмнома ва ривоятларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлар. Аъзам ва муфтилар саройда хон маросимларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Раислар шариат тартиб қоидалари ва диний маросимларнинг тўғри бажарилиши устидан назоратни амалга оширганлар. Шунингдек, улар бозорда тош–тарози, нарх–навони кузатиб бориш, шаҳарда ободончилик ва хавфсизлик масалалари билан ҳам шуғулланганлар1.

1 Хоразм тарихи. II жилд. М.Матниязов тахрири остида. Урганч, 1997. 250–бет.

Page 199: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

199

Мутавалли диний муассасаларга қарашли вақф ерларидан тушадиган маблағ (даромад) ларни бошқарган. Бу лавозимларга хоннинг яқин кишилари тайинланган.

Хонликда шариат билан бирга одат ҳуқуқи ҳам амалда бўлган. Одат – жамиятнинг уруғчилик – жамоа шакли заминида (қаърида) вужудга келди. Бироқ, у юз йиллар давомида бошқа ҳуқуқий тизимларнинг, аввало, шариат ҳуқуқининг таъсири остида жиддий ўзгаришларга учрайди. Одат нормаларининг нуфузи аҳоли кенг қатламлари ичида юқори даражада бўлган. Марказий Осиёда миллий – ҳудудий чегаралашдан кейин ҳам баъзи узоқ туманларда одат нормаларини қўллаш давом этган.

Бошқа мусулмон давлатларидаги каби Хива хонлигида (Хоразмда 1920 йилгача) қуръон, суннат, ижмо, қиёс, фатво ва ижтиҳод ҳуқуқнинг асосий манбалари бўлган.

Қуръон 114 боб (сура) ва 6000 дан ортиқ оят (шеър)дан иборат бўлиб, унда нисбатан катта бўлмаган сондаги юридик нормалар мавжуд. Ҳуқуқий нормаларнинг асосий қисми пайғамбарнинг ҳаёти ҳақидаги ривоятларда, шунингдек пайғамбарнинг мулоҳаза, фикрларини уни таниқли издошлари ва шогирдлари томонидан маъқулланган суннатда ўз ифодасини топган. Муҳаммад пайғамбардан кейин унинг айтган

Page 200: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

200

гаплари ва қилган ишлари тўғрисидаги ривоятлар авлоддан – авлодга ўтиб ҳадислар деб юритила бошлади.

Ижмо – битим, бутун мусулмон аҳли томонидан муайян диний – ҳуқуқий муаммолар юзасидан қилинган умумий фикр1. Бунда Қуръони Карим ва суннатда ўз ечимини топмаган ҳуқуқий масалалар ҳал қилинади. Бу ҳуқуқ манбасининг аҳамияти шундаки, якдил бир фикрга келишда Муҳаммад пайғамбарнинг жамоани ҳамжиҳатлик билан қабул қилган қарори хато бўлиши мумкин эмас, деб айтган сўзлари асос қилиб олинган. Ижмо амалий жиҳатдан илоҳиётлар ва ҳуқуқшуносларнинг ўзаро келишилган нуқтаи назарини ўзида ифодалаган.

Қиёс (таққослаш) Қуръони Карим, сунна ёки ижмо томонидан ўрнатилган қоидаларни янги ўхшаш ҳолатларда қўллаш2, яъни ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш бўйича янги ўхшаш ҳолатларда қўллашда хулоса чиқариш усулидир.

Ўтган юз йилликлар давомида шариат ҳуқуқшунослари ижмо, фатво, қиёс, ижтиҳодни тизимлаштириш ва турли вариантларда баён қилиш учун тегишли шарҳлар ва изоҳлар билан тўпламлар ва қурама асарлар туздилар. Шариат ҳуқуқи бўйича асосий асарлардан бири Ҳидоя бўлиб, ундан Хива

1 Šаранг: У.Таджиханов, А.Саидов. Ќуšуšий маданият назарияси. 1 – том. – Т., 1998, 100-бет./-*

2 Šаранг: У.Таджиханов, А.Саидов. Ќуšуšий маданият назарияси. I – том. –Т., 1998. 97 – бет.

Page 201: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

201

хонлигидаги қози–судлари қўлланма сифатида фойдаланганлар. Ҳидоя ҳуқуқий билим орттириш учун хизмат қиладиган ҳуқуқий ва тарихий тавсифга эга ўзига хос асар бўлиб, унда шариатнинг турли масалалари бўйича исломнинг турли юридик мазҳаблари вакилларининг нуқтаи назарлари; ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар; намоз, закот, рўза, ҳаж, қурбонлик қилиш, мусулмон маросимларининг талаблари; никоҳ ва оила; мерос муносабатлари, мулкий ва молиявий муносабатлар, жиноят ва жазо, фуқаролик ҳуқуқи, суд ва процессуал масалалар ҳамда одамлар фаолияти ҳақида батафсил ёритилади.

Мусулмон ҳуқуқи манбалари тизимининг мураккаблиги, унинг таркибига ўз миқёсига кўра ғоятда катта диний – юридик адабиётларнинг кириши шариат нормаларини ихтиёрий шарҳлашга имкон туғдирди. Бу эса асосан диндор мусулмон зодагонларининг иродасини ўзида акс эттирди1.

Мусулмон ҳуқуқида одат алоҳида, ўзига хос манба бўлиб хизмат қилади. Одат анъанага кўра авлоддан авлодга ўтиб келган, ёзилмаган ва тизимлаштирилмаган муайян ҳулқ – атвор қоидалари мажмуидан иборат бўлган. Одатга, муайян хулқ – атвор турларининг кўп такрорланиши жараёнида шаклланган ҳуқуқий урф–одатлар билан бир қаторда уруғ, қабила

1 Šаранг: У.Таджиханов, А.Саидов. Ќуšуšий маданият назарияси. 1 – том. – Т.: 1998. 100–бет.

Page 202: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

202

аъёнларининг ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти (қабила ёки уруғ оқсоқоллари кенгаши қарори) натижасида вужудга келган баъзи бир урф – одатлар ҳам кирган.

Ёзма ёдгорликларнинг қарийб йўқлиги Хива хонлиги ҳудудида яшаган халқларнинг (туркман, қозоқ, қорақалпоқ) одат ҳуқуқини аниқ кўринишини тиклашни қийинлаштиради. Одат нормалари ўзининг ноаниқлиги, қарама – қаршилиги билан ажралиб туради, бу эса турли низоларни оқсоқоллар, бийлар ва бошқалар томонидан кўриб ҳал қилишда ихтиёрий равишда шарҳлашга имкон туғдирар эди.

XIX–XX аср бошларида Хива хонлигида мулкчилик турли шаклларда мавжуд бўлган. Масалан, юқорида қайд қилинганидек, ер эгалиги ҳуқуқи қуйидаги шаклларда намоён бўлган: 1) давлат ёки хонлик ерлари. Бу ерлар бевосита хон ихтиёрида бўлган; 2) мулк ер эгалиги ёки хусусий кишиларга қарашли ерлар; 3) вақф ер эгалиги ёки диний жамоаларга қарашли ерлар.

Хонлик ерлари бевосита давлат ва хонга қарашли бўлиб, авлоддан авлодга мерос бўлиб қолган. Хон хонлик ерларидан амалдорларга, яримчи деҳқонларга ва беватанларга1 вақтинча фойдаланиш учун ер ажратиб берган. Улар ердан

1 Œз ерига, мулкига эга бœлмаган, аммо хонга, унинг šариндош–уруђларига, катта ер

эгаларига, ваšфга šарашли ерларда доимий ишловчи маќаллий халš вакиллари ќамда баъзан šуллар шу ном билан юритилган.

Page 203: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

203

олинган ҳосилнинг 40–50 фоизи миқдорида давлатга натура ёки пул ҳисобида солиқ тўлаганлар. Хонлик ерлари давлат хазинасининг асосий даромад манбаи бўлган.

Хон ўзига холис хизмат қилган амалдорларга, яқин қариндошларига, туркман навкарларига, руҳонийларга инъом тариқасида хонлик ерларидан ҳадя қилган.

Иккинчи гуруҳга кирган мулк ерлари хоннинг шахсан ўзига, унинг яқин қариндошларига, йирик бойларга, сарой амалдорларига тегишли ерлар бўлиб, «Отайи мулк» ва «ёрлиқли мулк» га бўлинган. «Отайи мулк» – «совға қилинган мулк» бўлиб, отадан болага мерос қолган ерлар, «ёрлиқли мулк» эса хон томонидан мулкдорларга инъом қилинган ерлар ҳисобланган. Ёрлиқли ер эгалари солиқлардан озод қилинган.

Ер эгалигининг учинчи шаклини вақф ер эгалиги ташкил қилган. Вақф ер эгалиги алоҳида тавсифга эга бўлиб, диний муассасаларга – масжид, мадраса, қабристон ва муқаддас жойларга хон, амалдорлар, мулкдорлар томонидан вақф этилган, васият ёки ҳадя қилиб берилган ерлар ва бошқа мулк турлари кирган. Юқорида зикр этилган диний муассасалар вақф мулки ҳуқуқига эга бўлганлар. Вақф ерларини сотиш шариат томонидан ман қилинган. Вақф мулки дин вакиллари – мутаваллилар томонидан бошқарилган.

Page 204: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

204

Хива хонлигида жами ишлов бериладиган ерларнинг 40 фоизи вақф ерларига тегишли бўлган. Кўплаб карвонсаройлар, бозор майдонлари, тегирмонлар, ҳаммомлар асосан диндорлар томонидан бошқарилган.

Вақф мулкидан келган даромаднинг муайян қисми ижтимоий фойдали мақсадлар учун сарфланган.

Вақф мулки махсус ҳужжат–гувоҳнома тузиш билан амалга оширилган. Вақф мулкидан келган даромаднинг биринчи қисми вақф мулкини сақлаш, камайган қисмларини тўлдиришга, иккинчи қисми–солиқларни тўлашга, учинчи қисми эса вақфни таъсис этишда қўйилган мақсадга сарфланган.

Вақфлар мусодара этилиши, уч йилдан ортиқ муддатга ижарага берилиши мумкин эмас эди. Ижарага берилган тақдирда ундан ижара ҳақи олиниб, дин пешволари ўртасида тақсимланган. Масалан, Хивадаги Қутлуғиноқ мадрасасининг деҳқонларга ишлаш ва фойдаланиш учун берилган ерларидан ижара ҳақи сифатида 1888 ботмон дон олинган ҳамда бу донлар мутавалли, охунлар, имом ва муаззин, мадраса фаррошларига тақсимлаб берилган. Қолган қисми мадраса талабаларига берилган1.

XIX асрда, айниқса, қўнғиротлар сулосаси ҳукмронлиги даврида Хива хонлигида ердан,

1 Šаранг: Зиёдулла Муšимов. Œзбекистон давлати ва ќуšуšи тарихи (Энг šадимги даврдан ХХ асргача). – Самарšанд, «Зарафшон», 1998. 117–бет.

Page 205: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

205

савдодан ва бошқа фаолият соҳаларидан олинадиган солиқлар ҳам анча тартибга солинган ва уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган.

Сайид Муҳаммадраҳимхон I замонида натура билан олинадиган ер солиғи (хирож) ўрнига пул солиғи жорий қилинган. Янги солиқ сиёсатига мувофиқ ер эгалари бўлган мулкдорлар учта асосий гуруҳга ажратилади: 10 танобдан ортиқ ерга эга бўлган мулкдорлар биринчи гуруҳни ташкил қилиб, ер майдони ҳажмидан қатъий назар, йилига давлатга 3 тилло (ҳар бир тилло 18 тангага тенг) миқдорида солиқ тўлашлари шарт эди. Иккинчи гуруҳга 5–10 танобгача ери бўлган мулкдорлар кириб, улар хон хазинасига ҳар йили 2 тилло (36 танга) миқдорида солиқ тўлаганлар. 3 гуруҳга 5 танобгача ери бўлган фуқаролар кириб, йилига 1 тилло миқдорида солиқ тўлаганлар.

Ижарачилар (ерсиз ёки кам ерли деҳқонлар, беватанлар, коранда ва вақфчилар) ҳам давлатга маълум миқдорда солиқ тўлаб турганлар.

Агар ижарачи деҳқон 15 таноб ерни ижарага олган бўлса, давлатга 34 танга, 10 танобга–22 танга, 6 ва ниҳоят, 5 танобгача олган ери учун 13 танга миқдорида солиқ тўлаши лозим бўлган.

Хонликнинг кўчманчи, ярим ўтроқ чорвадор аҳолиси ҳам давлатга белгиланган миқдорда ер солиғи (хирож) ва закот (қорамол) солиғи тўлашга мажбур бўлган.

Page 206: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

206

XX аср бошларида хирож солиғи (солиғи кесма) деб юритилган, сўнгра у янги солиқ билан алмаштирилган. Унга кўра қорақалпоқ ва қўнғиротлар экин майдони ва ҳосилнинг ҳажмидан қатъий назар давлатга ҳар йил 24,5 кичик тилло ҳисобида солиқ тўлаганлар. Туркман, қорақалпоқ, қозоқ чорвадор аҳоли авваллари 40 бош чорва тариқасида солиқ тўлаган бўлса, закотни пул ҳисобида тўлашга ўтдилар. Чорвадорлар ҳар 40 бош йирик шохли мол ҳисобидан 5 тилло, ҳар 40 бош майда шохли молдан эса 10 аббас миқдорида солиқ тўлаганлар. Бу солиқлардан ташқари жон бошига солиқ, боғ солиғи, савдо солиғи турлари ҳам бўлган.

Хива хонлигида яшовчи аҳоли юқорида кўрсатилган солиқлардан ташқари яна қўшимча турли солиқ ва хизматларни бажарганлар – бай пули, тарози ҳақи, дарвозабон ҳақи, қазув, қўшув, отланув ва ҳоказолар.

XIX асрда Хива хонлигида товар–пул муносабатларининг ривожланиши натижасида муомалада маҳаллий пуллар билан рус ва бухоро пуллари ҳам юритила бошлади. Муомалада асосан олтин, кумуш ва мис тангалар бўлган. Олтин танга улли (катта) тилло ва кичик тиллога ажратилган. Улли (катта) тилло ўша даврда муомаладаги рус пулининг 3 сўм 60 тийинига, кичик тилло эса 1 сўм 80 тийинига тенг бўлган. Кумуш танга русларнинг

Page 207: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

207

20 тийинига тенг бўлган. Мис танга қора пул деб юритилган. Мис танганинг кичик миқдори шойи деб аталган. Шойилар ҳам икки шаклда бўлиб, аббас шойи ва ярим шойи деб юритилган. Аббас шойи рус пулининг 10 тийинига, ярим шойи эса 5 тийинига тенг бўлган.

Россия ва бошқа давлатлар билан савдо–сотиқнинг ривожланиши натижасида хонликда турли ўлчов бирликларидан фойдаланишга тўғри келган. Ўша даврда савдо–сотиқда мисқол (1 мисқол 4,1 граммга тенг), қадоқ (1 қадоқ 400 граммга тенг), пуд (1 пуд 16 килограммга тенг), ботмон (1 ботмон 20 килограммга тенг) оғирлик ўлчовлари ишлатилган.

Ундан ташқари ер, масофа ўлчов бирликлари ҳам амалда бўлган. Шулар жумласидан таноб (1 таноб 4000 кв метрга тенг), гектар (1гектар 10000 кв. метрга тенг), верста (1 верста 1.06 километрга тенг), фарсах (1 фарсах 6–7 километрга тенг), аршин (1 аршин 0,71 метрга тенг), сажен (1 сажен 2.13 метрга тенг), десятина (1 десятина 1,09 гектарга тенг) ва ҳоказо.

Шариат ҳуқуқи комплекс ишлаб чиқилган қатор нормалардан ташкил топган бўлиб, унда мажбурият ҳуқуқи ҳам алоҳида ўрин олган. Шариат ҳуқуқининг баъзи бир камчиликларига қарамай, унда субъектлар таркиби ва мажбуриятларнинг таъминланиши воситалари

Page 208: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

208

тўғрисидаги талаблар батафсил ва изчиллик билан ифода этилган.

Шартнома мажбуриятларининг субъектлари ҳуқуқий жиҳатидан лаёқатли ва ҳуқуқи чекланмаган бўлишлари лозим эди. Вояга етмаганлар, ақли заифлар, исрофгарлар, касаллар шартнома мажбуриятларининг субъектлари бўла олмасди.

Мажбуриятларнинг предметига турли ашёлар ва мулк турлари кирган. Шариат ҳуқуқшунослари мажбуриятларни вужудга келишининг асоси сифатида шартномаларни турлича таснифлаганлар. Улар шартномаларни жоиз (исталган вақтда бекор қилинадиган), мунжаз ва муаллиқ (ижроси бошқа ҳаракатларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлмаган) ҳамда ҳоказоларга ажратганлар. Бунда турли мажбуриятлар келтириб чиқарадиган асосий шартномалар жумласига олди–сотди, ижара, ҳадя, қарз, юк ташиш, ширкат ва бошқа масалалар бўйича тузилган шар тномалар кирган.

Шариат ҳуқуқида олди–сотди шартномасига алоҳида аҳамият берилган. Хива хонлигида бу шартнома икки турда тузилган: шартли ва шартсиз. Шартли шартномага биноан қабул қилинган барча мулк тарафларнинг ҳар бирининг талабига мувофиқ ва муайян вақт бошлангунга қадар ёки сотилган ашёни ўзгаришларигача ёхуд уни учинчи

Page 209: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

209

шахсга сотилишигача бўлган вақт ичида қайтариш лозим бўлган.

Шартсиз шартномага биноан эса сотилган мулк, ашё ҳақи тўланмасданоқ дарҳол харидор ихтиёрига ўтган. Бундай шартномаларнинг объектига муомаладан чиқарилган (мусодара қилинган) нарсалардан ташқари, сон ва сифат жиҳатдан баҳолашга яроқли бўлган ҳар қандай ашёлар кирган. Муомаладан чиқарилган нарсаларга Қуръони Каримда таъқиқлаб қуйилган спиртли ичимликлар, чўчқа гўшти истеъмол қилиш ва бошқалар кирган. Бу нарсалар ҳаром деб ҳисобланган.

Кўчмас мулк тўғрисида олди–сотди шартномаси тузилаётган пайтда шериклар (улушдор) ва аскарларга нисбатан мулк сотиб олиш учун устунлик берилган.

Шартномада вояга етганлик, мусулмон динига эътиқод қилиш, ўз хатти–ҳаракати учун жавоб бера олиши, сотиладиган ашёга нисбатан мулк ҳуқуқининг мавжудлиги каби шартлар аниқ белгилаб қўйилган. Шартнома ихтиёрий равишда, томонларнинг розилиги билан тузилиши шарт эди. Акс ҳолда бу шартнома ҳақиқий ҳисобланмаган.

Олди–сотди шартномаси ҳам ёзма, ҳам оғзаки шаклда тузилиши мумкин бўлган. Кейинчалик эса кўчмас мулкка нисбатан олди–сотди шартномаси фақат ёзма шаклда тузилиши ва қози томонидан

Page 210: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

210

тасдиқланиши зарурлиги ҳақидаги қоида жорий қилинган.

Тарафлар ўртасида низо, баҳс бўлмаганда ҳамда шартномада уларнинг имзолари бўлмаган ҳолларда фақат қози томонидан тасдиқланган битимларни тан олишга рухсат этилган. Тарафлар ўртасида низо мавжуд бўлган тақдирда эса шартнома тузилганлиги ҳолати ва унинг шартлари тўғрисида гувоҳларнинг кўргазмалари билан тасдиқланган исбот талаб қилинган.

Олди–сотди шартномасида харидор томонидан харид қилиши лозим бўлган ашёнинг сони, сифати ва нархи, иккинчи тарафга ўтказилиши тартиби белгиланиши тўғрисидаги шартлар кўрсатилиши лозим бўлган.

Агарда тузилган шартномада кейинчалик харидор томонидан пинҳоний (яширин) камчиликлар аниқланганда, шунингдек харидор ашёнинг ҳақиқий баҳосини билмасдан туриб, уни анча юқори нархда сотиб олган ҳолларда ва бошқа ҳолатларда шартнома бекор қилиниши мумкин бўлган.

Олди–сотди шартномасининг турларидан бири айирбошлаш шартномаси бўлиб, унга кўра тарафлар ўзаро бир вақтнинг ўзида тўлиқ, аниқ,

Page 211: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

211

тенг қийматдаги ашёларни ўтказиш, алмаштириш амалга оширилган1.

Шариатда фуқаролик ҳуқуқи, мулк ижараси ва омонатга қўйилган нарса (юк, буюм) лар шартномалар билан батафсил тартибга солинган. Бу шартноманинг предметига ер майдонлари, ме-вали боғлар, истиқомат бинолари, кўчмас мулкнинг барча турлари ва бошқа ашёлар кирган.

Шариатда шартнома ҳуқуқида ўртоқлик–музрабат ва ширкатга кенг ўрин берилган.

Музрабат шартномасига биноан тарафлар умумий иш (корхона) га ўз маблағларини қўшганлар ёки ишчи кучи ажратганлар ва шунга лойиқ равишда ўз улушлари ҳиссасида фойда олганлар. Бу шериклик уларнинг бир–бирига нисбатан ўзаро ишончи асосида амалга оширилган.

Шариатда ширкат шартномаси ҳам амалда бўлиб, унинг шартларига шериклик мулкни бошқариш тартиби, даромад – (фойда)ни тақсимлаш тамойиллари ва ҳоказолар кирган. Шартномада меъёрий тартибда назарда тутилган шартлардан ташқари бошқа барча шартлар тарафларнинг ўзлари томонидан белгиланган.

Қарз шартномаси. Шариат бўйича қарз шартномаси бир томондан фоизлар эвазига пулни қарз беришни таъқиқласа, иккинчи томондан қарз

1 Айирбошлаш шартномасида тенг šийматли ашёни алмаштириш зарурий аниšлик билан

белгиланмаган бœлса, масалан, алмаштирилаётган донни (буђдой, арпа, жœхори ва ќоказо) миšдори тахминан чамалаб белгиланган ќолларда шартнома šонуний деб ќисобланмаган.

Page 212: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

212

суммасига фоиз қўшишга рухсат этган. Фоизлар миқдори тартибга солинмаганлиги сабабли, ўрнатилган нормалар моҳият жиҳатдан судхўрликни ҳаддан ошиб кетишига имконият берган, уни қонунлаштирган.

Қарз шартномасининг шаклларидан бири ёрдам қарзи шартномаси бўлиб, унинг предметига пул ёки ашёлар кирган. Бу шартнома пул ёки ашёларни қарздорга топширган вақтдан бошлаб кучга кирган ва тарафларнинг розилиги билан бекор қилинган.

Шахсий ижара шартномаси ҳам кенг тарқалган бўлиб, унда ёлланган шахс ўз ишчи кучини муайян ҳақ эвазига ижарага қўйган. Бу шартномага биноан меҳнат жараёнида ёлланган шахснинг ўлими учун уни ишга ёллаган шахс жавобгар бўлмаган.

Музраб шартномаси ҳам амалда бўлиб, бу шартнома ўз маблағи ҳисобига бирорта савдо ёки саноат корхонаси барпо этган, уни ишга туширган мулкдор билан шу корхонани бошқарувчи–ишончли вакил ўртасида тузилган. Шартнома тузилаётган вақтда ажратилиши лозим бўлган сармоя олтин ёки кумуш ҳиссасида кўрсатилиши лозим бўлган. Бошқарувчи (музараб) нинг улуши олинган фойдадан фоиз ҳисобида белгиланган. Бундан ташқари, бу шартномага биноан ерни ижарага берганлар хоҳлаган вақтида шартномани бир томонлама бекор қилиш ва ижарачиларни мажбуран кўчириш ҳуқуқига эга эди. Худди

Page 213: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

213

шунингдек, шаҳарлардаги ижарага жой берувчилар – уй эгалари ҳам худди шундай ҳуқуққа эга эдилар.

Биз юқорида XIX аср ва XX аср бошларида Хива хонлиги ижтимоий–иқтисодий ҳаётида қўлланилган баъзи бир одат ва шариат ҳуқуқлари нормалари, қоида ва қонунлари ҳақида тўхталиб ўтдик, холос. Бу ҳуқуқ нормалари, қоида ва қонунлари Хива хонлиги ижтимоий–иқтисодий ҳаётнинг асосий соҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туришда муҳим рол ўйнаган.

13–мавзу: Чор Россияси томонидан Хива

хонлигини босиб олиниши. Гандимён сулҳ

шартномаси

XIX аср ўрталарига келиб Россияда

капиталистик муносабатлар тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Кўпгина саноат корхоналари барпо қилинди. Уларнинг аксарияти тўқимачилик саноати корхоналари эди.

XIX асрнинг 60–йилларига қадар Россия ўз саноати учун хом ашёни, асосан пахтани АҚШ дан келтирар эди. Бироқ 1860 йиллар бошларида АҚШ да рўй берган фуқаролар уруши натижасида Россияга келтириладиган пахта миқдори жуда камайиб кетди. Бу ҳол эса Ўрта Осиё пахтасига бўлган талабни ошириб юборди. Бу талабни

Page 214: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

214

қондириш учун Россия Ўрта Осиё хонликларини ўзига тобе қилиши керак эди.

Ўрта Осиё хонликларини босиб олиш режалари ҳали император Петр I даврида тузилган бўлиб, Россия давлати уни амалга ошириш учун XVIII аср биринчи чорагидан то XIX аср ўрталаригача катта тайёргарлик кўрди. Фақат XVIII асрда чор Россияси маъмурлари ҳозирги Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларида 46 та катта, 96 та кичик қалъа–истеҳкомлар қурдилар (шу жумладан, Красноводск ва Оренбург ҳарбий истеҳкомлари). Бу қалъалар Ўрта Осиёни босиб олиш учун таянч пунктларига айлантирилди1.

60 йиллар ўрталаридан то 70 йилларгача, юқорида қайд қилинганидек, Россия империяси Қўқон ва Бухоро хонликларини ҳамда уларга қарашли Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини босиб олиб, Хива хонлигини ҳам ўзига тобе қилиш учун тайёргарлик кўра бошлади.

Хива хонлигини босиб олиш учун рус маъмурлари турли баҳоналар излай бошладилар. Баҳона ҳам топилди. 1868 йилда Каспий денгизи қирғоқларида балиқчилик қилиб юрган Россия фуқароларидан бир нечтаси Манғишлоқ қозоқлари томонидан асир олиниб, Хива бозорида қул қилиб сотила бошлади. Икки йил давомида асирлар сони 21 нафарга етди2. 1870 йилда бу воқеа Россия

1 Šаранг: Ш.Каримов. Šафасдаги šуш орзуси. –Т., 1991. 21–бет. 2 Šаранг: Муќаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоќий. Тошкент, 1994. 33–бет.

Page 215: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

215

давлатига маълум бўлди. Россия давлати Хивага элчилар юбориб, ўша асирларни қайтариб беришни талаб қилди. Хива хони асирларни қайтариб беришдан бош тортди ва уларнинг хатига жавоб ҳам бермади. Бу масала юзасидан Туркистон генерал–губернатори фон Кауфман Хива хонига уч марта хат ёзиб, биттасига ҳам жавоб ололмади.

Туркистон генерал–губернатори фон Кауфман 1872 йилнинг 14 ноябрида подшо Александр II га ёзган маърузасида Хива билан уруш бошлаш муқаррарлиги масаласини кўндаланг қилиб қўйди.

1872 йил 23 ноябрда Петербургда ҳарбий министр Д.Милютин раислигида Кенгаш бўлиб, унда 1873 йил баҳорида Кавказ, Оренбург ва Туркистон ҳарбий округлари аскарлари Кауфман бошчилигида Хивага қарши ҳужум бошлашлари ҳақида қарор қабул қилинди.

Шуни алоҳида қайд қилиш жоизки, бундан аввал ҳам Россия ҳарбий ва давлат маъмурлари Хивага қарши тўрт маротаба ҳарбий юришлар уюштирган эди:

1. Атаман Нечай бошчилигидаги Ёйиқ казаклари Араб Муҳаммадхон (1606–1623 й.й.) даврида Хива хонлиги ҳудудига ҳужум қилишган. Улар Хива хонликни бир қисмини талаб кўп миқдорда асирлар ва бойликлар билан қайтиб кетаётганларида хон қушин билан уларнинг кетидан етиб олиб тор–мор қилган эди.

Page 216: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

216

2. Атаман Шамай бошчилигида ҳам казаклар отряди Хивага ҳужум қилган, бироқ бу ҳужум ҳам муваффақияцизликка учраган.

3. Пётр 1 XVIII аср бошларида Ҳиндистон билан савдо–сотиқ алоқаларини Ўрта Осиё орқали ўрнатишга ҳаракат қилиб, Хивага экспедиция ташкил қилади. 1713 йилда Россияга келган ва Пётр 1 ҳузурида бўлган хивалик туркман савдогари Хўжа Нафас Амударёнинг қуйи оқимида олтин заррачалари кўп эканлиги ҳақида ахборот беради. Шундан сўнг Пётр 1 иккита ҳарбий экспедицияни сафарга тайёрлайди. Полковник Бухгольц қўмондонлигидаги биринчи экспедиция 1715 йилда Ғарбий Сибир орқали Сирдарёнинг юқори оқимига етиб келади. Бироқ у ерда ҳеч қандай олтин топа олмайди.

4. 1717 йилда эса Қабарда князи Александр Бекович–Черкасский бошчилигида Хивага 6 минг нафар казак аскарлари юборилди. Бироқ бу ҳарбий экспедиция ҳам Хива хони Шерғозийхон томонидан қириб ташланди.

Россия подшоси Александр II 1872 йил 12 декабрда Хива хонлигини босиб олиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. 1873 йил феврал–март ойларида рус қўшинлари Хива хонлигига қарши ҳарбий юриш бошладилар. Бу сафарги босқинчилик юришининг кўлами ғоят катта бўлиб, тўрт йўналишда олиб борилди. Красноводск

Page 217: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

217

томонидан Маркозов қўмондонлигида 4300 аскардан иборат отряд; Оренбург томонидан генерал Веревкин бошчилигида 3400 аскардан иборат отряд; Тошкент томонидан генерал Головачев бошчилигида 4600 аскардан иборат отряд ҳамда полковник Ломакин бошчилигидаги катта гуруҳ аскарлар Манғишлоқ томонидан ҳужум бошладилар.

Хивага ҳужум бошлаган Россия қўшинларининг умумий сони 12 мингдан зиёд бўлиб, улар замонавий қуроллар, шу жумладан 56 та тўп–замбараклар билан қуролланган эдилар. Бу юришнинг бош қўмондони қилиб Туркистон генерал–губернатори генерал–адъютант фон Кауфман тайинланган эди.

Рус қўшинларининг бостириб келаётганидан хабар топган Муҳаммадраҳимхон дарҳол катта мажлис чақириб, бу масалани муҳокама қилди. Мажлис аҳли Россия билан урушмасдан, талаб қилган асирларини қайтариб бериш зарур деган қарорга келди.

Муҳаммадраҳимхон II Муртазабойга 21 нафар асирни элтиб, губернатор Кауфманга топшириб келишни ва шу билан вужудга келган низони ҳал қилишни буюрди. Муртазабой рус асирлари билан Кауфман олдига пешвоз чиқиш ва уларни топшириб қайтиш учун йўлга отланди. У Нурота ҳудудида Кауфманга дуч келиб, ундан узр сўраб,

Page 218: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

218

асирларни топшириб кетмоқчи бўлди. Бироқ Кауфман унинг узрини қабул қилмади ва қайтиб кетишга рухсат этмади.

Россия қўшинларининг Хоразм тупроғига бостириб келишини тўхтатиш мақсадида Муҳаммадраҳимхон II катта мажлис чақирди ва унда шундай қарорга келинди: Муҳаммадмурод девонбеги бир гуруҳ лашкар билан Кауфман келаётган шарқ томонга, Элтузар иноқ бир гуруҳ лашкарлар билан Қўнғирот томонга, Амиртўра ва Муҳаммадризо тўралар бир гуруҳ лашкар билан Ҳазораспга, Иноқбек бир гуруҳ лашкар билан Хўжайли томонга юборилди.

Муҳаммадмурод девонбеги лашкарлари Уч ўчоқ деган жойда Кауфман аскарларига дуч келди (Бухоро чегарасида). Бу ерлар қум ва даштликдан иборат бўлиб, уларни кечиб ўтиш Рoссия импeрияси аскарлари учун жуда мушкул бўлган. Сув, озиқ–овқат етишмаслигидан кўп аскарлар, отлар, туялар ҳалок бўлган. Муҳаммадмурод девонбеги русларни сувсиз қолдириш мақсадида атрофдаги барча қудуқларни эгаллаш ҳақида ўз лашкарларига буйруқ беради. Одамқирилган деган қудуқ атрофида Иванов бошлиқ Рoссия импeрияси аскарлари қисми билан Жомли Содиққул бошлиқ Хива лашкарлари ўртасида қаттиқ жанг бўлиб, икки томондан ҳам кўп талафотлар берилди. Замонавий ҳарбий қуролларга эга бўлган Рoссия

Page 219: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

219

импeрияси аскарлари устун келдилар ва Хива лашкарларини чекинишга мажбур қилдилар. Рoссия импeрияси аскарлари Амударёга яқинлашиб келганларида Хива аскарлари янгидан ҳужумга ўтиб, уларга қарши тўрт томондан от қўйдилар. Бу жангда ҳам ғалаба русларга кулиб боқди. Айни вақтда генерал Веревкин ва полковник Ломакин бошчилигидаги Рoссия импeрияси аскарлари Қўнғирот устига бостириб келдилар. Қуролсиз аҳолини қириб, мол–мулкини талаб, шаҳарни вайрон қилиб, Хўжайли томонга ўтиб кетдилар.

Ҳўжайлини Элтузар иноқ бошчилигидаги лашкарлар ҳимоя қилмоқда эди. Абдулла маҳрам сардорлик қилаётган эмрели (туркман) отлиқлари Рoссия импeрияси аскарларининг бир гуруҳига тўсатдан дуч келиб, қаттиқ жанг бошланди. Бу жангда туркман отлиқлари ғолиб чиқиб, 13 рус аскарини ўлдириб, уларни от ва қурол–яроғларини ўлжа қилиб қайтиб келдилар. Бу воқеадан кейин генерал Верёвкин барча кучини тўплаб Хива лашкарлари устига ташлади ва хиваликларни чекинишга мажбур қилди. Бироқ ёвмит ва човдир отлиқлари рус қўшинларига турли томондан кутилмаганда ҳужум қилишни тўхтатмай уларга кўп талафотлар етказдилар. Рoссия импeрияси аскарлари жанг билан Манғит қалъасига етиб келдилар. Верёвкиннинг буйруғи билан тўплардан ўқ узилиб, Манғит қалъаси вайрон қилинди. Рoссия

Page 220: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

220

импeрияси аскарлари шаҳар аҳолисини, ҳатто бешикда ётган гўдакларни ҳам қириб ташладилар. Шаҳарда на одам, на жониворлар қолди. Итлар ва мушуклар ҳам отиб ташланди. Рoссия импeрияси аскарлари шаҳарга ўт қўйиб чиқиб кетдилар. Қўнғирот, Манғит ва туркман отлиқ аскарлари ҳатто чекинаётиб ҳам то Хивага келгунча Верёвкин аскарлари билан олишиб, уларга катта талафот етказиб келдилар. Хиваликлар томонидан ҳам кўп киши ҳалок бўлди, кўп қишлоқ ва шаҳарлар вайронага айланди. Жанглар қилиб Хивага етиб келган Элтузар иноқ хонга бўлган воқеаларни батафсил баён қилиб берди. Шундан сўнг Муҳаммадраҳимхон II қалъа дарвозаларини маҳкам беркитишни ва қамал ҳолати эълон қилинишини буюрди.

Рoссия импeрияси аскарлари томонидан босиб олинган ҳудудлардан қочган аҳоли Хива қалъасига келиб бошпана топган эди.

Хивага бостириб келган Рoссия импeрияси аскарлари қалъага қараб тўп ота бошладилар. Муҳаммадраҳимхон II Муҳаммадмурод девонбеги, Юсуф маҳрам, Абдусаттор Саис ва Абдулло банги билан қалъанинг Урганч дарвозасидан чиқиб, қалъа атрофида қолган навкарларни тўплаб, қалъа ҳимоясини кучайтирмоқчи бўлди. Бироқ қалъа атрофида ҳеч қандай навкар йўқ эди. Хон Дошёқ дарвозасига келиб қалъага кирмоқчи бўлди. Аммо

Page 221: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

221

Абулқодир тўра уни қалъага киритмади. Шундан сўнг хон ўз аъёнлари билан туркманлар томонга кетишга мажбур бўлди (Сори сардор билан).

Хон қалъадан чиқиб кетгандан сўнг Амир тўра хон юртни ташлаб қочиб кетди, деб бўҳтон тарқатиб, ўзини хон деб эълон қилди. Хивани таслим бўлганлиги ҳақида хат ёзиб, Амир тўра билан Отажон тўра Кауфман олдига Гандимён боғига бордилар. Кауфман Муҳаммадраҳимхон II ни топиб келишни ва фақат унинг билан сулҳ шартномаси тузишни билдиради. Кейин Кауфман шаҳарга кириб хон хазинасини очдирди. Бу ерда сақланаётган сандиқлар олтин, кумуш, зумрад, олтин сопли қиличлар ва бошқа яроғ–аслаҳалар билан тўла эди. Яна бир хонада ноёб қўлёзма ки-тоблар бўиб, улардан 300 нусхасини танлаб олиб, ҳаммасини Петербургга жўнатди.

Муҳаммадраҳимхон II Замахшарда эканлиги маълум бўлди. Унинг кетидан вакиллар юборилди. Вакиллар бориб унга Кауфман талабини баён қилдилар. Вакиллар хонни Хивага қайтишга кўндириб, уни тўғри Гандимён боғига, Кауфман олдига олиб келдилар. Хон ўзининг таслим бўлганлигига иқрор бўлиб, руслар томонидан тайёрланган шартномага имзо чекишга мажбур бўлди. Бу шартнома Гандимён шартномаси номи билан тарихга кирди.

Page 222: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

222

Гандимён сулҳ шартномаси ва унинг мустамлакачилик характери. 1873 йил 12 августда Хива шаҳридан 1,5–2 километр шарқда Гандимён қишлоғида хоннинг иниси Отажон тўра боғида Хива хони Сайид Муҳаммадраҳимхон II билан Туркистон генерал–губернатори, генерал–адъютант фон Кауфман ўртасида Хива хонлигининг Россия империясига таслим бўлганлиги ҳақида шартнома имзоланди.

Сулҳ шартномаси 18 моддадан иборат эди. Биринчи моддага кўра хон ўзини рус подшосининг итоаткор хизматкори (вассали) деб тан олди ва мустақил ташқи сиёсат юргизишни, яъни бошқа давлатлар билан алоқа қилиш, савдо–сотиқ юргизиш, ҳарбий юришлар уюштириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Иккинчи ва учинчи моддаларга мувофиқ хонликнинг чегаралари ҳам янгидан белгиланди. Амударёнинг ўнг соҳилларидаги ерлар (ҳозирги Қорақалпоғистон ҳудудлари) Россия ҳисобига ўтди ва Туркистон генерал–губернаторлиги таркибига киритилди. Ҳозирги Тўрткул шаҳри яқинида Амударё қирғоғида Петро–Александровск шаҳри бунёд этилиб, Амударё бўлими ташкил қилинди. Петро–Александровск шаҳри ўша бўлимнинг марказига айлантирилди.

Бўлим бошлиғига Хива хони ва унинг фаолияти устидан назорат қилиб туриш вазифаси

Page 223: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

223

юклатилди. Петро–Александровск шаҳри Рoссия импeрияси аскарлари турадиган гарнизонга айлантирилди.

Шартноманинг тўртинчи моддасига биноан подшо ҳукумати Амударёнинг ўнг соҳилидаги ерларнинг бир қисмини хоҳлаган вақтида Бухоро амирлигига бериш ҳуқуқига эга бўлди. Бу модда Хива хонлиги билан Бухоро амирлиги ўртасидаги муносабатларни кескинлаштиришга, ўзаро душманлик ҳис–туйғуларини уйғотиб туришга қаратилган эди.

Бешинчи–ўн бешинчи моддалар савдо–сотиқ, Амударёда пароходчилик, рус савдогарлари ва уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига бағишланган эди. Бу моддаларга мувофиқ Амударёда рус пароходчилиги монополияси ўрнатилди, яъни рус савдо кемаларининг Амударёда эркин ҳаракат қилиши учун имтиёзли ҳуқуқ берилди. Шу билан бир қаторда, Хива кемалари русларнинг рухсатисиз Амударёда ҳаракат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Олтинчи ва еттинчи моддаларга биноан рус савдогарларига бутун хонлик ҳудудларида дўконлар, омборхоналар, пристанлар қуриш ҳуқуқи берилди.

Саккиз, тўққиз ва ўн биринчи моддаларга кўра хонликнинг барча жойларида рус савдогарларига эркин ва божсиз савдо қилиш ва ўзининг

Page 224: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

224

вакилларига эга бўлиш ҳуқуқи берилди. Улар ҳаттоки, хонлик ҳудудларидан мол олиб ўтиш учун тўланадиган 5% закотдан ҳам озод қилиндилар.

Ўн иккинчи моддага мувофиқ рус саноатчиларига хонлик ҳудудида ер сотиб олиш, завод ва фабрикалар қуриш, умуман кўчмас мулкка эга бўлиш ҳуқуқи берилди.

Ўн учинчи моддада хивалик ва рус савдогарлари ўртасида имзоланган шартномаларнинг даҳлсизлиги ҳақида сўз боради.

Ўн тўрт ва ўн бешинчи моддаларда рус фуқароларининг хонлик ҳудудида йўл қўйган ножўя хатти–ҳаракатлари ҳақидаги шикоятлар фақат рус маъмурлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланди ва маҳаллий судлар уларнинг ғайриқонуний хатти – ҳаракатларини суд қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Ўн олтинчи моддага мувофиқ Хива хонига рус маъмурлари томонидан қидирилаётган жиноятчиларни ва Россиядан келиб хонлик ҳудудида яширинаётган шубҳали ҳар хил шахсларни рус маъмурлари қўлига топшириш мажбурияти юклатилди.

Шартноманинг ўн еттинчи моддасига биноан хонликда қул савдоси ман қилинди. Барча қуллар (40–50 минг киши) озод қилинди.

Шартноманинг кейинги, ўн саккизинчи моддасига мувофиқ Хива хони Россия ҳукуматига

Page 225: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

225

Хива хонлигини босиб олиш жараёнида сарфланган ҳаражатларни қоплаш учун 2 млн. 200 минг сўм контрибуция тўлаш мажбуриятини олди.

Гандимён шартномасининг оқибатида: 1) Хива хонлиги чор Россияси томонидан

асоссиз равишда, қурол кучи ишлатилиб, ваҳшийларча босиб олинди;

2) Хива хонлиги Гандимён шартномасига мувофиқ ўз мустақиллигини йўқотди ва Россиянинг мустамлакасига айлантирилди;

3) Хива хонлиги ҳудуди рус саноатчилари ва савдогарлари учун арзон бозор, арзон ишчи кучи, арзон хом ашё манбаига айланди;

4) ўлканинг табиий ва нотабиий бойликлари (пахта, пилла, жун, балиқ, олтин заҳиралари, нозик санъат асарлари, бой тарихий ва илмий мерос) хоҳлаганча Россияга олиб кетила бошланди;

5) халқимизнинг ноёб маданияти, қадриятларимиз ва маънавиятимизга катта зарар етказилди.

Амударё бўлимининг ташкил қилиниши ва

унинг сиёсий–маъмурий тизими. Юқорида қайд қилганганидек, Гандимён сулҳ шартномасининг 2–3 моддаларига мувофиқ ҳозирги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди Россия империяси ихтиёрига ўтиб, аввал Туркистон генерал–губернаторлиги таркибига, кейинчалик Сирдарё вилояти таркибига киритилган эди.

Page 226: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

226

1873 йил 15 августда генерал фон Кауфман ҳозирги Тўрткул туманида жойлашган Матниёз девонбегига қарашли дарё бўйидаги унумдор ерларни, сермева боғларни кўздан кечириб, ўша ҳудудда мустаҳкам бир истеҳқом–шаҳар–ҳарбий гарнизон бунёд этишга қарор қилди. Матниёз девонбегига қарашли боғлар ва ерлар Шўрахондан 4 км, Хонқа дарёдан кечув жойидан 10 км масофада жойлашган эди. Матниёз девонбегидан олинган ерлар ва боғлар бадалига Кауфман Хива хони билан келишган ҳолда унга Улли (катта) боғ мавзесидан 3227 таноб ер ажратиб берди.

Матниёз девонбегидан олинган боғлар ва ерларда руслар янги шаҳар бунёд этдилар. Принц (Тўра) Лейхтенбергский таклифи билан бу шаҳарга рус императорлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида «Петро–Александровск» деб ном берилди.

Гандимён сулҳ шартномасига мувофиқ Россия ҳисобига ўтган Хива хонлигининг қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларида Амударё округи ташкил қилинди. Бу округни бошқариш учун 1873 йил 26 августда «Амударё округини бошқариш ҳақида муваққат низом» ишлаб чиқилди. 1874 йил 9 мартда бу низом рус подшоси томонидан тасдиқланди.

Муваққат низомда кўрсатилишича, Амударёнинг ўнг соҳилида Россия империяси

Page 227: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

227

ҳисобига ўтган ерларда Туркистон генерал–губернаторлигига қарашли алоҳида округ ташкил қилиниб, унга Амударё округи номи берилди.

Амударё округининг бошлиғи қилиб полковник Иванов тайинланди. Шу билан бир қаторда у ҳарбий қўмондон вазифасини ҳам бажарган. Амударё округида жойлашган Рoссия импeрияси аскарлари унинг ихтиёрида эди. Петро–Александровск қалъа–портининг бошлиғи қилиб полковник Дрешерн, артиллериянинг бошлиғи қилиб штабс–капитан Якушев, тўртта казак юзликларининг бошлиғи қилиб майор Адеркас, медицина қисмининг бошлиғи қилиб маслаҳатчи Сомуха, инженерлик ишларини бошқарувчи қилиб поручик барон Ропп, озиқ–овқат омборининг бошлиғи қилиб губерния котиби Мишин тайинландилар.

Кауфманнинг 1873 йил августида чиқарган 75–сонли буйруғи билан Амударё округи бошлиғи қошида девон (канцелярия) ташкил қилинди. Канцелярия таркибига бошлиқ, ғазначи, ҳисобчи, иш юритувчи ва битта офицер киритилди. Девонхонанинг бошлиғи қилиб штабс–капитан Певцов, ҳарбий ишлар бўйича унинг ёрдамчиси лавозимига прапоршчик Алексеев, таржимон лавозимига Хохряков тайинландилар.

1874 йилда Амударё округи Амударё бўлимига айлантирилди. Амударё бўлими Хива хонлиги,

Page 228: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

228

Бухоро амирлиги ва Туркистоннинг Сирдарё вилояти билан чегарадош эди.

Амударё бўлими бошлиғининг ҳуқуқ ва вазифаларига тўхталадиган бўлсак, «Муваққат низом»да бу ҳақда бир қанча кўрсатмалар берилган. Масалан, низомнинг 3–бандида «Амударё округи округ бошлиғига бўйсунади. Бир вақтнинг ўзида округ бошлиғи бўлим ҳудудида жойлашган қўшинларнинг ҳам бошлиғи ҳисобланади». 4–бандида «Округ бошлиғи аҳолига нисбатан ҳарбий губернаторга берилган ҳуқуқлардан фойдаланади; қўшинларга раҳбарликни у алоҳида бу ҳақда берилган инструкция асосида олиб боради», 5–бандида «Округ бошлиғи аҳоли ва аскарлар билан канцелярия (девонхона) ва ўзининг ёрдамчилари орқали муомала қилиши зарур»лиги белгилаб қўйилди.

«Муваққат низом»нинг бошқа бандлари солиқ йиғиш, суд ишлари ва бошқа масалаларга бағишланган эди1.

Амударё бўлими бошлиғи Хива хонига нисбатан қандай сиёсат юргизиши ҳақида аниқ кўрсатмалар берилмаган эди. Чор Россияси ҳукуматининг вассал Хивага ва туркманларга нисбатан сиёсати ҳақида Кауфман Амударё бўлими

1 Šаранг: Т.Г.Тухтаметов. Амударьинский отдел (социально–экономическое и

политическое значение для Хорезмского оазиса). Нукус, «Каракалпакстан», 1977, С. 53–54.

Page 229: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

229

бошлиғи Ивановга алоҳида бир қанча хатлар ва кўрсатмалар юборган.

Кауфманнинг айтишича, Амударё бўлимида Рoссия импeрияси аскарларини тутиб туришнинг асосий мақсади 1873 йил ёзида Россия ҳисобига ўтган Амударё ўнг қирғоғида истиқомат қилувчи аҳолини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Хива хони ва Хива ҳукуматининг ички ишларига аралашиш Амударё бўлими бошлиғига ман қилинган эди. Бироқ вазият талаб қилган тақдирда Хиванинг ички ишларига фақат Россия ҳукумати манфаатлари нуқтаи назаридан аралашиш мумкин эди. Аммо Хива хонлигида рўй бераётган воқеалардан Амударё бўлими бошлиғи доимо хабардор бўлиб туриши ва бу ҳақда янги маълумотларга эга бўлиши шарт эди.

Хива хонига бўйсунишдан бош тортаётган туркманларни тинчлантириш учун Амударё бўлими бошлиғига дарёнинг сўл қирғоғига, Хива ҳудудларига ҳарбий отрядлар билан ўтишга рухсат қилинган эди.

Кауфман кўрсатмаларининг хулоса қисмида Амударё бўлими бошлиғига маҳаллий халқ билан учрашиб туриш, унинг кайфиятини билиб туриш, бунинг учун тез–тез ҳарбий отрядлар билан турли ҳудудларга бориб туриш зарурлиги уқтирилган.

Туркистон генерал–губернатори Кауфман «кўрсатмалари»нинг таҳлили шуни кўрсатадики,

Page 230: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

230

Амударё бўлими бошлиғига катта ваколатлар берилган. У Амударё бўлимини бошқариш билан бир қаторда Хива хонлиги устидан Россия ҳукмронлигини мустаҳкамлаш вазифасини ҳам бажарган. Россия билан Хива хонлиги ўртасида 1873 йилда имзоланган Гандимён шартномаси Россия буржуазияси ва чоризм манфаатларига тўла жавоб берар эди. Мана шу шартномани ҳам Хива хони томонидан оғишмай бажарилишини назорат қилиш топширилган.

1886 йил 12 июлда подшо Александр III Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги низомни тасдиқлади. Бу низомга биноан Амударё бўлими Сирдарё вилояти таркибига киритилди ва унинг бошлиғи маъмурий бошқарув масалаларида Сирдарё генерал–губернаторига бўйсунадиган бўлди. Бироқ амалда у кўпгина иқтисодий ва сиёсий ҳамда чегара масалалари бўйича бевосита Туркистон генерал–губернаторига мурожаат қилар эди ва ундан зарур кўрсатмалар олиб турар эди.

Аслида Амударё бўлимининг бошлиғи Хива хонлиги устидан Россия мустамлакачилик сиёсатини юргизувчи шахс эди. Унинг асосий вазифаси Хива хонлигида рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларни зийраклик билан кузатиб, хонга ва русларга қарши ғалаёнларни қурол кучи билан бостириб, бу ўлкада Россия ҳукмронлигини мустаҳкамлашдан иборат эди.

Page 231: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

231

Амударё бўлимининг ҳудудлари ва чегаралари хусусида «Муваққат низом»нинг иккинчи бандида кўрсатилишича, Амударё бўлими билан Сирдарё вилояти ўртасидаги чегарани белгилаш ҳақида гап боради. Лекин номаълум сабабларга кўра бу чегара аниқланмасдан қолган. «Низом»нинг 6–бандида «Округ икки қисмга – Шўрахон ва Чимбой қисмларига бўлинади ва улар округ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан бошқариб борилади», дейилган.

7–бандида «Округ бошлиғи муовинлари уезд бошлиғи вазифаларини бажаради»1, дейилган.

Шўрахон участкасининг ҳудудлари Бухоро чегарасидан (Мешекли деган жойдан) то Шайх–Жалил тоғ ёнбағирларининг шимолий қисмигача, Чимбой участкасининг ҳудудлари эса Шайх–Жалил тоғларидан Орол денгизигача чўзилган эди.

Шундай қилиб, Амударёнинг ўнг соҳилларидаги ерлар Россия ихтиёрига ўтиши билан Амударё бўлимига қарашли алоҳида маъмурий бирлик бўлгандан сўнг юқорида кўрсатилган икки қисмга бўлиниб бошқарилган.

Шуни қайд қилиб ўтиш зарурки, Амударё бўлими бошлиғи ва участкалар бошқарувчиларининг ҳуқуқ ва вазифалари янги «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақида»ги 1886 йилда қабул қилинган «Низом»да ўзгартирилган.

1 Т.Г.Тухтаметов. Амударьинский отдел (социально–экономическое и политическое значение для Хорезмского оазиса). Нукус, «Каракалпакстан», 1977, С. 63.

Page 232: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

232

Янги «Низом»нинг 57–бандида қайд қилинганидек, Амударё бўлими бошлиғига сайлаб қўйилган маҳаллий амалдорларни ва судларни тайинлаш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқлари берилади. Бу «Низом»нинг охирги бандида Амударё бўлими бошлиғига вилоят ҳарбий губернатори (каби) ҳуқуқлари берилган. Янги «Низом»га биноан Амударё бўлими вилоят билан уезд оралиғидаги бир маъмурий бирликка айланиб қолди.

Академик С.К.Камоловнинг ёзишича, 1873 йилга қадар қорақалпоқ овулларида (қишлоқларида) оқсоқоллар кенгаши мавжуд бўлиб, унинг таркибига оқсоқол, юзбоши, мулла, бой ва бошқалар кирган. Лекин ўнг қирғоқ Амударё ҳудудлари Россия ихтиёрига ўтгач, оқсоқолларнинг патриархал–уруғчилик бошқарувига чек қўйилди. Амударё бўлимининг бошлиғи Иванов 1875–1876 йилларда маъмурий қайта қуриш ўтказиб, оқсоқоллар кенгаши ўрнига сайлаб ёки тайинлаб қўйиладиган мансабдорлар ҳокимлигини таъсис қилди. Шу билан бир қаторда Амударё бўлимини маъмурий жиҳатдан қишлоқ ва овул жамоаларига бўлиб бошқаришни жорий этди. 1000 ва ундан ортиқ хонадондан иборат қўшма овул ва қишлоқ жамоалари бир волостга бирлаштирилди. Ҳар бир овул ёки қишлоқ бошида оқсоқол турадиган бўлди.

Page 233: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

233

1886 йилда волост таркибига 2 дан 7 гача овул жамоалари кирган. Масалан, Чимбой волостига 7 та овул жамоалари кирган, Шўрахон участкаси 6 волостга бўлиниб, 31 жамоадан иборат бўлган, Чимбой участкаси эса 12 волостга бўлиниб, унинг таркибига 61 қишлоқ ва овул жамоалари кирган. Волостлар бошида бошқарувчилар, овул жамоалари бошида оқсоқоллар турган. Овул оқсоқоллари 3 йил муддатга маҳаллий бойлар вакилларидан иборат таркибда сайланган. Сайловларда фақат рус тилини билган кишиларгина қатнашган. Амударё бўлимининг аксарият аҳолиси сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Амударё бўлимининг бошқарув аппаратида ариқ оқсоқоли ва мироблар ҳал қилувчи рол ўйнаганлар. Ариқ оқсоқоллари ирригация тармоқлари билан, мироблар овуллараро сувдан фойдаланиш масалалари билан шуғулланганлар. Жиноят содир қилган фуқаролар «мировой судья», бий ёки қозилар томонидан судланган. Мировой судьялар фақат Россия фуқароларини, маҳаллий фуқароларни эса бий ёки қозилар суд қилганлар. Ҳар бир қишлоқ ёки овул жамоасида бий суди, ҳар бир волостда эса тўртта бий суди фаолият кўрсатган.

Волост бошлиғи, оқсоқол, қози ва бийлар номзоди унинг чоризмга хайрихоҳлиги, сиёсий

Page 234: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

234

турғунлиги ҳисобга олиниб, Амударё бўлими бошлиғи томонидан кўриб чиқилгандан кейин ушбу лавозимга тавсия қилинган.

Шундай қилиб, 1886 йилга қадар Амударё бўлими бошлиғи бевосита Туркистон генерал–губернаторига бўйсунган ва унинг кўрсатмаларига амал қилиб иш олиб борган бўлса, эндиликда, яъни 1886 йил қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақида»ги низомга мувофиқ Амударё бўлими бошлиғи бевосита Сирдарё ҳарбий губернаторига бўйсунадиган бўлди.

Шўрахон ва Чимбой участкаларининг рус офицерларидан тайинланган бошлиқлари ўша жойларда рус чоризмининг мустамлакачилик сиёсатини юргизувчи амалдорлари эди. Маҳаллий маъмурият бошлиқлари–волост бошлиқлари, оқсоқоллар, бийлар, қозилар, муллалар, маҳаллий бийлар аристократик юқори қатламлардан сайланган бўлиб, улар миллий манфаатлардан табақавий манфаатларни устун қўйган ҳолда, рус буржуазиясининг итоаткор хизматкорлари эди.

Хива хонлиги ҳудудларида (Амударё бўлимидан ташқари) истиқомат қилувчи қорақалпоқларнинг маъмурий бошқарув тизимига келсак, улар асосан Қўнғирот деҳқончилик аҳолиси ҳудудларининг чеккаларида, Чимбой (Шуманай) ва Қўнғирот бекликларида яшаганлар. Қорақалпоқларнинг кичик–кичик гуруҳлари

Page 235: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

235

хонликнинг бошқа жойларида ҳам яшаганлар. Хива хонлигида яшаган қорақалпоқлар Амударё бўлимида яшаган қорақалпоқлардан ҳеч фарқ қилмаган. Улар ҳам икки арисдан (қабила бирлашмаси) – ўн тўрт уруғ ва қўнғирот қабила бирлашмаларидан иборат бўлган.

Россия протекторати даврида ўтроқ ҳаёт кечираётган аҳолини хоннинг биринчи вазири Ислом Хўжа (1901 йилдан) бошқариб борган. Кўчманчи ва ярим кўчманчи қорақалпоқ, туркман, қозоқ аҳолисини ўзларининг уруғ оқсоқоллари томонидан бошқарилган.

Хива қорақалпоқларини қуйидаги маъмурий амалдорлар: беклар беги, оталиқ, бий, юзбоши, оқсоқол, мироб ва ҳоказолар1 бошқарганлар.

Бий кичик уруғ гуруҳларини, оталиқ эса катта уруғ бирлашмаларини бошқарганлар. Хива давлати марказий аппаратида қорақалпоқларни бошқариш учун махсус амалдор тайинланган. 1880–1890 йилларда қорақалпоқлар ишини Матмурот девонбеги, кейин ясовулбоши Юнус бошқариб борганлар.

XIX аср охири XX аср бошларида Хива қорақалпоқлари тўртта қабилавий бирлашмалардан иборат бўлиб, уларга тўрт нафар беклар беги раҳбарлик қилган. Беклар беги бевосита хон амалдорлари Матмурот ва Юнус ясовулбошига

1 Т.Г.Тухтаметов. Амударьинский отдел (социально–экономическое и политическое значение для Хорезмского оазиса). Нукус, «Каракалпакстан», 1977, С. 72.

Page 236: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

236

бўйсунганлар. Ҳар бир беклар бегига тўртта оталиқ, ҳар бир оталиққа тўрт нафар бий бўйсунган.

Юқорида зикр этилган мансаблар наслдан наслга ўтиб келган. То 1910 йилгача қорақалпоқларни бошқариб келган мансабдорлар Хива марказий давлат аппаратидан ойлик маоши олганлар. Улар солиқ йиғувчилар бўлгани учун аҳолидан йиғилган солиқларнинг бир қисмини ўзлаштириб тирикчилик қилганлар.

Асфандиёрхон (1910–1918 й.й.) тахтга ўтиргач, 1910 йилдан бошлаб чор ҳукуматининг талаби билан солиқ йиғувчиларга ойлик маоши белгиланган .

Шундай қилиб, Асфандиёрхон буйруғи билан барча амалдорлар, шунингдек қорақалпоқлар хон хазинасидан 1910 йилдан бошлаб ойлик маоши оладиган бўлдилар. Бу тадбир озми–кўпми амалдорларнинг ижтимоий–иқтисодий аҳволининг бирмунча яхшиланишига олиб келди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қорақалпоқларнинг маъмурий бошқарув аппарати, Хива хонлиги бошқарув аппаратидек оддий характерда бўлиб, ўша даврда ҳукм сураётган патриархал–ўрта аср ижтимоий–иқтисодий тузумига мос келар эди.

Page 237: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

237

14–мавзу: Хива хонлигини алоҳида давлат

сифатида тугатилиши ва Хоразмда совет

давлатчилик тизимини ўрнатилиши

Хивада давлат тўнтариши ва ХХСРнинг

ўрнатилиши. 1918–1919 йилларда Хивада ўз ҳокимиятини ўрнатган Жунайидхон Хоразмда «инқилобий» ҳаракатларга ва Амударё бўлимида ўрнатилган совет тузумига қарши кескин кураш бошлади. Жунайидхон қўшинлари ва Н.М.Шчербаков қўмондонлигида Амударё бўлимидаги ва Чоржўйдан чақирилган қизил аскар отрядлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. 1920 йил январида Жунайидхон аскарлари тор–мор қилинди. 1920 йил 1 февралда қизил қўшинлар Хива шаҳрига кириб келдилар. Улар билан биргаликда ёш хиваликлар партиясининг вакиллари ҳам келишди. 1920 йил 2 февралда Саид Абдуллахон хонлик тахтидан воз кечганлиги ҳақида манифестга имзо чекишга мажбур бўлди.

Шундай қилиб, большевиклар мухолифчи кучлар билан Хивада давлат тўнтариши қилиб, ҳокимиятни ўз қўлига олдилар. Бутун ҳокимият беш кишидан иборат Муваққат «Инқилобий» қўмита – «Ревком» қўлига ўтди. «Ревком» раиси лавозимига ёш хиваликлар Тўрткул қўмитасининг бошлиғи Мулла Жуманиёз Султонмурадов сайланди. Бобо охун Салимов, Жалол охун ҳамда

Page 238: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

238

туркман «Инқилобий» отрядларининг бошлиқлари Қўшмаматхон ва Мулла Ўроз Ҳожимуҳаммедовлар «ревком» аъзоси қилиб сайландилар. Бундан ташқари, 1920 йил 9 апрелида муваққат «Инқилобий» ҳукумат таркибида тармоқлар билан шуғулланувчи қатор нозирликлар ҳам ташкил қилинди:

Шайхуддин Ҳасанов – ҳарбий нозир, Полвонниёз Ҳожи Юсупов – давлат назорати

нозири, Эшчон Қори Жабборқулов – халқ хўжалиги

нозири, Мулла Бекжон Раҳмонов – халқ маданияти ва

маорифи нозири, Бобо охун Салимов – адлия нозири қилиб

тайинланди. Кундалик масалаларни ҳал қилиш мақсадида уч

кишидан иборат президиум ташкил қилиниб, унинг таркибига Мулла Жуманиёз Султонмурадов (раис), Полвонниёз Ҳожи Юсупов ва Бобо охун Салимов (раис муовинлари) кирди1.

Давлатни бошқариш, суд ва адлия ишлари қайта кўриб чиқилди. Ҳукуматнинг махсус қарори билан олий «Инқилобий» суд тузилиб, у «инқилоб» душманлари билан курашиш қуроли сифатида олий жазо – отиб ўлдиришга ҳукм чиқаришгача жазо қўллаш ҳуқуқига эга эди. Бу суднинг раиси

1 Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской Народной Советкой Республики. –Л.: изд–во ЛГУ, 1984. С. 114.

Page 239: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

239

лавозимига Алимжон Акчурин, аъзолигига Бобо охун Салимов ва Қўшмаматхон Сапиевлар сайланди.

Умумжиноий ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида халқ суди ташкил қилиниб, унинг раиси лавозимига Абдувоҳид Каримов сайланди.

Янги ташкил қилинган муваққат ҳукуматнинг давлат маъмурий бошқариш тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. 1920 йил 9 апрелда Хива хонлигида мавжуд бўлган 20 та беклик ўрнига 20 та туман советлари (шўролари) ташкил қилинди. Улар советлар халқ вакилларининг биринчи Бутунхоразм қурултойини тайёрлашлари лозим эди.

1920 йилнинг 27–30 апрел кунлари Хивада Бутунхоразм халқ вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Бу таъсис қурултой собиқ Хива хонлигининг тугатилганлиги ва эндиликда янгидан шаклланган давлат – «Хоразм Халқ Совет Республикаси» деб номланганлигини эълон қилди. Қурултойда ХХСР нинг биринчи Конституцияси қабул қилинди, давлат герби ва байроғи тасдиқланди. ХХСР нозирлар кенгашининг раиси лавозимига ёш хиваликлар партиясининг бошлиғи Полвонниёз Ҳожи Юсупов сайланди.

1920 йилда Хива хонлигида рўй берган туб сиёсий ўзгаришларни қандай баҳоласа бўлади? Бу

Page 240: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

240

сиёсий ларзалар «Халқ инқилоби» ёки «давлат тўнтариши»ми? – деган савол туғилиши табиий.

1920 йил 2 февралда Хивада рўй берган сиёсий зилзиланинг айбдорлари большевиклар, уларнинг қуролли кучлари ва мухолифчи кучлар эди.

Большевиклар ўзларининг босқинчилик, зўравонлик сиёсатини дунё халқлари олдида ниқоблаш мақсадида, Хива хонлигида содир бўлган туб сиёсий ўзгаришларни «Хоразм халқ инқилоби» деб эълон қилишга шошилдилар. Аслини олганда Хоразмда том маънода «Халқ инқилоби» бўлган эмас, балки большевиклар томонидан, мухолифчи ёш хиваликлар иштирокида амалга оширилган давлат тўнтариши бўлган, холос. Чунки бу «инқилоб»да кенг халқ оммаси қатнашган эмас. Унда аҳолининг хон сиёсатидан норози бўлган ва шу сабабдан ёш хиваликларга эргашган бир қисмигина қатнашган, холос. «Инқилоб»ни амалга оширган асосий кучлар – большевиклар ва уларнинг қуролли кучлари бўлди. Хон истибдодидан норози бўлган ёш хиваликлар эса хон ҳукмронлигини тугатишда уларга ёрдам бердилар.

Ёш хиваликлар хон мустабид тузумини ағдариб, мамлакатни мустақил равишда конституциявий–демократик йўлдан ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиб бериш тарафдори эдилар. Бироқ кейинчалик больевикларнинг янги

Page 241: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

241

ҳукумат таркибига кириб олиши, Хоразм компартияси, комсомол, профсоюз ташкилотларининг тузилиши, ўлкани шўролаштириш бу табиий эволюциявий ривожланиш жараёнларининг бузилишига олиб келди. Чунки большевиклар Лениннинг «Ўз ривожланишида орқада қолган халқлар «илғор рус» пролетариатининг ёрдамида ривожланишнинг капитализм босқичидан сакраб, бирданига социализмга ўтишлари мумкин», деган ҳаётда ўзини оқламаган назариясига асосланиб, ҳали патриархал – феодал муносабатлари ҳукм сураётган ўлкада сунъий социализм қуриш йўлига ўта бошладилар. Шу мақсадда улар зўравонликка таяниб, хусусий мулкни йўқотиш ва ижтимоий социалистик мулкни барпо қилишга киришдилар. Бу ҳаракат йўқсиллар билан мулкдорлар ўртасида курашнинг кескинлашувига, фуқаролар урушига олиб келди. Большевиклар ривожланишнинг эволюциявий йўлини инкор этиб, зўравонлик йўлини танладилар.

Хоразм шароитини ҳисобга олиб, конституциявий–демократик, эволюциявий ривожланиш йўлини қўллаб–қувватлаган ёш хиваликларни таъқиб остига олдилар, уларни буржуа миллатчилигида айблаб, қувғин–сургун қила бошладилар.

Page 242: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

242

Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш жоизки, «инқилоб» сўзи бу ўлкага Россиядан келтирилган эди. «Инқилоб» ясаб, минглаб одамларнинг қонини беҳуда тўкиб, шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилиш йўли билан бир жамиятдан янги бир жамиятга ўтиш бизнинг халқимиз учун ёт нарса бўлган.

Жунайидхон қўзғолони ва хон зулмига қарши чиқишлардан моҳирлик билан фойдаланган большевиклар ўзларини «халқ ғамхўри», озодлик, эркинлик, мустақиллик тарафдорлари сифатида намоён қилиб, ҳақиқатда эса ўлкани чоризм мустамлакасидан янги шаклдаги советлар мустамлакасига айлантириш учун ҳаракат қилдилар.

Улар Ўрта Осиё халқларини мустамлака ҳолатида сақлаб туриш учун, уларнинг бирлигини бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш учун турли ҳийлаю–найранглар ўйлаб топдилар.

Шулардан бири Ўрта Осиёда миллий ҳудудий чегаралаш ўтказиш эди. Бунинг натижасида Туркистон автоном республикаси, ХХСР ва БХСР лар тугатилиб, уларнинг ҳудудлари янги ташкил қилинган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ҳамда ҚАССР таркибига киритилди. 1925 йил 13 февралда Бухорода ЎзССР Советларининг 1–съезди очилди. 17 февралда «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ташкил топиши

Page 243: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

243

тўғрисида декларация»ни қабул қилди. Декларация ЎзССР ташкил топганлигини қонунан расмийлаштирди ва ЎзССР нинг «ихтиёрий» равишда СССР таркибига кирганлигини эълон қилди.

ХХСР тугатилиб, унинг аксарият ўзбеклар яшайдиган ҳудудлари Хоразм вилоятига бирлаштирилиб, ЎзССР таркибига киритилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда совет давлатчилиги тузуми 1991 йилгача давом этди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси собиқ СССР таркибидан ажралиб чиқди ва ўзининг мустақил ўзбек давлатчилигини тиклади.

15–мавзу: РСФСРнинг ХХСРга нисбатан янги

мустамлакачилик сиёсати

1920 йил 13 сентябрда РСФСР ва ХХСР

ўртасида 24 моддадан иборат иттифоқ шартномаси ва 15 моддадан иборат ҳарбий–сиёсий битим тузилди.

Иттифоқ шартномаси 1920 йил 29 сентябрда РСФСР МИК сессиясида ва 1920 йил 26 октябрда ХХСР Нозирлар Кенгаши мажлисида тасдиқланди.

Иттифоқ шартномасига биноан РСФСР ҳукумати чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатидан бутунлай воз кечганлигини, ХХСРнинг

Page 244: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

244

бундан сўнг тўла мустақил ва даҳлсиз суверен давлат эканлигини тан олади.

Чор Россияси ҳукмронлиги даврида рус капиталистлари ва савдогарлари томонидан Хива хонлиги ҳудудида бунёд қилинган барча банклар, заводлар, фабрикалар, савдо дўконлари, омборхоналар ХХСРнинг мулки деб белгиланди. 1920 йил 13 сентябргача бўлган ХХСР чегараси давлат чегараси деб тан олинди.

Россия совет ҳукумати «биродарлик» ниятида ХХСРга ёрдам тариқасида 500 млн.қоғоз пул беришни ўз зиммасига олди.

Ҳарбий шартномага мувофиқ, РСФСР ҳукумати Хоразмда маҳаллий халқ фарзандларидан Қизил Ўрда (Қизил аскар) ташкил қилиш, уни ҳарбий ишга ўргатиш ва қурол–аслаҳа билан таъминлаш мажбуриятини олди. Аммо шартномаларда кўрсатилган асосий моддалар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетди.

РСФСР билан ХХСР ўртасида имзоланган иттифоқ шартномасига мувофиқ, Хоразм ҳукумати раҳбарлари ўз давлатини мустақил ва дахлсиз ҳисоблаб, ўзининг мустақил миллий сиёсатини юргизишга ҳаракат қилдилар. Бироқ Хивадаги РСФСРнинг мухтор вакиллари бунга йўл қўймадилар. Шунинг учун ҳам улар ўз ташаббуси ва ихтиёри билан биронта жиддий ишни амалга оширишга ва мустақил сиёсат юргизишга қодир

Page 245: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

245

эмас эдилар. Хоразм ҳукумати раҳбарларининг ҳуқуқлари РСФСРнинг Хивадаги мухтор вакили қўлида эди. Бу вакиллар ХХСРнинг ички ишларига аралашиб, Хоразмга нисбатан мустамлакачилик сиёсатини янги шаклда давом эттирдилар. Ўзларига маъқул бўлмаган ҳукумат раҳбарларини алмаштириш, ҳибсга олиш, уларга қарши турли бўҳтонлар қилиш ва фитналар уюштириш йўли билан бадном қилиш, ҳатто уларни жисмоний жиҳатдан йўқ қилишдан ҳам қайтмадилар. Хоразм «мустақил» ҳукумати уларнинг ғайриқонуний ҳаракатларига қарши биронта чора кўришга ожиз эди.

Хива ва Тўрткўл шаҳарларида жойлашган қизил аскар отрядлари фақат РСФСР ваколатхонаси ва ўзларининг ҳарбий бошлиқларига итоат қилар эдилар.

Хоразм ҳукуматига қуролли кучлар зарур бўлиб қолган тақдирда, ҳукумат бошлиғи РСФСРнинг мухтор вакилига мурожаат қилиб, аскар юборишини сўраши мумкин эди. Гарчи РСФСР билан ХХСР ўртасида имзоланган ҳарбий шартномада РСФСР Хоразм қизил ўрдаси тузишга ва уни қуроллантиришга ваъда берган бўлсада, бу ваъда ҳам амалда бажарилмай қолди.

Хоразм Халқ Совет Республикаси даврида Хивада РСФСРнинг мухтор вакиллари (А.Измайлов, Г.И.Бройдо, М.И.Бык, Р.Шакиров,

Page 246: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

246

М.Сафонов, В.Г.Городецкий, С.В.Малишев, Г.В.Скалов) фаолият кўрсатиб, ўлкани мустамлака ҳолатида қолдиришга ҳаракат қилдилар.

1920 йил июл ойида маориф вазирлиги 18 ёшга тўлган эркак ва қиз болаларни мактабга жалб қилиш мақсадида рўйхатга олиш ҳақида буйруқ эълон қилди. Қиз болаларни мактабга жалб қилиш шариат қонунларига ва маҳаллий урф–одатларга хилоф иш бўлганлиги сабабли, мулла, эшон ва оқсоқолларнинг кўпчилик қисми бу тадбирга қарши ғалаён кўтардилар. РСФСРнинг Хивадаги мухтор вакили А.Измайлов бу ғалаён Хоразмда совет республикасини ағдариб, эски тартибларни ўрнатиш мақсадида хон ва хонзодалар томонидан уюштирилган, шунинг учун ҳам уларни йўқ қилиш керак, акс ҳолда Хоразмда совет ҳукумати фаолият кўрсата олмайди, деган эди.

А.Измайлов марказга юборилган хатларнинг бирида «Полвонниёз Юсупов ҳукумати мамлакатни бошқаришга қодир эмас, халқ ўртасида обрўси йўқ», деб унга нисбатан туҳмат қилди. Яна у РСФСР билан ХХСР ўртасида шартнома тузиш жараёнида Хоразмга бундай катта ҳуқуқ беришнинг ҳожати йўқ, деб дастлабки келишилган шартнома лойиҳасини имзолашни тўхтатиб қўйди.

1920 йил июл ойида А.Измайлов Хивадан жўнаб кетди. Унинг ўрнига ХХСР ҳукуматида ҳарбий нозир лавозимини эгаллаб турган,

Page 247: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

247

Ризоатдин Шакиров РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили қилиб тайинланди. Унинг даврида жуда кўп жиддий хатоликларга йўл қўйилди. Жумладан, 1920 йилда Хивада Муҳаммад Амин мадрасаси олдида Иброҳим охун раҳбарлигида уюштирилган диний намойишни қурол кучи билан бостирди. Иброҳим охун, Рафиқ охун, Саиджон қори, Муҳаммад Яқуб Бадирхонли, Муҳаммад Амин охун ва бошқалар отиб ўлдирилди. Бу намойиш хон ҳукуматини тиклаш мақсадида уюштирилган, деган хулосага келиниб, РСФСР вакилларининг талаби билан Хиванинг собиқ хони Сайид Абдуллахон ва унинг оила аъзолари, қариндош–уруғлари, қози аскар, Ҳикматулла охун, Обид охун ва бошқалар РСФСР ва Туркистоннинг турли жойларига сургун қилиндилар.

Маҳаллий халқ урф–одатлари, анъаналари ва тарихини билмаган четдан келган совет ҳукумати амалдорлари, маҳаллий ҳукумат арбоблари билан ҳисоблашмасдан, ўзбошимчалик асосида иш олиб бордилар.

ХХСР даги РСФСР ваколатхонасининг мухтор вакилларидан яна бири С.В.Малишев бир куни мажлис чақириб, маҳаллий ҳукуматдан Хивада жойлашган рус аскарлари ва уларнинг отларини боқиш учун кўп миқдорда буғдой, ун, жўхори, гуруч, ёғ, ем–хашак ва бошқа озуқаларни тез кунлар ичида жамғаришни талаб қилди. У бу

Page 248: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

248

маҳсулотлар, ем–хашак ва озуқаларни вақф ерларидан олинадиган ҳосил ҳисобига ундириб олишни талаб қилди. Малишевнинг бу талаби кўпчиликнинг ғазабини қўзғатди. Ҳукумат бошлиғи Полвонниёз ҳожи Юсупов унга шундай деди: «Сиз хотиржам бўлинг, ман ҳукумат бошида турган вақтимда, кўп асрлардан буён бўлиб келган вақф ҳамон ўз ўрнида бўлади, мадраса ва масжидларда ўқиб, яшаб, хизмат қилиб турган мулла, муаззинларга мувофиқ вақфнома берилиб турса керак. Ҳамма тарихларда фалон одам ҳукумат бошида ўтирган вақтида кўп асрлардан буён бўлиб келган вақфлар ҳам барҳам бўлиб, масжидлар ва мадрасалар хароб бўлиб қолди, деган сўзни эшитмакка ҳеч тоқатим йўқ турур. Ҳозирдан сизга маълум қиларман, сиз бул иш ҳақида ҳеч бир тараддуд қилманг. Агар мундан зиёд зўрлик қилсангиз, ман сизни ҳам, ўзимни ҳам ўлдириб, тарихларда шўролар ҳукумати Хоразмда мухтор вакилни қилган номувофиқ ҳаракатларига тоқат қилолмай ўзини ўлдирган, деган сўзни эшитурман»1.

Айниқса, РСФСРнинг Хоразмдаги вакили М.Сафонов маҳаллий ҳукуматга қарши фаолиятини кучайтириб юборди. 1921 йил 4 мартда қалъадан ташқарида, намозгоҳ дарвозаси яқинида Хивадаги барча қуролли кучларни ҳамда кўпгина аҳолини

1 М.Матниёзoв. Xoразм тариxи. Урганч, 2004. 154–бeт.

Page 249: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

249

тўплаб катта митинг уюштирди. Бу мажлисда сўзлаш учун махсус одамлар тайёрланди. Шулардан бири диний комиссия ва РСФСР ҳукумати вакили Раҳим Муҳаммаджонов эди. У митингда халққа мурожаат қилиб, «Биродарлар, сизнинг ҳозирги ҳукуматингиз бойлар ҳукуматидир. Бу ҳукуматни ағдариб, ўрнига камбағаллар ҳукумати тузмоқ зарур», деди. Меҳнаткашлар вакили Раҳим Ҳолмас сўз олиб, «Бу гаплар ёлғон ва бўҳтондир. Ҳозирги ҳукумат халқ вакиллари томонидан сайланган ва халққа маъқул ҳукуматдир»1, деб жавоб қайтарди. Шу сўзлардан сўнг Раҳим Ҳолмас Сафонов буйруғи билан ушланиб ҳибсга олинди.

М.Сафонов ҳукумат аъзолари орқасидан назорат ўрнатиб, уларни қаерга боргани, ким билан суҳбатлашгани, нима қилганлари ҳақида маълумот тўплай бошлади. Бундан ташқари, коммунистик фирқа раҳбарлари билан тил бириктириб, ҳукуматга ва унинг бошлиқларига қарши фисқи–фасод тарқата бошлади. Масалан, Хоразм нозирлар шўросига маълум қилмасдан ўзбошимчалик қилиб, М.Сафонов ҳарбий нозир Ш.Ҳасанов билан янги сиёсий идора – Пурхив ташкил қилдилар. Унинг бошлиғи қилиб Россия ҳукумати вакили Ҳ.Мусаев тайинланди. Ҳатто матбуотда ҳукумат варақалари бостириш, ташвиқот юргизиш, марказга телефон

1 М.Матниёзoв. Xoразм тариxи. Урганч, 2004. 154–бeт.

Page 250: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

250

қилиш ва телеграммалар бериш ҳам ман қилинди. Бундай аҳволдан ғазабланган ҳукумат аъзолари бирин–кетин истеъфо бера бошладилар. Масалан, адлия нозири Бобо охун Салимов ўз лавозимидан истеъфо берди. М.Сафонов томонидан юритилаётган сиёсат Хоразм учун хавфли эканлигини уқтириб, ҳукумат бошлиғи Полвонниёз ҳожи Юсупов шундай деган: «Товарищ Сафоновнинг тутган сиёсати Хоразм учун кўп зарарли эди. Ҳукумат арбоблари тангрига таваккал қилиб, қараб ўтирдилар нечунким тамомий аскарларнинг ихтиёри уларда эрди»1.

1921 йил 6 мартда РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили М.Сафонов буйруғига биноан ҳарбий нозир Шайхутдин Ҳасанов, сиёсий идора бошлиғи Ҳамза Мусаевлар қуролланган рус аскарлари билан Нуруллабойдаги ҳукумат уйини ўраб олдилар. Асосий мақсад ҳукумат раҳбарларини ҳибсга олиш ва унинг ўрнига РСФСР вакилларига сўзсиз итоат қиладиган ҳукумат тузишдан иборат эди. Ўша куни деярли барча ҳукумат аъзолари ҳибсга олинди. Бу воқеадан сал аввалроқ хабар топган ҳукумат бошлиғи Полвонниёз ҳожи Юсупов эса кечаси қочиб қутулди. М.Сафонов Гурланга милиция ходимларини юбориб, Бобо охун Салимовни тутиб келишни буюрди. Бироқ Қўшкўпирга яқинлашиб

1 М.Матниязов. Хоразм тарихи. Урганч, 2004. 155–бeт.

Page 251: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

251

келганда Бобо охун Салимов қулай вазиятни пойлаб, милиция ходимларини алдаб, ярим тунда қочиб, ғойиб бўлди. Бу М.Сафонов ва унинг ҳамтовоқлари томонидан амалга оширилган давлат тўнтариши эди.

Хоразмда халқ сайлаб қўйган ҳукуматни зўрлик билан тўнтаришида М.Сафоновга Хоразм ҳукуматида юқори лавозимларни эгаллаб турган РСФСР вакиллари Шайхутдин Ҳасанов, Шокир Сиддиқов, Ҳамза Мусаевлар катта ёрдам бердилар.

Ҳибсга олинган барча ҳукумат аъзоларининг уйлари тинтув қилиниб, қимматбаҳо буюмлари мусодара қилинди. Олтин ва бриллиант буюмлар М.Сафонов, Ш.Ҳасанов, Х.Мусаевлар ўртасида тақсимланди.

М.Сафоновдан кейинги РСФСР нинг мухтор вакиллари, ҳарбий бошлиқлари ҳам хон авлодлари ва бойларнинг уйларини тинтув қилиб, қаршилик кўрсатганларни отиб, қимматбаҳо буюмларини мусодара қилиб, кейинчалик ўзлаштириб олганлар.

Хивага келганда ҳеч нарсаси, ҳаттоки эгнига киядиган биронта дуруст кийими бўлмаган кимсалар, Хивадан олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан жўнаб кетганлар.

1921 йил 18–23 майда Умумхоразм халқ вакилларининг иккинчи қурултойида янги ҳукумат таркиби сайланди.

Page 252: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

252

Хоразм Марказий ижроия қўмитасининг раиси қилиб Муҳаммадраҳим Оллаберганов, Нозирлар кенгашининг раиси лавозимига Менглихўжа Ибниаминов сайланди. Бироқ кўп вақт ўтмай, 1921 йил сентябр ойида ХХСР МИК мажлисида «М.Оллаберганов ўз вазифасини бажармаётганлиги ва ишни чалкаштирганлиги учун» ХХСР МИК нинг раислиги лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Отамахсум Муҳаммадраҳимов сайланди. У ХХСР ни мустақил давлат сифатида ривожланиши борасида анчагина ишларни амалга оширди. Ҳукумат таркибини, маориф соҳасини миллийлаштирди, 1920–1921 йилларда Хоразмдан олиб кетилган моддий ва маънавий бойликларни ўз ўрнига қайтариш, иккинчи қурултойда вақф ҳақида қабул қилинган ғайридиний қарорни, вақфдан олинадиган солиқни бекор қилди. Шариат нормаларини тиклай бошлади, иштирокиюн фирқа аъзоларининг ҳукумат ишларига аралашувига чек қўйди.

Хоразмда амалга оширилаётган бундай ишлар албатта марказга ёқмас эди. Шунинг учун ҳам 1921 йил октябрида А.А.Иоффе раҳбарлигида марказдан ХХСРга фавқулодда комиссия юборилди. Комиссия Хоразмда амалга оширилаётган ишларни тўхтатишга ва бекор қилишга уринди.

ХХСР МИКнинг раиси Отамахсум Муҳаммадраҳимов А.А.Иоффедан Хоразм ички

Page 253: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

253

ишларига аралашмасликни талаб этди, акс ҳолда, 24 соат ичида Хоразмдан чиқиб кетиши ҳақида ултиматум топширишини билдирди.

РСФСРнинг мухтор вакили М.И.Бык билан Отамахсум Муҳаммадраҳимов бошлиқ ҳукумат ўртасида ҳам муносабатлар кескинлашди. М.И.Быкни Хоразмдан чақириб олишни сўраб ҳукумат Москвага телеграмма ҳам юборди. Бундан хабар топган М.И.Бык эса ўз атрофига тарафдорлар тўплаб мавжуд ҳукуматни ағдариш ҳаракатини қила бошлади. У Хоразм иштирокиюн (ком-партияси) фирқа раҳбарлари ёрдамида мавжуд ҳукуматни ағдаришни режалаштирди.

1921 йил 27 ноябрда ярим тунда ҳукумат бошлиғи Отамахсум Муҳаммадраҳимов ва бошқа аъзоларини тутиб ҳибсга олиш учун уларнинг уйларига аскарлар юборилди. Аскарлар ҳукумат аъзоларининг уйларини тинтув қилиб, ўзларини ушлаб олдилар. Ҳукумат бошлиғи Отамахсум Муҳаммадраҳимов қочиб яширинди. Нозирлар шўросининг раиси М.Ибниаминов, молия мудири Юсуф девон, Мулла Бекчон Раҳмоновларни ахтариб топа олмадилар. Фақат 28 ноябр куни уларни топиб ҳибсга олдилар.

М.И.Бык ҳукумат уйига бориб, марказий ижроия қўмитаси аъзоси Чавдирбек Боймурод ўғлини МИКнинг раиси, Абдулла хўжа Абдураҳмон ўғлини Нозирлар кенгашининг раиси

Page 254: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

254

қилиб тайинлади. Амалда эса эски ҳукуматни тарқатиб, янги ҳукумат тузди.

Ана шу воқеадан сўнг ХХСР ҳукуматининг ихтиёри бутунлай М.И.Бык қўлига ўтди. Унинг кўрсатмасисиз бирорта ҳам иш қилинмади.

ХХСР ҳукуматининг раҳбари Отамахсум Муҳаммадраҳимов М.И.Быкнинг буйруғи билан Оллоқулихон мадрасасида яшириниб ётган жойида отиб ўлдирилди. Менглихўжа Ибниаминов, Мулла Бекчон Раҳмонов, Миркомил Миршарапов ва бошқалар «Хоразм халқининг душмани» деб айбланиб, қамоққа олиндилар. 1922 йил июлида чақирилган Бутунхоразм халқ шўроларининг учинчи қурултойида М.И.Быкнинг шахсан ўзи янги ҳукумат таркибига 60 одамни кўрсатган ва уларнинг тасдиқланишига муваффақ бўлган. М.И.Быкнинг тавсияси билан ХХСР МИК раиси лавозимига Абдуллахўжа Муҳаммадниёз ўғли, Нозирлар шўроси раиси лавозимига Бобожон Отажон ўғли тайинландилар. Хиванинг эски бойларидан Муҳаммадраҳим девон Нуруллаев М.И.Быкнинг ишончини қозониб, савдо–саноат нозири лавозимини эгаллади. Янги мансабга сайланган М.Нуруллаев қурултой қатнашчиларига мурожаат қилиб, М.И.Быкни янги муддатга РСФСРнинг Хоразмдаги вакили бўлиб қолишини сўраб Москвага қурултой делегатлари номидан телеграмма юборди. М.Нуруллаев ва Каниевлар

Page 255: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

255

каби хоинлар III қурултойда ҳукумат босиб чиқараётган пуллардан ҳар куни савдо–саноат нозири ҳисобига 25% бериш ҳақида қарор қабул қилдиришга ҳам муваффақ бўлдилар. Улар камбағал деҳқонлар қўлидаги пахта, қоракўл ва бошқа хом ашёларни ўзлари хоҳлаган арзон нархда сотиб олиб, нархни уч баробар оширган ҳолда Россияга жўнатиб турганлар. Бироқ М.Нуруллаев ва унинг ҳамтовоқларининг қинғир ишлари фош қилиниб, 1924 йилда халқ суди М.Нуруллаев ва Каниевларни отиб ўлдиришга ҳукм чиқарди.

Бутунхоразм халқ шўролари вакилларининг учинчи қурултойида ёшлар бирлигининг масъул котиби, қурултой комиссиясининг аъзоси Салим Галиуллин РСФСРнинг мухтор вакили М.И.Быкка бир қанча саволлар бериб, уни М.Нуруллаев ва Каниевлар билан бирга миллат бойлигини талон–тарож қилиб, Хоразмга катта зарар етказаётганлигини фош қилди. Бундан ғазабланган М.И.Бык, уни РСФСР мухтор вакилини «ҳақорат» қилганликда айблаб, дарҳол ҳибсга олдирди.

РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакилларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, улар томонидан халқ бойлигининг талон–торож қилиниши, бундан ташқари бу вакиллар талаби билан халқдан олинадиган турли солиқларнинг асоссиз кўпайиши ва миқдорининг оширилиши ўлкада умумхалқ норозилигини кучайтирди.

Page 256: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

256

Питнак, Ҳазорасп, Бешариқ аҳолиси норозилик билдириш учун Хивага келди. РСФСР вакилларининг кўрсатмасига биноан милиция юборилиб, Хива қалъаси дарвозалари беркитилди, арзчилар эса шаҳарга киритилмади, бир неча катта оқсоқоллар тутилиб, ҳибсга олинди. Бу зўравонликларга чидай олмаган халқ қўғолон кўтаришга мажбур бўлди.

1924 йил бошларида шўроларга қарши Питнак, Ҳазорасп, Бешариқ, Хонқа туманларида катта ғалаёнлар бўлиб, маҳаллий шўро органлари ағдарилиб, ўрнига аввалги ҳокимлик ва бекликлар тикланди. Бу ғалаёнлардан Жунайидхон шўроларга қарши курашда жуда моҳирлик билан фойдаланди. У фақат қўзғолончиларнинг ўзидан 10 минг кишилик қўшин тўплаб Хивага юриш қилди. Бундан чўчиб қолган РСФСРнинг Хивадаги вакиллари халқ қўзғолонларини бостириш мақсадида Чоржўйдан Н.А.Шайдаков бошчилигида қўшимча отлиқ аскарлар полкини чақиртирди. Н.А.Шайдаковнинг отлиқ аскарлари Чоржўйдан Хивагача йўл устида жойлашган қишлоқ ва туманлардаги тинч аҳолини талаб, от–араваси, ем–хашаги, озиқ–овқатини тортиб олиб, қаршилик қилганларини отиб ўлдириб кетганлар. Масалан, Садивар қавмида улар 30 га яқин, Ҳазораспда 100 дан зиёд одамларни отиб ўлдириб, от–араваси, мол–мулкини олиб кетганлар.

Page 257: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

257

Шундай қилиб, РСФСРнинг Хивадаги мухтор вакиллари Марказнинг кўрсатмасига биноан, маҳаллий раҳбар ходимларга ишончсизлик билан қараб, уларга нисбатан турли найранглар уюштириб, ғайриқонуний равишда давлат тўнтаришлари қилиб, ҳақиқий халқ вакилларини давлат ишларидан четлатиб, хоҳлаган вақтда уларни ҳибсга олиб, сургун–қувғин қилиб, халқ бойлигини талон–тарож қилиб, воҳадаги турли элат ва миллатларни бир–бирига қарама–қарши қўйиб, ўзларининг буюк давлатчилик, мустамлакачилик сиёсатини юритиб келганлар.

Изоҳлар

1. Катхудо – қишлоқ жамоа оқсоқоли. 2. Хирож – ер солиғи. 3. Ёрлиқ – фармон. 4. Аймоқ – уруғ, қабила.

Синов саволлари

1. Хива хонлигига қачон асос солинган? 2. Хива хонлигида давлат бошқарув тартиби

қандай бўлган? 3. Хива хонлиги ижтимоий–иқтисодий ҳаётида

қандай қонун ва қоидалар қўлланилган? 4. Одат ҳуқуқи нима?

Page 258: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

258

5. Шариат ҳуқуқи нима? 6. Хива хонлигини бошқарган сулолалар. 7. Абулғозий ислоҳотлари нимадан иборат эди? 8. Саид Муҳаммадраҳимхон I давлат бошқариш

тизимига қандай янгиликлар киритган? 9. Хива хонлиги Россия империяси томонидан

босиб олиниши, унинг сабаблари ва оқибатлари нималарда кўринади?

10. Гандимён сулҳ шартномасининг характери ва мазмунини сўзлаб беринг.

11. Амударё бўлими қачон, қаерда ва нима учун ташкил қилинган?

12. Қарамлик йилларида Хива хонлигида ижтимоий–миллий зулмнинг кучайиши ва миллий озодлик курашлари.

13. 1920 йилда Хивада рўй берган сиёсий ўзгаришлар «халқ инқилоби» эдими ёки «давлат тўнтариши» ?

14. Хива хонлиги давлат сифатида қачон ва ким томонидан тугатилган?

15. ХХСР қачон таркиб топган ва қачонгача фаолият кўрсатган?

16. РСФСР ХХСРга нисбатан қандай сиёсат юритган?

17. РСФСР ва ХХСР ўртасида имзоланган шартномалар ва уларнинг Хоразм учун салбий оқибатлари нималарда кўринади?

Page 259: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

259

18. Жадидчилик ва «Ёш хиваликлар» ҳаракатини тушунтириб беринг.

Page 260: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

260

Хулоса

Хоразм давлатчилиги тарихи милоддан аввалги

XIII асрдан бошланиб, то ХХ аср бошларигача давом этади. 1920 йилда Хива хонлиги давлат сифатида большевиклар томонидан тугатилди.

Хоразм давлатчилиги ўзининг тарихий ривожланиш жараёнида бир қанча босқичларни бошидан кечирган:

1. Милоддан аввалги XIII асрдан VIII асргача бўлган давр Хоразмда давлатчиликнинг дастлабки куртакларининг вужудга келиши ва давлат сифатида шаклланиш даври бўлган.

2. Милоддан аввалги VIII асрдан VI асргача бўлган даврда Хоразм ҳукмдорлари ўлка атрофига талайгина ҳудудлар ва халқларни бирлаштириб, тарихда «Катта Хоразм» деб аталган, ҳарбий–демократик тамойилларга асосланган конфедерацияни барпо этишга муваффақ бўлганлар. Бу давлат милоддан аввалги VI асргача, яъни Эрон аҳамонийлари истилосигача фаолият кўрсатган.

3. Милоддан аввалги VI асрдан IV асргача бўлган даврда Хоразм давлати Эрон аҳамонийлари империяси таркибида ХVI сатрапликка киритилган ва йилига 300 талант ўлпон тўлаб турган.

4. Милоддан аввалги IV асрдан I асргача бўлган давр Хоразм тарихида Канг ёки Кангуй даври деб

Page 261: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

261

аталиб, Хоразм давлати ўз мустақиллигини сақлаган.

5. Милодий II–III асрларда Хоразм давлати кушонлар империяси таркибида бўлсада, ўз мустақиллигини сақлаган.

6. Милодий IV–VI асрларда Хоразм давлати эфталийлар давлати таркибига кирган.

7. Милодий VI–VIII аср бошларигача Хоразм давлати Турк ҳоқонлиги таъсирида бўлган, лекин мустақил давлат сифатида фаолият кўрсатган.

8. Милодий VIII асрдан (712 й.) ХI аср бошларигача Хоразм араб халифалигига қарам бўлган. Х аср бошларидан мустақил давлат сифатида сомонийлар давлати таркибида бўлган.

9. 1017 йилдан 1040 йилгача Хоразм давлати ғазнавийлар империясига таркибига кирган.

10. 1040 йилдан 1097 йилгача Хоразм салжуқийлар империяси таркибига киритилган. Салжуқ султонлари томонидан тайинланган ҳокимлар Хоразм давлатини бошқарганлар.

11. 1097 йилдан 1231 йилгача Хоразмшоҳлар Ануштагинийлар давлати мустақил давлат сифатида йирик ва қудратли давлатга айланган.

12. Милодий ХIII аср бошларидан ХIV аср охиригача Хоразм давлати мўғул босқинчилари томонидан истило қилиниб, унинг ҳудудлари қисман Олтин Ўрда (Жўжи улуси), қисман Чиғатой улусига қўшилган.

Page 262: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

262

13. ХIV аср охиридан ХVI аср бошларигача Хоразм давлати темурийлар империяси таркибида бўлган.

14. Милодий ХVI аср бошларидан то 1870 йилларгача Хоразмда шайбонийлар сулоласидан бўлган хонлар ҳукмронлик қилган. Улар 1511 йилда Хива хонлигига асос солганлар. 1870 йилдан ўзбекларнинг Қўнғирот сулоласидан бўлган хонлар то 1920 йилгача Хива хонлиги давлатини бошқарганлар.

15. 1873 йилдан 1920 йилгача Хива хонлиги Россия империясининг мустамлакаси бўлган.

16. 1920 йилда большевиклар Хива хонлигини мустақил давлат сифатида тугатиб, унинг ўрнига советлар типидаги давлат – Хоразм Халқ Совет Республикасини ўрнатганлар.

17. 1924 йил ноябридан то 1991 йил 31 августгача Хоразм вилоят сифатида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси таркибида бўлган.

18. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон собиқ СССР таркибидан чиқиб, ўзини мустақил Ўзбекистон Республикаси давлати деб эълон қилди. Ҳозирги кунда Хоразм мустақил Ўзбекистоннинг вилоятларидан биридир.

Page 263: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

263

Илова 1

Хива хонлари шажараси

1. Хива хонлигида ҳукмронлик қилган

шайбонийлар (1511–1770 й.й.). Бу сулoладан

ўттиз тўққиз нафар xoн ҳукмрoнлик қилган

Элбарсхон (1511–тахминан 1516 й.й.) Султон Ҳожихон Ҳусайнқулихон Суфиёнхон (1516–1522 й.й.) Бужакахон (1522–1525 й.й.) Аванешхон (1525–1538 й.й.) Алихон (1538–1547 й.й.) Ақатойхон (1547–1556 й.й.) Юнусхон (1556–1557 й.й.) Дўстхон (1557–1558 й.й.) Ҳожи Муҳаммадхон (1559–1602 й.й.) Арабмуҳаммадхон (1602–1621 й.й.) Ҳабаш султон ва Элбарс султон (1621–1623

й.й.) Исфандиёрхон (1623–1643 й.й.) Абулғозий (1644–1664 й.й.) Анушахон (1664–1687 й.й.) Ҳудойдодхон (1687–1688 й.й.) Ўзбекхон–Арнакхон (1688–1690 й.й.) Жўжи султон (1694–1697 й.й.)

Page 264: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

264

Валихон (1697–1698–99 й.й.) Шоҳниёзхон (1698/99–1702 й.й.) Шоҳбахтхон (1702–1703 й.й.) Сайид Алихон (1703–1705 й.й.) Мусахон (1705–1706 й.й.) Ёдгорхон (1706–1713 й.й.) Шерғозийхон (1714–1728 й.й.) Элбарсхон (1728–1739 й.й.) Тоҳирхон (1737 – 1740 й.й.) Нуралихон (1740–1742 й.й.) Абулғозийхон II (1742–1746 й.й.) Ғойибхон (1746–1756 й.й.) Қорабойхон (1756–1757 й.й.) Темурғозийхон (1757–1764 й.й.) Ҳудойдодхон (1764–1765 й.й.) Шоҳғозийхон (1766–1767 й.й.) Абулғозийхон III (6 ой ҳукмронлик қилган) Нуралихон (1768–1769 й.й.) Жаҳонгирхон (1769–1770 й.й.) Булакайхон (1770 й.– бир неча кун хонлик

қилган)

2. Хива хонлигида ҳукмронлик қилган

қўнғиротлар сулоласи вакиллари

Қўнғирoтлар сулoласидан расмий равишда

ўн уч нафар xoн ҳукмрoнлик қилган:

Page 265: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

265

Муҳаммад Амин Иноқ (1770–1790 й.й.) Аваз Иноқ (1790–1804 й.й.) Элтузар Иноқ – Қўнғирот ўзбеклари

сулоласининг биринчи вакили (1804–1806 й.й.) Муҳаммадраҳимхон I (1806–1825 й.й.) Оллақулихон (1825–1842 й.й.) Раҳимқулихон (1842–1845 й.й.) Муҳаммад Аминхон (1845–1855 й.й.) Адбуллахон (1855–1856 й.й.) Қутлуғмуродхон (1856 й.– 6 ой хонлик қилган) Сайид Муҳаммадхон (1856–1864 й.й.) Муҳаммадраҳимхон II (1864–1910 й.й.) Асфандиёрхон (1910–1918 й.й.) Сайид Абдулла (1918–1920 й.й.)

Page 266: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

266

Илова 2

Хива хонлиги ва чор Россияси œртасида Хива хони Муќаммадраќимхон II ва рус

генерали фон Кауфман томонидан имзоланган Гандимён сулќ шартномасининг œзбек тилидаги асл

Page 267: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

267

Page 268: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

268

Page 269: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

269

Page 270: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

270

Page 271: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

271

Page 272: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

272

Page 273: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

273

Page 274: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

274

Page 275: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

275

Page 276: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

276

Page 277: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

277

Page 278: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

278

Page 279: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

279

Page 280: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

280

Page 281: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

281

Page 282: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

282

Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати

1. И.А.Каримов. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз

билан қурмоқдамиз. –Т., «Ўзбекистон», 1999. 2. И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.

–Т., «Ўзбекистон», 1998. 3. И.А.Каримов. Хива шаҳрининг 2500 йиллиги

муносабати билан сўзлаган табрик нутқи // Хоразм ҳақиқати, 1997, 22 октябрь.

4. Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар, 1–жилд. –Т., 1968.

5. Авеста. Избранние гимни. Душанбе, 1990. 6. Абулғозий. Шажарайи турк. –Т., 1992. 7. Азамат Зиё. ¡збек давлатчилиги тарихи. –Т.,

2000. 8. Бартольд В.В. Сочинения, Т–V. М., 1968. 9. Баёний Ю. Шажарайи Хоразмшоҳий. –Т., 1994. 10. Бичурин И. Собрание сведений о народах,

обитавших в Средней Азии в древние времена, том I–III. –М. –Л., 1950–1953.

11. Буниядов З.М. Государство Хорезмшахов–Ануштегинидов. 1097–1231. М., 1986.

12. Василовский Н.И. Очерки историко–географических сведений о Хивинском ханстве. –СПБ, 1877.

Page 283: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

283

13. Воробьева М.Г. Проблемы Большого Хорезма и археология // Археология и этнография Средней Азии. М., 1979.

14. Гордиенко А.А. Создание народно–советского государства и права и их революционно–преобразуюшая роль в Хорезме и Бухаре. –Т., изд–во САГУ, 1959.

15. Древные авторы о Средней Азии. –Т., 1940. 16. Жабборов И. Буюк Хоразмшоҳлар давлати. –Т.,

1999. 17. Жалолиддин Мангуберди. –Т., 1999. 18. Историки античности. В двух томах, Т.1 М.,

1989. 19. История Узбекской ССР. –Т., 1974. 20. История Узбекской ССР, Т. 1. –Т., 1967. 21. История Хорезмской народной советской

республики. Сборник документов. –Т., «Фан», 1976.

22. Манелис Б.М. К вопросу о характере государственного строя среднеазиатских ханств в XIX в. / В кн.: Тезиси научних докладов на сессии АНУЗ ССР 9–14 июня 1947 г. –Т., 1947.

23. Матниязов М. Авесто тарихий манба сифатида. Урганч, УрДУ нашриёти, 2000.

24. Матниёзoв М. Xoразм тариxи. Урганч, 2004 25. Материалы по истории туркмен и Туркмении,

труды АН СССР. В двух томах. М., 1938, 1939.

Page 284: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

284

26. Норқулов Н.К. Беруний ва Хоразм. –Т., 1973. 27. Погорельский И.В. Очерки экономической и

политической истории Хивинского ханства конца XIX– начала XX в (1873–1917 г.г.). – Л., изд–во ЛГУ, 1968.

28. Погорельский И.В. История Хивинской революции и Хорезмской народной советской республики. –Л., Изд–во ЛГУ, 1984.

29. Пьянков И.В. Хорезм в античной писменной традиции / В кн.: Хорезм и Мухаммад ал–Хоразми в мировой истории и культуре. Душанбе, 1983.

30. Полвонниёз Ҳожи Юсупов. Ёш хиваликлар тарихи. Проф. М.Матниёзов таҳрири остида. Урганч, «Хоразм», 2000.

31. Рапопорт Ю.А. Из истории религии древнего Хорезма. М., 1967.

32. Э.В.Ртвеладзе, А.Х.Саидов, Е.В.Абдуллаев. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. –Т., «Адолат»,2001.

33. А.Х.Саидов, А.Ш.Жўзжоний. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ (ўтмиш ва ҳозирги замон). –Т., «Адолат», 2005.

34. Сагдуллаев Б., Аминов Ў., Мавланов Н., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи: давлатчилик ва жамият тараққиёти. –Т., 2000.

Page 285: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

285

35. Садиков А.С. Экономические связи Хиви с Россией. –Т., 1965.

36. Саматова Х.С. Основние черти обшественного и государственного строя Хивинского ханства / В кн.: Материали к истории советского государства и права Узбекистана. (Сборник статей). –Т., 1958.

37. Толстов С.П. Древний Хорезм. М., 1948. 38. Толстов С.П. По следам древнехорезмской

цивилизации. М., 1948. 39. Тухтаметов Т.Г. Амударинский отдел

(социално–экономическое и политическое значение для Хорезмского оазиса). Нукус, 1977.

40. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида (Ўзбекистоннинг янги тарихи). Биринчи китоб –Т., 2000.

41. Трофимов Т.А. Древнее население Хорезма по данним палеантологии /Материали Хорезмской экспедиции. Випуск 2. М., 1959.

42. Ҳидоятов Г.А. Менинг жонажон тарихим. –Т., 1992.

43. Хива минг гумбаз шаҳри. –Т., 1997. 44. Хоразм тарихи. 1–жилд. Урганч, 1997. 45. Мунис Хоразмий. Фирдавс ул–иқбол / МИТТ

тўплами, 1–жилд. М., 1938. 46. Шониёзов К. Қанг давлати ва қанглилар. –Т.,

1990.

Page 286: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

286

47. Шаҳобиддин Муҳаммад ан–Насавий. Султон Жалолиддин Мангуберди. –Т., 1999.

48. Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. –Т., 1959.

49. Ўзбекистон халқлари тарихи. 1–жилд. –Т., 1992.

50. Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганишнинг ягона концепцияси. –Т., 1996.

51. Ўзбек давлатчилиги тарихи. 1–китоб. –Т., 2004. 52. Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. –

Т., 2001. 53. Ғафуров Б.Г. Таджики. Книга первая. Душанбе,

1989. 54. Ғуломов Я.Ғ. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. –

Т., 1959. 55. Ҳамдамов Х. Хива хонлигининг ағдарилиши ва

Хоразм совет халқ республикасининг тузилиши. –Т., 1960.

56. Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. «Авесто» ва унинг инсоният тараққиётидаги ўрни. Урганч, «Хоразм», 2002.

57. Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Хасанов, Я.Олламов. Роль «Авесты» в духовном развитии человечества. Ургенч, «Хорезм», 2002.

58. Ю.Э.Брегель. Хорезмские туркмени в XIX веке. –М., 1961.

Page 287: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

287

59. И.Б. Закиров. Становление и развитие советского гражданского права в БНСР и ХНСР. –Т., «Фан», 1988.

60. С.К.Камолов. Каракалпаки в XVIII – XIX веках (к истории взаимоотношений с Россией и среднеазиатскими ханствами). –Т.: «Фан», 1968.

61. Т.Е.Марков. Кочевники Азии. М., Изд–во Моск. ун–та, 1976.

62. Озод Машарипов. Хоразм тарихидан саҳифалар. –Т., «Ўзбекистон», 1994.

Page 288: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

288

Мундарижа

Сўз боши ўрнида . . . . . . . . . . . . . . . 3 I қисм Антик даврда Хоразм (мил.аввалиги

VIII – милодий IV асрлар) . . . . . . . . . 17 I боб Ўрта Осиёда илк давлатчиликка асос

солиниши . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 17 1-мавзу «Авесто»да давлат ва ҳуқуқ масалалари 17 2-мавзу Хоразмда илк давлатчиликка асос

солиниши ҳақида Абу Райҳон Беруний таълимoти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 35

3-мавзу «Катта Хоразм» давлати масаласи . . . . 49 4-мавзу Эрон аҳамонийлари ҳукмронлиги

даврида Хоразм давлатчилиги . . . . . . . 56 5-мавзу Қанг ва Кушoн давлатлари даврида

Xoразм . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 65 II қисм Ўрта асрларда Хоразм давлатчилиги

(V–XIX асрлар) . . . . . . . . . . . . . . . . 57 II боб Илк ўрта асрларда Хоразм давлатчилиги

(V–IX асрлар) . . . . . . . . 76 6-мавзу Африғийлар давлати . . . . . . . . . . . . . 76 7-мавзу Турк ҳоқонлиги ва араблар

ҳукмронлиги даврида Хоразм давлатчилиги . . . . . . . . 80

III боб Ўрта асрларнинг юксалган босқичида Хоразм давлатчилиги (IX–XV асрлар) . 95

8-мавзу Хоразм мустақиллигини тикланиши ва унинг йирик давлатга айланиши . . . . . 95

9-мавзу Хоразмшоҳлар Ануштагинлар даврида давлатчилик ва уни бошқариш тартиби 101

10-мавзу Мўғуллар босқини ва Темурийлар ҳукмронлиги даврида Хоразм 105

Page 289: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

289

давлатчилиги IV боб Ўрта асрларнинг сўнгги босқичида

Хоразм давлатчилиги (XVI–XIX асрлар) . 127

11-мавзу Хоразмда ўзбек хонлари ҳукмронлигининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши . . . . . . . . . . . . . . . 127

12-мавзу Хива хонлиги ижтимоий иқтисодий ва маънавий ҳаётининг ҳуқуқий асослари 172

13-мавзу Чор Россияси томонидан Хива хонлигини босиб олиниши . . . . . . . . . 186

14-мавзу Хива хонлигини алоҳида давлат сифатида тугатилиши ва Хоразмда совет давлатчилик тизимини ўрнатилиши . . . . . . 207

15-мавзу: РСФСРнинг ХХСРга нисбатан юритган мустамлакачилик сиёсати . . . . . . 213

Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 227 Илова №1 . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 230 Илова №2 . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 233 Фойдаланилган манба ва адабиётлар

рўйҳати . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 248

Page 290: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

290

Мусаҳҳиҳ Ж.Юсупoв Тexник муҳаррир К.Назарoв Oпeратoр И.Юнусoв

Бoсишга руxсат этилди: 17.10.2008. Қoғoз бичими 60x84 ½ Адади 50. Бoсма табoғи 16 Буюртма № 60 УрДУ бoсмаxoнаси. X.Oлимжoн кўчаси, 14 уй.

Page 291: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

291

Матёқуб Матниёзов – Тарих

фанлари номзоди, УрДУ «Тарих» кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими. Хива шаҳрида таваллуд топган. Ўрта Осий Давлат университетининг тарих факултетини тугатган. 2004 йилда умумтаълим мактаблари учун «Xoразм тариxи» ўқув-услубий қўлланмасининг муаллифи. 2001-2007 йилларда профессор М.Матниёзовнинг Хоразм тарихига оид қатор асарлари, илмий, илмий-услубий китоблари, ўқув қўлланмалари чоп қилинган. «Авесто» тарихий манба сифатида», «Хива хонлигида яшаган халқлар ва уларнинг хонлик ижтимоий сиёсий аётида тутган ўрни ва роли», «Хоразмда тарихнавислик илмининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари» танланма ўқув курслари муаллифи. Профессор М.Матниёзов таҳрири остида икки жилдлик «Хоразм тарихи», «Ёш хиваликлар тарихи» каби катта китоблар чоп қилинган. Профессор А.Сотликов билан ҳамкорликда «Жаҳон тарихи ва маданиятида Хоразм» китобининг муаллифи.

Профессор М.Матниёзов Ўзбекистон тарихига оид ўндан зиёд илмий ва илмий-оммабоп китоблар, ўн

учдан ортиқ ўқув қўлланмалари, олтмишга яқин илмий мақолалар ёзган.

Яраш Олламов – юридик фанлари

номзоди, доцент. 1955 йилда Шовот тумани «Ўзбекистон» қишлоғида таваллуд топган. 1982 йилда Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) юридик факултетини битказган. 1982-1996 йилларда Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида масъул вазифаларда фаолият қилган.

Яраш Олламов 1996 йилдан бошлаб илмий фаолият билан шуғуллана бошлади. Урганч Давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, филология ва тарих факултети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари, тарих ва ҳуқуқ факултети декани, «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» кафедраси мудири лавозимларида ишлади. Ҳозирги пайтда Хоразм минтақавий тадқиқотлар Маркази директори вазифасида фаолият қилмоқда.

Унинг давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи, конституциявий ҳуқуқ, давлат ҳуқуқи ва бошқаруви соҳалари бўйича 110 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп рисола ҳамда мақолалари, ўқув дастурлари ва қўлланмалари чоп қилинган.

Page 292: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси

292

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаол иштирок этганлиги учун 1992 йил августда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан «Мустақилликнинг бир йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Page 293: Хоразм давлатчилиги тарихиdl.urdu.uz/arm/files/xdt.pdf · 2016-04-09 · «Хоразм археология ва этнография экспедицияси